ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Умумий қоидалар /

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш Қоидалари (АВ томонидан 28.12.2021 й. 3344-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 28.12.2021 й. 25-мҳ-сон буйруғига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2021 йил 28 декабрда 3344-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2021 йил 28 декабрдаги

25-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА



Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги

норматив ҳужжатларни тайёрлаш, ҳуқуқий

экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


техник жиҳатдан тартибга солиш - маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгилаш, қўллаш ва бажариш;


техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар - техник регламентлар, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар, санитария, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария қоидалари ва нормалари, шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари, экологик нормалар ва қоидалар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа ҳужжатлар;


қонунчилик техникаси - ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини ташкил қилиш ва амалга ошириш учун фойдаланиладиган қоидалар, методлар, воситалар ва усуллар (инструментлар) мажмуи;


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (бундан буён матнда ягона электрон тизим деб юритилади) - техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш, шунингдек қабул қилинган ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олинишини таъминловчи электрон тизим;


ҳуқуқий экспертиза - техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг қонунчиликка мувофиқлигини ҳамда уларда ҳуқуқий нормалар мавжудлигини аниқлаш нуқтаи назаридан текшириш.

2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг (бундан буён матнда вазирлик ва идоралар деб юритилади) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ва ҳисобга олинади.


3. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш, келишиш, қабул қилиш, шунингдек қабул қилинган ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш фақат ягона электрон тизим орқали амалга оширилади, бундан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар мустасно.


4. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда назарда тутилган маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгилаш, қўллаш ва бажариш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи масалалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш предмети ҳисобланмайди.


5. Вазирлик ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлайди. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатни қўллаш бўйича тегишли тушунтириш бериш зарурияти юзага келган тақдирда, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатни қабул қилган орган тегишли тушунтириш беради.


6. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳуқуқий нормалар киритилишига йўл қўйилмайди.



2-БОБ. ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА СОЛИШ

СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ

ТУРЛАРИ ВА АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТЛАРИ


7. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар махсус техник регламентлар, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар, санитария, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария қоидалари ва нормалари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, экологик нормалар ва қоидалар, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг 1-9-иловаларига мувофиқ буйруқ ёки қарорлар билан тасдиқланади.


8. Буйруқлар вазирлар томонидан ёки идора номидан қарорлар қабул қилиш якка тартибда амалга ошириладиган идоралар раҳбарлари томонидан қабул қилинади.


9. Қарорлар давлат қўмиталари томонидан ёки идора номидан қарорлар қабул қилишни мазкур идоранинг коллегиал органи амалга оширадиган идоралар томонидан қабул қилинади.

Икки ёки ундан ортиқ вазирлик ва идораларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлари қарорлар тарзида қабул қилинади.


10. Буйруқ ва қарорлар бошқа ташкилотлар билан келишилган ҳолда қабул қилиниши мумкин.


11. Буйруқ ёки қарорлар билан мазкур Қоидаларнинг 1-5-иловаларига мувофиқ ушбу буйруқ ёки қарорнинг таркибий қисми бўлган махсус техник регламентлар, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар, санитария, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария қоидалари ва нормалари, шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари, экологик нормалар ва қоидалар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа ҳужжатлар тасдиқланиши мумкин.

Битта буйруқ ёки қарор билан бир нечта техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг тасдиқланишига йўл қўйилмайди.


12. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар муайян муддатга (вақтинчалик) ёки номуайян муддатга қабул қилиниши мумкин.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг амал қилиш муддати бутун ҳужжат ёки унинг қисмлари учун белгиланиши мумкин.


13. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг амал қилиш муддати:

аниқ сана билан;

муайян ҳодисанинг юз бериши ёхуд техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг қабул қилинишидан кўзланган мақсадга эришилганлиги билан чегараланиши мумкин.



3-БОБ. ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА СОЛИШ

СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАР

ЛОЙИҲАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ


1-§. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги

норматив ҳужжатлар лойиҳаларининг тайёрланишини

ташкил этиш


14. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш вазирлик ва идораларнинг бир ёки бир нечта таркибий бўлинмаларига, уларнинг вазифалари ва ваколатларини ҳисобга олган ҳолда, юклатилади. Бунда кўрсатилган лойиҳанинг тайёрланиши учун масъул бўлган мансабдор шахслар доираси, уни тайёрлаш муддати, зарурат бўлган тақдирда эса, мазкур ишга жалб қилинадиган ташкилотлар аниқланади.


15. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш учун ишчи гуруҳлар, шунингдек эксперт кенгашлари тузилиши мумкин.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат лойиҳалари тегишли соҳа ва мутахассисликка ихтисослашган институтлар (ташкилотлар) томонидан ҳам ишлаб чиқилиши мумкин.


16. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат лойиҳаси вазирлик ва идораларнинг юридик хизмати томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши шарт.


17. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлиши шарт.


2-§. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги

норматив ҳужжатнинг тузилиши


18. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатнинг тузилиши тартибга солиш предмети изчил (мантиқий) ривожланишини, шунингдек бўлажак ҳужжат бир хилда тушунилиши ва қўлланилишини таъминлаши лозим.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга уларнинг тартибга солиш предмети билан боғлиқ бўлмаган қоидаларни киритишга йўл қўйилмайди.


19. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат унинг мазмунига мувофиқ бўлган ҳамда тартибга солиш предметини акс эттирувчи қисқа номга эга бўлиши лозим. Ҳужжат номи аниқ, равон ва имкон қадар ахборотга бой бўлиши лозим.

Агар буйруқ ёки қарор билан махсус техник регламентлар, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар, санитария, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария қоидалари ва нормалари, шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари, экологик нормалар ва қоидалар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатлар ёки бошқа ҳужжат тасдиқланадиган бўлса, мазкур Қоидаларнинг 1-9-иловаларига мувофиқ буйруқ ёки қарорнинг номида ушбу ҳужжатларнинг тасдиқланиши кўрсатилиши лозим.


20. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатни қабул қилишдан кўзланган мақсад ва сабабларни тушунтириш учун лойиҳада кириш қисми - муқаддима берилиши мумкин.

Муқаддимада техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатни қабул қилишнинг сабаблари, мақсадлари ва вазифалари кўрсатилади, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини (уларнинг моддалари ёки бандларини) бажариш юзасидан ёки улар асосида қабул қилинаётганлиги кўрсатилади.

Муқаддима бандларга бўлинмаслиги ва рақамланмаслиги керак.


21. Ҳар бир қоида араб рақамларида белгиланиб, нуқта қўйилган бандлар кўринишида баён қилинади ва сарлавҳага эга бўлмайди. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат бандлари изчил кетма-кетликда рақамланиши керак. Бандлар доирасимон қавслар билан беркитиладиган кичик ҳарфлар ёки рақамлар кўринишидаги кичик бандларга ҳамда хатбошиларга бўлиниши мумкин.


22. Ҳажмига кўра техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат камайиб борувчи бўлимлар, боблар, параграфлар, бандлар, кичик бандлар ва хатбошиларга бўлинади.

Иккинчи ва кейинги хатбошиларни бўлишга йўл қўйилмайди.

Бўлимлар рим, боблар эса араб рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади. Параграфлар "§" белгиси билан белгиланади, араб рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади.



3-§. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги

норматив ҳужжатнинг мазмунини баён этиш


23. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатда унинг бошқа бандларига, шунингдек бошқа ҳужжатларга ҳавола қилиш уларнинг ўзаро алоқасини кўрсатиш ёки такрорланишларнинг олдини олиш учунгина йўл қўйилади.


24. Зарур ҳолларда ҳужжатда норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат ёхуд халқаро ҳужжатларга ҳавола қилиниши мумкин.


25. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ёки техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатга ҳавола қилинган ҳолларда унинг тури, реквизитлари ва номи кўрсатилиши шарт.


26. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатда мавжуд бўлмаган ёки ўз кучини йўқотган деб топилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирмаган халқаро ҳужжатларга ҳавола қилишга йўл қўйилмайди.


27. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатнинг матни лўнда, оддий ва равон тилда баён этилиши керак. Бунда ҳужжатнинг ҳар бир банди тўлиқ ва тугалланган маъно ва мазмунга эга бўлиши лозим.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатда фойдаланиладиган тушунчалар ва атамалар турлича изоҳлаш имкониятини истисно этадиган, агар мавжуд бўлса, уларнинг қонунчилик ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда қўлланилади.


28. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатда қуйидагиларнинг қўлланилишига йўл қўйилмайди:

оғзаки нутқ шакллари;

давлат тилида тенг маъноли сўзлар ва тушунчалар бўлган тақдирда хорижий тилларнинг атамалари;

эскирган ҳамда кўп маънони англатадиган сўзлар ва иборалар, мажозий таққослашлар, сифатлашлар, киноялар.


29. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатнинг матни умумэътироф этилган грамматик, орфографик ва пунктуация қоидалари асосида тузилади.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатда техник ва бошқа махсус тушунчалардан фойдаланилган ҳолларда, ҳужжатда уларнинг таърифлари берилади. Ҳужжатда кўп маротаба қўлланилган бир ёки бир нечта тушунчага таъриф бериш зарур бўлган ҳолларда улар мазкур Қоидаларнинг 1-5-иловаларига мувофиқ ҳужжатнинг бошланишида алоҳида бандда кўрсатилади.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатда умум қабул қилинган қисқартмалар қўлланилиши ва бошқа қисқартмаларга тушунчалар берилиши мумкин.


30. Агар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатда рўйхатлар, жадваллар, графиклар, хариталар, схемалар, ҳужжатлар ва бланкалар намуналари, услубиётлар берилса, унда улар иловалар кўринишида, ҳужжатнинг тегишли бандларида ушбу иловаларга ҳаволалар қўллаган ҳолда расмийлаштирилиши лозим.

Иловалар тегишли тартибда араб рақамлари билан рақамланади.



4-§. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив

ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш,

шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топиш

тўғрисидаги лойиҳани тайёрлаш


31. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар ёхуд уни ўз кучини йўқотган деб топиш тегишлича буйруқлар ёки қарорлар билан расмийлаштирилади.

Муқаддам қабул қилинган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд уларни ёки уларнинг тузилмавий бирликларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қоидалар мазкур Қоидаларнинг 6-9-иловаларига мувофиқ буйруқ ёки қарор лойиҳасининг матнига киритилади (ўз кучини йўқотаётган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, бўлимлар, боблар, параграфлар, бандлар, кичик бандлар, чиқариб ташланаётган хатбошилар кўрсатилган ҳолда).


32. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатнинг лойиҳаси билан киритилаётган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар икки ёки ундан ортиқ бандни ташкил этса, бундай ўзгартириш ва қўшимчалар мазкур Қоидаларнинг 7-иловасига мувофиқ буйруқ ёки қарорга илова кўринишида расмийлаштирилади.


33. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатнинг кичик бандигача бўлган (кичик бандни ҳам қўшган ҳолда) тузилмавий бирлигининг амал қилишининг тугатилиши ўз кучини йўқотган деб топиш, хатбоши кўринишидаги тузилмавий бирликнинг амал қилишининг тугатилиши эса чиқариб ташлаш деб кўрсатилади.


34. Ўзгартиришларга қуйидагилар киради:

рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар ва позицияларни алмаштириш;

кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар, иловаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ёки рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар ва хатбошиларни чиқариб ташлаш;

хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар, иловаларни, шунингдек параграфлар, боблар, бўлимлар, иловалар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар номларини янги таҳрирда баён қилиш.


35. Жумланинг, илованинг, бўлимнинг, бобнинг, банднинг, кичик банднинг, хатбошининг матнини сезиларли ўзгартириш талаб этилса, уларни янги таҳрирда баён этиш лозим.


36. Қўшимчаларга техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатни янги рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар ва иловалар билан тўлдириш киради.


37. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи ҳужжат қуйидагиларга бўлиниши мумкин:

нуқтали араб рақамлари билан рақамланадиган бандлар;

доирасимон қавс билан беркитиладиган кичик ҳарфлар ёки араб рақамлари билан белгиланадиган кичик бандлар;

хатбошилар.


38. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда унинг иловалари, бўлимлари, боблари, параграфлари, бандлари ва кичик бандларининг рақамланиши ўзгармайди.

Агар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат янги тузилмавий бирликлар билан тўлдирилаётган бўлса, унда уларни асосий рақам ёки ҳарф белгилари тепасига қўйиладиган қўшимча рақамлар билан белгилаш лозим (масалан, 2-1-банд, "в-1"-кичик банди).


39. Агар тегишли қўшимчалар тузилмавий бирликнинг (бўлим, боб, параграф, банд ёки кичик банд) охирига киритилаётган бўлса, унда мавжуд рақамланиш давом эттирилади (масалан, агар ҳужжатнинг охирги банди 30-банд бўлса, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат 31-банд билан тўлдирилади, агар банднинг охирги банди "в" кичик банд ҳисобланса, унда "г" кичик банд билан тўлдирилади).


40. Банд ёки кичик бандга янги хатбоши қўшилаётганда, мазкур банд ёки кичик банднинг кейинги хатбошилари кетма-кетлиги тегишли тартибда ўзгаради.


41. Киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар матнига, уларнинг мазмунига қараб, тиниш белгилари ҳам қўшилади (масалан, "ва стандартлар" деган сўзлар ", стандартлар ва бошқа ҳужжатлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин; ", шунингдек ҳужжатлар" деган сўзлар билан тўлдирилсин; "сув билан таъминловчи корхоналар -" деган сўзлар чиқариб ташлансин).

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатнинг номига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётганда ушбу ҳужжат иловаларининг номи ва илова белгилари қайта кўриб чиқилади.


42. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатнинг банди ёки кичик банди хатбошилардан иборат бўлса, хатбошиларни ҳисоблаш кириш хатбошисидан бошланади. Масалан:

"(биринчи хатбоши) 11. Болаларнинг мактабгача таълим ташкилотларида (гуруҳларда) бўладиган вақти қуйидагача бўлиши мумкин:

(иккинчи хатбоши) болалар 3-4 соат бўладиган гуруҳларда - кундузги уйқу ташкил этилмайди ва бир марталик овқатлантириш ташкил этилиши мумкин;

(учинчи хатбоши) болалар 9 - 10,5 соат бўладиган гуруҳларда - тўрт марталик овқатлантириш ташкил этилиши ва кундузги уйқу учун шароитлар яратилган бўлиши керак;

(тўртинчи хатбоши) болалар 12 соат бўладиган гуруҳларда - тўрт марталик овқатлантириш ташкил этилиши, кундузги уйқу учун шароитлар яратилган бўлиши керак.

(бешинчи хатбоши) Мактабгача таълим ташкилотларининг болалар кечаю кундуз бўладиган гуруҳларида кундузги ва тунги уйқу ҳамда камида беш марталик овқатлантириш ташкил этилиши учун шароитлар яратилган бўлиши керак.".


43. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатнинг тегишли тузилмавий бирликлари ўз кучини йўқотган деб топилганда, кейинги тузилмавий бирликларнинг рақамланиши ўзгармайди.


44. Хатбоши чиқариб ташланганда кейинги хатбошиларнинг кетма-кетлиги қайта кўриб чиқилади. Масалан:

"2-банднинг "а" кичик бандида:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.".


45. Асосий техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат ўз кучини йўқотган деб топилган тақдирда, ушбу ҳужжатга киритилган ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар ҳам ўз-ўзидан ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.


46. Агар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатнинг сезиларли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурияти бўлса ёки айнан бир масала бўйича бир нечта ҳужжатларнинг мавжудлиги аниқланса, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат бир тилда қабул қилинган бўлса ва уни бошқа тилда ҳам қабул қилиш зарурияти бўлса, у ҳолда уларни тартибга солиш мақсадида янги ҳужжат ишлаб чиқилади.


47. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг аниқлилигини лозим даражада назорат қилишни таъминлаш учун, шунингдек уларни тартибга солиш мақсадида ягона янги ҳужжат ишлаб чиқилганида вазирлик ёки идора раҳбари (унинг ўринбосари) томонидан имзоланадиган қиёсий жадвал тайёрланиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат билан бирга киритилиши лозим.


48. Қиёсий жадвал учта графадан иборат бўлади:

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатнинг ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилаётган тузилмавий бирлигининг амалдаги таҳрири;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатнинг ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тегишли тузилмавий бирлигининг таклиф этилаётган таҳрири;

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни асослантириш.


49. Тегишли тузилмавий бирликнинг амалдаги ва таклиф этилаётган таҳриридаги графалари қиёсий жадвалда қуйидаги кўринишда баён этилади:

амалдаги ва таклиф этилаётган таҳрирлар графаларида ўзгараётган рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар ва иловалар "полужирный" шрифти билан ажратиб кўрсатилади;

таклиф этилаётган таҳрир графасида тўлдирилаётган рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар ва иловалар "полужирный" шрифти билан ажратиб кўрсатилади;

амалдаги таҳрир графасида ўз кучини йўқотган деб топилаётган кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар, иловалар ёки чиқариб ташланаётган рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар ва хатбошилар "полужирный курсив" шрифти билан ажратиб кўрсатилади.

Агар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатнинг тузилмавий бирлиги янги таҳрирда баён этилаётган бўлса, қиёсий жадвалда фақат тегишлича ўзгараётган, тўлдирилаётган, ўз кучини йўқотган деб топилаётган ёки чиқариб ташланаётган рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар ва иловалар ажратиб кўрсатилади.

Амалдаги ва таклиф этилаётган таҳрирлар графаларида ўзгармаган тегишли рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар ва иловалар, киритилган ўзгартиришлар оддий шрифтда берилади.



3-БОБ. ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА СОЛИШ

СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ ҲУЖЖАТНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ, КЕЛИШИШ

ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


1-§. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги

норматив ҳужжатни расмийлаштириш


50. Буйруқлар ва қарорлар матнлари Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган тегишли бланкларда ёзилиши ва уларни қабул қилган органнинг (органларнинг) номи бўлиши лозим.


51. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжат уни тасдиқлаётган буйруқ ёки қарорга илова кўринишида расмийлаштирилади, бунда буйруқ ёки қарорнинг тегишли бандида унга мазкур Қоидаларнинг 1-9-иловаларига мувофиқ ҳавола бўлиши лозим.


52. Иловалари бўлган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатнинг бетлари изчил кетма-кетликда рақамланиши лозим.


53. Қоида тариқасида, стандарт варақ 1,2 қатор оралиғида ("множитель") ёзилиши лозим; ҳар бир бет: юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см ҳошияга эга; хатбоши беш-олти белгига тенг ва бир хилда бўлиши лозим.

Матнни компьютер воситасида босиб чиқаришда "Тimеs Nеw Rоmаn" 12 ўлчамли шрифтида ёки шунга ўхшаш шрифтни қўллаган ҳолда Мiсrоsоft Wоrd матн редакторидан фойдаланиш тавсия қилинади.


54. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат матнида ўчириш ва тузатишларга йўл қўйилмайди. Бундан мазкур Қоидаларнинг 71-бандида кўрсатилган ҳолатлар мустасно.


55. Вазирлик ва идораларнинг юридик хизмати техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат лойиҳасининг қонунчиликка мувофиқлигини ҳамда унда ҳуқуқий нормалар мавжудлигини аниқлаш нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказади.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат лойиҳаси қонунчиликка мувофиқ бўлса, шунингдек унда ҳуқуқий нормалар мавжуд бўлмаса, юридик хизмат раҳбари томонидан имзоланади ва хулоса тайёрланади.

56. Юридик хизмат мавжуд бўлмаган тақдирда, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат лойиҳаси бўйича хулоса техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатни тайёрлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинма томонидан тайёрланиши ва вазирлик ёки идора раҳбари ёхуд унинг ўринбосари томонидан имзоланиши мумкин.



2-§. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги

норматив ҳужжат лойиҳасини келишиш


57. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат лойиҳасида бошқа вазирлик ва идоралар манфаатларига ёки ваколатларига тааллуқли қоидалар мавжуд бўлса, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат лойиҳаси ягона электрон тизим орқали манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилиши лозим. Бунда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат лойиҳаси вазирлик ва идоралар томонидан у тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун ичида эътирозларсиз келишилиши ёки асослантирилган эътирозлар билан қайтарилиши керак.

Келишилаётган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат лойиҳаси вазирлик ёки идора раҳбари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади. Бунда, лавозим номи, фамилия, исмнинг бош ҳарфи, шунингдек келишилиш санаси кўрсатилиши лозим.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат у биринчи келишилаётган вазирлик ва идора билан келишилганидан сўнг, қирқ беш кун ичида қабул қилиниши керак.

58. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатни келишиш давомида вазирлик ва идоралар ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, бундай ҳужжат келишмовчиликлар бартараф қилингунига қадар қабул қилиниши мумкин эмас.



3-§. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги

норматив ҳужжатни қабул қилиш


59. Вазирлик ва идора томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат вазирлик ёки идора раҳбари ёхуд унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан буйруқ ёки қарорни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш йўли билан қабул қилинади.

Давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар вазирлик ва идора раҳбари ёхуд унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланганда, имзолар тегишли вазирлик ва идоранинг муҳри билан тасдиқланади.


60. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат давлат тилида қабул қилинади. Бунда, ҳужжатнинг таржималари бошқа тилларда ҳам эълон қилиниши мумкин.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатнинг таржималари унинг давлат тилидаги таҳририга мувофиқ бўлиши шарт.


61. Вазирлик ёки идора раҳбарига икки ёки ундан ортиқ лавозимдаги вазифаларни бажариш юклатилган бўлса, у ҳолда ҳужжатнинг реквизитларида унга ушбу техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатни имзолаш ҳуқуқини берувчи лавозими кўрсатилади.

Вазирлик ёки идора раҳбари вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги, таътилдалиги ёки бошқа сабаб кўра бўлмаганида унинг вазифасини бажаришни юклаш тегишли вазирлик ёки идора раҳбари томонидан имзоланган ташкилий-бошқарув ҳужжатида назарда тутилган бўлиши лозим.

Бир нечта вазирлик ва идораларнинг қўшма қабул қилган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжати у биринчи бўлиб қабул қилаётган вазирлик ёки идора томонидан имзоланган санадан бошлаб йигирма кун ичида қабул қилиниши лозим.

62. Давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат иккита асл нусхада (битта асл нусхаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги учун) қабул қилинади.



4-БОБ. ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА СОЛИШ

СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ ҲУЖЖАТНИНГ ҲУҚУҚИЙ

ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИЛИШИ, ҲИСОБГА

ОЛИНИШИ ВА КУЧГА КИРИШИ


1-§. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги

норматив ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигига тақдим этиш


63. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат тасдиқланган ҳолда уни қабул қилган орган томонидан ушбу техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат қабул қилинган куннинг ўзида ягона электрон тизим орқали тақдим этилади.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатни белгиланган муддат давомида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун тақдим қилиш факти ягона электрон тизим орқали келиб тушган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги девонхонаси томонидан рўйхатдан ўтказилган санадан қайд қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, унинг ҳуқуқий экспертизаси натижаси бўйича ҳужжатни ҳисобга олиш тўғрисида хулоса ёки ҳисобга олишни рад этиш тўғрисидаги хат расмийлаштирилгунга қадар ушбу ҳужжатни ҳуқуқий экспертиза ва ҳисобга олиш учун такроран киритишга йўл қўйилмайди.

Мазкур банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган талабга риоя қилинмасдан такроран тақдим этилган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан ҳужжатни тақдим этган органга қайтарилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун битта кузатув хати билан фақатгина битта техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат тақдим этилади.


64. Кузатув хатида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат лойиҳасини тайёрлашга масъул бўлган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва алоқа телефон рақамлари кўрсатилиши лозим.


65. Давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига вазирлик ва идора раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан имзоланган кузатув хати билан иккита асл нусхада тақдим қилинади.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат ҳисобга олингандан сўнг унинг битта асл нусхаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида қолади.


66. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатга уни тақдим этган органнинг юридик хизмати раҳбари (вазирлик ёки идоранинг раҳбари ёки тегишли ўринбосари) томонидан имзоланган юридик хулоса илова қилинади.


67. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат вазирлик ёки идора раҳбари вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланган тақдирда, юридик хулосада вазирлик ёки идора раҳбари вазифасини бажаришни юклаш, шунингдек мазкур вазифаларни бажариш муддати кўрсатилган тегишли ташкилий-бошқарув ҳужжатининг (мазкур ҳужжатнинг нусхасини илова қилган ҳолда) реквизитлари бўлиши лозим.


68. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат унинг амал қилиш муддатидан (доимий амал қилувчи, вақтинчалик (маълум бир муддатга қабул қилинган), шунингдек ундаги қоидаларнинг қандай хусусиятда бўлишидан, шу жумладан давлат сирини ташкил этувчи маълумотларга ёки махфий маълумотларга эга бўлишидан қатъи назар, ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши ва ҳисобга олиниши лозим.



2-§. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги

норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан

ўтказиш ва ҳисобга олиш


69. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳужжат келиб тушган кундан бошлаб ўттиз кун ичида амалга оширилади. Агар кўрсатилган муддатнинг тугаши иш куни бўлмаган кунга тўғри келса, унда ҳисобга олиш муддати ундан кейинги биринчи иш кунига қадар узайтирилади.

Агар тақдим этилган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат, шу жумладан малакали мутахассисларни жалб этиш йўли билан қўшимча ўрганишни талаб этадиган бўлса, ушбу ҳужжатни кўриб чиқиш муддати ўн беш кунгача узайтирилиши мумкин.


70. Тақдим қилинган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатни ҳисобга олиш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин, агар:

а) ҳужжат қонунчилик ҳужжатларига зид бўлса;

б) ҳужжат мазкур Қоидалар билан ўрнатилган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ҳисобга олиш учун тақдим этиш тартибини бузган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилган бўлса. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ҳисобга олиш учун тақдим этиш тартиби бузилганлиги сабабли ҳисобга олиш рад этилса, ҳуқуқий экспертиза ўтказилмайди;

в) ҳужжат манфаатдор органлар билан келишиш мажбурий ҳисобланганда бундай органлар билан келишилмаган бўлса;

г) ҳужжатда ҳуқуқий нормалар қўлланилган бўлса;

д) ҳужжат мазкур Қоидалар билан ўрнатилган бошқа талабларга жавоб бермаса.


71. Ягона электрон тизим орқали тақдим этилган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижасида унда техник кўринишдаги, шу жумладан ҳужжат мазмунининг ўзгаришига олиб келмайдиган хатоликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, мазкур хатоликлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ягона электрон тизим орқали бартараф этилиши мумкин. Бунда, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатда аниқланган техник кўринишдаги, шу жумладан мазмун ўзгаришига олиб келмайдиган хатоликлар ҳужжатни қабул қилган орган (органлар) раҳбари (унинг ўринбосари) томонидан имзоланган тегишли хатга асосан бартараф этилади.


72. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ҳисобга олиш рад этилганда, ўн кун ичида вазирлик ёки идора раҳбари ёхуд унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан ҳисобга олиш рад этилган ҳужжатни бекор қилиш тўғрисида тегишли ҳужжат қабул қилинади.

Ҳисобга олиш рад этилган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат бекор қилинганидан сўнг вазирлик ва идоралар рад этиш сабабларини бартараф этиши ва ушбу техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун такроран тақдим этишлари мумкин.

Ҳисобга олиш рад этилган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат бекор қилинганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хулосасини эътиборга олган ҳолда қайта ишлаб чиқилиши ва ҳисобга олиш учун такроран тақдим этилиши мумкин.

Мазкур Қоидаларнинг 70-банди "б" ва "в" кичик бандларида кўрсатилган асослар бўйича ҳисобга олиш рад этилганда, вазирлик ва идоралар бир ой ичида рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ушбу техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатни ҳисобга олиш учун такроран тақдим этишга ёхуд ҳужжатни бекор қилишга мажбурдирлар.


73. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар уларни қабул қилган вазирлик ёки идораларнинг тегишли хатига асосан ҳуқуқий экспертизанинг исталган босқичида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қайтариб берилиши ва кўрмасдан қолдирилиши мумкин.


74. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатни ҳисобга олиш ягона электрон тизим орқали техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатни ҳисобга олиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланадиган хулоса билан расмийлаштирилади.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатни ҳисобга олиш тўғрисидаги хулоса асосида ҳисобга олиш рақами берилган ҳолда Давлат реестрига тегишли маълумот киритилади.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар реестри электрон шаклда юритилади.

Вазирлик ва идоралар ҳисобга олинган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан электрон кўринишда юклаб олишлари мумкин.


75. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар мазкур Қоидаларда ўрнатилган асосларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳисобга олиниши лозим.



3-§. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги

норматив ҳужжатларнинг кучга кириши


76. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат, агар қонунчилик ҳужжатларида ёки ҳужжатнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлмаса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Агар ҳужжатнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлса, унда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат шу санадан бошлаб кучга киради.


77. Ҳисобга олиниши лозим бўлган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни, улар ҳисобга олинмасдан ва расмий эълон қилинмасидан, ижрога юборишга йўл қўйилмайди. Ҳисобга олиниши лозим бўлган, бироқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳисобга олинмаган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар кучга кирмаган ҳужжат сифатида қўлланилмайди.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


1-§. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги

норматив ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ёхуд ўз кучини йўқотган деб топиш


78. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд ўз кучини йўқотган деб топиш қонунчилик ҳужжатлари ўзгариши муносабати билан, мавжуд соҳадаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни такомиллаштириш талаб этилган тақдирда, шу жумладан вазирлик ва идоралар томонидан янги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан, шунингдек уларни қабул қилган вазирлик ва идораларнинг ташаббуси бўйича амалга оширилади.


79. Қонунчилик ҳужжатлари ўзгарган ёки мавжуд соҳадаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни такомиллаштириш талаб этилган тақдирда, вазирлик ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этишга мажбурдирлар.


80. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни қонунчилик ҳужжатлари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ўзгариши муносабати билан ёхуд вазирлик ёки идора ташаббуси бўйича қайта кўриб чиқишда айрим техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг амал қилишини тугатиш зарурати юзага келган тақдирда, вазирлик ва идоралар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги тегишли буйруқ ёки қарорни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этадилар.


81. Илгари қабул қилинган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатни (тузилмавий бирликни) ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатни ёки унинг тузилмавий бирлигини ўз кучини йўқотган деб топиш, илгари қабул қилинган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат (тузилмавий бирлик) амал қилишининг тикланишига олиб келмайди.


82. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд уни ўз кучини йўқотган деб топиш ушбу ҳужжатни қабул қилган орган томонидан ёхуд бунга ваколатли бошқа орган томонидан ушбу ҳужжат қабул қилинган тартибда амалга оширилади.

Бошқа вазирлик ва идоралар билан қўшма ҳолда қабул қилинган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга шу вазирлик ва идоралар билан қўшма ҳолда ўзгартириш, қўшимчалар киритилади ёки ўз кучини йўқотган деб топилади.

Бир нечта вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда қабул қилинган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда, киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар келишилган вазирлик ва идоралардан қайси бирининг манфаатларига ёки ваколатларига дахл қилса, ўша вазирлик ва идоралар билан келишилади.

Бошқа вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда қабул қилинган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар шу вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда ўз кучини йўқотган деб топилади.

Агар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар уни қабул қилишда иштирок этмаган вазирлик ва идоралар билан келишилиши лозим бўлса, бундай ўзгартириш ва қўшимчалар ушбу вазирлик ва идоралар билан ҳам келишилиши лозим.


83. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқи берилган вазирлик ёки идора қайта ташкил этилган тақдирда, ҳуқуқий ворисга ўз ваколати доирасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқи билан бирга илгари қабул қилинган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ўзгартириш, қўшимчалар киритиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш ваколатлари ҳам ўтади.


84. Вазирлик ёки идора тугатилган ёхуд у тегишли техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқини ҳуқуқий ворисига бермасдан қайта ташкил этилган тақдирда, илгари қабул қилинган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ўзгартириш, қўшимчалар киритиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш ваколатлари юқори турувчи ёки бошқа ваколатли органга ўтади.

Вазирлик ёки идора мақомининг ўзгартирилиши улар томонидан илгари қабул қилинган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар амал қилишининг тугатилишига олиб келмайди.



3-§. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги

норматив ҳужжатларни эълон қилиш ва уларнинг

матнларини тарқатиш


85. Ҳисобга олинган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинади.

Вазирликлар ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни (зарур бўлган тақдирда, ахборот-таҳлилий материаллари билан бирга) улар расмий эълон қилингандан кейин ўзларининг расмий веб-сайтларида жойлаштириши мумкин.


86. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатни эълон қилиш ва тарқатишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳисобга олинган рақами ва санаси кўрсатилиши мажбурийдир.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатни расмий ва норасмий нашрларда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида ва маълумотларнинг электрон базаларида эълон қилишда (тарқатишда), шунингдек қайта чоп этиш йўли билан тарқатишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳисобга олинган рақами ва санаси ҳужжатнинг биринчи варағининг марказида унинг номининг остига қўйилади.


87. Вазирлик ва идоралар, ўз ваколатлари доирасида, ўзлари томонидан қабул қилинган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар матнларининг тарқатилишини таъминлашлари шарт.




Қоидаларга

1-ИЛОВА



НАМУНА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК

ОСОЙИШТАЛИК ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ХИЗМАТИНИНГ

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотларида

тарбияланаётган болаларни хавфсиз ва сифатли овқатланишини

ташкил этилишига оид гигиеник талабларни (0016-21-сон СанҚваН)

тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 ноябрдаги ПҚ-4887-сон "Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сон "Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати қарор қилади:


1. Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларни хавфсиз ва сифатли овқатланишини ташкил этилишига оид гигиеник талаблар (0016-21-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болаларни хавфсиз ва сифатли овқатланишини ташкил этилишига оид гигиеник талаблар" (0348-17-сон СанҚваН) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Санитария-эпидемиологик

осойишталик ва жамоат

саломатлиги хизматинингбошлиғи -

Бош давлат санитария врачи                     (электрон рақамли имзо)                Хххххххх


Тошкент ш.,

2021 йил 11 март,

92-сон





Ўзбекистон Республикаси

Санитария-эпидемиологик

осойишталик ва жамоат

саломатлиги хизматининг

2021 йил 11 мартдаги

92-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотларида

тарбияланаётган болаларни хавфсиз ва сифатли овқатланишини ташкил

этилишига оид гигиеник талаблар (0016-21-сон СанҚваН)



Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 ноябрдаги ПҚ-4887-сон "Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сон "Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларнинг хавфсиз ва соғлом овқатланишини ташкил этиш, юқумли ва юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси ҳамда овқатдан заҳарланишларнинг олдини олиш чораларини белгилайди.



1-боб. Умумий қоидалар


1. Мазкур санитария қоидалари уларнинг тури, ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъий назар барча мактабгача таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилади.

...

5. Таомномаларга киритилган таомларнинг махсус ишлаб чиқилган технологик карталари бўлиши шарт. Ушбу технологик карталарда таомларнинг таркибий қисмлари, энергетик қиймати, оқсил, ёғ ва углеводларни миқдори ҳамда тайёрланган таомни ҳажми кўрсатилган бўлиши керак.

Баъзи маҳсулотлар бўлмаганда улар бошқа маҳсулотлар билан алмаштирилади. Бунда мазкур санитария қоидаларининг 1-иловасига мувофиқ маҳсулотларни алмаштириш жадвалидан фойдаланилади.

Ягона мавсумий таомнома асосида фаолият юритаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларида озиқ-овқат таъминотида кескин узулишлар юзага келган холларда таомномадаги таомни бошқа бир таом билан алмаштирилади. Бунда алмашувчи хамда алмаштирилувчи таомнинг таркиби ва энергетик қиймати тўлиқ ҳисоб-китоб қилинган холда амалга оширилади.


6. Таомни тўғри тайёрлаш ва тайёр таомни ҳажми нормага мувофиқ келиши учун мазкур санитария қоидаларининг 5-иловасига асосланиб озиқ-овқат маҳсулотларининг дастлабки ва иссиқлик ишловини беришда оғирлик йўқотиш миқдори жадвалидан фойдаланилиши мумкин.


7. Иссиқ таомларни ( шўрвалар, соуслар, иссиқ ичимликлар, асосий таомлар ва гарнирлар) тарқатилишидаги ҳарорати +60 - +65С бўлиши лозим. Иссиқ таомларни харорати ушбу кўрсаткичдан пасайганда микрофлоранинг интенсив ўсишига олиб келиши, аксинча иссиқ таомларни харорати ушбу кўрсаткичдан юқори бўлса болаларни оғиз бўшлиғини куйишига олиб келиши мумкин.

Сут маҳсулотларини тарқатилишидаги ҳарорати эса +15 °C ±2 °C (хона ҳароратида) бўлиши лозим, шунингдек, уларни тарқатилишидан олдин иситиш учун хона хароратида сақлаш бир соат ошмаслиги керак.


...



2-боб. Болаларнинг мактабгача таълим ташкилотида

бўлишига мувофиқ овқатланишни ташкил қилиш


11. Болаларнинг мактабгача таълим ташкилотларида (гуруҳларда) бўладиган вақти қуйидагача бўлиши мумкин:

болалар 3-4 соат бўладиган гуруҳларида - кундузги уйқу ташкил этилмайди ва бир марталик овқатлантириш ташкил этилиши мумкин;

болалар 9 - 10,5 соат бўладиган гуруҳларида - тўрт марталик овқатлантириш ташкил этилиши ва кундузги уйқу учун шароитлар яратилган бўлиши керак;

болалар 12 соат бўладиган гуруҳларида - тўрт марталик овқатлантириш ташкил этилиши, кундузги уйқу учун шароитлар яратилган бўлиши керак;

Мактабгача таълим ташкилотларининг болалар кечаю кундуз бўладиган гуруҳларида кундузги ва тунги уйқу ҳамда беш марталик овқатлантириш ташкил этилиши учун шароитлар яратилган бўлиши керак.


12. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати 2-иловада келтирилган.






Ўзбекистон Республикаси мактабгача

таълим ташкилотларида

тарбияланаётган болаларни хавфсиз ва

сифатли овқатланишини ташкил

этилишига оид гигиеник талабларга

1-ИЛОВА

Айрим озиқ-овқат маҳсулотларни алмаштирилиши жадвали

Маҳсулот номи

Оғирлиги (г)

Алмаштириладиган маҳсулот

Оғирлиги (г)

1-навли буғдой унидан ёпилган оқ нон

100

1-навли буғдой уни

75

1-категорияли мол гўшти

100

қуён гўшти

98

1-тоифа товуқ ва курка гўшти

110

Тозаланган балиқ

125

Творог

120

Тухум

145

Ёғи олинмаган сут

100

Герметик ўрамдаги қуруқ сут

12

Қуйилтирилган шакарли сут

38

Творог

17

Ёғли қатиқ

103

Пишлоқ

12,5

1-категорияли мол гўшти

15

Товуқ гўшти

22

Тозаланган балиқ

20

Парранда тухуми (1 дона)


Творог

31

Мол гўшти

72

Тозаланган балиқ

30






Ўзбекистон Республикаси мактабгача

таълим ташкилотларида

тарбияланаётган болаларни хавфсиз ва

сифатли овқатланишини ташкил

этилишига оид гигиеник талабларга

2-ИЛОВА

Ишлаб чиқувчилар рўйхати:

Эрматов Н.Ж.

- Тошкент тиббиёт академияси, Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси мудири, т.ф.д;

Исакова Л.И.

- Санитария-гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институтининг овқатланиш гигиенаси лабораторияси мудири, т.ф.н.;

Касимов Р.А

Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бош мутахассиси, т.ф.н.;

Мухиддинова У.Т.

- Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг Болалар саломатлиги, соғлом овқатлантиришни таъминлаш ва ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи, т.ф.н.;

Насирова Г.У.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг Болалар саломатлиги, соғлом овқатлантиришни таъминлаш ва ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бош мутахассиси, т.ф.н.;

Тақризчилар рўйхати:


Шайхова Г.И.

- Тошкент тиббиёт академияси, Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси профессори, т.ф.д.;

Зарединов Д.А.

- Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг "Гигиена" кафедраси мудири, профессор, т.ф.д.




Қоидаларга

2-ИЛОВА



НАМУНА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

ШНҚ 2.10.03-21 "Магистрал сув қувурлари ва канализация

коллекторлари учун ер ажратиш меъёрлари" шаҳарсозлик

нормалари ва қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ буюраман:


1. ШНҚ 2.10.03-21 "Магистрал сув қувурлари ва канализация коллекторлари учун ер ажратиш меъёрлари" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Қурилиш вазири              (электрон рақамли имзо)                    Х. Хххххххх

Тошкент ш.,

2021 йил 22 март,

33-сон








Ўзбекистон Республикаси

қурилиш вазирининг

2021 йил 22 мартдаги

33-сон буйруғига

ИЛОВА

ШНҚ 2.10.03-21 "Магистрал сув қувурлари ва канализация

коллекторлари учун ер ажратиш меъёрлари" шаҳарсозлик

нормалари ва қоидалари


Мазкур ШНҚ 2.10.03-21 Магистрал сув қувурлари ва канализация коллекторлари учун ер ажратиш меъёрлари (бундан буён матнда меъёрлар деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган.


Умумий қоидалар


1. Мазкур меъёрлар магистрал сув қувурлари ва канализация коллекторларини жойлаштириш учун ажратиладиган ернинг эни ҳамда уларни бошқарув хоналари ва қудуқларини жойлаштириш учун ажратиладиган ер майдонларининг ўлчамларини белгилайди.


2. Мазкур меъёрларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

магистрал сув қувурлари - тоза сув йиғиш иншоотларидан истеъмолчигача сув етиб келувчи қувурлар;

канализация коллекторлари - фойдаланишдан чиққан оқова сувни истеъмолчидан чиқариб ташлаш жойигача олиб кетувчи қувурлар.


3. Магистрал сув қувурлари ва канализация коллекторларини қуриш даврида вақтинча фойдаланиш, шунингдек эксплуатация даврида доимий фойдаланиш учун ажратиладиган ер майдонларининг ўлчамлари мазкур меъёрларнинг иловасига мувофиқ белгиланади.


4. Магистрал сув қувурлари ва канализация коллекторларини бошқариш хоналари учун ажратиладиган ер майдонининг ўлчами 10 x 10 m дан ҳамда магистрал сув қувурлари ва канализация коллектор қудуқларини жойлаштириш учун ажратиладиган ер майдонининг ўлчами 3 x 3 m дан ошмаслиги лозим.

...







ШНҚ 2.10.03-21 "Магистрал сув

қувурлари ва канализация

коллекторлари учун

ер ажратиш меъёрлари"

шаҳарсозлик нормалари

ва қоидаларига

ИЛОВА

Магистрал сув қувурлари ва канализация коллекторларини

қуриш даврида вақтинча фойдаланиш, шунингдек эксплуатация

даврида доимий фойдаланиш учун ажратиладиган

ер майдонларининг ўлчамлари

МЕЪЁРЛАРИ

Т/р

Магистрал сув қувурлари ва канализация коллекторлари диаметри, mm

Ётқизилган қувурнинг тубигача бўлган чуқурлик, m

. . . ..

Ер йўлининг эни

Доимий фойдаланишга

Вақтинча фойдаланишга

битта сув қувури ёки коллектор учун

иккита сув қувури ёки коллекторлар учун (бир ҳандакда) ёки параллел йўл бўйича

битта сув қувури ёки коллекторлар учун ҳандаклар

иккита сув қувури ёки коллекторлар учун (бир ҳандакда) ёки параллел йўл бўйича

I. Ер остидан ўтган магистрал сув қувурлари ва коллекторлар

1. Пўлат қувурлар

1

426 гача

3

-

-

28

31

2

426 дан 720 гача

3

-

-

33

36

3

720 дан 1020 гача

3

-

-

39

42

4

1020 дан 1220 гача

3

-

-

42

45

5

1220 дан 1420 гача

3

-

-

45

48

1. Чўян, темир бетон, асбест цемент, сопол, полиэтилен

ва композит материаллардан қувурлар

6

600 гача бўлган

2

-

-

37

41

3

-

-

40

42

4

-

-

47

50

5

-

-

53

56

6

-

-

61

64

7

-

-

67

71

7

600 дан 800 гача

2

-

-

37

41

3

-

-

41

45

4

-

-

49

52

5

-

-

54

58

6

-

-

62

67

7

-

-

68

73

8

800 дан 1000 гача

2

-

-

37

41

3

-

-

41

45

4

-

-

49

52

5

-

-

54

58

6

-

-

62

67

7

-

-

70

74

9

1000 дан 1200 гача

2

-

-

39

43

3

-

-

43

47

4

-

-

50

54

5

-

-

55

61

6

-

-

62

67

7

-

-

70

75

II. Ер устидаги ҳамда юқоридан ўтган сув магистрал сув

қувурлари ва канализация коллекторлари

1. Пўлат қувурлар

1

426 гача

3

5

8

23

23

2

426 дан 720 гача

3

6

8

28

28

3

720 дан 1020 гача

3

6

9

33

33

4

1020 дан 1220 гача

3

7

9

33

36

5

1220 дан 1420 гача

3

8

10

37

38

2. Чўян, темир бетон, асбестцемент, сопол, полиэтилен

ва композит материаллардан қувурлар

6

600 гача

2

5

8

32

33

3

6

9

34

34

4

6

9

41

41

5

7

9

46

47

6

7

9

54

55

7

8

10

59

61

Изоҳлар:

1. Ер устидаги магистрал сув қувурлари ва канализация коллекторларини жойлаштириш учун ажратиладиган ернинг ўлчами лойиҳа ҳужжатлари билан аниқланади, бунда кўрсаткичлар мазкур Меъёрларда белгиланган ўлчамлардан ошиб кетмаслиги лозим.

2. Магистрал сув қувурлари ва канализация коллекторларини мукаммал таъмирлаш учун ажратиладиган ернинг ўлчами тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари билан аниқланади.


...




Қоидаларга

3-ИЛОВА



НАМУНА




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА

ТАШҚИ САВДО ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН

ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА СОЛИШ АГЕНТЛИГИ

БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

БУЙРУҒИ



Oz DSt 1174:2020 "Ўлчамли олтин қуймалар. Техникавий

шартлар" Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартини

тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПФ-6240-сон "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ буюраман:


1. O'zDSt 1174:2020 "Ўлчамли олтин қуймалар. Техникавий шартлар" Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бош директор                        (электрон рақамли имзо)                 Х. Хххххххх

Тошкент ш.,

2021 йил 22 май,

05-1271-сон








Ўзбекистон стандартлаштириш,

метрология ва сертификатлаштириш

агентлиги бош директорининг 2021 йил

22 майдаги 05-1271-сон буйруғига

ИЛОВА

O'z DSt 1174:2020



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ СТАНДАРТИ


Ўлчамли олтин қуймалар. Техникавий шартлар



Мазкур Oz DSt 1174:2020 "Ўлчамли олтин қуймалар. Техникавий шартлар" Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти (бундан буён матнда давлат стандарти деб юритилади) тижорат ва бошқа мақсадларда фойдаланиш учун мўлжалланган, массаси 5 g дан 1000 g гача бўлган ўлчамли олтин қуймаларига (бундан буён матнда қуймалар деб юритилади) нисбатан талабларни белгилайди.



1-боб. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги

норматив ҳужжатларга ҳаволалар


1. ГОСТ 166-89 - Штангенциркуллар. Техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 166-89 Штангенциркули. Технические условия);

ГОСТ 8273-75 - Ўрайдиган қоғоз. Техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 8273-75 Бумага оберточная. Технические условия);

ГОСТ 9347-74 - Қистириб қўйиладиган картон ва ундан зичловчи қистирмалар. Техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 9347-74 Картон прокладочный и уплотнительные прокладки из него. Технические условия);

ГОСТ 10354-82 - Полиэтилен пленка. Техник шартлар (расмий манба: ГОСТ 10354-82 Пленка полиэтиленовая. Технические условия);

ГОСТ 24104-2001 - Лаборатория тарозилари. Умумий техник талаблар. (расмий манба: ГОСТ 24104-2001 Весы лабораторные. Общие технические требования);


...


2-боб. Атамалар ва таърифлар


4. Мазкур давлат стандартида қуйидаги атамалар ва уларнинг таърифлари қўлланилган:

ўлчамли олтин қуймалар - олтиннинг масса улуши лигатурали массанинг 99,99 % дан кам бўлмаган, 5 дан 1000 g гача оғирликдаги олтин қуймалари;

қуйманинг лигатура массаси - бу барча таркибий қисмларни (олтин ва у билан боғлиқ бўлган аралашмаларни) ҳисобга олган ҳолда, қуймаларнинг ҳақиқий умумий массаси;


...


3-боб. Белгиланишлар ва қисқартмалар


7. Ушбу давлат стандартида қуйидаги шартли белгиланишлар ва қисқартмалар қўлланилган:

Мисол:

"1. Au-1 OLM 5 Oz DSt 1174:2020.

2. Au-1 OLQ 500 Oz DSt 1174:2020".

бунда :

Au-1 - олтиннинг масса улуши лигатурали массанинг 99,99 % дан кам бўлмаган 999,9 пробадаги олтин маркаси;

OLM 5, OLQ 500: бунда OL - олтин, Q - қуйиб тайёрланган қуйма, М - штамплаб бажарилган қуйма, сонлар - граммлардаги қуйманинг номинал массаси.


...


7-боб. Назорат усуллари


14. Қуймаларининг кимёвий таркибини таҳлил қилиш ГОСТ 27973.0, ГОСТ 27973.1, ГОСТ 27973.2, ГОСТ 27973.3 бўйича ёки буюртмачи билан келишув бўйича ўрнатилган тартибда аттестация қилинган ва мазкур давлат стандарти талабларини таъминлайдиган бошқа усулларда ўтказилади.

15. Қуймаларнинг массасини назорат қилиш ГОСТ 24104 га асосан юқори аниқлик синфидаги ва энг юқори тортиш чегарасига эга бўлган тарозиларда ўтказилади.


...


24. Қуймаларнинг габарит ўлчамлари ГОСТ 166 га мувофиқ бўлиниш қиймати 0,1 mm бўлган штангенциркул билан текширилади.

25. Юза сифатини, маркировкаланишини ва қадоқланишини назорати катталаштирувчи асбобларни қўллашсиз кўз билан кўриб ўтказилади.

26. Массаси 100, 250 g бўлган олтин қуймаларининг маркировкасини жойлаштириш тартиби мазкур давлат стандартининг 1-иловасида келтирилган.


...






"Ўлчамли олтин қуймалар.

Техникавий шартлар"

Ўзбекистон Республикасининг

давлат стандартига

1-ИЛОВА

Массаси 100, 250 g бўлган олтин қуймасининг

маркировкасини жойлашиш тартиби

1 - қуйманинг рақами (шифри) (орқа томонига туширилиши мумкин);

2 - ишлаб чиқарувчининг товар белгиси;

3 - қуйманинг номинал массаси;

4 - Ер шари рамзий тасвирланган эмблема.




Қоидаларга

4-ИЛОВА



НАМУНА





ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ



O'z DSt 3231:2021 "Маҳсулотларни ихтиёрий экологик

маркировкалаш тизими. ўсимлик мойларига экологик мезонлар"

Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартини

тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги 435-сон "Ўзбекистон Республикасида маҳсулотларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ буюраман:


1. Oz DSt 3231:2021 "Маҳсулотларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тизими. Ўсимлик мойларига экологик мезонлар" Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур давлат стандарти расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                (электрон рақамли имзо)                          Ххххххххх

Тошкент ш.,

2021 йил 21 июнь,

9-сон








Ўзбекистон Республикаси

экология ва атроф-муҳитни

муҳофаза қилиш давлат

қўмитасининг 2021 йил

21 июндаги 9-сон қарорига

ИЛОВА

O'z DSt 3231:2021



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ СТАНДАРТИ


Маҳсулотларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тизими.

Ўсимлик мойларига экологик мезонлар



Мазкур "O'z DSt 3231:2021 Маҳсулотларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тизими. ўсимлик мойларига экологик мезонлар" Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти (бундан буён матнда давлат стандарти деб юритилади) ўсимлик мойлари маҳсулотларини ихтиёрий экологик маркировкалаш мақсадида ўсимлик мойлари маҳсулоти таркибида камида 99 % мой бўлган ёғ кислоталарининг глицеридларига, табиий хушбўй таъм берувчи ва ўсимлик экстрактларига қўшилган аралашмаларнинг экологик мезонларини белгилайди.



1-боб. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги

норматив ҳужжатларга ҳаволалар


1. ГОСТ 21314-1975 - Ўсимлик мойлари. Ишлаб чиқариш. Атамалар ва таърифлар; (расмий манба: ГОСТ 21314-1975 - Масла растительные. Производство. Термины и определения);

ГОСТ 30772-2001 - Ресурсларни тежаш. Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш. Атамалар ва таърифлар; (расмий манба: ГОСТ 30772-2001 - Ресурсосбережение. Обращение с отходами. Термины и определения);

Oz DSt 2995:2015 - Ёғ-мой саноати. Атамалар ва таърифлар; (расмий манба: Oz DSt 2995:2015 - Масложировая отрасль. Термины и определения);


...



2-боб. Атамалар ва таърифлар


4. I-турдаги экологик маркировкалаш дастури - маҳсулотнинг бутун ҳаёт цикли босқичида маҳсулотнинг экологик хавфсизлигини баҳолаш ишлари унга мувофиқ олиб борилади.


...


ўсимлик мойи - мойли хом-ашёдан ажратиб олинган, ёғ миқдори 99 фоиздан кам бўлмаган ёғ кислоталарининг глицеридлари ва уларга ёндош моддаларнинг аралашмаси;

рафинацияланмаган ўсимлик мойи - йирик ва майда қаттиқ заррачалардан тозаланган, лекин тўлиқ рафинациялаш жараёнларидан ёки бу жараёнларнинг баъзиларидан ўтмаган мой;

рафинацияланмаган пахта мойи - йирик ва майда қаттиқ заррачалардан тозаланган, кейинчалик рафинацияланган пахта мойи олиш мақсадида фақат қайта ишлаш (рафинациялаш, дезодорациялаш)га мўлжалланган оралиқ маҳсулот;

ҳаёт цикли - ресурсларни қазиб олиш ёки хомашё сотиб олиш ёхуд табиий ресурслардан, хомашёдан маҳсулот ишлаб чиқаришдан уларни атроф-муҳитга жойлаштиришга ёки утилизация қилишгача бўлган изчил ва ўзаро боғлиқ босқичлар;


...


3-боб. Умумий қоидалар


4.1. Ўсимлик мойи ишлаб чиқаришнинг атроф-муҳитга таъсири қуйидагича:

а) Қаттиқ органик чиқиндилар ҳайвон озуқасига ёки қишлоқ хўжалигида келгусида фойдаланиш учун берилиши мумкин. Ушбу давлат стандарт кўмиладиган чиқиндиларнинг миқдорини кескин камайтириш борасидаги қатъий талабларни ўзида акс эттиради.

б) юқори миқдордаги органик моддаларни ўз ичига олган оқава сувларнинг ҳосил бўлиши, шу жумладан, мойлар, ёғлар, сиртдан фаол реакцияга киришувчи моддалар шаклидаги кимёвий бирикмалар, эритувчилар, қаттиқ моддалар ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларидаги тозалаш ва жиҳозларнинг ишлашини ўз ичига олади.

4.2. Мазкур давлат стандартда маҳсулотларни ишлаб чиқариш, фойдаланиш, сақлаш, ташиш, сотиш ва йўқ қилиш юзасидан белгиланган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талаблари асосида ўсимлик мойлари ингредиентларининг атроф-муҳитга таъсирини кўриб чиқишни талаб этади.


...


6-боб. Ўсимлик мойини қадоқлаш ва маркировкалашга

қўйилган талаблар


12. Маҳсулотларни қадоқлашда иккиламчи қайта ишланадиган (қоғоз, картон) материаллар қўлланилиши лозим.

13. Корхоналар қадоқлаш материаллари сонидан фойдаланишни камайтириш чораларини кўришлари лозим.

14. Маҳсулотни ташишга мўлжалланган картон шаклидаги таралар иккиламчи хом ашёдан (целлюлоза) тайёрланиши лозим. Хлор билан оқартирилган целлюлозадан тайёрланган картон таралардан фойдаланишга рухсат этилмайди.

15. Истеъмол молларини сақлаш қадоғи ҳамда маҳсулотларни транспорт воситасида ташиш қадоқлари сифатида поливинилхлорид (ПВХ), поливинилдихлорид (ПВДХ) ва полистиролдан (ПС) тайёрланган қадоқлардан фойдаланиш таъқиқланади.


...




Қоидаларга

5-ИЛОВА



НАМУНА





ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА

ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ



O'z DSt 3556:2021 "Олий таълимнинг давлат таълим стандарти.

Асосий қоидалар" Ўзбекистон Республикасининг давлат

стандартини тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги ПҚ-4796-сон "Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ буюраман:


1. O'z DSt 3556:2021 "Олий таълимнинг давлат таълим стандарти. Асосий қоидалар" Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир               (электрон рақамли имзо)                          Ххххххххх

Тошкент ш.,

2021 йил 15 апрель,

65-сон








Ўзбекистон Республикаси

олий ва ўрта махсус таълим

вазирининг 2021 йил

15 апрелдаги 65-сон буйруғига

ИЛОВА

O'z DSt 3556:2021



Олий таълимнинг давлат таълим стандарти. Асосий қоидалар



Мазкур O'z DSt 3556:2021 "Олий таълимнинг давлат таълим стандарти. Асосий қоидалар" (бундан буён матнда давлат таълим стандарти деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ кадрлар тайёрлаш сифатига, таълимнинг мазмунига, таълим олувчилар тайёргарлигининг зарур ва етарли билим даражаси ҳамда олий таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган умумий малакавий талабларни белгилайди.



1-боб. Умумий қоидалар


1. Давлат таълим стандарти:

кадрлар тайёрлаш сифатига, таълимнинг мазмунига қўйиладиган умумий талабларни;

таълим олувчилар тайёргарлигининг зарур ва етарли билим даражаси ҳамда олий таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган умумий малакавий талабларни;

ўқув юкламасининг ҳажмини;

таълим муассасалари фаолияти ва кадрлар тайёрлаш сифатини баҳолаш тартиблари ҳамда механизмини белгилайди.

2. Давлат таълим стандарти ўқув жараёнини, таълим муассасалари фаолиятини, кадрлар, дарслик ва ўқув қўлланмалари тайёрлаш сифатини баҳолашни тартибга солувчи тегишли ҳужжатларни (бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари учун малака талаблари, ўқув режалари, ўқув дастурлари ва бошқалар) ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.

3. Давлат таълим стандарти олий маълумотли кадрлар тайёрлашда идоравий бўйсунув ва мулкчилик шаклларидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикасининг давлат таълим стандартлари асосида кадрлар тайёрловчи барча олий таълим муассасалари учун мажбурийдир.

Нодавлат таълим ташкилотлари мустақил ишлаб чиқилган ва лицензияда кўрсатилган ўқув дастурлари асосида таълим фаолиятини амалга оширишлари мумкин.



2-боб. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги

норматив ҳужжатларга ҳаволалар


4. Оz DSt 1.0:1998. Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш давлат тизими. Асосий қоидалар;

Оz DSt 1.9-1995. Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш давлат тизими. Тармоқ стандартларини ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби;

Таълимнинг халқаро стандарт классификацияси (ТХСК 2011, ТХСК-С 2013). UNESCO, 2011-2013 й. й.




3-боб. Атамалар ва таърифлар


7. Мазкур давлат таълим стандартида қуйидаги атамалар қўлланилади:

олий таълим - узлуксиз таълимнинг олий таълим муассасаларида амалга ошириладиган, юқори малакали мутахассислар тайёрловчи икки босқичдан иборат (бакалавриат ва магистратура) мустақил тури;

бакалавриат - олий таълим йўналишларидан бири бўйича чуқурлаштирилган билим, малака ва кўникмалар берадиган, ўқиш давомийлиги камида уч йил бўлган таянч олий таълимдир;

магистратура - тегишли бакалавриат негизидаги аниқ мутахассислик бўйича ўқиш давомийлиги камида бир йил бўлган олий таълимдир;


...


7-боб. Ўқув режа ва ўқув дастурларини ишлаб

чиқиш ва татбиқ этиш тартиби


24. Ўқув режаларнинг асосий мақсади ва вазифаси:

ўқув режасининг асосий мақсади - давлат таълим стандартлари ва малака талабларида бакалавр ва магистрларнинг малакаларига қўйилган талабларга мувофиқ етук ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш учун муайян бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига оид ўқув фанлар, уларнинг ҳажми, машғулотлар турлари, ўқув жараёнининг мазмуни, таркиби, муддатлари ва ўқитишнинг мантиқий кетма-кетлигини белгилаш ҳамда тартибга солиш;

ўқув режасининг асосий вазифаси - муайян бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги бўйича таълим жараёни давомида ўқув фанларини семестрлар ва ўқув йиллар таркибида таълим олувчилар томонидан самарали ўзлаштирилишини таъминловчи мантиқий кетма-кетликда мақбул ҳолатга келтириш, ўқув фаолияти даври, турлари, соатлар ҳажми, кредитлар ҳамда якуний назорат муддатларини белгилаш.





Қоидаларга

6-ИЛОВА



НАМУНА





ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК

ОСОЙИШТАЛИК ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ХИЗМАТИНИНГ

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасида юқумли касалликлар

иммунопрофилактикасига (0239-07/4-сон СанҚваН)

қўшимча киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 июлдаги ПҚ-4790-сон "Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати қарор қилади:


1. Ўзбекистон Республикасида юқумли касалликлар иммунопрофилактикасига (0239-07/4-сон СанҚваН) иловага мувофиқ қўшимча кирилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Санитария-эпидемиологик

осойишталик ва жамоат

саломатлиги хизматининг бошлиғи -

Бош давлат санитария врачи  (электрон рақамли имзо)       Х. Хххххххх

Тошкент ш.,

2021 йил 13 август,

90-сон








Ўзбекистон Республикаси

Санитария-эпидемиологик

осойишталик ва жамоат

саломатлиги хизматининг

2021 йил 13 августдаги

90-сон қарорига

1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида юқумли касалликлар

иммунопрофилактикаси 0239-07/4-сон СанҚваНга

киритилаётган қўшимча


1. Эпидемиологик кўрсатма бўйича профилактик эмлаш календари "Шол касаллиги билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлган шахслар" позициясидан сўнг қуйидаги таҳрирдаги позиция билан тўлдирилсин:


"

Эмланиши лозим бўлган контингентлар

Эмлаш турлари

Вакцина олувчилар

ёши

Ревакцинация муддатлари



Аҳоли билан мулоқотга киришувчи барча турдаги хизмат кўрсатиш объектлари (Давлат хизматлари марказлари, Ўзбекистон почтаси бўлинмалари, банклар, лизинг ташкилотлари, нотариуслар, суғурта компаниялари, туристик агентликлар, гўзаллик салонлари, автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва мой алмаштириш, ювиш шахобчалари, сартарошхоналар, интернет заллари, тўловларни қабул қилиш пунктлари, риэлторлик хизматлари, реклама хизматлари ва бошқалар) ходимлари;

барча турдаги савдо (озиқ-овқат, хўжалик моллари, кийим-кечак дўконлари, дорихоналар ва бошқалар) объектлари ходимлари;

спорт мактаблари ҳамда спорт иншоотлари ходимлари;

маданий ҳамда кўнгилочар объектлар ва дам олиш масканлари ходимлари;

меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, хостеллар, отеллар, ётоқхоналар ва кемпинглар ишчи-ходимлари;

йўловчи ташиш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотлар ходимлари;

давлат ва нодавлат таълим муассасалари ходимлари;

ҳарбий хизматчилар;

умумий овқатланиш жойлари, жумладан жамоат жойларида жойлашган тезкор овқатланиш нуқталари, чойхона, тўйхона, кафе ва ресторанларнинг ходимлари, шунингдек, маҳсулотларни етказиб бериш билан шуғулланувчилар;

...

Коронавирус инфекциясига қарши

18 ёшдан юқори

Вакцинани қўллашга доир йўриқнома асосида

".

2. Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигена нормативларини ишлаб чиқувчилар рўйхати 2-иловада келтирилган.






Ўзбекистон Республикаси

Санитария-эпидемиологик

осойишталик ва жамоат

саломатлиги хизматининг

2021 йил 13 августдаги

90-сон қарорига

2-ИЛОВА

Ишлаб чиқувчилар рўйхати:


Б.Қ. Юсупалиев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи, т.ф.н.

Д.А. Турсунова

-

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Иммунопрофилактика бўлими мудири, т.ф.н.

Р.Н. Икрамов

-

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқарма бошлиғи

Тақризчилар рўйхати:

Н.С. Атабеков

-

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари, т.ф.д;

Б.Ж. Қурбонов

-

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари, т.ф.н.




Қоидаларга

7-ИЛОВА



НАМУНА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИНВЕСТИЦИЯЛАР

ВА ТАШҚИ САВДО ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН ТЕХНИК

ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА СОЛИШ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

БУЙРУҒИ



Oz DSt 3020:2015 "Бир маротабалик каучукли латексдан стерил

жарроҳлик қўлқоплари. Техник шартлар" Ўзбекистон Республикасининг

давлат стандартига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПФ-6240-сон "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига асосан буюраман:


1. Oz DSt 3020:2015 "Бир маротабалик каучукли латексдан стерил жарроҳлик қўлқоплари. Техник шартлар" давлат стандартига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан бир ой ўтгач кучга киради.

Бош директор                       (электрон рақамли имзо)                    Х. Хххххххх

Тошкент ш.,

2021 йил 18 июнь,

05-1269-сон








Ўзбекистон техник жиҳатдан

тартибга солиш агентлиги

бош директорининг

2021 йил "18" июндаги

05-1269-сон буйруғига

ИЛОВА

Oz DSt 3020:2015 "Бир маротабалик каучукли латексдан

стерил жарроҳлик қўлқоплари. Техник шартлар" давлат

стандартига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-бобда:

қуйидаги мазмундаги йигирма тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ГОСТ ISO 37-2013 - Резина ёки термопластик. Чўзилишда эгилувчан мустаҳкамлик хусусиятларини аниқлаш. (Расмий манба: ГОСТ ISO 37-2013 - Резина или термопластик. Определение упругопрочностных свойств при растяжении);";

йигирма тўртинчи - ўттиз иккинчи хатбошилар тегишли равишда йигирма бешинчи - ўттиз учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2. 4.2.9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4.2.9. Қўлқоплар токсик бўлмаслиги ва тери-резорбтив ҳамда маҳаллий тери қичиштирувчи таъсирга эга бўлмаслиги керак.".

3. 4.6.1.2-бандда:

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"- стерилизациялаш санаси ва/ёки ишлаб чиқарилган сана (тўрт карралик сон билан ой, йил);";

ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"- ёзув "Текстураланган" ёки "Силлиқ", "Упа сепилган" ёки "Упа сепилмаган", "Тўғри бармоқлар" ёки "Букилган бармоқлар;";

ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"- қўлқопнинг тузилиши ҳақидаги маълумот ёки белгиси (расми);".

4. 3-жадвал қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3-жадвал

Кўрсаткич номи

Ушбу стандартнинг бандлари

Синовлар тури

Қабул қилиш - топшириш

Даврий

Сертификат-

лаштириш

Малакали

Намунали

1


2

3

4

5

6

7

Қўлқопларнинг ташқи кўринишини текшириш


4.2.1; 4.2.4; 4.2.5; 4.2.6; 4.2.8

+

+

+

+

+

Изоҳ:

1. " + " - синовлар ўтказилаётганини билдиради;

2. " - " - синовлар ўтказилмаётганини билдиради;

3. Синовлар кетма-кетлигини ўзгартиришга йўл қўйилади.".

5. 7.5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7.5. Умумий токсиклиги, қичитувчи ва сенсибиллаштирувчи таъсирини (4.2.9 банд) текшириш малакали ва намунали синовларда материал ва (ёки) ишлаб чиқариш технологияси ўзгарганда ГОСТ ISO 10993-10, ГОСТ ISO 10993-11 га мувофиқ ўтказилади.".

6. 7.8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7.8. Ушбу стандартнинг мустаҳкамлик тавсифларини текшириш (4.2.2 банд, 2-жадвал) қуйидаги тарзда ўтказилади:

Синовлар учун намуналар қўлқопнинг кафт ёки тескари томонидан икки томонлама кафт шаклида 1-тур ГОСТ 270 бўйича ёки 2-тур ГОСТ ISO 37 бўйича танлаб олинади.

Қўлқопларнинг мустаҳкамлиги қўлқоплардан кесиб олинган камида учта намунада ГОСТ 270 ёки ГОСТ ISO 37 га мувофиқ аниқланади. Ушбу учта ўлчашларнинг ўрта арифметик қиймати натижа сифатида қабул қилинади.".




Қоидаларга

8-ИЛОВА



НАМУНА





ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ



ШНҚ 2.08.02-09* "Жамоат бинолари ва иншоотлари"

шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига

қўшимча киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги ПҚ-5060-сон "Кинематография соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳа вакилларининг ижодий фаолияти учун муносиб шароит яратиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ буюраман:


1. ШНҚ 2.08.02-09* "Жамоат бинолари ва иншоотлари" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қуйидаги мазмундаги 3.130-1-банд билан тўлдирилсин:

"3.130-1. Янги қуриладиган савдо майдони 15 000 м2дан ортиқ савдо-кўнгилочар комплексларида жами ўриндиқлар сони 300 тадан ва кинозаллари сони 4 та кам бўлмаган кинотеатр ташкил этиш мажбурий ҳисобланади.".


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Қурилиш вазири                       (электрон рақамли имзо)                                    Х. Хххххххх

Тошкент ш.,

2021 йил 28 июль,

136-сон






Қоидаларга

9-ИЛОВА



НАМУНА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК

ОСОЙИШТАЛИК ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ХИЗМАТИНИНГ

ҚАРОРИ



Ишлаб чиқариш шароитида ультрабинафша нурларининг

санитария қоидалари ва нормаларини (0142-03-сон СанҚваН)

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 июлдаги ПҚ-4790-сон "Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қарор қилади:


1. Ишлаб чиқариш шароитида ультрабинафша нурларининг санитария қоидалари ва нормалари (0142-03-сон СанҚваН) (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2021 йил 19 июнда 19-сон билан ҳисобга олинган) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Санитария-эпидемиологик

осойишталик ва жамоат

саломатлиги хизматининг бошлиғи -

Бош давлат санитария врачи                      (электрон рақамли имзо)                   Х. Хххххххх

Тошкент ш.,

2021 йил 13 август,

90-сон



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 28 декабрь




































Время: 0.1972
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск