ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Республика бюджети / 2022 й. /

2022 йил учун чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимларнинг ставкалари (ЎзР 30.12.2021 й. ЎРҚ-742-сон Қонунига 10-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикасининг

2021 йил 30 декабрдаги

ЎРҚ-742-сон Қонунига

10-ИЛОВА



2022 йил учун чет давлатлар автотранспорт воситаларининг

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг

ҳудуди орқали транзити учун йиғимларнинг

СТАВКАЛАРИ

Т/р

Йиғим тури

Битта автотранспорт

(автопоезд) учун

йиғим ставкаси

ҚШ долларида)

1.

Чет давлатлар юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим (бундан 2 - 7-бандларда кўрсатилган давлатлар мустасно)

400

2.

Тожикистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим, юк кўтариш қувватлари:



10 тоннагача

100


10 тоннадан 20 тоннагача

150


20 тоннадан юқори

200

3.

Қозоғистон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим

300

4.

Қирғизистон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим

300

5.

Туркманистон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим, юк кўтариш қувватлари:



10 тоннагача

50


10 тоннадан 20 тоннагача

100


20 тоннадан юқори

150

6.

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим

150

7.

Афғонистон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим

50

    

Изоҳлар:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб чет давлатларнинг оғир вазинли ва йирик габаритли юк автотранспорт воситалари ўтганлиги учун мазкур иловада назарда тутилган ставкалар бўйича йиғим тўланиши билан бир қаторда қўшимча равишда қонунчиликда белгиланган миқдорларда тўлов ундирилади.


2. Ўзбекистон Республикасига учинчи мамлакатлардан юклар олиб ўтишда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан юкларни олиб чиқишда Туркманистон Республикаси юк автотранспорт воситаларидан қўшимча равишда 175 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.


3. Гуманитар юкларни олиб ўтишда автотранспорт воситаларининг олиб кирилиши ва транзитида ундириладиган йиғимлар ставкасига нисбатан 0,5 камайтирувчи коэффициент қўлланилади.


4. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 декабрь











































































Время: 0.2075
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск