ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Адлия вазирининг 27.12.2021 й. 24-мҳ-сон "Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш учун суҳбат ўтказиш ва унинг натижаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.12.2021 й. 2896-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.12.2021 й.

N 2896-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

27.12.2021 й.

N 24-мҳ


БУЙРУҒИ



Тошкент давлат юридик университети

бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул

қилиш учун суҳбат ўтказиш ва унинг натижаларини

белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 29 июндаги 164-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2896, 2017 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 26-сон, 602-модда) билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш учун суҳбат ўтказиш ва унинг натижаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Адлия вазири                                                                 Р.К. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Тошкент давлат юридик университети

бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул

қилиш учун суҳбат ўтказиш ва унинг натижаларини

белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Суҳбат Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда ТДЮУ томонидан белгиланган муддатларда ўтказилади.".


2. 12-банднинг учинчи хатбошисидаги "ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими" деган сўзлар "ўрта махсус ва профессионал таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 16-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Хорижий фуқаролар билан суҳбат бевосита ёки заруратга кўра масофавий (онлайн) тарзда амалга оширилади.".


4. 20-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Масофавий (онлайн) суҳбат коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида амалга оширилади. Бунда, ушбу коммуникация технологиялари абитуриентнинг шахсини тасдиқлаш имконини берадиган техник талабларга жавоб бериши лозим.".


5. 24-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Масофавий (онлайн) суҳбатда хорижий фуқаро томонидан саволлар берилган билетни танлаш масофавий тарзда (тегишли билет рақамини реал вақт режимида танлаш орқали) амалга оширилади.".


6. 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Суҳбат натижалари унинг бевосита ёки масофавий (онлайн) тарзда ўтказилишидан қатъи назар баллар қўйиш йўли билан 100 баллик тизимда баҳоланади. Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган ҳар бир мезон бўйича балларнинг энг юқори миқдори 25 баллни ташкил этади.".


7. 35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"35. Суҳбат натижаларига кўра ТДЮУ бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш ҳақида ТДЮУ ректори томонидан буйруқ қабул қилинади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 28 декабрь



















































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск