ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим /

Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларини касб-ҳунарга тайёрлашни ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.12.2021 й. 792-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 30 декабрдаги

792-сон қарорига

ИЛОВА



Умумий ўрта таълим муассасаларининг

10-11-синфлари ўқувчиларини касб-ҳунарга

тайёрлашни ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом умумий ўрта таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда - ўқувчилар) 10-11-синфлари ўқувчиларини (кейинги ўринларда - умумтаълим муассасалари) касб-ҳунарга тайёрлашни ташкил этиш (кейинги ўринларда - касб-ҳунарга тайёрлаш) тартибини белгилайди.

2. Ўқувчиларни касб-ҳунарга тайёрлаш узлуксиз таълим тизимининг таркибий қисми бўлиб, уларнинг касб-ҳунар ўрганишга бўлган эҳтиёжини қондириш, республика иқтисодиёти тармоқлари учун бошланғич касбий билим ва кўникмаларга эга кадрларни шакллантиришни таъминлайди.


3. Ўқувчилар учун касб-ҳунар йўналишини танлаш ихтиёрий бўлиб, таълим бепул амалга оширилади.


4. Умумтаълим муассасалари ўзига яқин ҳудудда жойлашган "Ишга марҳамат" мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари (кейинги ўринларда - касб-ҳунарга тайёрлаш марказлари)га бириктирилади.

Ўқувчиларни касб-ҳунарга тайёрлашда умумтаълим муассасалари касб-ҳунарга тайёрлаш марказларига туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда бириктирилади.


5. Касб-ҳунарга тайёрлаш маркази раҳбари ўқув жараёнига масъул ҳисобланиб, тадбиркорлик субъектлари ва ҳунармандлар билан тўлов-шартнома асосида касб-ҳунарга тайёрлашни ташкил этиши мумкин.


6. Касб-ҳунарга тайёрлаш марказларида ўқувчиларнинг касб эгаллашларининг назорати Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.



2-БОБ. КАСБ-ҲУНАРГА ТАЙЁРЛАШНИНГ

МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


7. Касб-ҳунарга тайёрлашнинг мақсади ўқувчиларни касб бўйича ижодий фикрлайдиган, ташкилотчилик, тадбиркорлик кўникмаларига эга бўлган шахсни тарбиялаш ҳамда уларнинг қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиқиб касб-ҳунар танлашда кўмаклашишдан иборат.


8. Касб-ҳунарга тайёрлашнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

ўқувчиларнинг касбий мойиллигини замонавий ташхислаш методларини қўллаган ҳолда баҳолаш, касбий синов орқали уларнинг қизиқишларини аниқлаш ва уларни касбга йўналтириш;

ўқувчилар томонидан касб кўникмаларининг ўзлаштирилишини таъминлаш, уларнинг касб-ҳунар олишга бўлган эҳтиёжини қондириш;

касб-ҳунарга тайёрлаш жараёнининг методик таъминотини такомиллаштириб бориш;

меҳнат бозори учун тегишли касблар бўйича рақобатбардош кадрлар тайёрлашни таъминлаш.


9. Касбий таълим беришнинг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш учун касб-ҳунарга тайёрлаш марказларида зарур ташкилий, ўқув-методик, моддий-техник ва психологик-педагогик шарт-шароитлар яратилади.



3-БОБ. ЎҚУВЧИЛАРНИ ТАШХИСЛАШ

ВА КАСБ-ҲУНАРГА ЙЎНАЛТИРИШ


10. Умумтаълим муассасалари психологи томонидан ўқувчиларнинг касбга мойиллиги ўрганилади ва уларни касбга йўналтиришда қуйидагилар амалга оширилади:

7-синфдан бошлаб ўқувчилар ўртасида интерактив сўровномалар ўтказилиб, касб-ҳунарга бўлган қизиқиши аниқланади ва уларнинг маълумотлар базаси яратилади. Ҳар ойда бир марта "Касблар оламига саёҳат" мавзусида махсус курслар ташкил қилинади;

8-синфда таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттириш, танлаган касби бўйича касб-ҳунарга тайёрлаш марказларида касб ўрганиш учун ўқувчилар ва ота-оналарга тавсиялар берилади ва йўналтирилади. Ҳар чоракда камида бир марта "Менинг келажакдаги касбим" мавзусида семинар-тренинглар ташкил қилинади;

9-синф ўқувчиларининг касбий мойиллиги бўйича ўтказилган психологик ташхислар натижалари асосида келгусида аниқ ишчи касблар бўйича касб-ҳунар мактабларида таълим олиши ёки касб-ҳунарга тайёрлаш марказларида касбга тайёргарликни давом эттиришлари учун ўқувчиларни ўқув йили давомида муайян касбга йўналтириш ишлари олиб борилади.

Ўқувчи умумтаълим муассасасида таълим олишни давом эттиришга розилик билдирганда, муассасага бириктирилган касб-ҳунарга тайёрлаш марказидаги касб турларидан бирини танлайди.


11. Ўқувчилар 10-11-синфларда ўқиши давомида қизиқишлари, ота-онасининг фикри ҳамда умумтаълим муассасаси психологининг хулосасига мувофиқ касб-ҳунарга тайёрлаш марказларида касбларга ўқитилади.



4-БОБ. ЎҚУВЧИЛАРНИ КАСБ-ҲУНАРГА

ТАЙЁРЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


12. Ўқувчиларни касб-ҳунарга тайёрлашни ташкил этиш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


13. Ҳар йили июнь ойида туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳамда ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда келгусида эҳтиёж мавжуд бўлган ишчи касбларни аниқлайди.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда умумтаълим муассасаларини касб-ҳунарга тайёрлаш марказларига бириктириш бўйича манзилли рўйхатни тасдиқлайди.

Бунда қуйидагилар инобатга олинади:

туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг умумтаълим муассасаларидаги 10-11-синфлар ўқувчилари сони, умумтаълим муассасасидаги технология фани устахоналари ва уларнинг сиғими, компьютер синфлари сони ҳамда умумтаълим муассасасига яқин ҳудудда жойлашган касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг манзилли рўйхати;

туман (шаҳар)даги касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг ўқитиш сиғими, педагоглари ва ўқув-таълим усталари таркиби, моддий-техника базаси.


14. Касб-ҳунарга тайёрлаш умумтаълим муассасасининг моддий-техника ҳолати, технология фани устахонаси, компьютер синф хоналарининг ҳолатини инобатга олиб туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг хулосасига асосан, истисно тариқасида, туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан умумтаълим муассасасида ҳам ташкил этилиши мумкин.

Касб-ҳунарга тайёрлаш умумтаълим муассасасида ташкил этилганда педагоглар ва ўқув-таълим усталари белгиланган тартибда туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ишга қабул қилинади.

Касб-ҳунарга тайёрлаш марказлари ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари мақоми бўйича профессионал таълим муассасаларининг ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарига тенглаштирилади ҳамда уларга ушбу ходим учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ва ижтимоий ҳимоя кафолатлари татбиқ этилади.


15. Касб-ҳунарга тайёрлашга қўйиладиган малака талабларини ва бошқа ўқув-методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш, касбий таълим бериш жараёнини мувофиқлаштириш ва методик жиҳатдан таъминлаш, ўқув режалари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалиётга жорий этиш ҳар йили июль ойида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади.



5-БОБ. КАСБ-ҲУНАРГА ТАЙЁРЛАШДА

ТАЪЛИМ БЕРИШ ВА ЎҚУВ-ТАРБИЯ

ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


16. Касб-ҳунарга тайёрлаш марказларида ўқиш умумтаълим муассасаси директори ва Касб-ҳунарга тайёрлаш маркази раҳбари томонидан тасдиқланган дарс жадвалига асосан ташкил этилади.

Ўқувчиларнинг дарс жадвалида белгиланган вақтда машғулотларда иштирок этиши умумтаълим муассасаси томонидан назоратга олинади.


17. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда қуйидаги муддатларга амал қилинади:

касб-ҳунарга тайёрлаш марказларида ўқиш ўқувчилар учун жорий ўқув йилининг 2 сентябридан келгуси йилнинг 25 майигача бўлган даврда тўрт чоракка бўлинган ҳолда ташкил этилади;

ўқув йилининг давомийлиги - 34 ҳафта;

ҳафтасига камида бир марта белгиланган соатлар доирасидан чиқмаган ҳолда ўқиш ташкил этилади;

ҳафталик ва умумий ўқув юкламаси касб турига қараб белгиланади;

машғулотнинг давомийлиги - 45 дақиқа;

машғулотлар оралиғидаги танаффуснинг давомийлиги - 5 - 10 дақиқа.


18. Касб-ҳунарга тайёрлаш марказларида машғулотлар касблардан келиб чиқиб ташкил этилади.

Касбга қараб бир синф (гуруҳ)да ўқувчилар сони 10 нафардан 20 нафаргача бўлиши мумкин.


19. Ўқувчиларнинг касбга оид билим, кўникма ва малакаларини аниқлаш ва назорат қилиш мақсадида қуйидаги назорат турлари амалга оширилади:

жорий назорат - ўқувчилар танлаган касбга оид курснинг ҳар бир бўлими якунида уларнинг касбий билим ва кўникмаларини намойиш этиш, гуруҳларда ишлаш, савол-жавоб, муҳокама, амалий иш кўринишида амалга оширилади;

якуний назорат - ўқувчи танлаган касбга оид курснинг барча бўлими тўлиқ якунлангандан сўнг касб бўйича касбий билим ва кўникмаларни амалий намойиш этиши орқали амалга оширилади.

Жорий ва якуний назоратларнинг баҳолаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.


20. Якуний назорат ўтказиш муддатлари Касб-ҳунарга тайёрлаш маркази раҳбари ва умумтаълим муассасаси директори томонидан тасдиқланган график асосида ўтказилади.


21. Касб-ҳунарга тайёрлаш марказини муваффақиятли тамомлаган ўқувчиларга Касб-ҳунарга тайёрлаш марказлари томонидан давлат намунасидаги сертификат берилади.


22. Ўқув юкламаси ҳажмидан келиб чиқиб ўқувчилар бир неча касбларни эгаллаши мумкин.


23. Касб-ҳунарга тайёрлаш марказида ўқув-тарбия жараёни билан боғлиқ бошқа масалалар ўқув режаси ва ўқув дастурига мувофиқ белгиланади.



6-БОБ. ЎҚУВЧИЛАР СОҒЛИҒИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ


24. Касб-ҳунарга тайёрлаш марказида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига ҳамда бошқа талабларга амал қилинишига ушбу марказ раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.


25. Ўқувчиларга тиббий хизмат кўрсатиш умумтаълим муассасасига бириктирилган тиббиёт ходими ва Касб-ҳунарга тайёрлаш марказига бириктирилган (агар мавжуд бўлса) тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


26. Касб-ҳунарга тайёрлаш маркази фаолиятини молиялаштириш Марказнинг белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.


27. Касб-ҳунарга тайёрлаш марказларида касб ўрганаётган ўқувчиларнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан доимий назорат қилиб борилади.






Низомга

ИЛОВА



Ўқувчиларни касб-хунарга тайёрлашни ташкил этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Ижрочилар


Тадбирлар


Муддатлар



I. Ўқувчиларни ташхислаш ва касб-ҳунарга йўналтириш

1-босқич

Умумтаълим муассасалари


7-синфдан бошлаб ўқувчилар ўртасида интерактив сўровномалар ўтказилиб, касб-ҳунарга бўлган қизиқишни аниқлайди ва уларнинг маълумотлар базасини яратади.


Ўқув йили давомида









2-босқич

Умумтаълим муассасалари


8-синфда таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттириш, танлаган касби бўйича касб-ҳунарга тайёрлаш марказларида касб ўрганиш учун ўқувчилар ва ота-оналарга тавсиялар беради ва йўналтиради.


Ҳар чорак якунида









3-босқич

Умумтаълим муассасалари, Касб-ҳунарга тайёрлаш маркази


9-синф ўқувчиларининг касбий мойиллиги бўйича муайян касбга йўналтириш ишларини олиб боради.


Ўқув йили давомида









II. Ўқувчиларни касб-ҳунарга тайёрлаш

4-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимликлари, халқ таълими бошқармалари, Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармалари


Эҳтиёж мавжуд бўлган ишчи касбларни аниқлайди.

Умумтаълим муассасаларини касб-ҳунарга тайёрлаш марказларига бириктириш бўйича манзилли рўйхатни тасдиқлайди.


Ҳар йили июнь ойида









5-босқич

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


Касб-ҳунарга тайёрлашга қўйиладиган малака талаблари ва бошқа ўқув-методик ҳужжатларни ишлаб чиқади, ўқув режалари ва ўқув дастурларини тасдиқлайди ва амалиётга жорий қилади.


Ҳар йили июль ойида









6-босқич

Касб-ҳунарга тайёрлаш марказлари


Ўқувчиларга касбий таълим беришни ва ўқув-тарбия жараёнини амалга оширади.


Ўқув йили давомида









7-босқич

Касб-хунарга тайёрлаш марказлари


Касб-ҳунарга тайёрлаш марказини муваффақиятли тамомлаган ўқувчиларга давлат намунасидаги сертификатни беради.


Касб-ҳунарга тайёрлашнинг якуний босқичида



              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 декабрь














































Время: 0.1967
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск