Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Уй-жой қонунчилиги / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.01.2022 й. 3-сон "Кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.01.2022 й.

N 3



КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАРНИ

БОШҚАРИШ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5152-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек кўп квартирали уйларни бошқаришни янада такомиллаштириш асосида сифатли коммунал хизматлар кўрсатишни ташкил қилиш ҳамда кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни ва унга туташ ер участкасини талаб даражасида сақлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Куйидагиларни назарда тутувчи Кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

кўп квартирали уйни бошқаришда маълумотларни кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорлари ва бошқа фойдаланувчиларга етказиб бериш шартлари, тартиби ва муддатлари;

кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш учун хизматлар ва ишларни шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби;

кўп квартирали уйларни биллинг тизими орқали бошқариш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш, шунингдек авария-диспетчерлик хизматларини кўрсатиш тартиби;

кўп квартирали уйнинг техник ҳужжатлари, уйни бошқариш учун зарур бўладиган бошқа ҳужжатлар ҳамда техник воситалар ва асбоб-ускуналарни топшириш-қабул қилиш тартиби.


2. Белгилансинки:

а) кўп квартирали уйни бошқариш органи (кейинги ўринларда - бошқариш органи) томонидан доимий равишда кўп квартирали уйлардаги жой мулкдори ёки фойдаланувчисининг сўровномаси асосида коммунал хизматларнинг ҳажми (миқцори), умумий мол-мулкни сақлаш мақсадида сарфланган харажатлар, коммунал хизмат кўрсатиш қоидаларида назарда тутилган талаблар бузилиши тўғрисидаги маълумотлар бериб борилади;

б) бошқариш органи томонидан кўп квартирали уйларни бошқариш:

ҳар бир кўп квартирали уйга алоҳида бошқаришнинг мустақил объекти сифатида, геодезик ва иқлимий хусусиятларига қараб, кўп квартирали уйнинг жойлашиши, умумий мулкнинг таркиби ва дизайн хусусиятлари, жисмоний эскириш даражаси ва техник ҳолати;

кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ҳамда уни таъмирлаш ва туташ бўлган ер участкасини ободонлаштириш учун зарур бўлган хизматлар ва ишлар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади;

в) кўп квартирали уйда умумий мол-мулкнинг талаб даражасида сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган хизматлар ва ишларнинг рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашлари томонидан тасдиқланган минимал рўйхат асосида кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилишида тасдиқланади;

г) бошқариш органлари томонидан кўп квартирали уйларда авария вазиятларини бартараф этадиган, 24 соат мобайнида фаолият юритадиган авария-диспетчерлик хизмати ташкил этилади, авария-диспетчерлик хизмати фаолиятини ташкил этишга ва уни сақлаб туришга молиявий имконияти ёки моддий-техник базаси етарли бўлмаган тақдирда, авария-диспетчерлик хизматини кўрсатувчи бошқа ташкилотлар жалб қилинади;

д) бошқариш органлари томонидан кўп квартирали уйларни бошқариш биллинг тизими орқали амалга оширилади;

е) кўп квартирали уй-жой фондини таъмирлаш учун бошқариш органи томонидан ҳар бир кўп квартирали уй учун мажбурий бадалларнинг ёки тўловларнинг алоҳида ҳисоби юритилади ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси томонидан назорат қилиб борилади.


3. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

мазкур қарор билан тасдиқланган Қоидаларда белгиланган талабларга мувофиқ ҳудудларда кўп квартирали уйларни бошқаришни янада такомиллаштириш борасида тизимли ишларни йўлга қўйсин ва ушбу талабларга қатъий риоя этилишини назорат қилиб борсин;

қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамияти бўйича аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


5. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш.С. Хидоятов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 3 январдаги

3-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларининг 35-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

Т/р

Вазирликлар

ва идораларнинг

номи


Шакллантириш манбаи


Ажратмалар

миқдори

(фоизларда)


".

35.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси

"Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси томонидан аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан расмийлаштирилган баённомалар асосида судлар томонидан солинган жарималардан тушадиган маблағлар


95

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси томонидан солинадиган жарималардан тушадиган маблағлар


100

Ҳудудий молия органлари билан келишилган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан белгиланадиган ичимлик суви таъминоти хизматларига тарифларга махсус устама


50

Ҳудудий молия органлари билан келишилган ҳолда, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан белгиланадиган ичимлик суви таъминоти хизматларига тарифларга махсус устама


30

"Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан солинадиган жарималардан тушадиган маблағлар


100

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларида:


а) 76-банднинг биринчи хатбошидаги "ойда" сўзи "уч ойда" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 87-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"87. Сувни ҳисобга олиш асбоби билан таъминланмаган истеъмолчилар томонидан сарфланган ичимлик сув миқдори суткасига қуйидагича ҳисобланади:

а) I гуруҳ истеъмолчилари учун:

кўчадаги умумий фойдаланадиган ичимлик суви колонкасидан ташиб ичувчилар учун киши бошига - 50 литр;

марказлашган ичимлик сув тармоғига уланган, сув бериш жадвали асосида сув бериладиган хонадонлар учун киши бошига - 200 литр;

марказлашган ичимлик сув тармоғига уланган хонадонлар учун киши бошига - 350 литр;

сув сепиш ва суғориш майдонининг ҳар 1 метр квадрати учун 15 литр (сув сепиш ва суғориш даври 1 апрелдан 1 октябргача бўлган даврни ўз ичига олади);

ҳовуз (бассейн), микроиқлим ёки фаввора мавжуд бўлган ҳолларда ичимлик сув истеъмоли ҳажми асосий ичимлик сув тармоғи уланмасининг сув ўтказиш қувватидан келиб чиқиб, ушбу Қоидалар 87-бандининг "б" кичик банди бўйича амалга оширилади;

б) II ва III гуруҳ истеъмолчилари учун ҳисоблаш асосий ичимлик сув тармоғи уланмасининг сув ўтказиш қуввати бўйича қуйидаги формула билан амалга оширилади:

, бунда:

M - 0,60-0,62 га тенг бўлган зулфин орқали сув сарфи коэффициенти;

F - суюқлик оқиб ўтадиган қувур ёки тешик кесими майдони (ички диаметр бўйича), кв.м;

g - 9,8 м/секунд кв.мга тенг бўлган эркин тушиш тезлиги;

Н - коммунал сув тармоғига уланиш ёки сув олиш нуқтасидаги сувнинг метр ҳисобидаги босими;

t - ойнинг календарь кунлари, 24 соат (сув бериш жадвалини ҳисобга олган ҳолда) мобайнидаги секундлардаги вақт".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 июндаги 409-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 4-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси билан тасдиқланган разрядларига мувофиқ, лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти марказий аппаратда - 2 бараварга, Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ва Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармасида - 1,5 бараварга, туман (шаҳар) уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимларида - 1,3 бараварга оширилган миқдорда қўлланилади.

Бунда, ушбу тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади";


б) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири томонидан тасдиқланадиган Бюджет ташкилотлари ходимлари фаолиятини баҳолашнинг тармоқ рейтинг тизимига мувофиқ лавозим маошига қуйидаги миқдорларда ҳар ойлик шахсий устамалар тўланиши мумкин:

70 баллдан 75 баллгача тўплаганларга - 50 фоиз;

76 баллдан 80 баллгача тўплаганларга - 75 фоиз;

81 баллдан 85 баллгача тўплаганларга - 100 фоиз;

86 баллдан 90 баллгача тўплаганларга - 125 фоиз;

91 баллдан 95 баллгача тўплаганларга - 150 фоиз;

96 баллдан 100 баллгача тўплаганларга - 200 фоиз".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 4 январь

















































Время: 0.2087
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск