ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.01.2022 й. ПҚ-82-сон "Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.01.2022 й.

N ПҚ-82



САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифалар ижросини босқичма-босқич таъминлаш ҳамда Самарқанд давлат университетини илмий-технологик ва ижтимоий ривожлантириш, рақобатбардош илмий ва педагогик кадрлар тайёрлаш, флагман олий таълим муассасаси даражасига олиб чиқиш мақсадида:


1. Самарқанд давлат университетига атоқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов номи берилсин.


2. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигининг Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида (кейинги ўринларда - Университет) Трансформация офисини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Трансформация офиси қуйидагилар учун масъул этиб белгилансин:

Университетни трансформация қилиш ва комплекс ривожлантириш дастурини амалга ошириш ҳамда 2026 йилга қадар халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатга киритиш;

Университет фаолиятини рақамлаштириш ҳамда таълим жараёнига замонавий педагогик технологияларни жорий этиш;

Университетни танитиш бўйича миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари, Интернет тармоғи ва бошқа воситалар орқали тарғибот тадбирларини ўтказиш.

Белгилансинки, Трансформация офиси раҳбари лавозими бўйича Университет проректорига тенглаштирилади.


3. Қуйидагилар:

2022-2025 йилларда Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетини комплекс ривожлантириш дастури 1-иловага мувофиқ;

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетини 2025 йилга қадар ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети мутахассислик кафедраларини илмий-тадқиқот муассасалари, тармоқ корхоналари ва ташкилотларига бириктириш жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Университет таркибида қуйидагилар ташкил этилсин:

агрономия, биотехнология ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларида кадрлар тайёрловчи Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти (кейинги ўринларда - Агробиотехнологиялар институти);

муҳандислик, автоматика, мехатроника, робототехника, рақамли электроника, электротехника, машинасозлик, материалшунослик ва янги материаллар технологияси соҳаларида кадрлар тайёрловчи Муҳандислик физикаси институти (кейинги ўринларда - Муҳандислик институти);

педагогика, ахборот технологиялари ва ҳудудда кадрларга эҳтиёж юқори бўлган бошқа соҳаларда кадрлар тайёрловчи Университетнинг Ургут филиали (кейинги ўринларда - Филиал).


5. Қуйидагилар Агробиотехнологиялар институти, Муҳандислик институти ва Филиалнинг асосий фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

меҳнат бозорида рақобатбардош, амалий кўникмаларни эгаллаган олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, таълим жараёнига илғор педагогик ва масофавий таълим технологияларини, илм-фан ва техниканинг янги ютуқларини жорий этиш;

ўқув режаларини тегишли соҳаларнинг ривожланиш истиқболлари ва устувор вазифаларини ҳисобга олган ҳолда шакллантириш, ўқув ва илмий-тадқиқот лабораторияларининг замонавий моддий-техника базасини яратиш;

ўқув жараёнини талабаларда мустақил таълим олиш, тизимли таҳлил қилиш, ижодий фикрлаш ва амалий, жумладан тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга йўналтириш;

илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш, ишлаб чиқариш ташкилотларининг муаммоларини ечишга қаратилган илмий, амалий ва инновацион тадқиқотларни ривожлантириш;

таълим ва илмий изланишлар жараёнига малакали мутахассисларни жалб этиш, республика ҳамда етакчи хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;

талабаларга таълим олиш ва илмий фаолият билан шуғулланиш учун шарт-шароит яратиш ҳамда чет эл фуқаролари учун таълим олиш имкониятини кенгайтириш;

илмий-педагогик салоҳиятни ошириб бориш, жумладан профессор-ўқитувчилар стажировкаси ва малака оширишини нуфузли республика ва хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ташкил этиш.


6. Белгилаб қўйилсинки:

Агробиотехнологиялар институти, Муҳандислик институти ва Филиалда таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади ҳамда ўқув жараёни кредит-модуль тизими асосида олиб борилади;

Университетнинг агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги факультети бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таълим олаётган талабалар ўқишини Агробиотехнологиялар институтида давом эттиради;

Университетнинг физика ва математика факультетлари таркибидаги амалий бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таълим олаётган талабалар ўқишини Муҳандислик институтида давом эттиради;

Филиал Ургут туманидаги умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқитувчиларига илмий-услубий ёрдам кўрсатиб боради;

Агробиотехнологиялар институти, Муҳандислик институтининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисоби Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган Университетнинг шахсий ғазна ҳисобварақларида юритилади, Филиал эса Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади;

Агробиотехнологиялар институти, Муҳандислик институти ва Филиал директори, директор ўринбосари меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва миқдорлари бўйича тегишли равишда олий таълим муассасаси филиали директори ва филиал директори ўринбосарига, бошқа ходимлар эса олий таълим муассасалари ходимларига тенглаштирилади;

Агробиотехнологиялар институти, Муҳандислик институти ва Филиал фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ харажатлар, жумладан бино ва иншоотларни таъмирлаш ва жиҳозлаш - Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


7. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

Университет билан биргаликда:

Агробиотехнологиялар институти, Муҳандислик институти ва Филиал тузилмаси ҳамда штат жадвали нормативларга мувофиқ тасдиқланишини таъминласин;

Агробиотехнологиялар институти, Муҳандислик институти ва Филиални танлов асосида амалий тажриба ва (ёки) илмий даражага эга бўлган мутахассислардан иборат юқори малакали профессор-ўқитувчилар билан тўлдириш чораларини кўрсин;

Трансформация офиси раҳбари лавозимига етакчи хорижий олий таълим муассасаларида раҳбарлик иш тажрибасига эга бўлган мутахассисни жалб этсин;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Агробиотехнологиялар институти, Муҳандислик институти ва Филиални юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига улаш ҳамда онлайн маъруза ўтказиш ва масофавий таълим технологияларини жорий этиш учун зарур телекоммуникация жиҳозлари билан таъминлаш чораларини кўрсин;

Фанлар академияси ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:

Агробиотехнологиялар институти талабаларининг амалий кўникмаларини ошириш мақсадида дарс жараёнларига соҳа мутахассислари ва олимларни, битирув малакавий ишларига раҳбарлик қилиш учун илмий ташкилотлар мутахассисларини жалб этиш, зарур ҳолларда амалий дарсларни ишлаб чиқариш ва дала шароитларида олиб бориш чораларини кўрсин;

Агробиотехнологиялар институти талабаларининг танишув ва малакавий амалиётларини замонавий технологиялар билан жиҳозланган агрокластерлар, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати ташкилотларида ташкил этсин;

Агробиотехнологиялар институти талаба ва профессор-ўқитувчиларига илмий-тадқиқот институтлари ҳамда етакчи ташкилотларнинг лабораторияларидан фойдаланишлари учун зарур шароит яратсин;

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси билан ҳамкорликда:

Муҳандислик институти талабаларининг танишув ва малакавий амалиётларини саноат корхоналарида ташкил этиш чораларини кўрсин;

Муҳандислик институтига илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш, кичик бизнес ва саноат корхоналари учун инновацион мини-технологиялар ишлаб чиқиш йўналишларида кўмак бериб борсин.


8. Агробиотехнологиялар институти, Муҳандислик институти ва Филиал фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб Давлат бюджети маблағлари, тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар, ҳомийлик хайриялари ва грантлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.


9. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳар йилги инвестиция дастурига киритиш учун Агробиотехнологиялар институти, Муҳандислик институти ва Филиал бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш ишларини соҳага ажратилган лимитлар доирасида амалга ошириш юзасидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига таклифлар тақдим этиб борсин.


10. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

Агробиотехнологиялар институтини Самарқанд тумани, Гулобод қўрғонидаги Университет ҳузуридаги Гулобод агротехнологиялар техникумининг бир қисмига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш;

Муҳандислик институтини Самарқанд шаҳри, Хишрав қўрғонидаги Университет ҳузуридаги Ядро физикаси лабораторияси ҳудудининг бир қисмига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида вақтинча жойлаштириш;

Филиалга Самарқанд вилояти, Ургут тумани, Вагашти маҳалласида жойлашган Ургут иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан биргаликда оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш.


11. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Ҳ. Тошкулов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов белгилансин.

Қарор ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                            Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 13 январдаги

ПҚ-82-сон қарорига

1-ИЛОВА



2022-2025 йилларда Шароф Рашидов номидаги

Самарқанд давлат университетини

комплекс ривожлантириш

ДАСТУРИ


Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш

механизми

Молиялаштириш манбалари

Ижро муддати

Масъуллар

I. ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, ЯНГИ ПЕДАГОГИК

ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА ЎҚИТИШ МЕТОДЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

1.

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг (кейинги ўринларда - Университет) ўқув-меъёрий ҳужжатларини кадрлар буюртмачилари таклифлари асосида такомиллаштириб бориш.

Университетда ўқитилаётган таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг ўқув режаларидаги фанлар сонини номутахассислик фанлар ҳисобига босқичма-босқич камайтириш, асосий бўлмаган фанларни танлов фанлари рўйхатига киритиш ҳамда мустақил таълим салмоғини ошириш.

Таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича хорижий тилларда ўқитиладиган мутахассислик фанлари салмоғини ошириш.

Фан дастурлари мазмунини кадрлар истеъмолчилари талаблари ва хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш ҳамда талабаларда амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтириш.

-

Ҳар йили

1 августга қадар

Университет (Р.Холмуродов)

2.

Университетнинг Трансформация офиси раҳбарлигига хорижлик мутахассисни жалб этиш.

1. Трансформация офиси раҳбари лавозимига нуфузли хорижий олий таълим муассасаларида иш тажрибасига эга бўлган мутахассисни жалб этиш учун очиқ танлов эълон қилиш.

Университет маблағлари

2022 йил январь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов), Университет (Р.Холмуродов)

2. Очиқ танлов натижасига кўра Трансформация офиси раҳбари лавозимига номзодлардан энг муносибини тайинлаш.

2022 йил апрель

3.

Университет ва иқтисодиёт тармоқлари интеграциясини таъминлаш.

Университетда иш берувчиларнинг доимий фаолият кўрсатувчи кенгашини ташкил этиш ҳамда улар орасида сўров ўтказиб, ўқув дастурларини такомиллаштириб бориш.

Техник ва ишлаб чиқариш йўналишлари ва мутахассисликларида ўқитиладиган фанлар бўйича амалий машғулотлар ва малакавий амалиётларга корхона ва ташкилотларнинг малакали мутахассисларини кенг жалб қилиш.

Битирувчи курс талабаларининг амалиётларини узлуксиз шаклда бўлғуси иш жойларида ўтказиш тизимини йўлга қўйиш.

-

Ҳар йили август ойида




Доимий





2022/2023 ўқув йилида

Университет (Р.Холмуродов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов)

4.

Мактабгача таълим ва халқ таълими соҳаларига кадрлар тайёрлашда узвийликни таъминлаш.

Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти ҳузурида давлат-хусусий шериклик асосида Экспериментал мактабгача таълим муассасасини ташкил қилиш.

Педагогика институти, техникум, академик лицей, ихтисослашган мактаб ва мактабгача таълим муассасаларини жамлаган ҳолда педагогик таълим кластерини ташкил этиш орқали кадрлар тайёрлашнинг узвий тизимини жорий этиш.

Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида

2022 йил сентябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У.Ташкенбаев), Университет (Р.Холмуродов)

5.

Таълим жараёнининг ўқув адабиётлари билан тўлиқ таъминланишига эришиш.

Университет типографиясини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш орқали замонавий рақамли типографияни ташкил этиш.

Фанлардан етишмаётган ўқув адабиётларини мақсадли режалар асосида тайёрлаш ва нашр этиш.

Ўқув адабиётлари сифатини яхшилаш, замонавий ўқув адабиётларини яратиш, хорижий адабиётларни харид қилиш ва таржима қилиш, хорижий адабиётлардан қўшимча ёки муқобил ўқув адабиёти сифатида фойдаланишни йўлга қўйиш.

Ўқув адабиётларини нашр этиш бўйича профессор-ўқитувчилар ўқув юкламасини белгилаш механизмини такомиллаштириш.

Ўқув адабиётлари ва ахборот манбаларини тайёрлашга етук профессор-ўқитувчилар, соҳа мутахассислари ва хорижий олимларни жалб қилиш.

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2022 йил май








Доимий




2022/2023 ўқув йилига қадар






Университет (Р.Холмуродов)

6.

Университетда профессор-ўқитувчиларни танлашнинг самарали тизимини жорий этиш ва уларнинг касбий маҳоратини хорижий мамлакатларда мунтазам ошириб бориш.

Педагог ходимларни танлашнинг халқаро танлов механизмлари ва муддатли шартномалар тузишга асосланган тизимини жорий этиш.

Ҳар йили камида 10 нафар профессор-ўқитувчиларни ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли олий таълим муассасаларига малака оширишга юбориш.

Профессор-ўқитувчилар учун хорижий илмий марказлар ва олий таълим муассасаларида, шунингдек, кадрлар буюртмачилари бўлган ташкилот ва корхоналарда стажировкалар ташкил этиш.

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2022/2023 ўқув йилига қадар




2022/2023 ўқув йилидан бошлаб





Доимий

Университет (Р.Холмуродов)

7.

Университет ўқув жараёнини кредит-модуль тизимига ўтказиш.

Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети билан ҳамкорликда ўқув жараёнини кредит-модуль тизими талаблари асосида тўлақонли йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2022 йил сентябрь

Университет (Р.Холмуродов), Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети (Б.Мирқосимов)

8.

Университетнинг таълим соҳаларига мос тегишли етакчи хорижий илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.

1. Хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик шартномалари доирасида юқори илмий салоҳиятга эга профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни Университет докторантлари ва мустақил тадқиқотчиларига илмий маслаҳатчи сифатида бириктириш.


2. Хорижий профессор-ўқитувчилар билан ҳамкорликда ўқув, услубий ва илмий адабиётларни тайёрлаш.


3. Хорижий ҳамкор ташкилотлар билан мутахассислик фанлари бўйича вебинарлар ташкил қилиш.

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар

2023 йил февралдан

бошлаб







2022-2025 йиллар

Университет (Р.Холмуродов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов), "Эл-юрт умиди" жамғармаси (А.Бекмуродов)

9.

Университетда хорижий талабалар улушини босқичма-босқич ошириб бориш.

1. Хорижий талабалар иштирокида халқаро фанлараро анжуманларни ўтказиш.


2. Хорижий олий таълим муассасаларида Университетнинг тарғибот-маслаҳат гуруҳлари ва марказларини ташкил этиш.


3. Университетнинг хорижий давлатлар олий таълим муассасаларида қўшма дастурларини (филиаллар) ташкил этиш.


4. Ҳамкор университетларда ўзбек тили ва маданияти марказларини ташкил қилиш.


5. Университет расмий веб-сайтининг замон талабалари асосида янгиланган версиясини ишлаб чиқиш, хусусан унда битирувчилар тўғрисида маълумотларни жойлаштириш ҳамда унинг "Webometrics" рейтинг тизимида эгаллаган ўринларини яхшилаш.

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар

Доимий





2022-2023 йиллар




2023-2025 йиллар






2022 йил октябрь

Университет (Р.Холмуродов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов)

10.

Университетнинг ўқув жараёнини ташкил этишда ахборот коммуникация технологияларини кенг жорий этиш.

Ўқув аудиторияларини замонавий ахборот коммуникацион технологиялари билан тўлиқ жиҳозлаш.

Электрон журнал, электрон давомат ва электрон дарс жадвали тизимидан фойдаланишни янада кенгайтириш.

Кафедра ўқув юкламаларини тайёрлаш ва унинг бажарилишини назорат қилишнинг электрон тизимини жорий қилиш.

Университет таълим тизимига рақамли технологияларни кенг жорий этиш, хусусан:

ўқув аудиторияларини онлайн веб-камералар билан тўлиқ жиҳозлаш ва ҳар бир факультетда маъруза машғулотлари учун мўлжалланган "SMART" аудиториялар яратиш;

ҳар бир талабани рақамли технологияларга асосланган ID-карталар билан таъминлаш ва шу орқали таълим жараёнини назорат қилиш;

Университетнинг кутубхона фондини рақамлаштириш ва электрон кутубхона тизимига киритиш;

таълим жараёнида халқаро миқёсда кенг қўлланиладиган замонавий дастурий маҳсулотлардан (архитектура йўналиши учун AutoCAD, иқтисодиёт учун Stata, Matlab ва бошқалар) фойдаланишни йўлга қўйиш.

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2022 йил сентябрь

Университет (Р.Холмуродов)

11.

Университет ўқув жараёнини бошқаришнинг замонавий ахборот тизимлари асосида амалга оширилишини таъминлаш.

Университетда тузилма, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар ҳамда талабалар тўғрисидаги маълумотларнинг hemis.samdu.uz дастурига тўлиқ киритилишига эришиш.

Университетда ўқитилаётган барча фанлар бўйича фан контентларининг электрон базасини шакллантириш ва тизимга киритиш.

-

2022 йил сентябрь

Университет (Р.Холмуродов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов)

12.

Университет билан унинг тузилмасидаги таълим муассасалари ўртасида ўқув-методик, илмий-амалий соҳалардаги ахборот алмашинувини рақамлаштириш.

1. Университет тузилмасидаги таълим муассасаларини оптик толали Интернетга улаш орқали уларнинг олий таълим муассасалари билан интеграциялашган электрон ўқув-методик таъминот тизимини яратиш.


2. Университет тузилмасидаги таълим муассасалари кутубхоналарини электрон адабиётлар билан тўлдириш ва Университет билан умумий электрон макондан фойдаланиш механизмини жорий этиш.

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2022 йил декабрь

Университет (Р.Холмуродов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Шерматов)

13.

Таълим жараёни самарадорлигини ошириш ва рақамли ахборот-технологияларини жорий этиш мақсадида "Мультимедиа студияси"ни ташкил этиш.

1. Замонавий таълим технологияларини жорий этиш мақсадида фото-, аудио- ва видеоматериалларни тайёрлаш ва тарқатиш.


2. Таълим жараёнини мультимедиа маҳсулотлари билан бойитиш ва машғулотларга босқичма-босқич рақамли электрон тизимларни жорий этиш.


3. Тегишли йўналишлардаги талабаларда фото, видео, аудио ва бошқа материаллар устида ишлаш кўникмаларини шакллантириш.


Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2023/2024 ўқув йилига қадар

Университет (Р.Холмуродов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов)

II. УНИВЕРСИТЕТНИНГ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ВА ИННОВАЦИОН

ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ҲАМДА ИЛМИЙ ИШЛАР

НАТИЖАДОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

14.

Университет профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳиятини ошириш.

Тегишли ихтисосликлар бўйича таянч докторантура ва докторантура қабул квотаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига умумий қабул квотаси доирасида Университетнинг илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчилари умумий сонидан камида 30 фоиз миқдорида белгилаш.

Университет томонидан Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий ва Жиззах вилоятларидаги олий таълим муассасаларига илмий-педагогик кадрларни мақсадли тайёрлашни йўлга қўйиш.

Профессор-ўқитувчилар учун Web of Science, Scopus, Google Scholar тизимларида илмий мақолалар чоп этиш ва уларнинг иқтибослик даражасини ошириш бўйича семинар-тренинглар ташкил этиб бориш.

Етакчи хорижий олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда қўшма докторантура дастурларини йўлга қўйиш.

Белгиланган тартибда танловларда ғолиб бўлган Университет профессор-ўқитувчиларини нуфузли хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида фалсафа доктори (РhD) илмий даражасини олиш учун ўқишга юборишни ташкил этиш.


Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар









Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари






"Эл-юрт умиди" жамғармаси маблағлари

2022 йилдан бошлаб доимий










2022-2024 йиллар








2022/2023 ўқув йилида







Доимий


Университет (Р.Холмуродов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов),

"Эл-юрт умиди" жамғармаси (А.Бекмуродов)

15.

Университетни халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) рейтингининг, хусусан соҳалар ва ҳудудлар бўйича биринчи 1000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш.

1. Университет халқаро рейтингини ошириш мақсадида унинг фаолиятини таҳлил қилиш.


2. Таҳлил натижаларига қараб Quacquarelli Symonds (QS) ва Times Нigher Education (TНE) халқаро рейтингларида иштирок этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


3. Университетда халқаро SсiVal ахборот-таҳлил тизими ёрдамида жаҳондаги илмий-тадқиқот натижаларини таҳлил қилиб бориш асосида илм-фаннинг илғор ютуқлари билан уйғун ривожланишни таъминлаш.


4. Нуфузли халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этиш фаолиятини қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш.


5. "Хирш" индекси 5 ва ундан юқори бўлган профессор-ўқитувчилар ва илмий изланувчиларни моддий рағбатлантириб бориш.


6. Университет илмий журналларини Scopus, Web of Science ва бошқа халқаро илмий-техник маълумотлар базасига киритиш чораларини кўриш.


7. Хорижий давлатларнинг етакчи профессор-ўқитувчилари ҳамда олимларини Университетга жалб этиш.

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2022 йил

март



2022 йил

апрель







Доимий







2022 йил февраль





Доимий





2023/2024 ўқув йилига қадар




Доимий


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов), Университет (Р.Холмуродов)

16.

Университетда Самарқанд вилояти ва унга ёндош ҳудудларнинг табиий, иқтисодий ва ижтимоий хусусиятларини ўзида акс эттирадиган ва доимий янгилаб туриш имкониятига эга бўлган картографик маҳсулотни яратиш, ер ресурсларидан унумли фойдаланишга қаратилган картографик ва рақамли маълумотлар базасини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этишга йўналтирилган "Геоахборот тизимлари маркази" (кейинги ўринларда - ГАТ маркази)ни ташкил этиш.

Самарқанд вилоятининг табиий, иқтисодий ва ижтимоий хусусиятларини акс эттирувчи ва доимий янгилаб турилувчи, ер ресурсларидан унумли фойдаланишга қаратилган картографик ва рақамли маълумотлар базасини ишлаб чиқиш мақсадида "ГАТ маркази"ни ташкил этиш.

"ГАТ маркази"ни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш.

Ҳудуднинг геоахборот ва геолокация тизимларини яратиш ҳамда маълумотлар базасини шакллантириш доирасида тадқиқотлар ўтказиш.

Грант маблағлари, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2022 йил март

Университет (Р.Холмуродов), Самарқанд вилоят ҳокимлиги (Э.Турдимов)

17.

Университетда олиб борилаётган амалий ва инновацион тадқиқотларни қўллаб-қуватлаш орқали уларнинг натижадорлигини ошириш, илмий ишланмалар трансферини самарали амалга ошириш.

Амалий ва инновацион тадқиқотлар мавзуларини ҳудудий ва ишлаб чиқариш соҳалари муаммоларига йўналтириш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш.

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинадиган лойиҳаларга танлов (амалий/инновацион ҳамда ёш олимлар) эълон қилиш мақсадида ўрнатилган тартибда илмий тадқиқот ишларига давлат буюртмасини шакллантириш учун таклиф (мавзу)лар бериш ҳамда танловларда иштирок этиш.

Халқаро инновация ва технологиялар трансфери маркази фаолиятини ривожлантириш (марказ учун штат бирликлари ажратиш).

Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар

2022-2025 йиллар

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э.Турдимов), Университет (Р.Холмуродов)

18.

Ёшларни илмий-тадқиқот, конструкторлик ва инновацион ишларга фаол жалб этиш асосида "Стартап" марказини ташкил қилиш.

Ёшларни илмий-тадқиқот, конструкторлик ва инновацион ишларга фаол жалб этиш учун "Стартап" марказини ташкил қилиш режасини тузиш, маблағ ва штат бирликлари ажратиш.

Талабаларнинг энг яхши инновацион лойиҳа ва стартапларини рағбатлантириш.

"Стартап" лойиҳаларини молиялаштиришга етакчи ишлаб чиқариш корхоналарини жалб этиш.

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар, ҳомийлар маблағлари

2023 йил январь

Университет (Р.Холмуродов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э.Турдимов)

19.

"Амалий механика ва материаллар муҳандислиги", "Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги", "Замонавий физика ва муқобил энергия манбаларини тадқиқ қилиш", "Молекуляр биология ва кимёвий илмий-тадқиқот комплекси" илмий лабораторияларини ташкил қилиш.

1. Лабораториялар жойлашадиган хоналарни зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.


2. Ҳудудий муаммолар банкини яратиш ва лабораторияларда олиб борилаётган тадқиқотларни мазкур муаммолар ечимига йўналтириш.


3. Лабораторияларни халқаро стандартларга мос асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар, ҳомийлар маблағлари

2023 йил октябрь

Университет (Р.Холмуродов)

III. УНИВЕРСИТЕТНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

20.

Университет, унинг тузилмасидаги таълим муассасалари ва илмий муассасаларнинг моддий-техника базасини модернизация қилиш, жумладан янги ўқув бинолари ва талабалар турар жойларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ҳамда жиҳозлаш, шунингдек, лабораторияларни замонавий ўқув-илмий ускуналар билан жиҳозлаш.

1. Университет, унинг тузилмасидаги таълим муассасалари ва илмий муассасаларнинг моддий-техника базасини модернизация қилиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш.


2. Университет, унинг тузилмасидаги таълим муассасалари ва илмий муассасаларнинг моддий-техника базасини хатловдан ўтказиш.


3. Хатлов натижаларига кўра молиялаштириш манбаларини аниқ кўрсатган ҳолда Университетнинг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури

2022 йил январь






2022 йил

июнь




2022 йил

июль

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А.Бобоев), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э.Турдимов), Университет (Р.Холмуродов)

21.

Университетнинг ички ахборот телекоммуникация инфратузилмасини тўлиқ янгилаш. Тармоқ техник топшириғи лойиҳаси ва ахборот хавфсизлиги сиёсати ҳужжатларини жорий этиш.

1. Мавжуд локал ва оптик толали тармоқларни хатловдан ўтказиш.


2. Хатлов натижаларидан келиб чиқиб ҳамда техник топшириқ асосида тармоқ жиҳозларини харид қилиш ва ўрнатиш.


3. Ўқув жараёнида фойдаланиш учун лицензияланган дастурий таъминот маҳсулотларини харид қилиш.

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2022 йил

январь



2022 йил

май



2022 йил сентябрь

Университет (Р.Холмуродов)

22.

Самарқанд вилояти Ургут туманида Университетнинг Ургут филиали учун янги ўқув биноси ва талабалар турар жойини қуриш ҳамда жиҳозлаш.

Объект қурилиши режалаштирилган майдоннинг геологик параметрларини ўрганиш, майдоннинг техник хулосаларини олиш.

Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тегишли ташкилотлар хулосасини олиш.

Объектни қуриш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бажариладиган ишларни Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш.

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2023-2025 йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А.Бобоев), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э.Турдимов), Университет (Р.Холмуродов)

23.

Муҳандислик физикаси институти фаолиятини йўлга қўйиш.

Муҳандислик физикаси институтини Университетнинг физика факультети биносига ушбу бинода таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари якунланганидан сўнг жойлаштириш.

Муҳандислик физикаси институтини юридик шахс мақомисиз ташкил этиш.

Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тегишли ташкилотлар хулосасини олиш.

Объектни капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бажариладиган ишларни Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш.

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2023-2025 йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А.Бобоев), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э.Турдимов), Университет (Р.Холмуродов)

24.

Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти фаолиятини йўлга қўйиш.

Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти учун Самарқанд тумани Гулобод қўрғонида жойлашган Агробиотехнологиялар техникуми ҳудудида янги ўқув биноси ва талабалар турар жойи биносини қуриш ҳамда жиҳозлаш.

Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институтини юридик шахс мақомисиз ташкил этиш.

Объект қурилиши режалаштирилган майдоннинг геологик параметрларини ўрганиш, майдоннинг техник хулосаларини олиш.

Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тегишли ташкилотлар хулосасини олиш.

Объектни қуриш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бажариладиган ишларни Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш.

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2023-2025 йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А.Бобоев), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э.Турдимов), Университет (Р.Холмуродов)

25.

Самарқанд тумани Гулобод қўрғонида жойлашган Агробиотехнологиялар техникумининг мавжуд биносини реконструкция қилиш.

Бинонинг техник ҳолатини ўрганиб чиқиш.

Олинган техник хулосаларга асосан бинони реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тегишли ташкилотлар хулосасини олиш.

Объектни реконструкция қилиш ишларини молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бажариладиган ишларни Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш.

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2023-2025 йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А.Бобоев), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э.Турдимов), Университет (Р.Холмуродов)

26.

Университет ва унинг таркибий тузилмаларини тўлақонли фаолият юритишини ташкил этиш.

Университет ва унинг таркибидаги таълим муассасаларида дарс жараёнини ташкил этишнинг навбатлилик коэффициентини ўрганиш.

Ўқувчи ва талабаларнинг таълим олиши учун муносиб шароит яратиш мақсадида Университетни қўшимча бино ва иншоотлар, зарур ҳолларда, ер майдони билан белгиланган тартибда таъминлаш.

-

2022-2025 йиллар

Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э.Турдимов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Университет (Р.Холмуродов)

IV. ТАЛАБАЛАРНИНГ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ЮРИТИШИ УЧУН

ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ, ШУНИНГДЕК, МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ

ВА ТАРБИЯВИЙ ИШЛАР ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

27.

Университетда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган "5 та муҳим ташаббус"ни кенг жорий этиш мақсадида марказ ташкил қилиш.

Марказ низоми ва чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Университетга тегишли бинолардан Марказ учун "5 та муҳим ташаббус"ни қамраб оладиган хоналар ажратиш ва уларни тайёрлаш.

Хоналарни "5 та муҳим ташаббус" доирасидаги зарур техника ва жиҳозлар билан таъминлаш.

Университет факультетлари ўртасида "Қувноқлар ва зукколар", "Заковат", "Мунозара", "Талабалар театр студияси", "Тафаккур синовлари", "Маърифат майдони" кўрик-танловларини ўтказиш.

Университетда "Гулдаста" ашула ва рақс ансамбли, "Дуторчи қизлар" ансамбли ва талабалар хор жамоасини ташкил этиш.

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар, ҳомийлар маблағлари

2022 йил апрель

Университет (Р.Холмуродов)

28.

Талабаларда китоб мутолаасига қизиқишни янада ошириш ва ижодкор ёшларни рағбатлантириш мақсадида Университетда "Китобхонлик" ойлигини ўтказиш.

Талаба-ёшлар ўртасида "Энг яхши китобхон", "Мен севган адиб", "Мен севган роман", "Энг зукко китобхон", "Мен севган хорижий асар", "Мен севган адабий қаҳрамон", "Мен ўқиган бадиий китоблар" каби мавзуларда танловлар ўтказиш.

Академиклар, ёзувчилар, шоирлар, адабиётшунос олимлар иштирокида кечалар ва ижодий учрашувларни ташкил этиш.

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар, ҳомийлар маблағлари

Ҳар йили март-апрель ойларида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов), Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси (С.Саидов), Республика Маънавият ва маърифат маркази (М.Хожиматов), Университет (Р.Холмуродов)

29.

Талабаларни жисмоний чиниқтириш ва уларнинг спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб бериш.

Университет ректори кубогини ташкил этиш ҳамда Университетнинг ички ва вилоят олий таълим муассасалари ўртасидаги мусобақаларини ўтказиш.

Жисмоний тарбия ва спортга доир тадбир ва акциялар ташкил этиш.

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар, ҳомийлар маблағлари

Ҳар йили режа асосида

Университет (Р.Холмуродов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов), Туризм ва спорт вазирлиги (А.Аккулов)

30.

Тарихий шахслар ва халқ қаҳрамонлари ҳақида талаба-ёшлар орасида тарғибот-ташвиқот ишларини кенг йўлга қўйиш.

Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Нажмиддин Кубро, Қатағон қурбонлари, Иккинчи жаҳон уруши даврида ўз жонини фидо қилган қаҳрамонларнинг ҳаёти ва ижодини акс эттирган ҳолда кечалар ва ижодий учрашувларни ташкил этиш.

Ижодий ишлар танловларини ўтказиш.

Эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган кекса авлод вакиллари билан доимий учрашувлар, давра суҳбатларини ўтказиш.

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар, ҳомийлар маблағлари

Ҳар йили режа асосида

Университет (Р.Холмуродов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов), Республика Маънавият ва маърифат маркази (М.Хожиматов)

31.

Маҳаллалар билан ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш, уюшмаган ёшларнинг китоб мутолаа қилишга ва спортга бўлган қизиқишларини ошириш.

1. "Бир зиёли бир маҳаллага маънавий ҳомий" тамойили асосида ҳамда "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" мавзусида маҳалларда маънавий-маърифий тадбирларни уюштириш.


2. Маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар билан спорт мусобақалари ва китобхонлик тадбирларини ўтказиш.

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар, ҳомийлар маблағлари

Доимий

Университет (Р.Холмуродов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (А.Маматов) Республика Маънавият ва маърифат маркази (М.Хожиматов)




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 13 январдаги

ПҚ-82-сон қарорига

2-ИЛОВА



Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат

университетини 2025 йилга қадар ривожлантиришнинг

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ


Т/р

Кўрсаткич номи

Ўлчов бирлиги

Амалдаги кўрсаткич

2022

йил

2023

йил

2024

йил

2025

йил

I. ХАЛҚАРО РЕЙТИНГДА БИРИНЧИ 1000 ТАЛИК ОЛИЙ ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИ ҚАТОРИГА КИРИШ ВА ХАЛҚАРО

ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

1.

Scopus ва Web of Science халқаро илмий-техник маълумотлар базасидаги журналларда нашр этилган мақолаларнинг профессор-ўқитувчилар сонига нисбати

коэффициент

0,6

0,8

1,0

1,5

2,0

2.

Scopus ва Web of Science халқаро илмий-техник маълумотлар базасида Q1 ва Q2 чорак журналларида чоп этилган мақолалар

фоизда (жами мақолалар сонига нисбатан)

21

25

30

35

40

3.

Scopus ва Web of Science халқаро илмий-техник маълумотлар базасидаги журналларда хорижий профессор-ўқитувчилар билан ҳаммуаллифликда нашр этилган мақолалар

фоизда (жами мақолалар сонига нисбатан)

15

17

19

23

30

4.

Иқтибослар сони бўйича "Хирш" индекси (h-индекс) 5 ва ундан юқори бўлган профессор-ўқитувчилар улуши

фоизда (жами профессор-

ўқитувчилар сонига нисбатан)

4

8

12

16

20

5.

Халқаро рейтингда биринчи 1000 талик рўйхатга кирувчи олий таълим муассасаларида илмий даража (РhD, DSc) олган профессор-ўқитувчилар

нафар

37

40

45

50

55

6.

Ўқув жараёнига жалб қилинган хорижий профессор-ўқитувчилар

нафар

67

77

87

95

100

7.

Хорижий талабалар улуши

фоизда (жами талабалар сонига нисбатан)

0,2

1,1

3

5

10

8.

Хорижий олий таълим муассасалари билан академик алмашув дастурларида университет талабаларининг иштироки

нафар

43

65

90

150

200

9.

Халқаро лойиҳалар

лойиҳалар сони

7

10

15

20

22

II. ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

10.

Хорижда малака оширган ёки стажировка ўтаган профессор-ўқитувчилар ва раҳбар кадрлар

нафар

40

60

70

80

100

11.

Чет тилини билиш даражасини баҳолаш бўйича миллий ёки IELTS, ТОЕFL, CEFR ва бошқа халқаро сертификатларга эга профессор-ўқитувчилар

фоизда (жами профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан)

5

9

13

17

21

12.

Чет тилини билиш даражасини баҳолаш бўйича миллий ёки IELTS, ТОЕFL, CEFR ва бошқа халқаро сертификатларга эга талабалар

фоизда (жами талабалар сонига нисбатан)

1,5

6

11

17

25

13.

Мутахассислик бўйича хорижий тилларда ўқитиладиган фанлар

фоизда (жами мутахассислик фанлари сонига нисбатан)

7

10

15

20

25

III. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

14.

Илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчилар

фоизда (жами профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан)

56

59

65

68

75

15.

Олий малакали илмий педагогик кадрларни тайёрлаш кўрсаткичи (PhD, DSc)

ҳимоя қилинган илмий ишлар сони

66

70

75

80

90

16.

Илмий тадқиқот дастурлари (шу жумладан халқаро) доирасида жалб этилган маблағлар

млрд сўм

8,8

10,1

12,9

18,0

25,0

17.

Хўжалик шартномалари ҳисобига жалб этилган бюджетдан ташқари маблағлар

млрд сўм

1,8

2,1

4,0

5,0

10,0

18.

Республика илмий журналларида чоп этилган мақолалар

мақолалар сони

413

574

637

700

800

19.

Республика ва халқаро миқёсда ўтказилган илмий конференциялар

конференциялар сони

9

10

15

20

25

IV. ТАЛАБА-ЁШЛАР ТАЪЛИМИ УЧУН ҚЎШИМЧА ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ,

МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ВА ТАРБИЯВИЙ ИШЛАР

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

20.

Талаба-ёшларнинг илмий мақола, китоб ва ижод намуналарини нашр этиш

сони

200

400

600

800

1000

21.

Профессор-ўқитувчилар ва ходимлар орасида спорт билан шуғулланувчиларнинг улуши

фоизда

35

45

55

65

75

22.

Талаба-ёшлар орасида спорт билан шуғулланувчиларнинг улуши

фоизда

30

45

60

75

90

23.

Университет талабаларининг "Йил талабаси", "5 та муҳим ташаббус" ва бошқа йўналишлардаги танловларда иштироки

фоизда

15

20

25

30

35




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 13 январдаги

ПҚ-82-сон қарорига

3-ИЛОВА



Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат

университети мутахассислик кафедраларини илмий-тадқиқот

муассасалари, тармоқ корхоналари ва ташкилотларига

БИРИКТИРИШ ЖАДВАЛИ


Т/р

Кафедралар

Илмий-тадқиқот институтлари

ва марказлари

Тармоқ корхоналари,

ташкилотлари ва

муассасалари

1.

Биология факультети:

Ботаника;

Зоология;

Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё;

Генетика ва биотехнология;

Ўсимликлар физиологияси ва микробиология.

1) Академик А.С.Содиқов номидаги Биоорганик кимё институти;

2) Ўсимлик моддалар кимёси институти;

3) Зоология институти;

4) Ботаника институти;

5) Геномика ва биоинформатика институти;

6) Агрокимё ва тупроқшунослик институти;

7) Пахтачилик ва ғўза селекцияси илмий текшириш институти;

8) Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти;

9) Микробиология институти;

10) Биофизика ва биокимё институти;

11) Ветеринария илмий текшириш институти.

1) "Навоий КМК" АЖ;

2) "Қизилқумцемент" АЖ;

3) "Ўзкимёсаноат" АЖ;

4) "Самарқанд" халқаро аэропорти;

5) "Зарафшон" миллий табиат боғи;

6) Китоб геология миллий табиат боғи;

7) Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси.

2.

Кимё факультети:

Ноорганик кимё ва материалшунослик;

Органик синтез ва биоорганик кимё;

Аналитик кимё;

Физикавий ва коллоид кимё;

Полимерлар кимёси ва кимёвий технология.

1) Академик А.С.Содиқов номидаги Биоорганик кимё институти;

2) Ўсимлик моддалар кимёси институти;

3) Умумий ва ноорганик кимё институти.

1) "Ўзкимёсаноат" АЖ;

2) "Ўзбекнефтгаз" АЖ;

3) "Олмалиқ КМК" АЖ;

4) "Навоийазот" АЖ;

5) "Шўртангазкимё мажмуаси" МЧЖ;

6) "Муборак нефтни қайта ишлаш заводи" АЖ;

7) "ЎзБАТ" қўшма корхонаси;

8) "Diamon Glas" қўшма корхонаси;

9) "Uz-Kor Gas Chemical" қўшма корхонаси.

3.

География ва экология факультети:

География ва табиий ресурслар;

Ижтимоий-иқтисодий география;

Гидрометеорология;

Экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги.

1) Сув муаммолари институти;

2) Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий тадқиқот институти;

3) Ғ.Мавлонов номидаги Сейсмология институти;

4) Гидрометеорология институти;

5) Ботаника институти;

6) Зоология институти.

1) Самарқанд вилояти гидрометеорология бошқармаси;

2) Зарафшон миллий табиат боғи;

3) Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси;

4) "SAGА" корхонаси.

4.

Математика факультети:

Математик анализ;

Алгебра ва геометрия;

Дифференциал тенгламалар;

Математик физика ва функционал анализ;

Назарий ва амалий механика;

Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика.

1) В.И.Романовский номидаги Математика институти;

2) Физика-техника институти;

3) М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.

1) "JV MAN Auto-Uzbekistan" автомобиль заводи;

2) "ЎзБАТ" қўшма корхонаси;

3) "SamAuto" МЧЖ.

5.

Рақамли технологиялар факультети:

Ахборотлаштириш технологиялари;

Оптимал бошқарув методлари;

Математик моделлаштириш;

Дастурий инжиниринг.

1) Ўзбекистон нефть ва газ саноати илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти;

2) В.И.Романовский номидаги Математика институти;

3) М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.

1) "UZINFOCOM давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор" МЧЖ;

2) "Ўзбекистон почтаси" АЖ;

3) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳудудий бошқармалари.

6.

Инсон ресурсларини бошқариш факультети:

Тармоқлар иқтисодиёти;

Рақамли иқтисодиёт;

Инсон ресурсларини бошқариш.

1) Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари илмий тадқиқот маркази;

2) Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти.

1) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳудудий бошқармалари;

2) Давлат статистика қўмитаси ҳудудий бошқармалари.

7.

Психология ва ижтимоий муносабатлар факультети:

Умумий психология;

Психология назарияси ва амалиёти;

Социология ва ижтимоий иш.

1) "Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази;

2) "Маҳалла ва оила" илмий-тадқиқот институти;

3) Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази.

1) Республика болалар мослашуви маркази;

2) "SOS" болалар маҳалласи Самарқанд филиали;

3) Ўзбекистон психологлар ассоциацияси.

8.

Филология факультети:

Мумтоз адабиёт тарихи;

Ўзбек тилшунослиги;

Истиқлол даври ўзбек адабиёти ва адабиёт назарияси;

Ўзбек тили ва адабиёти;

Тожик филологияси ва хорижий шарқ тиллари;

Рус филологияси;

Факультетлараро рус тили;

Хорижий тиллар.

1) Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти;

2) Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи;

3) Чет тилларини ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази.

1) Самарқанд вилояти "Зарафшон" газетаси;

2) Самарқанд вилояти "Овози Самарқанд" газетаси;

3) Самарқанд вилояти "Самаркандский Вестник" газетаси;

4) Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими.

9.

Мактабгача ва бошланғич таълим факультети:

Мактабгача таълим;

Бошланғич ва технологик таълим;

Факультетлараро педагогика.

1) А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти;

2) Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва педагогик-психологик республика ташхис маркази;

3) Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази;

4) Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти.

1) Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси;

2) Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси;

3) Самарқанд вилояти Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази;

4) "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмаси.

10.

Спорт фаолияти ва санъат факультети:

Спорт фаолияти;

Саънатшунослик;

Факультетлараро жисмоний маданият.

1) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси;

2) Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти.

1) Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси;

2) Самарқанд вилояти Туризм ва спорт бошқармаси.

11.

Юридик факультет:

Ҳуқуқшунослик ва ҳуқуқ таълими;

Фалсафа ва миллий ғоя.

1) Давлат ва ҳуқуқ институти;

2) Тошкент давлат юридик университети;

3) Республика Маънавият ва маърифат маркази.

1) Самарқанд вилояти Адлия бошқармаси;

2) Самарқанд вилояти суди.

12.

Тарих факультети:

Ўзбекистон тарихи;

Археология;

Тарихшунослик ва манбашунослик;

Жаҳон тарихи.

1) Тарих институти;

2) Миллий археология маркази;

3) Маданий мерос илмий-тадқиқот институти;

4) Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейи;

5) Ўзбекистон тарихи давлат музейи;

6) Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи-методик марказ.

1) Самарқанд вилояти Архив иши ҳудудий бошқармаси;

2) Самарқанд давлат бирлашган тарихий-меъморий музей-қўриқхонаси.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 14 январь


"Халқ сўзи", 2022 йил 14 январь

































Время: 0.2160
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск