ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2021 й. ПҚ-76-сон "Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2021 й.

N ПҚ-76



АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ҲАМДА ЭКОЛОГИК НАЗОРАТ СОҲАСИДАГИ

ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатда экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик вазиятни яхшилаш, қулай экологик ҳолатни барқарор сақлаш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви самарадорлигини таъминлаш ҳамда соҳада содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш мақсадида:

3. Белгилаб қўйилсинки:

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аъзоси ҳисобланади;

Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг бошлиқлари Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири томонидан бевосита лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит дастури, Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи ва Глобал экологик жамғармаси, Мослашиш жамғармаси ҳамда Яшил иқлим жамғармаси билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади;

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари, тақдимнома ҳамда кўрсатмалари давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир;

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг, Ўрмон хўжалиги агентлиги - Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг, Гидрометеорология хизмати агентлиги - Гидрометеорология хизмати марказининг вазифа ва функцияларини бажаришга оид ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан қайта ташкил этилаётган, тугатилаётган, ўзгартирилаётган ва бошқа ташкилотлар тизимига ўтказилаётган ташкилотларга бириктирилган кўчмас мулк объектларига ва бошқа мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар тегишли йиғимлар ва бошқа тўловлар ундирилмаган ҳолда қайта расмийлаштирилади.

4. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирига:

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги таркибига кирувчи идоравий мансуб ташкилотларни (агентликлар бундан мустасно) ҳамда уларнинг таркибидаги ташкилотларни қайта ташкил этиш ва тугатиш;

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва давлат ўрмон хўжаликлари тузилмаларини (намунавий тузилмаларини) тасдиқлаш;

Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан техник штат бирликларини жорий қилиш ва сақлаш, шунингдек, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, илмий ва таълим ташкилотлари, халқаро ташкилотлар, хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассислари ҳамда экспертларини маслаҳатчи сифатида жалб қилиш;

қонунчиликка мувофиқ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва унинг тизим ташкилотларида Экология жамғармаси ҳисобидан ташаббускор ва малакали мутахассислардан иборат доимий фаолият юритадиган эксперт-таҳлил гуруҳлари таркибини мустақил тасдиқлаш, уларнинг таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.

5. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасини ҳамда экологик назорат тизимини янада такомиллаштириш бўйича "йўл харитаси" 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва уларга қарши курашиш тизимини янги даражага кўтариш мақсадида Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Давлат экология қўмитасининг қуйидагиларни назарда тутувчи "Экологик патруль"ишлаш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин:

ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги хизмати ва Миллий гвардиянинг патрулликка жалб этилган бўлинмаларининг экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича ваколатларини кенгайтириш;

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талаблари ижроси сўзсиз таъминланишини назорат қилишда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларининг ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бўлинмалари билан яқиндан ҳамкорлигини ўрнатиш ҳамда қўшма профилактик тадбирларни ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш.


7. Ички ишлар вазирлиги Миллий гвардия ва Давлат экология қўмитаси билан биргаликда:

уч ой муддатда ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бўлинмаларининг экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича ваколатларини кенгайтириш юзасидан тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

доимий равишда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талаблари ижроси сўзсиз таъминланишини назорат қилишда ўзаро яқиндан ҳамкорликни ўрнатсин ҳамда қўшма профилактик тадбирларни ўтказиш амалиётини йўлга қўйсин.


8. Маълумот учун қабул қилинсинки, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш ҳуқуқига эга ходимлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 285-моддасига асосан ҳуқуқбузарни маъмурий йўл билан ушлаб туриш, шахсан кўрикдан ўтказиш, унинг ашёлари ва транспорт воситаларини кўздан кечириш ҳамда ашёлар ва ҳужжатларни олиб қўйиш ваколатларига эга.

9. 2022 йил 1 мартдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) давлат органлари, муассасалари ва корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига улар эгалигидаги бино ва иншоотларга туташ (чегарадош) бўлган ер участкалари қуйидаги шарт ва мажбуриятлар билан уларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилади:

ер участкаларини обод ҳолда сақлаш;

дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни парвариш қилиш ва суғориш;

йиғиштириш-тозалаш ишларини амалга ошириш ва чиқинди қутиларини ўрнатиш;

болалар майдончалари, ўтириш жойлари (скамейкалар), тунги ёритиш тизимини ўрнатиш, таъмирлаш ва сақлаш;

аҳоли учун пиёда йўлакларини барпо этиш, таъмирлаш ва лозим даражада сақлаш;

б) мазкур бандга асосан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб бериладиган ер участкаларида бино, иншоот, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш ҳамда енгил конструкцияли объектларни ўрнатиш ва қуриш тақиқланади;

в) давлат органлари, муассасалари ва корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига тегишли ер участкаларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб бериш ушбу банднинг "а" ва "б" кичик бандларида назарда тутилган талаблар асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади;

г) мазкур бандга асосан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб бериладиган ер участкаларида давлат органлари, муассасалари ва корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уй-жойлар мулкдорлари томонидан белгиланган шарт ва мажбуриятлар бажарилиши устидан назорат ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги хизмати, Миллий гвардиянинг патрулликка жалб этилган бўлинмалари ҳамда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органлари томонидан амалга оширилади.

10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

2023 йил 1 январга қадар шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида жойлашган ҳамда бўш турган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга мўлжалланган ер участкалари тегишли давлат органлари, муассасалари ва корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига ажратилишини;

доимий равишда шаҳарсозлик фаолияти натижасида шаклланган янги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга мўлжалланган ер участкалари белгиланган тартибда тегишли давлат органлари, муассасалари ва корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига ажратилиб борилишини таъминласин.


11. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органларига қуйидаги бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларни киритиш ҳуқуқи берилсин:

давлат органлари, муассасалари ва корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уй-жойлар мулкдорлари томонидан мазкур қарорнинг 9-10-бандларига асосан уларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган ер участкаларида тегишли шарт ва мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш бўйича;

2023 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида жойлашган ҳамда бўш турган ер участкалари тегишли давлат органлари, муассасалари ва корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига ажратилиб борилишини таъминлаш бўйича.


12. 2022 йил 1 февралдан бошлаб:

вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозими тугатилиб, қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими киритилсин;

Тошкент шаҳри ва унинг туманлари ҳокимларининг архитектура, капитал қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими тугатилиб, қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими киритилсин.

14. Давлат экология қўмитаси кенг жамоатчилик, илмий тадқиқот институтлари, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларини жалб этган ҳолда 2022 йил 1 декабрга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи Экологик кодекс лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

экологияга оид қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш ва ихчамлаштириш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида жамоатчилик назоратининг роли ва таъсирини ошириш;

биохилмахилликни асраш, тиклаш ва кўпайтиришнинг аниқ механизмлари ва рағбатлантириш тизимини жорий этиш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилишда давлат ташкилотлари ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

экологик назорат ва мониторинг турларини амалга ошириш тартиби, шу жумладан "яшил иқтисодиётни"рағбатлантириш чоралари;

экологик экспертизани амалга ошириш тартиби.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 октябрдаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3956-сон қарори 3-бандининг иккинчи-тўртинчи хатбошилари ва 4-банди, шунингдек, унга 1-5-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


16. Давлат экология қўмитаси икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                               Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 30 декабрдаги

ПҚ-76-сон қарорига

6-ИЛОВА



Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий

ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта

тиклаш соҳасини ҳамда экологик назорат тизимини

янада такомиллаштириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш

механизми

Молиялаштириш манбалари

Ижро муддати

Масъул

ижрочилар

I. ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ СОҲАСИНИ

ИНСТИТУЦИОНАЛ ВА ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Экологик кодекс лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ўзбекистон Республикаси кодекси лойиҳаси.

Лойиҳада:

экологияга оид қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш ва ихчамлаштириш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида жамоатчилик назоратининг роли ва таъсирини тубдан ошириш;

биохилмахилликни асраш, тиклаш ва кўпайтиришнинг аниқ механизмлари ва рағбатлантириш тизимини жорий этиш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилишда давлат ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

экологик назорат ва мониторинг турларини амалга ошириш тартиби, шу жумладан "яшил иқтисодиётни"рағбатлантириш чоралари;

экологик экспертизани амалга ошириш тартиби назарда тутилади.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил ноябрь

Давлат экология қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш мақсадида атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти фаолиятини янада такомиллаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада илмий-тадқиқот институти фаолиятини такомиллаштириш, моддий-техника таъминотини қайтадан кўриб чиқиш, соҳага ахборот технологиялари ва инновацияларни татбиқ этиш бўйича масалалар назарда тутилади.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил апрель

Давлат экология қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда жараёнларнинг табиий кечиши мониторингини юритиш, инфратузилмасини шакллантириш ва илмий-тадқиқот фаолиятини олиб боришнинг ягона методикасини ишлаб чиқиш.

Давлат экология қўмитаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

қаттиқ режимли муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда илмий-тадқиқотлар ўтказиш тартибини шакллантириш, мазкур тартибда олинган маълумотларни таҳлил қилиш, маҳаллий ва республика даражасида ҳисоботлар, таклифлар, прогнозлар тайёрлаш;

қаттиқ режимли муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда мониторинг ўтказиш тартибини шакллантириш;

табиий мажмуалар мониторинги маълумотларини биохилмахилликнинг ягона маълумотлар базасига киритиш, ҳисоботлар, таклифлар, прогнозлар тайёрлаш бўйича барча давлат органлари, муассасалари ва юридик шахслар учун ягона бўлган тартибни белгилаш назарда тутилади.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил июнь

Давлат экология қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог"фахрий унвонини таъсис этиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тизимларида самарали меҳнат қилиб, ижобий натижаларга эришган ходимларни рағбатлантириш мақсадида "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог"фахрий унвонини таъсис этиш назарда тутилади.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил май

Давлат экология қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Ёшларда экологик билим ва кўникмаларни рағбатлантириш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларида фаол эколог ўқувчиларни маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш механизмларини жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

умумий ўрта таълим мактабларида фаол эколог ўқувчиларни очиқ ва шаффоф усулда танлаш;

экологик саналарга қадар фаол эколог ўқувчилар орасидан танлов ғолибларини аниқлаш;

танлов ғолибларини бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш.

Маҳаллий бюджет маблағлари

доимий

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Давлат экология қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ СОҲАСИДА

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА

6.

Атроф-муҳит билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида жамоатчиликнинг ахборот олиш имконияти, иштироки ва одил судловга эришиш имконияти тўғрисидаги Конвенцияга (Орхус конвенцияси, Орхус шаҳри, Дания, 1998 йил 25 июнь) қўшилишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш.

Таҳлилий маълумотнома.

Бунда, халқаро шартномаларни пухта таҳлил қилган ҳолда ўрганиб чиқиш, иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатларини прогноз қилиш ва ўрганиш натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил апрель

Давлат экология қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Халқаро Тоза сув ва саломатлик Женева протоколига (2000 йил) аъзо бўлиб кириш масаласини кўриб чиқиш.

Таҳлилий маълумотнома.

Бунда, халқаро шартномаларни пухта таҳлил қилган ҳолда ўрганиб чиқиш, иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатларини прогноз қилиш ва ўрганиш натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил май

Давлат экология қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Ҳавони узоқ масофаларгача трансчегаравий ифлосланиши тўғрисидаги конвенция (1979 йил 13 ноябрь, Женева ш.) ва унинг асосий протоколларига қўшилишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш.

Таҳлилий маълумотнома.

Бунда, халқаро шартномаларни пухта таҳлил қилган ҳолда ўрганиб чиқиш, иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатларини прогноз қилиш ва ўрганиш натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил июнь

Давлат экология қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

Қушларнинг миграциясида ва яшаш жойлари сифатида муҳим аҳамиятга эга бўлган Судочье ва Жалтирбас кўлларини Халқаро аҳамиятга эга, асосан сувда сузувчи қушларнинг яшаш жойлари ҳисобланган сув-ботқоқ ҳудудлари тўғрисидаги Конвенциянинг (Рамсар конвенцияси) рўйхатига киритиш.

Таҳлилий маълумотнома.

Бунда, халқаро шартномаларни пухта таҳлил қилган ҳолда ўрганиб чиқиш, иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатларини прогноз қилиш ва ўрганиш натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил сентябрь

Давлат экология қўмитаси, Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

10.

Ўзбекистон Республикасида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги вазирлик ва идоралари раҳбарларининг учинчи йиғилишини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти котибияти билан учинчи йиғилишни ўзбек томони раислигида ташкил этишни келишиш;

учинчи йиғилиш кун тартиби, дастури ва бошқа ташкилий масалаларини ишлаб чиқиш.

Ҳисоб-китобларга асосан

2022 йил июнь

Давлат экология қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

III. БИОХИЛМАХИЛЛИК ВА МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ТАБИИЙ

ҲУДУДЛАР МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА

11.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тасарруфида бўлган "Зарафшон"давлат миллий табиат боғини (2426,2 га) штат бирликлари ва моддий-техник базаси билан бирга ҳамда амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда Давлат экология қўмитаси тизимига ўтказиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

Давлат экология қўмитаси тасарруфига ўтказиладиган "Зарафшон"давлат миллий табиат боғини қабул қилиш - топшириш ишларини ташкил этиш бўйича комиссия тузиш;

топшириладиган "Зарафшон"давлат миллий табиат боғининг объектлари, моддий-техник бойликлари ва бошқа мулкларини хатловдан ўтказиш;

"Зарафшон"давлат миллий табиат боғини штат бирликлари ва моддий-техник базаси билан бирга ҳамда амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда белгиланган тартибда қабул қилиниши - топширилишини таъминлаш.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил май

Давлат экология қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги

12.

Қуйи Амударё давлат биосфера резерватида Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган 1 423 бош Бухоро буғулари учун яшаш шароитларини яхшилаш.

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда, биосфера резерватининг Бадай-тўқай бўлимида дарахтларни қуриб қолишидан сақлаш учун 3 км узунликда канал барпо қилиш ва Амударё дарёсидан сув чиқариш учун СНП-500 электр насосини ўрнатиш.

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети маблағлари

2022 йил июнь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Давлат экология қўмитаси

13.

Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвон ва ўсимликлар турларидан фойдаланишни тақиқловчи ва чекловчи талабларни белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги, "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги, "Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида"ги қонунларга ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги "Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида"ги 290-сон қарорида белгиланган талабларни ўзгартириш назарда тутилади.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил июнь

Давлат экология қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Фанлар Академияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

IV. АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ЧИҚИНДИЛАРНИ БОШҚАРИШ

АМАЛИЁТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ СОҲАСИДА

14.

Ўзбекистон Республикасининг "Чиқиндилар тўғрисида"ги қонун лойиҳасини янги таҳрирда қабул қилиш орқали такомиллаштириш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

бешта хавф-хатар тоифаси тизими ўрнига саноат тармоқлари ва/ёки кимё-физик параметрлар асосида чиқиндиларни таснифлаш тизимини жорий этиш;

ишлаб чиқаришда чиқитсиз ва кам чиқитли технологияларни, шунингдек, кончилик ва қайта ишлаш корхоналари чиқиндиларини қайта ишлаш технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни молиявий рағбатлантириш;

саноат объектларида хавфли чиқиндиларни экологик хавфсиз сақлашни ташкил этишни таъминлаш;

ўзининг истеъмол хусусиятларини йўқотган ва таркибида хавфли моддалар мавжуд бўлган товарларни (симобли термометрлар, батарейкалар, таркибида симоб мавжуд лампалар ва бошқалар) йиғиш, фойдаланиш ва/ёки зарарсизлантириш тизимини ташкил этиш;

тиббиёт чиқиндиларини йиғиш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиб ташлаш тизимини ташкил этиш.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил август

Давлат экология қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Фанлар академияси, вазирлик ва идоралар

15.

Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмаси ва санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш марказлари негизида унитар корхона шаклида Санитар тозалаш бўйича республика маркази ва унинг ҳудудий филиалларини ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжати лойиҳаси.

Лойиҳада Санитар тозалаш бўйича республика маркази ва унинг филиалларини молиялаштириш манбалари, асосий вазифалари ҳамда фаолиятини тартибга солиш бўйича нормалар назарда тутилади.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил май

Давлат экология қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

16.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича янги касбларни (эко-таҳлилчи, эко-аудитор, эколог-логист ва бошқа) жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Таҳлилий маълумотнома.

Бунда, хорижий мамлакатларнинг тажрибасини пухта таҳлил қилган ҳолда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича янги касбларни жорий этиш бўйича асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил август

Давлат экология қўмитаси, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги

17.

Табиий норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартибини такомиллаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада табиий норуда материалларини ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартибини тасдиқлаш назарда тутилади.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил июль

Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Кадастр агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

18.

Тиббиёт чиқиндиларини зарарсизлантириш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Таҳлилий маълумотнома.

Бунда, ҳудудларда ҳосил бўладиган хавфли тиббиёт чиқиндиларини зарарсизлантириш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш бўйича жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш, ушбу йўналишда инфратузилмани ривожлантириш, марказлашган тизим жорий этиш бўйича асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил май

Давлат экология қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

19.

Кўп квартирали турар жой секторида қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб йиғиш тизимини жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар.

Қуйидаги қайта ишланадиган чиқиндиларни алоҳида тўпланишига эришиш мақсадида ҳудудларда алоҳида белгили контейнерлар ўрнатиш:

қайта ишланадиган чиқиндилар (полимерлар, қоғоз ва металл);

органик чиқиндилар (озиқ-овқат ва бошқа биологик чирийдиган материаллар);

қайта ишланмайдиган чиқиндилар (композитли материаллар, тозаланмаган материаллар ва бошқа аралаш ҚМЧ);

хавфли маиший чиқиндилар (аккумуляторлар, батарейкалар, тиббиёт чиқиндилари ва бошқалар);

шиша идиш буюмлари.

Давлат экология қўмитасининг жамғармаси маблағлари, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, ҳомийлик хайриялари

2022-2026 йиллар

Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

20.

Ўзбекистон Республикасида саноат чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада хорижий етакчи консалтинг компаниялари мутахассислари ва грант маблағларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасида саноат чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш назарда тутилади.

Маблағ талаб этилмайди

2023 йил ноябрь

Давлат экология қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

21.

Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифасига кирадиган фаолият турлари билан шуғулланувчи ташкилотларнинг тегишли мутахассисларини экология ва атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг олдини олиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида малака ошириш курсларини жорий этиш масаласини ўрганиш.

Таҳлилий маълумотнома.

Бунда, атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифасига кирадиган фаолият турлари билан шуғулланувчи ташкилотларнинг ходимларига малака ошириш курсларини жорий қилишнинг маъмурий ва ҳуқуқий асослари ўрганилиб чиқиш ҳамда асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил апрель

Давлат экология қўмитаси

22.

Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни ташланишини сезиларли даражада камайтириш, автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун ёқилғи сарфини мақбуллаштириш мақсадида тажриба синов тариқасида электромобиллар фойдаланиш амалиётини жорий этиш ва уларни қувватлантириш станцияларини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

тажриба синов тариқасида Давлат экология қўмитаси ва ҳудудий таркибий бўлинмалари учун автотранспорт воситаларини бириктириш меъёрларига мувофиқ ажратилган хизмат автомобилларининг 20 фоизигача бўлган қисмини электродвигателга эга бўлган транспорт воситаларига алмаштириш ҳамда улар учун электромобилларни қувватлантириш станцияларини ташкил этиш;

тажриба синов натижаларини танқидий таҳлил қилган ҳолда хизмат автомобилларини тўлиқ электродвигателга эга бўлган транспорт воситаларига алмаштириш бўйича асослантирилган таклиф киритиш.

Халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, ҳомийлик хайриялари, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан

2022-2023 йиллар давомида










2023 йил ноябрь

Давлат экология қўмитаси

23.

Қизилмия, каврак (қизил китобга киритилмаган турлари), ковул ва бошқа доривор ўсимликлар ёки уларнинг яшаш фаолияти натижасида ҳосил бўлган илдизлари, пиёзбошлари, таналари, поялари, новдалари, пўстлоғи, барглари, ғунчалари, гуллари, уруғлари, мевалари, шарбати (елими) ва бошқа маҳсулотларини ўзбошимчалик билан йиғиш учун жавобгарлик масаласини ўрганиш.

Таҳлилий маълумотнома.

Бунда, ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш, хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш, асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил апрель

Давлат экология қўмитаси

24.

"Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази"масъулияти чекланган жамиятини жойлаштириш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда, ер участкалари белгиланган тартибда Давлат экология қўмитасига давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ажратиш чоралари кўрилади.


Маблағ талаб этилмайди

2022 йил март

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Давлат экология қўмитаси

V. АТМОСФЕРА ҲАВОСИНИ, СУВ, ЕР РЕСУРСЛАРИ ВА ЕР ОСТИ

БОЙЛИКЛАРИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА

25.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги "Хавфсиз дарё"давлат унитар корхонасини Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасига ўтказиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада "Хавфсиз дарё"давлат унитар корхонасини Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасига ўтказиш бўйича ташкилий ва ҳуқуқий механизмлар назарда тутилади.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил апрель

Давлат геология қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

26.

Тажриба тариқасида атроф-муҳитга таъсир хавфи юқори бўлган 2 та корхонанинг атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларида намуналар олиш ва таҳлил қилиш бўйича автоматик станциялар ўрнатиш.

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда, I-тоифага мансуб корхоналарда танлов асосида 2 дона автоматик станциялар ўрнатиш, уларни ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш ва амалга оширилган ишлар натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

Давлат экология қўмитасининг жамғармаси маблағлари, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, ҳомийлик хайриялари

2022 йил декабрь

Давлат экология қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

27.

Атмосфера ҳавосига транспорт воситаларидан ташланадиган ифлослантирувчи моддаларни камайтириш мақсадида электромобиллар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш чораларини кўриш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаси асосида халқаро стандартларга мос келувчи энергия самарадорлиги ва экологик тавсифлари юқори электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва улардан фойдаланишни кенгайтириш;

"яшил иқтисодиёт"ни ривожлантириш мақсадида қайта тикланувчи энергия манбалари маҳсулотларини лойиҳалаштирганлик, ишлаб чиқарганлик ва молиялаштирганлик учун юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан рағбатлантириш чораларини кўриш назарда тутилади.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил октябрь

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзавтосаноат"АЖ, манфаатдор вазирлик ва идоралар

28.

Республика бўйича 50 та ер усти табиий сув объектлари (дарёлар, кичик дарёлар ва табиий кўллар)нинг санитария-муҳофаза зоналари ва соҳил бўйи минтақаларини белгилаш ишларини босқичма-босқич якунига етказиш.

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

сувни муҳофаза қилиш ва соҳил бўйи минтақаларини белгилаш бўйича 2022 йилда 12 та, 2023 йилда 10 та, 2024 йилда 10 та, 2025 йилда 10 та, 2026 йилда 8 та сув объектлари учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

сув ҳавзаларининг сувни муҳофаза зоналари ва соҳил бўйи минтақаларини белгилаш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш.

Маҳаллий бюджет маблағлари

2022-2026 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давлат экология қўмитаси

VI. ЭКОЛОГИК ФОЖИАЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ БЎЙИЧА

29.

Қорақалпоғистон Республикасидаги табиий кўллар барқарор ушлаб турилишини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда, Мўйноқ, Қўнғирот ва Тахтакўпир туманларидаги кўллар тизимини қўшимча сув билан таъминлаш чораларини кўриш.

Маҳаллий бюджет маблағлари

2022-2023 йиллар

Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

30.

Айдар-Арнасой кўллар тизими сув ҳажмининг камайиши кузатилаётганлигини инобатга олиб, сув сатҳининг 245 м кўрсаткич нуқтасида барқарор ушлаб турилишини таъминлаш.

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси.

Лойиҳада:

Айдар-Арнасой кўллар тизимига қўшимча сув оқими билан таъминлаш масаласини кўриб чиқиш бўйича Идоралараро Ҳукумат ишчи комиссиясини тузиш;

Айдар-Арнасой кўллар тизими билан боғлиқ ҳолатни жойига чиққан ҳолда ўрганиб, оқибатларини таҳлил қилиш ва уларни олдини олиш бўйича таклиф киритиш назарда тутилади.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил апрель

Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

31.

Ҳудудларнинг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда, тўпланиб келаётган экологик муаммоларни таҳлил қилиш, келгусида барқарор экологик вазиятни сақлаш ва экологик фожиаларнинг олдини олиш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар дастури.

Бунда:

манфаатдор ташкилотлар ва жамоатчилик вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар тузиш;

ҳудуддаги тўпланиб келаётган экологик муаммоларни таҳлил қилиш;

келгусида барқарор экологик вазиятни сақлаш ва экологик фожиаларни олдини олиш бўйича дастур лойиҳасини шакллантириш;

ҳудудларнинг дастур лойиҳаларини умумлаштирилган ҳолда республика бўйича умумий дастур лойиҳасини шакллантириш ва тасдиқлаш.

Маблағ талаб этилмайди

2022 йил июнь

Давлат экология қўмитаси, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 декабрь


"Халқ сўзи", 2022 йил 1 январь








































Время: 0.1495
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск