ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.01.2022 й. 17-сон "Техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.01.2022 й.

N 17




ТЕХНИКУМЛАРНИ МУВАФФАҚИЯТЛИ

ТАМОМЛАГАН БИТИРУВЧИЛАРНИ ОЛИЙ

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ БАКАЛАВРИАТ

ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИГА СУҲБАТ АСОСИДА

ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда ўрта махсус профессионал таълим босқичида малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, олий ва профессионал таълим муассасаларининг ўзаро интеграциясини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон Фармони 3-бандига мувофиқ 2022/2023 ўқув йили қабулидан бошлаб техникумларда ўрта махсус таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-босқичдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

техникумни муваффақиятли тамомлаган шахслар тоифаси (техникумдаги бутун ўқиш даврида ўқув семестрлари якунига кўра ўзлаштириш баҳолари "5 (аъло)" ва "4 (яхши)", бироқ ўзлаштириш баҳоларининг камида 50 фоизи (тиббиёт олий таълим муассасалари учун камида 85 фоизи) "5 (аъло)" бўлган битирувчилар)ни белгилаш;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали битирувчиларни онлайн рўйхатдан ўтказиш;

олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан битирувчиларнинг тизимга юкланган ҳужжатларини ўрганиш ва ўрганиш натижалари бўйича битирувчига хабар бериш;

олий таълим муассасалари ректорлари (филиал директорлари) томонидан бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 9 нафардан кам бўлмаган таркибда Суҳбат комиссиясини тузиш;

битирувчиларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича ўтказиладиган суҳбат жараёнлари олий таълим муассасалари қабул комиссиялари ҳамда Суҳбат комиссиялари томонидан ташкил этилиши;

талабаликка тавсия этилган битирувчилар рўйхатини олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтида эълон қилиш ҳамда уларга тўлов-контракт бланкаларини бериш;

тўлов-контракт шартларини тўлиқ бажарган битирувчиларнинг олий таълим муассасалари ректорлари (филиал директорлари) томонидан тегишли бакалавриат таълим йўналишининг 2-босқичига талабаликка ўқишга қабул қилиниши.


3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

уч ой муддатда техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларисиз, якка тартибдаги суҳбат орқали ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишларига қабул қилиш учун уларни онлайн рўйхатдан ўтказиш бўйича Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан электрон тизимни ишлаб чиқсин ва ишга туширсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Ҳ. Тошкулов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 12 январь































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск