ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2021 й. 790-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Марказий божхона лабораторияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2021 й.

N 790




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

МАРКАЗИЙ БОЖХОНА ЛАБОРАТОРИЯСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш жараёнида тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Марказий божхона лабораториясининг фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сон Фармонига мувофиқ божхона органларининг умумий чекланган штатлар сони доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тизимида алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлган Марказий божхона лабораторияси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Марказий божхона лабораториясининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

б) қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Марказий божхона лабораторияси тўғрисидаги устав 2-иловага мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Марказий божхона лабораториясининг (кейинги ўринларда - Марказий божхона лабораторияси) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари;

Марказий божхона лабораториясининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда Лаборатория бошлиғининг асосий функционал мажбуриятлари;

Марказий божхона лабораториясининг фаолиятини ташкил этиш ва уни молиялаштириш тартиби;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Марказий божхона лабораториясини халқаро молия ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантларини жалб қилган ҳолда, шунингдек, бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган замонавий лаборатория-технологик ускуналар ва инвентарлар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки:

Марказий божхона лабораторияси давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади;

Марказий божхона лабораторияси бошлиғи мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппаратининг бош бошқарма бошлиғига, бошлиқ ўринбосарлари эса Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппаратининг бош бошқарма бошлиғи ўринбосарига тенглаштирилади;

Марказий божхона лабораторияси ходимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати ходимлари учун белгиланган моддий рағбатлантириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади;

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий молия ташкилотларининг грантлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар Марказий божхона лабораторияси фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади;

Марказий божхона лабораторияси томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган пулли хизматлар турлари ва тўловлар миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади, хорижий давлатлар божхона хизмати органларига халқаро шартномалар доирасида кўрсатиладиган хизматлар бундан мустасно.

4. Марказий божхона лабораторияси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига тегишли бўлган Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 3-уй манзилидаги бинога жойлаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Марказий божхона лабораториясини унинг фаолиятини самарали амалга ошириш учун зарур бўлган офис жиҳозлари, асбоб ва ускуналар (лаборатория жиҳозлари, анжомлари, қурилмалар, реактивлар, эҳтиёт қисмлар, компьютер, принтер ва алоқа жамламалари, мебель ва бошқалар) билан таъминлаш чораларини кўрсин.


5. Жисмоний ва юридик шахсларга ҳамда хорижий давлатларнинг божхона хизмати органларига пулли хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар тўлиқ ҳажмда Марказий божхона лабораториясини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.


6. Мазур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни кисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 30 декабрдаги

790-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Марказий божхона лабораториясининг

ТУЗИЛМАСИ













Марказий божхона лабораторияси бошлиғи



































































































































Марказий божхона лабораторияси бошлиғи ўринбосари - Экспертиза бошқармаси бошлиғи

1






Марказий божхона лабораторияси бошлиғи ўринбосари - Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси бошқармаси бошлиғи

1




Жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими

3














































































Тиббий хизмат

2


Божхона экспертизаси бўлими

3



Суд экспертизаси бўлими

3


















Классификация маркази

3









































Молия-иқтисодиёт гуруҳи

1






Аналитик қурилмаларга техник хизмат кўрсатиш гуруҳи

1




























Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасини юритиш бўлими

3







































Бош юристконсульт

1





















































































































Моддий-техник таъминот, ёнғин ва техника хавфсизлиги гуруҳи

1

























































































            

Жами штат бирлиги (мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларни ҳисобга олмаган ҳолда)

-

24 та

Мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлар. Шу жумладан:

-

17 та

халқаро ҳамкорлик бўйича мутахассис (Ягона тариф сеткаси бўйича 9-разряд)

-

1 та

товарларни сертификатлаш бўйича мутахассис (Ягона тариф сеткаси бўйича 9-разряд)

-

2 та

жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассис (Ягона тариф сеткаси бўйича 9-разряд)

-

4 та

рентгенолаборант (Ягона тариф сеткаси бўйича 8-разряд)

-

1 та

лаборант (Ягона тариф сеткаси бўйича 8-разряд)

-

6 та

иш юритувчи (Ягона тариф сеткаси бўйича 6-разряд)

-

1 та

бухгалтер-кассир (Ягона тариф сеткаси бўйича 4-разряд)

-

1 та

енгил автомобиль ҳайдовчиси (Ягона тариф сеткаси бўйича 1 - 3-разряд)

-

1 та

           





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 30 декабрдаги

790-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Марказий божхона лабораториясини халқаро молия

ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг

грантларини жалб қилган ҳолда, шунингдек, бюджетдан

ташқари маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган

замонавий лаборатория-технологик

ускуналар ва инвентарлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Номланиши

Ўлчов

бирлиги


Сони


ТИФ ТН коди


1.

MC-ICP-MS Индуктив боғланган плазмали изотоп масс-спектрометр (изотоп стандартлар билан)


дона

1

9027 30 000 0

2.

XRF Рентген флуоресцентли анализатор (пресс ва печкаси билан)


дона

1

9027 80 170 0

3.

XRD рентген-дифракцион анализатор (маълумотлар базаси билан)


дона

1

9027 80 170 0

4.

Масс-спектрометрик детекторли юқори самарали суюқлик хроматографи


дона

1

9027 20 000 0

5.

Аналитик қурилмалар учун маълумотлар базаси (спектрал база)


жамланма

1

Дастурий таъминот

6.

ГМО лаборатория комплекси (ДНК реал тайм ПЗР, секвинатор ва бошқалар)


жамланма

1

9027

7.

Юқори аниқлиқдаги рақамли камерага эга материалшунослик стерио-микроскоп (Discovery V20)


дона

1

9011 10 900 0

8.

Роторли буғлаткич


дона

1

8419 89 989 0

9.

Кимёвий мебеллар (Kottermann)


жамланма

1

9403 10 910 0,

9401 30 000 1


10.

Юқори аниқликдаги рақамли камерага эга биологик микроскоп


дона

1

9011 80 000 0

11.

Микроавтобус базасида ҳаракатланувчи лаборатория


дона

1

8705

12.

Кимёвий реактивлар:

Фтор бром метанолдаги эритмаси (ВҒз-methanol)

кислоталар

ишқории металлар

ишқорлар

Метанол

Этанол

Хлороформ

Этилацетат

Гексан

Петролейн эфири

Ацетонитрил


жамланма

1

2901, 2805,

2806, 2807,

2815, 2902,

2903, 2905,

2915, 2926


13.

Миқдорий анализлар учун стандартлар:

Ёғ кислоталари стандартлари

Элемент таҳлили учун элементлар тўпламининг стандарти

Гиёҳвандлик воситалари таркибидаги фаол моддалар стандартлари

Тамаки маҳсулотлари миқдорий таҳлили учун стандарт моддалар (Никотин моддаси стандарти)

Алкоголь маҳсулотлари миқдорий таҳлили учун стандарт моддалар

Газ храмато графи, масспектрометр учун стандартлар


жамланма

1

3822 00 000 0

14.

Рақамли микрометр


дона

2

9017 30 000 0

15.

Брикс кўрсаткичини ўлчовчи рефрактометр (Меттлер толедо)


дона

1

9027 50 000 0

16.

Рақамли тензиометр (Kruss GmbH)


дона

1

9027

17.

Устахона жиҳозлари


жамланма

1

8467 29 510 0,

8205 40 000 0,

9030 31 000 0


18.

Махсус кийим бош (махсус кийим, кимёвий моддаларга чидамли пойабзал, юз ниқоби)


жамланма

20

6211 32 000 0,

6403 40 000 0


19.

Лаборатория идишлари, шу жумладан:

кимёвий лаборатория ўлчов идишлари тўплами (А тоифали)

лаборатория идишлари (махсус ва бошқа тоифали)


жамланма

2

7017

20.

Илмий адабиётлар ва стандартлар:

ISO (International Organization for Standardization) стандартлари

аналитик кимё 6 таҳрири (Analytical Chemistry, 6th Edition)

ASTM (American Society for Testing and Materials) стандарлари

ВSI (British Standards Institute) стандартлари расмий аналитик методлар тўплами (Official Method of Analysis, Association of Official Analytical Chemists (AOAC))

полимерлар фани ва технологияси энциклопедияси (Encyclopedia of Polymer Science and Technology) пластмасса индентификациялаш таҳлиллари (Identification and Analysis of Plastics)


жамланма

1

4901 10 000 0

21.

Жаҳон божхона ташкилотининг HS электрон базаси 2022-2027 йиллар учун


дона

1

Дастурий таъминот

22.

Эҳтиёт қисмлар (лайнер, виалка қопқоқлари билан, ферруллар, пиролизер учун шишалар ва бошқалар)


жамланма

1

9027 90

23.

Стандартлар ва кимёвий моддалар сақлаш мўлжалланган лаборатор музлаткич


дона


1

8418


24.

Аналитик тарози


дона


1

9016


Изоҳ.

1. Ушбу рўйхатнинг 2, 6, 7, 23 ва 24-бандларида кўрсатилган технологик асбоб-ускуналар 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Марказий божхона лабораториясининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан сотиб олинади.

2. Якуний ТИФ ТН кодлари товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнида кўрсатилади.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 декабрь






















































Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск