ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Деҳқон хўжаликлари. Шахсий қўшимча хўжаликлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2021 й. 798-сон "Тошкент вилоятида томорқачиликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2021 й.

N 798



ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ТОМОРҚАЧИЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, соҳада илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш, томорқачилик йўналишида малака ошириш жараёнига замонавий ахборот ва рақамли технологияларни жорий этиш, томорқачиликни ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда, илғор хорижий тажриба ва агротехнологиялар бўйича етарли билим ва малакаларга эга бўлган кадрларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси таъсисчилигида масъулияти чекланган жамият шаклидаги "Томорқачиликни ривожлантириш миллий маркази" (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил этилганлиги;

б) Марказнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб:

томорқачилик йўналиши бўйича илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш орқали аҳолига томорқа ер участкаларидан йилига камида 3 марта ҳосил олишга эришишга кўмаклашиш;

томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, "Томорқа хизмати" МЧЖ ишчилари ва қишлоқ хўжалиги кооперативлари аъзолари, қишлоқ хўжалиги соҳасининг бошка мутахассислари ҳамда банд бўлмаган аҳоли учун зарур бўлганда, юқори малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда, томорқачилик йўналиши бўйича малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш;

мамлакатимиз ва жаҳон илм-фани ҳамда амалиётининг илғор ютуқларидан фойдаланган ҳолда кўчатчилик, уруғчилик ва наслчиликни ривожлантириш, томчилатиб суғоришни кенг жорий қилиш, муқобил энергиядан фойдаланиш, томорқа ер участкаларида балиқ боқиш учун ҳовузлар ташкил этиш соҳасида илмий тадқиқотларни амалга ошириш;

қишлоқ хўжалигида илғор инновацион технологияларни яратиш ташаббускорларини қўллаб-қувватлаш, жисмоний шахсларнинг новаторлик ғояларини аҳолининг томорқа ер участкаларида жорий этишга кўмаклашиш;

томорқа ер эгаларини сифатли уруғлар ва кўчатлар билан таъминлаш ҳамда уларга томорқа йўналиши бўйича агрохизматлар кўрсатиш;

томорқа ер эгалари учун қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш бўйича кўргазмали ўқув-семинарлар ташкил этиш ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш;

қишлоқ хўжалиги мутахассисликлари бўйича таълим оладиган талабалар учун ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги бўйича тадқиқот олиб бораётган илмий тадқиқотчиларга кўмаклашиш;

Марказ устав фондига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари, совиткичли омборхоналар, чорвачилик комплекслари, иссиқхона мажмуаларини қуриш, интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини саралаш ва қадоқлаш, омихта ем ишлаб чиқариш, сутни қайта ишлаш, минерал ўғитлар тайёрлаш асбоб-ускуналари ҳамда ўсимликларни зарарли организмлардан ҳимоя қилиш учун кимёвий воситалар олиб келиш ҳамда сотиш фаолияти билан шуғулланиш белгиланлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши, Тошкент вилояти ҳокимлигининг Марказни Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани А.Ортиқов қишлоқ фуқаролар йиғинидаги "Саид ота" маҳалласи "Саид ота" кўчасида жойлашган Янгийўл тумани 1-сон касб-ҳунар мактаби (кейинги ўринларда - касб-ҳунар мактаби) биносининг биринчи қаватига текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва Тошкент вилояти ҳокимлиги:

Марказ касб-ҳунар мактаби биносининг биринчи қаватига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида белгиланган тартибда жойлаштирилишини;

томорқачилик кластери фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида бино ва иншоотлар қуриш учун касб-ҳунар мактабининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган 1,24 гектар ер участкаси Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда Марказга ажратиб берилишини;

касб-ҳунар мактабида ўқувчиларнинг амалдаги ўқув дастурлари асосида таълим олишни давом эттиришини ва таълим жараёни сифатли ташкил қилинишини таъминласин.


4. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорка ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан Марказ устав фондини шакллантириш учун ажратиладиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг техник кўмаги ва грантлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

конунчилик ҳужжатлари билан тақикланмаган бошка манбалар.


5. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2021-2023 йилларда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан Марказ устав фондини шакллантириш учун зарур маблағларни йўналтириш ҳамда ушбу маблағлардан Марказга қарашли ер майдони ҳудудида томорқачилик кластери фаолиятини йўлга қўйиш учун бино ҳамда иншоотлар қуриш, аҳолига агрохизматлар кўрсатиш марказини ташкил этиш, янги технологияларни жорий этиш, замонавий тажриба ва кўчатчилик иссиқхоналарини ташкил қилиш, тегишли инфратузилмани реконструкция қилиш учун мақсадли фойдаланиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


6. Белгилансинки:

касб-ҳунар мактабининг мавжуд ўқув йўналишлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириш тизими сақлаб қолинган ҳолда, томорқачилик йўналишини ривожлантириш бўйича бошқа малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари Марказ маблағлари ҳисобидан ташкил этилади;

касб-ҳунар мактабида таълим жараёни ва ўқувчиларнинг амалиёти Марказ билан ҳамкорликда ташкил этилади;

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши ва унинг таркибидаги ташкилотлар Марказнинг бино ва иншоотларидан текин фойдаланади.


7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг 2022 йил учун тасдиқланадиган харажатлар сметасида Марказнинг ўқув хоналарини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ишлари молиялаштирилишини назарда тутсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 30 декабрдаги

798-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон фермер, деҳкон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 7 июндаги 433-сон қарорида:


а) 2-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Жамғарма Васийлик кенгаши билан келишган ҳолда Тошкент шаҳри ҳудудида ер майдони сотиб олиб, маъмурий бино қуриши ёки тайёр бинони харид қилиши мумкин";


б) Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомда:


5-банднинг олтинчи хатбошидаги "қишлоқ хўжалиги техникаси," сўзларидан кейин "қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташишга мўлжалланган транспорт воситалари" сўзлари қўшилсин;


7-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Жамғарманинг даромадлари бўйича ҳар йилги прогнозларни тасдиқлайди";

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Жамғарма томонидан тижорат банкларига кредит ажратиш, "Томорқа хизмати" МЧЖлар устав фондида иштирок этиш, лизинг хизматларини кўрсатиш ҳамда Жамғарманинг бошқа асосий фаолият йўналишларига маблағлар ажратишнинг ҳар йилги параметрларини белгилайди. Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларга ташаббускорларнинг талабидан келиб чиққан ҳолда, ҳар йилги параметрларга қўшимча равишда маблағлар ажратилиши мумкин";


13-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошлар қўшилсин:

"Жамғарма ходимларининг лавозим маошлари Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланадиган штатлар жадвали асосида белгиланади.

Жамғарма ўз ходимларининг лавозим маошларига 3 бараваргача ўсиб борувчи коэффициентни қўллашга ҳақли";


17-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига 3 йилгача муддатга, шу жумладан 1 йиллик имтиёзли давр билан, боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш учун 7 йилгача муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан 2019 йилнинг 31 декабрига қадар йиллик 7 фоизлик ставкада, банкнинг 2 фоизлик маржасини ҳисобга олган ҳолда кредитлар ажратиш учун ресурсларни "Микрокредитбанк" АТБ, "Агробанк" АТБ, "Туронбанк" АТБ ҳамда AT "Халқ банки"га жойлаштириш. 2020 йил 1 январдан бошлаб ресурсларни жойлаштириш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан 4 фоизлик бандни чегириб ташлаган ҳолда, 2022 йил 1 январдан бошлаб эса йиллик 10 фоиз ставкада амалга оширилади";

учинчи хатбошидаги "4 фоизлик бандни чегириб ташлаган ҳолда" сўзларидан кейин ", 2022 йил 1 январдан бошлаб эса йиллик 10 фоиз ставкада" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи - ўн иккинчи хатбошлари қўшилсин:

"тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчисининг тавсиясига кўра "Томорқа хизмати" МЧЖларга уруғлик ва кўчат, мотокультиватор ва минитрактор, инкубатор харид қилиш ҳамда айланма маблағ учун 300 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратишга;

етакчи тадбиркорлик субъектларига аҳоли томорқаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кооперация асосида етиштириш ва етиштирилган маҳсулотларни харид қилиш учун айланма маблағларни тўлдиришга кредитлар ажратишга;

2026 йил 1 январга қадар томорқада етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш мақсадида томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари харид қилиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган ҳажмда субсидия беришга;

"Томорқа хизмати" МЧЖлар, фермер хўжаликлари ва деҳқон хўжаликлари, ишлаб чиқариш кооперативлари раҳбарлари ва ходимларининг, шу жумладан томорқа ер эгаларини билим ва малакасини ошириш учун ўқув курсларини ўтказиш, шунингдек, ўқув марказларининг бу борадаги фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни субсидиялашга";

тўққизинчи - йигирманчи хатбошилар тегишли равишда ўн учинчи - йигирма тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

йигирма биринчи хатбошидаги "ўн иккинчи хатбошида" сўзлари "йигирманчи хатбошида" сўзлари билан алмаштирилсин;

йигирма тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2020 йил 1 январдан бошлаб кредитлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида, 2022 йил 1 январдан бошлаб эса, тижорат банклари томонидан йиллик 14 фоиз ставкада берилади";


21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамғарма маблағлари ҳисобидан кредитлар ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан келишилган ҳолда берилади, томорқа ер эгалари - жисмоний шахсларга 33 миллион сўмгача, фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа тадбиркорлик субъектларига 225 миллион сўмгача миқдорда ажратиладиган кредитлар бундан мустасно. Ушбу суммадаги кредитлар ҳар бир маҳаллага маҳаллабай ишлаш бўйича бириктирилган ҳоким ёрдамчиси томонидан бериладиган тавсиялар асосида ажратилади";


22-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бош келишувни тузган республика тижорат банклари ёки уларнинг вилоят филиаллари маблағлар олиш учун Жамғармага ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан келишилганлигини тасдиқловчи ахборот ва ҳудудлар бўйича қарз олувчилар - лойиҳа ташаббускорлари кўрсатилган буюртманомани тақдим этадилар";


24-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:

"Жамғарма маблағлари фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари, "Томорқа хизмати" масъулияти чекланган жамиятлари, қишлоқ хўжалиги кооперативлари ҳамда бошқа ташаббускорларга махсус электрон ахборот дастурлари орқали расмийлаштириб берилиши мумкин.

Томорқа ер эгаларига онлайн тарзда микрокредитлар ажратиш учун ресурслар ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларининг таклифларига асосан Жамғарма томонидан республика тижорат банкларига туманлар кесимида жойлаштирилади".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 декабрь



















































Время: 0.1964
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск