ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Қишлоқ хўжалиги /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.01.2022 й. ПҚ-84-сон "Франция тараққиёт агентлиги иштирокида "Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
13.01.2022 й.
N ПҚ-84
ФРАНЦИЯ ТАРАҚҚИЁТ АГЕНТЛИГИ
ИШТИРОКИДА "ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИНИ БАРҚАРОР
РИВОЖЛАНТИРИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ"
ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Чорвачилик маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш соҳасида илғор хорижий технологияларни фаол жорий этиш, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, шунингдек, Франция тараққиёт агентлиги билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
а) 2021 йил 28 июнда Ўзбекистон Республикаси ва Франция тараққиёт агентлигининг (кейинги ўринларда - ФТА) "Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - Лойиҳа) молиялаштириш учун 15 йил муддатга, шу жумладан 4 йиллик имтиёзли давр билан, 6 ойлик EURIBOR+1% йиллик ставкада 100,0 млн евро миқдорида қарз ажратиш тўғрисида битими (кейинги ўринларда - қарз битими) имзоланганлиги;
б) Лойиҳанинг умумий қиймати 147,07 млн евро эквивалентида бўлиб, шундан:
100 млн евро - ФТАнинг қарзи;
29,96 млн евро эквивалентидаги маблағлар - Лойиҳа иштирокчилари (бенефициарлар)нинг улуши;
17,10 млн евро эквивалентидаги маблағлар, шу жумладан солиқ ва божхона тўловлари шаклида - 13,48 млн евро эквивалентидаги маблағлар, инвестиция даврида молиявий харажатларни тўлаш шаклида - 3,61 млн евро эквивалентидаги маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Лойиҳани амалга оширишдаги улушини ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига асосан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилган қарзлар (кредитлар) ҳисобидан юридик шахслар томонидан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар божхона божидан озод қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Белгилансинки:
Лойиҳани амалга ошириш доирасида ФТА қарзи ҳисобидан харид қилинадиган товарларни (иш, хизматларни) ва махсус транспорт воситаларини олиб киришда (сотиб олишда) қўшилган қиймат солиғи товарларни (иш, хизматларни) олиб кирувчилар (импорт қилувчилар, хизматларни сотиб олувчилар) томонидан тўланади;
ушбу божхона божи имтиёзлари натижасида бўшаган маблағлар ҳамда товарларни олиб келувчилар томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси Ўзбекистон Республикасининг Лойиҳани амалга оширишдаги улуши деб ҳисобланади;
Лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда амалга оширилади;
Лойиҳа бўйича жалб этиладиган кредитга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ эҳтимолдаги таваккалчиликларни қоплаш мақсадида мазкур кредитни қайта кредитлаш доирасида Ўзбекистон Республикаси маржаси 0,5 фоиз миқдорида бўлади;
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, унинг мувофиқлаштирилиши ва бошқарилиши, шунингдек, Лойиҳани амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисобот юритилиши учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
кредит линиясини бошқариш, ФТАнинг қарзи ўз вақтида ўзлаштирилиши ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, шунингдек, сублойиҳаларни амалга ошириш бўйича мониторинг ва ҳисоботни юритиш функциялари Лойиҳада иштирок этувчи Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларига юкланади;
қарз битими доирасида юзага келган барча тўловлар Лойиҳада иштирок этувчи банклар билан қайта кредитлаш битимлари имзолангунга қадар Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади ва қайта кредитлаш битимлари имзоланганидан сўнг Лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари томонидан уларга ажратилган маблағлар миқдорига мутаносиб равишда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига қайтарилади;
Лойиҳани амалга ошириш даври 5 йилни (2022 - 2026 йиллар) ташкил этади.
3. Қуйидагилар:
"Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
"Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш" лойиҳаси доирасида маблағлардан фойдаланиш схемаси 2-иловага мувофиқ;
"Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш" лойиҳаси доирасида Франция тараққиёт агентлигининг қарзини сўндириш, фоиз ва комиссия тўловларини амалга оширишнинг прогноз жадвали 3-иловага мувофиқ;
"Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ой муддатда белгиланган тартибда қўмита ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган ФТА иштирокида "Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш" лойиҳасини амалга ошириш гуруҳини (кейинги ўринларда - лойиҳани амалга ошириш гуруҳи) ташкил этсин.
5. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига Лойиҳа доирасидаги тадбирларни самарали амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, ФТА ва миллий қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ тегишли ҳисоботлар ва ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланиши ҳамда тақдим этилишини таъминлаш учун шахсий масъулият юклансин.
6. Молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари билан ФТАнинг қарз маблағларини қайта кредитлаш бўйича уч томонлама битимларни имзолаш, шунингдек, зарур ҳолларда ушбу битимларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ваколати берилсин.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси икки ой муддатда Лойиҳада иштирок этувчи камида бешта тижорат банкларининг рўйхатини шакллантирсин.
7. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси:
Лойиҳани амалга ошириш даврида Лойиҳани амалга ошириш гуруҳининг йиллик харажатлар сметасини ва штатлар жадвалини тасдиқлаш учун ҳар йили Молия вазирлигига киритсин;
Лойиҳа бўйича ўзлаштирилган маблағлар ҳамда эришилган натижалар юзасидан маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтида мунтазам жойлаштириб борсин.
8. Адлия вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси ва ФТА ўртасидаги қарз битими;
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари билан биргаликда Лойиҳа доирасида ФТАнинг қарзларини қайта кредитлаш битимлари ва уларга киритиладиган ўзгартиришлар юзасидан белгиланган тартибда юридик хулосалар берсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2022 йил 15 май ва 2022 йил 15 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2022 йил 13 январдаги
ПҚ-84-сон қарорига
1-ИЛОВА
"Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни
молиялаштириш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Кўрсаткич номи |
Ўлчов бирлиги |
Жами |
Шу жумладан:
|
||
Франция тараққиёт агентлиги маблағлари
|
Кредит олувчи лойиҳа ташаббускорларининг маблағлари
|
Ўзбекистон Республикаси улуши |
||||
1. |
Лойиҳанинг умумий қиймати*
|
минг евро |
147 068,0 |
100 000,0 |
29 966,7 |
17 101,3 |
2. |
Умумий капитал қўйилмалар миқдори
|
минг евро |
133 583,0 |
100 000,0 |
29 966,7 |
3 616,3 |
2.1. |
Чорвачилик тармоғида ишлаб чиқаришни ривожлантириш
|
минг евро |
119 866,7 |
89 900,0 |
29 966,7 |
|
2.2. |
Бошқа сарф-харажатлар
|
минг евро |
10 100,0 |
10 100,0 |
||
2.3. |
Инвестиция давридаги молиявий харажатлар
|
минг евро |
3 616,3 |
3 616,3 |
||
3. |
Божхона божи ва солиқ тўловлари имтиёзлари
|
минг евро |
13 485,0 |
13 485,0 |
||
4. |
Лойиҳа амалга оширилиши учун жалб қилинаётган мавжуд асосий фондлар қиймати
|
минг евро |
Лойиҳанинг амалга оширилиши учун жалб қилинаётган фондлар мавжуд эмас |
|||
5. |
Лойиҳа доирасида жалб этиладиган кредит муддати
|
йил |
7 |
|||
6. |
Инвестиция даври давомийлиги
|
ой |
60 |
|||
7. |
Яратилаётган ишлаб чиқариш фондларининг қиймати
|
минг евро |
119 866,7 |
|||
8. |
Қарзни тўлаш муддати
|
йил |
15 |
|||
9. |
Имтиёзли давр
|
йил |
4 |
Изоҳ:
*) Якуний қиймат кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари, товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича белгиланган тартибда ўтказиладиган харид тартиб-таомиллари натижалари асосида белгиланади.
Президентининг
2022 йил 13 январдаги
ПҚ-84-сон қарорига
2-ИЛОВА
"Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни
молиялаштириш" лойиҳаси доирасида
маблағлардан фойдаланиш
СХЕМАСИ
минг евро
Т/р |
Компонентлар номи |
Қарз суммаси |
Қарзни қайтариш
|
Қарзни тўлаш усули |
||||
Давлат бюджети ҳисобидан |
Лойиҳа иштирокчилари ҳисобидан
|
|||||||
миқдори |
фоиз |
миқдори |
Фоиз
|
миқдори |
фоиз |
|||
1-компонент. Капитал инвестиция
|
||||||||
1.1. |
Кредит линияси |
65 900 |
65,90% |
65 900 |
100% |
Иштирок этувчи тижорат банклари томонидан амалга оширилади
|
||
1.2. |
Инклюзив инвестиция
|
30 500 |
30,50% |
|||||
1.2.1. |
Кредит линияси (сўмдаги сублойиҳалар учун)
|
24 000 |
24% |
24 000 |
100% |
Иштирок этувчи тижорат банклари томонидан амалга оширилади |
||
1.2.2. |
Кичик ва ўрта ҳажмдаги корхоналар учун кафолат
|
6 500 |
6,5% |
6 500 |
100% |
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади |
||
1.2.3. |
Инвестицион субсидиялар
|
Беғараз грант ҳисобидан молиялаштирилади* |
||||||
2-компонент. Имкониятларни кучайтириш
|
||||||||
2.1. |
Таъминот томонини молиялаштириш
|
Беғараз грант ҳисобидан молиялаштирилади* |
||||||
2.2. |
Талабгорларни молиялаштириш
|
Беғараз грант ҳисобидан молиялаштирилади* |
||||||
3-компонент. Институционал ривожлантириш ва лойиҳани бошқариш
|
||||||||
3.1. |
Лойиҳани бошқариш |
2 000 |
2% |
2 000 |
100% |
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади
|
||
3.2. |
Аудит ва алоқа |
700 |
0,7% |
700 |
100% |
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади
|
||
3.3. |
Ветеринария хизматини ривожлантириш |
900 |
0,9% |
900 |
100% |
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади
|
||
Жами:
|
100 000 |
100% |
10 100 |
10,1% |
89 900 |
89,9% |
Изоҳ:
*) Қўшимча молиялаштириш учун Европа Иттифоқининг 11,5 млн евро миқдоридаги гранти жалб қилинади.
Президентининг
2022 йил 13 январдаги
ПҚ-84-сон қарорига
3-ИЛОВА
"Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни
молиялаштириш" лойиҳаси доирасида Франция тараққиёт
агентлигининг қарзини сўндириш, фоиз ва комиссия
тўловларини амалга оширишнинг
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ
Қарз миқдори
|
- |
100 млн евро |
Қарз муддати
|
- |
15 йил |
Имтиёзли давр
|
- |
4 йил |
Қарз бўйича фоиз ставкаси
|
- |
6 ойлик EURIBOR + 1%* |
Мажбурият учун воситачилик ҳақи
|
- |
0,5% (ўзлаштирилмаган қарз қисмидан) |
Бошланғич бир марталик тўлов
|
- |
0,5% (умумий қарз миқдоридан) |
евро
Тўлов муддатлари
|
Асосий қарз бўйича тўловлар
|
Умумий фоиз ставкаси |
Мажбурият учун воситачилик ҳақи |
Бошланғич бир марталик тўлов** |
Жами |
28.08.2021
|
- |
- |
- |
500 000 |
500 000 |
15.04.2022
|
- |
67 800 |
120 000 |
- |
187 800 |
15.10.2022
|
- |
229 767 |
152 500 |
- |
382 267 |
15.04.2023
|
- |
342 767 |
101 111 |
- |
443 878 |
15.10.2023
|
- |
402 092 |
76 250 |
- |
478 342 |
15.04.2024
|
- |
459 533 |
50 833 |
- |
510 367 |
15.10.2024
|
- |
516 975 |
25 417 |
- |
542 392 |
15.04.2025
|
- |
571 278 |
- |
- |
571 278 |
15.10.2025
|
4 545 455 |
574 417 |
- |
- |
5 119 871 |
15.04.2026
|
4 545 455 |
545 311 |
- |
- |
5 090 765 |
15.10.2026
|
4 545 455 |
522 197 |
- |
- |
5 067 652 |
15.04.2027
|
4 545 455 |
493 376 |
- |
- |
5 038 831 |
15.10.2027
|
4 545 455 |
469 977 |
- |
- |
5 015 432 |
15.04.2028
|
4 545 455 |
443 867 |
- |
- |
4 989 322 |
15.10.2028
|
4 545 455 |
417 758 |
- |
- |
4 963 212 |
15.04.2029
|
4 545 455 |
389 508 |
- |
- |
4 934 962 |
15.10.2029
|
4 545 455 |
365 538 |
- |
- |
4 910 992 |
15.04.2030
|
4 545 455 |
337 573 |
- |
- |
4 883 028 |
15.10.2030
|
4 545 455 |
313 318 |
- |
- |
4 858 773 |
15.04.2031
|
4 545 455 |
285 639 |
- |
- |
4 831 093 |
15.10.2031
|
4 545 455 |
261 098 |
- |
- |
4 806 553 |
15.04.2032
|
4 545 455 |
234 989 |
- |
- |
4 780 443 |
15.10.2032
|
4 545 455 |
208 879 |
- |
- |
4 754 333 |
15.04.2033
|
4 545 455 |
181 770 |
- |
- |
4 727 225 |
15.10.2033
|
4 545 455 |
156 659 |
- |
- |
4 702 114 |
15.04.2034
|
4 545 455 |
129 836 |
- |
- |
4 675 290 |
15.10.2034
|
4 545 455 |
104 439 |
- |
- |
4 649 894 |
15.04.2035
|
4 545 455 |
77 902 |
- |
- |
4 623 356 |
15.10.2035
|
4 545 455 |
52 220 |
- |
- |
4 597 674 |
15.04.2036
|
4 545 455 |
26 110 |
- |
- |
4 571 564 |
Жами
|
100 000 000 |
9 182 591 |
526 111 |
500 000 |
110 208 702 |
Изоҳлар:
*) 6 ойлик EURIBOR+1% жами фоиз ставкаси 28.06.2021 йил ҳолатига кўра 1,13 фоизга тенг деб қабул қилинган. Ушбу фоиз ставкалари ҳар бир қарз маблағлари ечиб олинган муддатларда ФТА томонидан қайта белгиланади.
**) Бошланғич бир марталик тўлов кейинчалик лойиҳада иштирок этувчи банклар томонидан қайтарилиши шарти билан, дастлаб Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Президентининг
2022 йил 13 январдаги
ПҚ-84-сон қарорига
4-ИЛОВА
"Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни
молиялаштириш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Т/р |
Чора-тадбирларнинг номланиши |
Ижро муддати |
Ижро ҳолатини назорат қилишни ташкил этиш
|
||
бошла ниши |
якун ланиши |
назоратга масъул |
кўриб чиқиш муддати
|
||
1. |
Ўзбекистон Республикаси ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида имзоланган қарз битимига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик хулосасини олиш ва Франция тараққиёт агентлигига тақдим этиш. Масъул: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Норқобилов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)
|
2022 йил январь |
2022 йил январь |
Вазирлар Маҳкамаси (Ш. Ғаниев) |
2022 йил январь |
2. |
Лойиҳа доирасида мутасадди ва масъул бўлган шахслар имзоларининг намунасини тасдиқлаб, Франция тараққиёт агентлигига тақдим этиш. Масъул: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Норқобилов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)
|
2022 йил январь |
2022 йил январь |
Вазирлар Маҳкамаси (Ш. Ғаниев, Ж. Қўчқоров) |
2022 йил январь |
3. |
Лойиҳа доирасидаги харажатлар сметасини ва лойиҳани амалга ошириш гуруҳининг штат жадвалини тасдиқлаш. Масъул: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Норқобилов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)
|
2022 йил январь |
2022 йил январь |
Вазирлар Маҳкамаси (Ш. Ғаниев, Ж. Қўчқоров) |
2022 йил январь |
4. |
Франция тараққиёт агентлиги талабларига мувофиқ лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил этиш. Масъул: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Норқобилов)
|
2022 йил январь |
2022 йил январь |
Вазирлар Маҳкамаси (Ш. Ғаниев) |
2022 йил январь |
5. |
Лойиҳа доирасида сублойиҳаларни танлаш, уларни баҳолаш, шунингдек, кредитни қайта молиялаштириш муддатлари, фоиз ставкалари (валюта хатарини инобатга олган ҳолда) ва бошқа шартлар назарда тутилган Франция тараққиёт агентлиги томонидан ажратилган қарздан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Масъул: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Норқобилов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Марказий банк (М. Нурмуратов)
|
2022 йил февраль |
2022 йил февраль |
Вазирлар Маҳкамаси (Ш. Ғаниев, Ж. Қўчқоров) |
2022 йил февраль |
6. |
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ва Лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари ўртасида алоҳида қайта кредитлаш битимларини имзолаш. Масъул: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Норқобилов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари
|
2022 йил февраль |
2022 йил февраль |
Вазирлар Маҳкамаси (Ш. Ғаниев, Ж. Қўчқоров) |
2022 йил февраль |
7. |
Лойиҳанинг техник иқтисодий кўрсаткичларини тўлиқ амалга ошириш, шу жумладан маблағларни ўзлаштириш бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Масъул: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Норқобилов)
|
2022 йил февраль |
2022 йил февраль |
Вазирлар Маҳкамаси (Ш. Ғаниев) |
2022 йил февраль |
8. |
Тадбиркорлик субъектларига чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш, шунингдек, чорвачилик тармоғида хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ташкил қилиш ҳамда ишлаб чиқариш воситалари, қишлоқ хўжалиги технологиялари ва ускуналарини тайёрлаш ва/ёки етказиб бериш учун узоқ муддатли имтиёзли маблағларни тақдим этиш. Масъул: Лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Норқобилов) |
2022 йил март |
Лойиҳани амалга ошириш даврида |
Вазирлар Маҳкамаси (Ш. Ғаниев) |
Лойиҳани амалга ошириш даврида |
9. |
Лойиҳа доирасида тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитларнинг ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилиши юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан уларнинг мақсадли ишлатилишини таъминлаш чораларини кўриш. Масъул: Лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари
|
Лойиҳани амалга ошириш даврида |
Лойиҳани амалга ошириш даврида |
Вазирлар Маҳкамаси (Ш. Ғаниев) |
Лойиҳани амалга ошириш даврида |
10. |
Лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш, уни мувофиқлаштириш ва бошқариш, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисоботини юритиш. Масъул: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Норқобилов), Лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари
|
Лойиҳани амалга ошириш даврида |
Лойиҳани амалга ошириш даврида |
Вазирлар Маҳкамаси (Ш. Ғаниев) |
Лойиҳани амалга ошириш даврида |
11. |
Лойиҳани амалга ошириш мобайнида йиллик белгиланган ўзлаштириш прогнозларининг бажарилиши, лойиҳанинг ўз муддатида ва сифатли амалга оширилиши, лойиҳанинг бюджет кўрсаткичлари устидан доимий назорат олиб бориш. Масъул: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Норқобилов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)
|
Лойиҳани амалга ошириш даврида |
Лойиҳани амалга ошириш даврида |
Вазирлар Маҳкамаси (Ш. Ғаниев) |
Лойиҳани амалга ошириш даврида |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 14 январь