ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2021 й. 792-сон "Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларини касб-ҳунарга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2021 й.

N 792




УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ

10-11-СИНФЛАРИ ЎҚУВЧИЛАРИНИ КАСБ-ҲУНАРГА

ТАЙЁРЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 8 июндаги ПҚ-5140-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитиш, ўқувчиларнинг қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиқиб келажакда уларнинг таълимни давом эттиришлари ёки эгаллаган касблари бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланишларига шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 8 июндаги ПҚ-5140-сон қарори 12-бандига мувофиқ умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-11-синфлари ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитиш тартиби жорий қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларини касб-ҳунарга тайёрлаш 2022/2023 ўкув йилидан бошлаб 10-10-синфларда, 2023/2024 ўқув йилидан - 10-синфларда ташкил этилади;

касб-ҳунарга тайёрлаш бўйича умумий ўрта таълим муассасаларига бириктирилган яқин ҳудудда жойлашган касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ва қисқа муддатли курслар очилган таълим муассасаларининг ўқув бинолари, шу жумладан, синф хоналари ва устахоналаридан бепул фойдаланилади;

касб-ҳунарга тайёрлаш билан боғлиқ сарф-харажатлар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, тизимида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларнинг таълим муассасаси учун ажратилган маблағлари, халқаро молия институтлари ва ташкилотлари маблағлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.


3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларини касб-ҳунарга тайёрлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

а) умумтаълим муассасалари психологи томонидан ўқувчиларнинг касбга мойиллигини ўрганиш ва уларни касбга йўналтиришда қуйидагиларни амалга ошириш:

7-синфдан бошлаб ўқувчилар ўртасида интерактив сўровномалар ўтказиб, касб-ҳунарга бўлган қизиқишини аниқланаш ва уларнинг маълумотлар базасини яратиш;

8-синфда таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттириш, танлаган касби бўйича касб-ҳунарга тайёрлаш марказларида касб ўрганиш учун ўқувчилар ва ота-оналарга тавсиялар бериш ва йўналтириш;

9-синф ўқувчиларининг касбий мойиллиги бўйича ўтказилган психологик ташхислар натижалари асосида келгусида аниқ ишчи касблар бўйича касб-ҳунар мактабларида таълим олиши ёки касб-ҳунарга тайёрлаш марказларида касбга тайёргарликни давом эттиришлари учун ўқувчиларни ўқув йили давомида муайян касбга йўналтириш ишларини олиб бориш;

б) ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда қуйидаги муддатларга амал қилиш:

касб-ҳунарга тайёрлаш марказларида ўқиш ўқувчилар учун жорий ўқув йилининг 2 сентябридан келгуси йилнинг 25 майигача бўлган даврда тўрт чоракка бўлинган ҳолда ташкил этилади;

ўқув йилининг давомийлиги - 34 ҳафта;

ҳафтасига камида бир марта белгиланган соатлар доирасидан чиқмаган ҳолда ўқиш ташкил этилади;

ҳафталик ва умумий ўқув юкламаси касб турига қараб белгиланади;

машғулотнинг давомийлиги - 45 дақиқа;

машғулотлар оралиғидаги танаффуснинг давомийлиги - 5 - 10 дақиқа.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўз ҳудудидаги касб-ҳунарга тайёрлаш жараёнида ўргатиладиган касбларни ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига мувофиқлаштирсин ҳамда 2022 йилдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларининг эгаллаган касблари бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланишлари учун зарур иш ўринларини яратиш, уларнинг бандлигини таъминлаш чораларини кўрсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги касб-ҳунарга тайёрлаш билан боғлиқ сарф-харажатлар учун белгиланган тартибда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига зарур маблағларни ажратиб борсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 октябрдаги 868-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Б.О. Саидов ҳамда Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. Хусанов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 декабрь





































Время: 0.2082
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск