ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 11.01.2022 й. 17-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 11 январдаги

17-сон қарорига

ИЛОВА



Техникумларни муваффақиятли тамомлаган

битирувчиларни олий таълим муассасаларининг

бакалавриат таълим йўналишларига суҳбат асосида

ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни (кейинги ўринларда - битирувчилар) ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларисиз, якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларининг 2-босқичидан ўқишини давом эттириш учун қабул қилиштартибини белгилайди.

Ушбу Низом олий ҳарбий, олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига, Тошкент давлат юридик университетига, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларига нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Битирувчилар олий таълим муассасаларининг 2-босқичидан ўқишни давом эттириши мумкин бўлган ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади.


3. Битирувчиларни олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларисиз, якка тартибдаги суҳбат орқали бакалавриат таълим йўналишларининг 2-босқичидан ўқишга қабул қилиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Тўлов-контракт асосида ўқитишнинг тўлов миқдори бир талабани ўқитиш билан боғлиқ харажатлар миқдоридан келиб чиқиб белгиланади.


4. Техникумни муваффақиятли тамомлаганлар тоифасига техникумдаги бутун ўқиш даврида ўқув семестрлари якунига кўра ўзлаштириш баҳолари "5 (аъло)" ва "4 (яхши)", бироқ ўзлаштириш баҳоларининг камида 50 фоизи (тиббиёт олий таълим муассасалари учун камида 85 фоизи) "5 (аъло)" бўлган битирувчилар киради.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб битирувчиларни олий таълим муассасаси бакалавриат таълим йўналишига кириш имтиҳонларисиз, якка тартибдаги суҳбат орқали қабул қилиш тартиби техникумни тамомлаган йилдан бошлаб икки йил мобайнида татбиқ этилади.

Юқорида қайд этилган тоифага кирмайдиган ҳамда техникумни битирганига икки йилдан ошганлар ўқишга кириш истагини билдирганда, уларниолий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш умумий белгиланган тартибда амалга оширилади.


5. Битирувчиларни ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишларига суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


6. Битирувчиларни олий таълим муассасасининг 2-босқичидан ўқишга қабул қилиш учун ҳар йили олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) буйруғи билан қабул комиссияси тузилади.

Олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) қабул комиссиясининг раиси ҳисобланади.


7. Битирувчилар ҳар йили 5 июлдан 25 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтадилар.


8. Битирувчилар олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари бўйича рўйхатдан ўтишида тизимга шахсий маълумотларини киритиши ва қуйидаги ҳужжатларни юклаши талаб этилади:

паспорт ёки ID-карта нусхаси;

техникумни битирганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унга илованинг нусхаси.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан вазирликнинг расмий веб-сайти орқали битирувчиларни рўйхатдан ўтказиш жараёнлари мувофиқлаштирилиб борилади.


9. Онлайн рўйхатдан ўтган битирувчиларнинг тизимга юкланган ҳужжатлари олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан ҳар йили 5 августга қадар ўрганиб чиқилади ва ўрганиш натижалари бўйича абитуриентларнинг шахсий кабинети орқали уларга хабар берилади.


10. Битирувчилар томонидан топширилган ҳужжатларнинг қалбакилиги аниқланганда, у суҳбатдан (талабаликка қабул қилингандан кейин аниқланса, талабаликдан) четлаштирилади ҳамда ҳужжатлари белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.



3-БОБ. СУҲБАТ ЖАРАЁНИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ


11. Олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) ҳар йили 10 августга қадар ўз буйруғи билан ҳар бир таълим йўналиши бўйича алоҳида Суҳбат комиссиясини тузади.

Суҳбат комиссияси 9 нафардан кам бўлмаган таркибда тузилади ва унинг таркибига кадрларнинг асосий иш берувчилари бўлган ташкилотлар ва олий таълим муассасаси бўйсунуви бўйича вазирликлар ва идораларнинг масъул ходимлари, соҳага тааллуқли техникумнинг малакали ўқитувчиси ҳамда бошқа олий таълим муассасасининг тегишли соҳа бўйича профессор-ўқитувчиси киритилади.


12. Техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича суҳбат жараёни тўлиқ видеокузатув остида ўтказилади ва жараён ота-оналар, кузатувчилар учун ажратилган алоҳида кутиш жойига овозли тарзда онлайн трансляция қилиб борилади.

Суҳбат жараёни тўлиқ ва сифатли видеокузатув остида ўтказилишини ва видеоёзувларнинг камида уч йил олий таълим муассасасида сақланишини таъминлаш масъулияти шахсан олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) зиммасига юклатилади.


13. Битирувчиларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича ўтказиладиган суҳбат жараёни ҳар йили 10 августдан 25 августгача, олий таълим муассасаси томонидан белгиланган муддатда, Суҳбат комиссияси таркибининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ўтказилади.

Суҳбат ўтказиш муддатлари суҳбат жараёнлари бошланишидан камида бир ҳафта олдин олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Суҳбат жараёнига жамоатчилик вакиллари ҳам холис кузатувчи сифатида жалб этилиши мумкин.


14. Белгиланган муддатларда суҳбатга келмаган битирувчиларга шу ўқув йили учун қайта суҳбат ўтказилмайди ва улар олий таълим муассасаси бакалавриат таълим йўналишининг 2-босқичидан ўқишга қабул қилинмайди.

Битирувчи узрли сабабларга кўра (касаллиги, хизмат сафарида бўлганлиги ёки оила аъзоларининг вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этганда) суҳбатда иштирок эта олмайдиган бўлса ёки иштирок этмаса, суҳбат ўтказилган санадан уч кундан кечикмай олий таълим муассасасида тузилган қабул комиссиясига мурожаат этиши лозим. Мазкур тоифадаги битирувчилар учун суҳбат жараёнлари тўлиқ якунланганидан сўнг бир хафта муддат ичида қўшимча суҳбат ўтказилади.


15. Суҳбат жараёнида битирувчиларнинг ҳар бирига қуйидаги мавзулар бўйича биттадан жами тўртта савол берилади:

мамлакатда ўз соҳасига оид амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини тушуниш;

бакалавриат таълим йўналишини танлашда мотивация (соҳа касбининг моҳияти ва ижтимоий аҳамиятини тушуниш, унга доимий қизиқиш кўрсатиш);

шахсий-касбий хусусиятлар (ўқишга қобилият, касбий вазифаларни ҳал қилишда амалий фаолият, интизомлилик, ҳамжиҳатлик, масъулиятлилик, қарор қабул қилишда мустақиллик даражаси, шахсий ютуқлар мавжудлиги, шунингдек, ўз устида ишлаш ва ижодкорлик қобилиятлари);

танланган бакалавриат таълим йўналиши соҳасидаги билим ва касбий кўникмаларнинг мавжудлиги.

Жами тўплаш мумкин бўлган энг юқори балл 100 баллни ташкил этади.

Мазкур саволлар бўйича баҳолаш мезонлари тегишли олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилиб, тасдиқланади ҳамда уларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.


16. Саволлар олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан ишлаб чиқилиб, қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.

Саволлар мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган мавзуларга мос тузилганлиги бўйича масъулият қабул комиссияси раиси зиммасига юклатилади.


17. Суҳбат жараёнида Суҳбат комиссиясининг ҳар бир аъзосига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ намунавий шаклдаги битирувчининг суҳбат натижаларини қайд этиш варағи (кейинги ўринларда - суҳбат натижаларини қайд этиш варағи) берилади.

Суҳбат комиссияси аъзолари томонидан суҳбат натижаларини қайд этиш варағига ҳар бир битирувчи билан ўтказилган суҳбат натижасига кўра балл белгилаб борилади ва имзоланади.


18. Муайян таълим йўналиши (гуруҳ) бўйича суҳбат жараёни якунлангач Суҳбат комиссияси аъзолари томонидан тўлдирилган суҳбат натижаларини қайд этиш варақларидаги баллар ҳисоблаб чиқилади ва шу асосида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ намунавий шаклдаги битирувчи билан ўтказилган суҳбатнинг якуний натижаларини қайд этиш варағи (кейинги ўринларда - суҳбатнинг якуний натижаларини қайд этиш варағи) тўлдирилиб, Суҳбат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Суҳбат комиссияси томонидан тасдиқланган суҳбатнинг якуний натижаларини қайд этиш варағига асосан Суҳбат комиссиясининг иштирок этган аъзолари томонидан қўйилган балларнинг ўртачаси 67 балл ва ундан юқори бўлганда абитуриент суҳбатдан ўтган ҳисобланади.

Муайян таълим йўналиши (гуруҳ) бўйича ўтказилган суҳбат натижаларига кўра суҳбатдан ўтганлар рўйхати шу куннинг ўзида абитуриентларга ўқиб эшиттирилади.


19. Олий таълим муассасасида суҳбатлар ўтказилиши даврида белгиланган тартибда апелляция шикоятларини кўриб чиқиш учун апелляция комиссияси ташкил этилади.

Апелляция шикоятлари суҳбат натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида олий таълим муассасасида тўғридан-тўғри ёзма шаклда ёки Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали онлайн шаклда қабул қилинади ва аппеляция комиссияси томонидан мурожаат қилганларнинг сонидан келиб чиққан ҳолда бир кундан уч кунгача бўлган муддатда видеоёзув асосида кўриб чиқилади.


20. Суҳбат натижаларига кўра талабаликка тавсия этилганлар тўғрисидаги маълумотлар натижалар эълон қилинган кундан бошлаб уч кун муддатда олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан бўйсунуви бўйича вазирлик, идорага тақдим этилади.


21. Суҳбат комиссиясининг суҳбат натижаларини қайд этиш ҳамда суҳбатнинг якуний натижаларини қайд этиш варақлари уч йил олий таълим муассасасида сақланади.


22. Суҳбат комиссияси аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш олий таълим муассасалари талабаларига ўқув машғулотларини олиб борганлик учун белгиланган соатбай ҳақ тўлаш шартларида олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.



4-БОБ. ТЎЛОВ-КОНТРАКТ АСОСИДА

ТАЛАБАЛИККА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


23. Суҳбат комиссияси томонидан тасдиқланган суҳбатнинг якуний натижаларини қайд этиш варағига асосан битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишининг 2-босқичидан ўқишини давом эттириш учун олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан талабаликка тавсия этилади.


24. Талабаликка тавсия этилганларнинг умумий рўйхати суҳбат жараёни тўлиқ якунлангандан сўнг бир кун муддатда олий таълим муассасасининг веб-сайтида эълон қилинади ва шу кундан бошлаб уларга белгиланган намунадаги тўлов-контракт бланкалари олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан берилади.


25. Талабаликка тавсия этилганлар учун тўлов ҳар йили контракт шартларида кўрсатилган муддатларда амалга оширилади.

Контракт шартлари, томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, уларни амалга ошириш тартиби қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.


26. Суҳбат комиссияси томонидан тасдиқланган суҳбатнинг якуний натижаларини қайд этиш варағига асосан талабаликка тавсия этилганлар белгиланган муддатларда тўлов-контракт шартлари бажарилгандан сўнг олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан муайян бакалавриат таълим йўналишининг 2-босқичига ўқишга қабул қилинади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


27. Мазкур Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


28. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Техникумларни муваффақиятли тамомлаган

битирувчиларни олий таълим муассасаларининг

бакалавриат таълим йўналишларига суҳбат

асосида ўқишга қабул қилиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддати



1-босқич

Техникумни муваффақиятли тамомлаган (ўзлаштириш баҳолари "5 (аъло)" ва "4 (яхши)", бироқ баҳоларнинг камида 50 фоизи (тиббиёт олий таълим муассасалари учун камида 85 фоизи) "5 (аъло)" бўлган) битирувчи


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтади.


Ҳар йили 5 июлдан 25 июлга қадар










2-босқич

Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари


1. Битирувчиларнинг тизимга юкланган ҳужжатларини ўрганади.


2. Ўрганиш натижалари бўйича битирувчига шахсий кабинети орқали хабар беради.


Ҳар йили 5 августга қадар









3-босқич

Олий таълим муассасалари ректорлари (филиаллар директорлари)


Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 9 нафардан кам бўлмаган таркибда Суҳбат комиссиясини тузади.


Ҳар йили 10 августга қадар









4-босқич

Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари ҳамда Суҳбат комиссиялари


Битирувчиларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича ўтказиладиган суҳбат жараёнларини ташкил этади.


Ҳар йили 10 августдан 25 августга қадар









5-босқич

Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари


1. Талабаликка тавсия этилганлар рўйхатини олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтида эълон қилади.


2. Тўлов-контракт бланкаларини талабаликка тавсия этилганларга беради.


Суҳбат жараёни тўлиқ якунлангандан сўнг 1 кун муддатда









6-босқич

Олий таълим муассасалари ректорлари (филиаллар директорлари)


Тўлов-контракт шартларинитўлиқ бажарган талабаларни тегишли бакалавриат таълим йўналишининг 2-босқичига ўқишга қабул қилади.


Шартнома тўлови амалга оширилгандан сўнг 10 кун муддатда



          





Низомга

2-ИЛОВА



Техникумларни муваффақиятли тамомлаган

битирувчилар биланолий таълим муассасаларига

ўқишга кириш имтиҳонларидаги суҳбат

натижаларини қайд этиш варағи

         

(олий таълим муассасаси номи)

      

(таълим йўналиши номи)

(таълим шакли)


(таълим тили)


(сана)

Т/р

Битирувчининг

Ф.И.О.


Битирувчига қўйилган балл


Суҳбат

комиссияси

аъзосининг

имзоси


Жами


1-савол


2-савол


3-савол


4-савол


1.









2.









3.









4.









...


...

...

...

...

...

...

...

Суҳбат комиссияси аъзоси





(Ф.И.О.)


(имзо)

            





Низомга

3-ИЛОВА



Техникумларни муваффақиятли тамомлаган

битирувчилар билан олий таълим муассасаларига

ўқишга кириш имтиҳонларида ўтказилган суҳбатнинг

якуний натижаларини қайд этиш варағи

         

(олий таълим муассасаси номи)

      

(таълим йўналиши номи)

(таълим шакли)


(таълим тили)


(сана)

Т/р

Битирувчининг

Ф.И.О.

Комиссия

аъзолари сони


Жами тўплаган

бали


Ўртача бали


1.






2.






3.






4.






...


...

...

...

...

Суҳбат комиссияси раиси





(Ф.И.О.)


(имзо)

Суҳбат комиссияси аъзолари





(Ф.И.О.)


(имзо)



(Ф.И.О.)


(имзо)



(Ф.И.О.)


(имзо)



(Ф.И.О.)


(имзо)

              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 12 январь



















































Время: 0.0081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск