ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Паррандачилик. Асаларичилик. Балиқ овлаш ва балиқчилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.01.2022 й. ПҚ-83-сон "Балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.01.2022 й.

N ПҚ-83



БАЛИҚЧИЛИК ТАРМОҒИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Балиқчилик соҳасини янада ривожлантириш, балиқ маҳсулотлари турларини кўпайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш, мавжуд ҳавзалар имкониятларидан самарали фойдаланиш, интенсив технологиялар асосида балиқ етиштириш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда балиқчилик хўжаликларининг озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида:


1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмасининг Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманида ташкил этилган балиқчилик кластерининг аҳоли хонадонлари билан кооперация асосида ишлаш тажрибасини (кейинги ўринларда - кооперация) ҳар бир вилоятда жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Бунда, кооперация асосида хонадонларда балиқ етиштириш қуйидаги тартибда амалга оширилиши белгилансин:

балиқчилик хўжаликлари хонадон эгаларини балиқ етиштириш бўйича ўқитишни ташкил этади, уларга балиқ етиштириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, балиқ чавоқлари, омухта ем, минерал ўғитларни етказиб беради ҳамда улар томонидан етиштирилган балиқни келишилган нархларда сотиб олади;

хонадон эгалари ўз хонадонларида балиқчилик хўжаликлари томонидан етказиб берилган маҳсулотлардан фойдаланган ҳолда интенсив усулда етиштирилган балиқларни келишилган нархларда уларга сотади.


2. Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокимларининг ёрдамчилари хонадон эгалари билан ҳамкорликда кооперация асосида хонадонларда балиқ етиштириш бўйича ташаббускор балиқчилик хўжаликларининг рўйхатини шакллантирсин ҳамда "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси билан биргаликда лойиҳаларни амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатиб борсин.


3. Белгилансинки:

2022 йил 1 февралдан бошлаб жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ўз хонадонида балиқ етиштиришни йўлга қўйишга рухсат берилади;

2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январга қадар балиқчиликни интенсивлаштириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва технологиялар (аэратор, бассейн, автокормушка, УЗВ) ҳамда қайта ишлаш ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган, бироқ даромадининг 80 фоизидан ортиғини ушбу ускуналарни ишлаб чиқаришдан оладиган субъектлар учун фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади;

балиқ етиштирувчи хонадон эгаларига ер солиғи ва мол-мулк солиғи ставкаси 50 фоиз миқдорида белгиланади.


4. Қуйидагилар:

2022 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда балиқ етиштириш прогноз параметрлари 1-иловага мувофиқ;

2022 йилда сунъий (экстенсив) сув ҳавзаларини интенсивлаштириш ва балиқ овлаш ҳажмлари бўйича прогноз параметрлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Молия вазирлиги ва тижорат банкларининг Франция тараққиёт агентлигининг "Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш" лойиҳаси доирасида жалб қилинаётган кредит линияси ҳисобидан 20 миллион евро миқдоридаги маблағларни интенсив усулда балиқ етиштириш лойиҳаларини молиялаштириш учун йўналтириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


6. "Ўзбекчорванасл" агентлиги, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси ва Марказий банкнинг 2022 йил 15 январдан бошлаб "Ҳар бир оила - тадбиркор" давлат дастури доирасида тижорат банклари томонидан аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш учун ажратиладиган кредитни базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Марказий банк тижорат банклари орқали интенсив усулда аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш лойиҳаларини молиялаштириш учун "Ҳар бир оила - тадбиркор" давлат дастури доирасида 2022 йилда 200 миллиард сўм маблағ ажратилишини таъминласин.


7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

2022 йил 1 апрелдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар жисмоний шахсларнинг аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробаридан ошмаган миқдорда бир марталик субсидия ажратилади;

"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмасига аъзо корхоналар томонидан хорижий мамлакатлардан балиқчилик соҳаси эксперт ва мутахассисларини жалб қилиш харажатлари ҳамда уларнинг бир йиллик иш ҳақи миқдорининг 50 фоизигача, бироқ ойига 1 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган қисми Балиқчиликни ривожлантириш жамғармасидан қоплаб берилади. Бунда, мазкур харажатлар учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан 5 миллиард сўм йўналтирилади.


8. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича балиқчилик хўжаликларининг масъул ходимлари иштирокида "Ишга марҳамат" мономарказларида ўқув курсларини ташкил этсин.


9. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг тоғ олди ҳудудидан Ўрмон хўжалиги қўмитаси балансида бўлган 5 гектар ер майдонида "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси томонидан совуқ сув балиқларини етиштириш тармоғини ривожлантиришга қаратилган илмий-амалий тажриба станцияси лойиҳаси амалга оширилиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Бунда, ушбу лойиҳани "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмасининг Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширишга рухсат берилсин.


10. Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси билан биргаликда балиқ маҳсулотларини етиштириш, табиий сув ҳавза ресурсларини аниқлаш ва мониторингини юритиш бўйича мавжуд муаммоларнинг илмий ечимини таъминлашга қаратилган лойиҳаларга танловлар асосида маблағлар ажратилишини таъминласин.


11. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхатига "балиқчилик" ихтисослигини киритишни таъминласин.


12. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2022 йилдан бошлаб балиқчилик соҳаси учун юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш ва тармоқ институтлари илмий салоҳиятини ошириш учун Тошкент давлат аграр университети ва Балиқчилик илмий-тадқиқот институти докторантура босқичларига "Балиқчилик" ихтисослиги бўйича ҳар йили 2 тадан ўрин ажратсин.


13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари икки ой муддатда хизмат кўрсатувчи банклар билан келишган ҳолда балиқчилик лойиҳаларининг манзилли рўйхатини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин ҳамда манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари билан биргаликда тасдиқланган манзилли рўйхат параметрларининг сўзсиз бажарилишини таъминласин.


14 Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда жисмоний шахсларнинг аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш бўйича бир марталик субсидия ажратиш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


15. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш учун асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


16. Вазирлар Маҳкамаси:

а) бир ой муддатда 2025 йил 1 январга қадар кооперация асосида балиқ етиштиришни йўлга қўйган, бироқ даромадининг 90 фоизидан ортиқ қисми балиқ етиштириш ҳисобидан шаклланадиган хўжаликларни солиқларнинг барча турларидан (бундан қўшилган қиймат солиғи ва ижтимоий солиқ мустасно) озод этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритсин;

б) бир ой муддатда "Айдар-Арнасой" кўллар тизими бошқарувини такомиллаштириш бўйича, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқсин:

"Айдар-Арнасой" кўллар тизимининг Арнасой сув омбори ҳудудида балиқ овлашга бир йил муддатга мораторий эълон қилиш;

хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда, "Айдар-Арнасой" кўллар тизимида шўр сувда балиқ захираларини кўпайтириш бўйича лаборатория марказини ташкил этиш;

"Айдар-Арнасой" кўллар тизими дирекцияси" ДУКни қайта ташкил этган ҳолда унинг устав капиталидаги давлат улушини, камида 30 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш, 1 000 та иш ўрнини яратиш ва 2025 йилга бориб йилига 20 минг тонна балиқ овлаш учун балиқ захираларини яратиш шарти билан ишончли бошқарувга бериш.


17. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


18. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б. Норқобилов, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси раиси О.Мусаев - балиқ ҳосилдорлигини ошириш ва аҳоли хонадонларида балиқ етиштиришни кенгайтириш бўйича ишларни "корхонабай" ва "хонадонбай" ташкил этиб, 2022 йилда:

республикада балиқ етиштириш ҳажмини 700 минг тоннага етказиш;

қўшимча камида 10 мингта аҳоли хонадонида интенсив усулда балиқ етиштиришни йўлга қўйиш ҳамда янги 15 та балиқчилик кластерини ташкил этиш;

ҳосилдорлиги 25 центнердан паст бўлган 31 минг гектар сунъий сув ҳавзаларида 78 мингта аэратор мосламасини ўрнатиш;

мазкур қарор билан тасдиқланган прогноз параметрларининг ўз муддатида бажарилишига шахсан масъул ҳисобланади.


19. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                            Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 13 январдаги

ПҚ-83-сон қарорига

1-ИЛОВА



2022 йилда Қорақалпоғистон Республикаси

ва вилоятларда балиқ етиштириш

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Ҳудудлар

номи

Жами

балиқ

етиш

тириш ҳажми

Шундан:

Сунъий

сув ҳавза

ларда

Табиий ҳавза ва

сув омбор

ларда

Қафас

(садок)

мосла

масида

Интенсив сув

ҳавзаларда

Ёпиқ

сув ай

ланма

тизими (УЗВ)да

ярим

интен

сив

интен

сив

кичик

сув

ҳав

залар

аҳоли

хонадон

ларида

1

Қорақалпоғистон

Республикаси

50 000

955

9 000


11 850

25 975

1 320

900

2

Андижон

вилояти

55 000

677



31 000

21 265

1 408

650

3

Бухоро

вилояти

45 000

251

4 800

120

13 910

23 925

1 144

850

4

Жиззах

вилояти

55 000

5 786

5 250

1 375

38 574

1 570

1 694

750

5

Қашқадарё

вилояти

45 000

1 212

1 550

2 300

27 300

10 330

1 408

900

6

Навоий

вилояти

50 000

733

11 700

3 640

19 600

10 533

1 694

2 100

7

Наманган

вилояти

60 000

4 184

520

1 500

49 897

1 405

1 694

800

8

Самарқанд

вилояти

48 000

1 201

1 150

915

16 300

24 468

2 266

1 700

9

Сурхондарё

вилояти

35 000

196

660

950

11 540

19 350

704

1 600

10

Сирдарё

вилояти

66 000

14 646

70


47 610

1 180

1 694

800

11

Тошкент

вилояти

65 000

9 565

450

1 620

42 380

5 625

2 860

2 500

12

Фарғона

вилояти

60 000

6 170

250

2 740

43 990

3 090

2 420

1 340

13

Хоразм

вилояти

66 000

8 669

950

130

50 990

3 167

1 694

400


Жами

700 000

54 245

36 351

15 290

404 941

151 883

22 000

15 290




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 13 январдаги

ПҚ-83-сон қарорига

2-ИЛОВА



2022 йилда сунъий (экстенсив) сув ҳавзаларини

интенсивлаштириш ва балиқ овлаш ҳажмлари бўйича

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Ҳудуд номи

Аэрация

майдони

(га)

Ўрнатиладиган аэраторлар

(сони)

Балиқ овлаш

(тонна)

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

850

2 125

10 300

2.

Андижон вилояти

2 200

5 500

26 500

3.

Бухоро вилояти

955

2 390

11 560

4.

Жиззах вилояти

3 150

7 950

35 850

5.

Қашқадарё вилояти

2 000

5 000

24 000

6.

Навоий вилояти

1 500

3 750

18 000

7.

Наманган вилояти

4 200

10 800

47 180

8.

Самарқанд вилояти

1 100

2 750

13 300

9.

Сурхондарё вилояти

820

2 050

9 840

10.

Сирдарё вилояти

3 700

9 350

45 760

11.

Тошкент вилояти

3 315

8 290

39 830

12.

Фарғона вилояти

3 395

8 500

41 940

13.

Хоразм вилояти

3 815

9 545

47 940


Жами

31 000

78 000

372 000

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 14 январь


"Халқ сўзи", 2022 йил 14 январь








































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск