Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқаролик / Паспорт ва виза тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.01.2022 й. 5-сон "Фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза юбориш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.01.2022 й.

N 5



ФУҚАРОЛАРНИНГ ХОРИЖГА ЧИҚИШ

БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ ОЛИШ УЧУН

ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ

ПОРТАЛИ ОРҚАЛИ АРИЗА ЮБОРИШ БЎЙИЧА

ДАВЛАТ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШНИНГ МАЪМУРИЙ

РЕГЛАМЕНТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон ҳамда "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон фармонларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармонига мувофиқ:

хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун ариза-анкетани ва давлат божи тўловини электрон тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш имконини яратиш;

фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза юбориш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:

фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун электрон мурожаат қилиш бўйича аризаларни автоматлаштирилган тизим орқали қабул қилиш тартиби;

автоматлаштирилган тизимга киритилган маълумотларга ишлов бериш, сақлаш ва улардан фойдаланиш ҳамда мурожаатнинг ҳолатини мониторинг қилиш;

автоматлаштирилган тизим доирасида жалб этилган вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ўртасида ўзаро маълумот алмашиш тартиби;

жисмоний шахсларнинг электрон талабномаларини идентификация қилиш ҳамда тегишли статистик маълумотларни шакллантириш ва мониторинг қилиш.


3. Белгилансинки:

фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун электрон мурожаат қилиш, электрон шаклда дастлабки ариза юбориш бўйича давлат хизматини кўрсатиш, фуқаронинг ўз хоҳишига кўра ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) ёхуд давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади;

аризага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ахборот тизимлари ёрдамида автоматик равишда текширилади ва киритилган маълумотларнинг тўғрилиги тасдиқлангач, ариза берувчи томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўловлар ЯИДХП орқали электрон тарзда амалга оширилади;

фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун электрон шаклда дастлабки аризага илова қилинадиган ҳужжатлар фуқаронинг ўз хоҳишига кўра ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ёки давлат хизматлари марказларига ЯИДХП орқали юборилиши мумкин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун электрон мурожаат қилиш, электрон шаклда дастлабки ариза юбориш ҳамда онлайн тўловларни амалга ошириш бўйича давлат хизматининг ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминлаш учун зарур бўлган ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази ҳамда бошқа давлат органлари билан биргаликда бир ой муддатда ЯИДХП орқали тақдим этиладиган электрон шаклдаги дастлабки аризага Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилиш учун зарур бўлган ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизмати кўрсатишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизмати кўрсатиш бўйича маъмурий регламентнинг талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазолар қўлласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 6 январь





































Время: 0.2067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск