Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2022 й. 14-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.01.2022 й.

N 14



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

2019 ЙИЛ 16 НОЯБРДАГИ 911-СОН ҚАРОРИ

БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИ

ОЛИБ ҚЎЙИЛИШИ ВА ОЛИБ ҚЎЙИЛАЁТГАН ЕР

УЧАСТКАСИДА ЖОЙЛАШГАН КЎЧМАС МУЛК

ОБЪЕКТЛАРИ МУЛКДОРЛАРИГА КОМПЕНСАЦИЯ

БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ер участкаларини олиб қўйиш масалаларида низоли вазиятларнинг олдини олиш ва ушбу соҳадаги низоларни самарали ҳал этиш, ер участкалари эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 10 январдаги

14-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги

911-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари

олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида

жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига

компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 33-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"Баённомада инвестиция лойиҳалари ушбу ҳудудда амалга оширилишига розилик берган ёки қарши бўлган мулкдорлар кўрсатилиши шарт";

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Очиқ муҳокама давомида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган ер участкасида инвестиция лойиҳаси амалга оширилишига битта мулкдор қарши бўлган тақдирда ҳам мазкур ҳудудда ушбу инвестиция лойиҳасини амалга оширишга йўл қўйилмайди".


2. 47-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"47. Олиб қўйилиши режалаштирилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларининг 75 фоизидан ёзма розилик олинганда (Келишув тузилганда), бироқ қолган мулкдорларнинг розилигини олиш имкони бўлмаганда (Келишувга эришилмаганда) ташаббускор уларнинг кўчмас мулк объектлари бўйича бериладиган компенсация миқдори, турлари ва муддатини белгилаш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақли".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 10 январь









































Время: 0.0039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск