ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш /

Мудофаа вазирлигининг 24.12.2021 й. 46-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 21.12.2021 й. 48-2021-сон "Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига "Чақириққача ҳарбий таълим" йўналиши бўйича қабул қилишда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 14.01.2022 й. 2995-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.01.2022 й.

N 2995-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.12.2021 й.

N 46


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

21.12.2021 й.

N 48-2021


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига

"Чақириққача ҳарбий таълим" йўналиши бўйича қабул

қилишда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 октябрдаги ПҚ-5263-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 5 декабрдаги 34, 27-2017-сон қарори (рўйхат рақами 2995, 2018 йил 5 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 10/18/2995/1020-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига "Чақириққача ҳарбий таълим" йўналиши бўйича қабул қилишда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мудофаа вазири


Б. Курбанов

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

А. Тошкулов

      






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига

"Чақириққача ҳарбий таълим" йўналиши бўйича қабул

қилишда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча

ва ўзгартиришлар


1. 19-банд "апелляция комиссиясига" деган сўзлардан кейин "имтиҳон натижалари эълон қилинган пайтдан бошлаб 72 соат ичида" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 21-банддаги "26 июлга қадар бўлган муддатда" деган сўзлар "48 соат ичида шикоят қилган шахслар иштирокида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 1-иловада:


а) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Абитуриентларнинг турникда тортилиш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:

11 маротаба ва ундан кўп тортилганда - 3 балл;

9-10 маротаба тортилганда - 2 балл;

7-8 маротаба тортилганда - 1 балл;

1-6 маротаба ёхуд умуман тортила олмаганда - 0 балл.";


б) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Абитуриентларнинг 100 метрга югуриш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:

14,4 сония ичида бажарган тақдирда - 3 балл;

14,5-14,8 сонияда бажарган тақдирда - 2 балл;

14,9-15,4 сонияда бажарган тақдирда - 1 балл;

15,5 сонияда ва ундан кўп вақтда бажарган тақдирда - 0 балл.";


в) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Абитуриентларнинг 3000 метрга югуриш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:

13,20 дақиқа ва ундан камроқ вақт ичида бажарган тақдирда - 4 балл;

13,21 дақиқадан 14,00 дақиқагача бажарган тақдирда - 3 балл;

14,01 дақиқадан 14,30 дақиқагача бажарган тақдирда - 2 балл;

14,31 дақиқада ва ундан кўп вақтда бажарган тақдирда - 0 балл.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 14 январь














































Время: 0.1877
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск