Юрист Предприятия

Корхона юристи / Қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар тўғрисида маълумот /

2022 йил учун қонунчиликдаги янгиликлар

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

2022 ЙИЛ УЧУН ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР



2022 йил 1 декабрдан бошлаб:


"Яшил" ва "Қизил" йўлак тамойили Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган "Чинор" ва Наманган вилояти Поп туманида жойлашган "Наманган" йўл-патруль хизмати стационар постларида, босқичма-босқич республиканинг қолган йўл-патруль хизмати стационар постларида жорий этилади.


(Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 377-сон "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори)



Тижорат ташкилотлари фаолиятига оид қуйидаги талаблар бекор қилинади:


- қуйидаги ташкилотларга нисбатан ички аудит хизматларини ташкил этиш:

q масъулияти чекланган жамиятлар, бундан активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баробаридан кўп бўлган, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган масъулияти чекланган жамият, шунингдек, кредит ташкилоти мустасно;

q активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баробаридан кам бўлган, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари;


- масъулияти чекланган жамиятнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;


- масъулияти чекланган жамиятнинг юридик шахс ҳисобланган иштирокчилари вакилларига умумий йиғилишда иштирок этиш учун бериладиган ишончномани нотариал тартибда тасдиқлаш;


- масъулияти чекланган жамиятда захира жамғармаси ташкил этилганда, унинг миқдорини устав фондининг (устав капиталининг) камида 15 фоизи этиб белгилаш.


(2022 йил 8 ноябрдаги ПҚ-415-сон "Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори)


Белгиланишича:


- субсидия ажратиладиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссиялар таркиби мақбуллаштирилиб, ундан Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи ва туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори чиқарилади;


- субсидия олиш учун аризани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш (баҳолаш) тартиби бекор қилинади. Бунда мазкур ташкилотларнинг маълумотлари "subsidiya.idm.uz" дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади;


- субсидия ажратиш мақсадида уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонлари доирасида қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилади:

q ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар;

q олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва (ёки) тиббиёт ходимлари.


(Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 601-сон "Аҳолига ипотека кредити ва уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш жараёнларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори)


Қуйидаги тартибни назарда тутувчи ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилади:

- ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 12 ой давомида алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилади;

- ҳисобланган жарима баллари белгиланган миқдордан ошган ҳолларда ҳайдовчи маълум муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ўрнатилган тартибда маҳрум қилинади;

- муайян давр мобайнида йўл ҳаракати қоидабузарлиги содир этмаган ҳайдовчиларга кейинчалик ҳисобланган жарима балларини қисқартириш орқали рағбатлантириш чоралари қўлланилади.


(2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сон "Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори)


Шундай тартиб ўрнатилиб, унга мувофиқ 2024 йил 1 январга қадар қуйидаги товарлар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали реализация қилинади:


- монопол корхоналар ва (ёки) устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, устав фонди (капитали)нинг 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар (кейинги ўринларда - монопол ва давлат иштирокидаги ташкилотлар) томонидан ишлаб чиқарилган пўлат шар, металл лист прокати, суюқ углерод оксиди, техник кислород, каустик сода, нефть кокси, синтетик нафта, барда - ишлаб чиқариш ҳажмининг 100 фоизи;


- монопол бўлмаган ва (ёки) устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ёки давлат улуши мавжуд бўлмаган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган:

q металл лист прокати ва цемент - ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 50 фоизи;

q пахтадан олинган чигит, пахта мойи (шу жумладан, экстракция пахта мойи), қайта ишланган чигит чиқиндилари (шрот, шелуха) ва истеъмол этил спирти - ишлаб чиқариш ҳажмининг 100 фоизи.

Бунда, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ушбу бандда назарда тутилган товарларнинг ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган ҳажмлардан ортган қисми биржа савдоларига қўйилади.


(2022 йил 24 ноябрдаги ПҚ-430-сон "Иқтисодиёт тармоқларида биржа механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда биржа савдоларини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Президент қарори)



2022 йил 30 декабрдан бошлаб:


- 2022 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-792-сон "Электрон тижорат тўғрисида"ги Қонун кучга киради.



2022 йил 31 декабрда:


- тажриба тариқасида "Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ, "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ ва "Uzbekistan Airways" АЖ мисолида 2022 йил 1 апрелдан жорий қилинган товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибининг амал қилиш муддати тугайди;


- Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкалари қўлланиладиган товарлар бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати тугайди;


(2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сон "Ўзбекистон Республикасининг "2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 30 декабрдаги 06/04-01-01-32/2987-сон "Юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибига киритилаётган ўзгаришлар тўғрисида"ги ахборот хабари)


- бевосита Давлат хизматлари марказлари ёки нотариал идоралар томонидан фуқароларни Mobile-ID тизими ёрдамида бепул идентификация қилиш даври тугайди. Янги йилдан бошлаб БҲМнинг 2 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундирилади.


(2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон "Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони)



2022 йил 1 ноябрдан бошлаб:


Белгиланишича:


- бир экспорт шартномаси доирасида келиб тушмаган валюта суммаси экспортга юкланган жами маҳсулот нархининг 5 фоизидан ошмаган тақдирда муддати ўтган дебитор қарздорлик ҳисобланмайди ва тадбиркорлик субъектига нисбатан жарима қўлланилмайди;

- экспорт қилувчи ташкилотларга фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солинадиган базани камайтириш кўринишидаги имтиёзлар товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан тушган умумий тушумдаги экспорт  ҳажмининг улушидан қатъи назар қўлланилади;

- қовун (ТИФ ТН коди 1207 70 000 0), канакунжут (ТИФ ТН коди 1207 30 000 0), хантал (ТИФ ТН кодлари 1207 50 100 0, 1207 50 900 0) ва махсар (ТИФ ТН коди 1207 60 000 0) уруғлари экспортига рухсат берилади.


(2022 йил 30 сентябрдаги ПФ-228-сон "Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони)


Хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга  ҳамда улар бўйича дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилади.


(2022 йил 22 сентябрдаги ПҚ-377-сон "Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори)


Белгиланишича, назорат қилувчи органлар томонидан:


- тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар "Ягона давлат назорати" ахборот тизимида рўйхатга олинади. Бунда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида мазкур тизимда рўйхатга олинмаган текширувларни ўтказиш ноқонуний ҳисобланади;

- тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширувларнинг натижалари ҳамда профилактика тадбирлари тўғрисида маълумот текширув ёки профилактика тадбирлари тугаган кундан бошлаб уч кун муддатда "Ягона давлат назорати" ахборот тизимига киритилади.


(2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон "Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори)


Шундай тартиб ўрнатилиб, унга мувофиқ:


- 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади.


Ўзини ўзи банд қилган шахслар

шуғулланиши мумкин бўлган қўшимча

фаолият (ишлар, хизматлар) турлари

РЎЙХАТИ

              

Т/р

        

Йўналиш номи

        

1.

Уй  ҳайвонлари (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар) бозорларида воситачилик хизмати


2.

Автомобиль бозорларида воситачилик хизмати


3.

Риэлторлик хизматини кўрсатиш (ижарага уй топиб бериш, уй сотиб олиш ва сотишга кўмаклашиш)


4.

Уйда сут ва сут ма ҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш хизмати


5.

Маиший буюмларни ижарага бериш хизмати (стол-стул, идиш-товоқ, асбоб-ускуна ва бошқалар)


6.

Гипс ва ганчдан буюмлар ясаш (уй жи ҳозлари, эртак қа ҳрамонлари  ҳайкалларини ясаш)


7.

Тош ва тош ма ҳсулотларидан ёдгорлик, сувенир ва декоратив буюмлар тайёрлаш


8.

Ёғоч ма ҳсулотларидан сават, нон ма ҳсулотлари учун махсус идиш ва бошқа буюмларни тўқиш


9.

Уй шароитида пилла етиштириш, шахсий томорқа ер участкасида тут меваси, ни ҳоли ва кўчатини етиштириш, уйда ипак мато, ипак гилам тўқиш ва сотиш


10.

Кулолчилик



- томорқа ер участкалари эгаларини кооперация ва касаначилик асосида иш билан банд қилган тадбиркорлик субъектларига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан:

q парранда (товуқ, бедана, ўрдак, ғоз, курка), паррандани сақлаш учун катак, озуқа еми ҳамда дори воситалари;

q узум кўчати ва ток сўриси;

q асалари оиласи, асалари уяси учун қути  ҳамда озуқа еми;

q қуён, қуён катаги ва озуқа еми;

q балиқ чавоқлари, сунъий  ҳовуз ва озуқа емини харид қилиш  ҳамда кейинчалик томорқа ер эгаларига тақдим этиш учун субсидия ажратилади.

Бунда мазкур субсидия бир нафар томорқа ер участкаси эгаси учун базавий  ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваригача миқдорда  ҳоким ёрдамчиларининг тавсиясига асосан ажратилади.


Меҳнатга лаёқатли аҳолини рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш бўйича шундай тартиб жорий қилиниб, унга мувофиқ қуйидагиларнинг ҳисоби:

- юридик шахсларда фаолият юритаётган шахсларнинг - "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи  ҳисоб-китоби  ҳамда давлат статистика ҳисоботларида;

- якка тартибдаги тадбиркорлар ва улар ёллаган ходимлар, шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар  ҳамда деҳқон хўжаликларида банд бўлганлар - Давлат солиқ қўмитасининг ахборот базасида;

- ҳунармандлар - " Ҳунарманд" уюшмасининг ахборот базасида;

- ҳақ тўланадиган жамоат ишларида банд бўлганлар ва касб- ҳунарга ўқиётганлар - Бандлик ва ме ҳнат муносабатлари вазирлигининг "Бандлик хизмати" ахборот тизимида;

- хорижий давлатларга вақтинчалик ме ҳнат фаолиятини юритиш учун кетган шахслар - Ташқи ме ҳнат миграцияси агентлигининг "Labour migration" ахборот тизимида  ҳамда Ички ишлар вазирлигининг ахборот базасида;

- шахсий томорқа ер участкаларида банд бўлган фуқаролар - Молия вазирлиги  ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ахборот тизимида  ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ахборот базасида;

- ўзларига ажратилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларида банд бўлганлар - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси  ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ахборот базасида;

- ишлаб чиқариш кооперативларида ҳамда касаначилик (уй меҳнати) билан банд бўлганлар - Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ахборот базаси ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг "Бандлик хизмати" ахборот тизимида;

- уй шароитида пилла етиштириш, ипак мато, қўлда ипак гилам тўқиш билан шуғулланувчи  ҳамда шахсий томорқа ер участкасида тут меваси ва кўчати етиштирувчи шахслар - "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ахборот базасида;

- бир марталик ва мавсумий ишларни бажарувчилар, тадбиркорлик субъектларига ёрдам берувчи оила аъзолари  ҳамда оилавий корхоналарда банд бўлганлар - Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ахборот базаси, Бандлик ва ме ҳнат муносабатлари вазирлигининг "Mening ishim" буюртмалар биржаси онлайн-майдони  ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг ахборот базасида;

- туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан рўйхатга олинган ишсиз фуқаролар - Бандлик ва ме ҳнат муносабатлари вазирлигининг "Бандлик хизмати" ахборот тизимида юритилади.


(2022 йил 30 августдаги ПҚ-366-сон "Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори)


Шундай тартиб ўрнатилиб, унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбуриятларини аниқлаш  ҳамда солиқ хавфини та ҳлил қилиш айрим давлат органлари ва ташкилотларининг мавжуд ахборот тизимлари  ҳамда маълумотлар базаларидан авторизация  ҳуқуқи асосида фойдаланган  ҳолда, реал вақт режимида амалга оширилади.


(Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сон "Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбуриятларини аниқлашда давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базасидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида"ги қарори)


- мобил алоқа операторлари, тижорат банклари  ҳамда тўлов тизимлари операторларига ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган  ҳолда, ўзларининг мобил иловалари орқали Ягона порталдаги электрон давлат хизматларини кўрсатишга;

- идентификацияловчи ID-картага жойлаштирилган электрон рақамли имзо калитлари орқали Ягона порталнинг мобил иловасида жорий этилган электрон давлат хизматларидан фойдаланишга рухсат берилади.

Бунда электрон давлат хизматларидан фойдаланувчилар "Электрон  ҳукумат" тизимининг ягона идентификациялаш ахборот тизими орқали идентификация қилинади.


(2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон "2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори)


IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олаётган иштирокчи сертификатини олган ёки ушбу ўқув курсларини сўнгги 6 ойда муваффақиятли тамомлаган ёшларга компьютер (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган) харид қилиш учун базавий  ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол кредитлари ажратилади.

Бунда:

- компьютер харид қилиш учун ажратиладиган истеъмол кредитлари бўйича фоиз тўловларининг Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваригача қисми Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилинади;

- сертификатларнинг ягона электрон реестри IT-парк томонидан юритилади.


(2022 йил 12 августдаги ПҚ-350-сон "Замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаш имкониятларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори)


Белгиланишича, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари бошқарув фаолиятини, улар электрон реестрга киритилгандан сўнг амалга оширади.


Шундай тартиб ўрнатилиб, унга мувофиқ:

- қуйидаги ҳужжатларда кўп квартирали уйлардаги тураржойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган (нотурар) жойлар, умумий мол-мулк (умумий жойлар) рўйхати  ҳамда  ҳар бир кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси (режаси, жойлашган объектлар, шу жумладан лойи ҳада назарда тутилган автотурарго ҳлар, болалар ва спорт майдончалари, дам олиш масканлари, сайилго ҳлар, йўлаклар ва кўп квартирали уйга хизмат кўрсатувчи бошқа объектлар) майдони  ҳамда чегаралари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши шарт:

q кўп квартирали уйларни қуриш (реконструкция қилиш) ишларининг лойи ҳа  ҳужжатлари;

q фойдаланишга қабул қилинаётган кўп квартирали уйга белгиланган тартибда расмийлаштириладиган кадастр паспорти;

q қурилиш-монтаж ишлари (реконструкцияси) тугалланган кўп квартирали уйлардан фойдаланиш учун рухсатнома;

- мазкур ҳужжатларда ушбу маълумотлар кўрсатилмаган тақдирда ваколатли органлар томонидан тегишинча лойиҳа ҳужжатлари бўйича хулоса, кадастр паспорти (лойиҳа  ҳужжатларида кўрсатилмаган тақдирда), кўп квартирали уйлардан фойдаланиш учун рухсатнома (лойиҳа  ҳужжатларида ва кадастр паспортида кўрсатилмаган тақдирда) берилмайди;

- қурилиш-монтаж ишлари (реконструкцияси) тугалланган кўп квартирали уйлардан фойдаланиш учун рухсатнома берилганидан сўнг лойиҳа  ҳужжатлари, кадастр паспорти ва мазкур рухсатномага умумий мол-мулкни ёки туташ ер участкасини камайтириш ва туташ ер участкасида қўшимча кўп квартирали уй ёки умумий мол-мулк бўлмаган объект қуриш учун ўзгартириш киритиш тақиқланади.


(2022 йил 4 августдаги ПҚ-346-сон "Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ва бошқарувчи ташкилотларни молиявий соғломлаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори)


Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳайдовчи ва  ҳайдовчиликка номзодларнинг автомототранспорт воситасини бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги тиббий маълумотларнинг ягона электрон базаси шакллантирилади ва Йўл  ҳаракати хавфсизлиги хизматининг автоматлаштирилган Ягона ахборот тизимига интеграция қилинади.


(Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сон "Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда уларни имтиҳондан ўтказиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори)


Республиканинг барча маҳаллаларида "Маҳаллада ижтимоий хизмат" модули орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими тўлиқ жорий этилади.


Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги "Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш" лойиҳаси доирасида ажратилган имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган планшетлар "Маҳаллада ижтимоий хизмат" модули орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш мақсадида маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларига тақдим этилади.


(2022 йил 29 июндаги ПҚ-300-сон "Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори)


Белгиланишича, интеллектуал мулк  ҳуқуқларини бузган  ҳолда ишлаб чиқарилаётган, сотилаётган ва тарқатилаётган ма ҳсулотларни ишлаб чиқарувчи, сотувчи ва тарқатувчиларга  ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашда идоралараро ахборот алмашинуви Адлия вазирлигининг "IP-Protection" ахборот портали орқали амалга оширилади.


(2022 йил 26 апрелдаги ПҚ-221-сон "Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори)


Учинчи гуруҳ маиший техника маҳсулотлари - сув иситиш қозонлари, кондиционер, ўрнатилган электр моторли маиший техника (сок чиқазгич, блендер, миксер, кофе янчгич, гўшт майдалагич), барча турдаги лампаларни идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тизими жорий қилинади.


(Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 148-сон "Маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги қарори)


Иккинчи гуруҳ дори воситалари (дори моддалари (субстанциялар) бундан мустасно) ва тиббий буюмлар - бирламчи (ички) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситалари (агар иккиламчи (ташқи) ўрам мавжуд бўлмаса) ва доривор ангро-маҳсулотларини (орфан дори воситалари бундан мустасно) идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тизими жорий қилинади.


(Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 149-сон "Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги қарори)



2022 йил 1 октябрдан бошлаб:


Шундай тартиб ўрнатилиб, унга мувофиқ:


- 2022 йил 21 апрелдаги ПҚ-214-сон Президент қарорининг 4-бандига мувофиқ, касаначига зарур асбоб-ускуна харид қилиш учун тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган субсидия миқдори амалдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача оширилади;


- олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда камида 20 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларни касаначилик асосида иш билан таъминлаган тадбиркорлик субъектлари ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳар йили бир маротаба ҳар бирининг қиймати 50 миллион сўм бўлган лойиҳалар танловини ўтказилади;


- янги иш бошлаётган касаначилар фаолиятини йўлга қўйиш, ривожлантириш ва такомиллаштириш ҳамда уларга услубий ёрдам бериш учун хотин-қизлар тадбиркорлик марказларида Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан лидер касаначиларни жалб этган ҳолда ўқув курслари ташкил этилади;


- "Аёллар дафтари"га киритилган камида 5 нафар ишсиз хотин-қизларни касаначилик асосида ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат мулкидаги бино ва иншоотларни ижарага олишда ижара ҳақи 50 фоиз миқдорда ундирилади;


- ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритаётган ва ходимлари умумий сонининг камида 70 фоизи "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар бўлган касаначиликни ташкил этган ва имтиёз берилган даврда уларнинг бандлигини сақлаб қолган тадбиркорлик субъектлари давлат мулкидаги бино ва иншоотлар учун ижара ҳақи тўловидан 2027 йил 1 октябрга қадар озод этилади.


(2022 йил 21 сентябрдаги ПҚ-376-сон "Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори)


Шундай тартиб ўрнатилиб, унга мувофиқ:


- жисмоний шахсларга Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан республикада ишлаб чиқарилган қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда қуёш сув иситиш қурилмаларини 3 йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш имконияти яратилади;


- қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг қийматини тўлиқ тўлаган ҳолда уларни харид қилган ва ўрнатган истеъмолчиларга харид харажатларининг бир қисми Жамғарма ҳисобидан компенсация қилинади;


- истеъмолчилар томонидан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари тўғридан-тўғри маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар, етказиб бериш, ўрнатиш ва ишга тушириш хизматларини кўрсатувчи корхоналар, маҳаллий чакана савдо объектларидан, шу жумладан электрон тижорат воситалари орқали сотиб олинганда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади ёки якуний чакана нархдан компенсация миқдори чегириб ташланади.


Белгиланишича:


- қуввати 5 МВтгача бўлган гидроэлектрстанцияларда ишлаб чиқарилган электр энергияси "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва давлат томонидан электр энергиясини харид қилувчи функцияси (ваколати) берилган орган томонидан кафолатланган тарзда сотиб олинади;


(2022 йил 9 сентябрдаги ПФ-220-сон "Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармони)


Шундай тартиб жорий этилиб, унга мувофиқ:


- соҳа ва тармоқларни ислоҳ қилиш жараёнларига халқаро молия институтлари, чет эл ташкилотлари ва хорижий мутахассисларни ҳамда беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади;


- халқаро молия институтлари ва халқаро ташкилотлар миссиялари томонидан ислоҳотлар дастурлари, жумладан мамлакатни комплекс баҳолаш Агентлик билан ҳамкорликда ўтказилади;


- ҳар бир вазирлик ва идора халқаро ташкилотлар, молия институтлари ва экспертларнинг расмий хулоса ва ҳисоботларини улар тақдим этилган кундан кейин бир ҳафта муддатда Агентликка тақдим этади. Бунда, мазкур Фармон қабул қилингунга қадар тайёрланган ҳисобот ва хулосалар 2022 йил 1 ноябрга қадар Агентликка тақдим этилади;


- ҳар чорак якунига кўра Кенгаш мажлиси ўтказилади ва унда қуйидаги масалалар муҳокама қилинади:

1) мамлакатни стратегик ривожлантиришнинг жорий ва истиқболдаги режалари ва уларни амалга ошириш бўйича таклифлар;

2) ислоҳотларни самаралари амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ манзилли чора-тадбирлар;

3) ҳудудларда очиқ мулоқотлар доирасида аҳолининг билдирган фикр ва мулоҳазалари асосида ҳудуддаги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳолат, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича чоралар.


(2022 йил 9 сентябрдаги ПФ-216-сон "Стратегик ислоҳотларни жадаллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони)


Шундай тартиб ўрнатилиб, унга мувофиқ:


2028 йил 1 январга қадар бўлган даврда:

- Қорақалпоғистон Республикасида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт қилишда, шу жумладан экспорт қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун харид қилинган хомашёни республика бўйлаб ташишда транспорт харажатларининг 70 фоизи Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган рўйхатга асосан Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилади;

- ажратиладиган кредит суммасининг 75 фоизигача (75 фоизи ҳам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан кафилликлар тақдим этилади;


Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги нодавлат таълим ташкилотлари ўқув жараёни учун жалб этилган хорижий мутахассислар (ўқитувчилар) 5 йил муддатга қуйидагиларни тўлашдан озод этилади:

1) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномаларни расмийлаштириш ва бериш (узайтириш) учун ундириладиган тўлов;

2) Ўзбекистон Республикасига кириш визаси олиш учун консуллик йиғимлари;

3) яшаш жойида рўйхатга олиш учун ундириладиган давлат божи.


(2022 йил 31 августдаги ПФ-213-сон "Қорақалпоғистон Реcпубликасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони)


"Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизимида мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб (хатлаб) қўйилганлиги, шунингдек тақиқлаб (хатлаб)

...
Время: 0.0149
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск