ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Электр энергетикаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2021 й. 800-сон "Жанубий Фарғона каналида ЖФК-3 кичик ГЭС қурилиши" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2021 й.

N 800




"ЖАНУБИЙ ФАРҒОНА КАНАЛИДА ЖФК-3

КИЧИК ГЭС ҚУРИЛИШИ" ИНВЕСТИЦИЯ

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2017 йил 2 майдаги ПҚ-2947-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни изчил ошириш, шу асосида янги экологик тоза генерация қувватларини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Вазирлар Маҳкамасининг "Дарғом каналининг 102+00 пикетида кичик ГЭС қурилиши ва Дарғом каналида Боғишамол 2-кичик ГЭС қурилиши" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 29 январдаги 44-сон қарорига асосан:

қиймати эквивалентда 36,03 миллион еврога тенг "Дарғом каналининг 102+00 пикетида кичик ГЭС қурилиши ва Дарғом каналида Боғишамол 2-кичик ГЭС қурилиши" инвестиция лойиҳасининг (кейинги ўринларда - инвестиция лойиҳаси) техник-иқтисодий асослануви тасдиқланганлиги, унда Россия Федерацияси "ВЭБ.РФ" давлат тараққиёт корпорациясининг (кейинги ўринларда - "ВЭБ.РФ") 28,3 миллион евро миқдорида имтиёзли кредити берилиши назарда тутилганлиги;

инвестиция лойиҳасини молиялаштириш мақсадида "ВЭБ.РФ" ва "Туронбанк" АТБ ўртасида кредит линиясини очиш шартномаси, шунингдек, "Туронбанк" АТБ ва "Ўзбекгидроэнерго" АЖ ўртасида кредит шартномаси (кейинги ўринларда - кредит келишувлари) имзоланганлиги;

инвестиция лойиҳасини "тайёр ҳолда топшириш" шарти асосида "Ўзбекгидроэнерго" АЖ билан Россия Федерациясининг "Силовые машины - ЗТЛ, ЛМЗ, Электросила, Энергомашэкспорт" компанияси ўртасида умумий қиймати 33,3 миллион еврога тенг шартнома (кейинги ўринларда - шартнома) имзоланганлиги;

б) "Гидропроект" АЖ томонидан умумий қиймати эквивалентда 16,3 миллион еврога тенг "Жанубий Фарғона каналида ЖФК-3 кичик ГЭС қурилиши" инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асослануви ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Энергетика вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Ўзбекгидроэнерго" АЖнинг кредит келишувлари шартлари доирасида "Дарғом каналида Боғишамол 2-кичик ГЭС қурилиши" инвестиция лойиҳасини "Жанубий Фарғона каналида ЖФК-3 кичик ГЭС қурилиши" инвестиция лойиҳасига алмаштириш ҳамда кредит келишувлари ва шартномага тегишли ўзгартириш киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. "Туронбанк" АТБга инвестиция лойиҳаси доирасида имзоланган кредит келишувларига мазкур қарордан келиб чиқадиган тегишли ўзгартиришларни киритиш тавсия этилсин.


4. Молия вазирига мазкур қарордан келиб чиқиб:

"Туронбанк" АТБнинг "ВЭБ.РФ" олдидаги мажбуриятлари бўйича "ВЭБ.РФ" учун мақбул шаклда;

"ВЭБ.РФ"нинг қайта молиялаштириладиган кредити юзасидан "Ўзбекгидроэнерго" АЖнинг "Туронбанк" АТБ олдидаги мажбуриятлари бўйича инвестиция лойиҳаси доирасида берилган Ўзбекистон Республикаси давлат кафолатига ўзгартириш киритиш ваколати берилсин.


5. Адлия вазирлиги, заруратга кўра, "Туронбанк" АТБнинг "ВЭБ.РФ" олдидаги мажбуриятларига оид Ўзбекистон Республикаси давлат кафолати бўйича "ВЭБ.РФ" билан тузилган кредит линиясини очиш шартномасида кўзда тутилган шаклга мувофиқ юридик хулоса берсин.


6. Андижон вилояти ҳокимлиги Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда "Жанубий Фарғона каналида ЖФК-3 кичик ГЭС қурилиши" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун танланган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилишини таъминласин.

Энергетика вазирлиги қарорнинг ушбу бандига асосан ажратилган ер участкасини "Ўзбекгидроэнерго" АЖга ижарага берилишини таъминласин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Дарғом каналининг 102+00 пикетида кичик ГЭС қурилиши ва Дарғом каналида Боғишамол 2-кичик ГЭС қурилиши" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 29 январдаги 44-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 31 декабрдаги

800-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Дарғом каналининг 102+00

пикетида кичик ГЭС қурилиши ва Дарғом каналида

Боғишамол 2-кичик ГЭС қурилиши" инвестиция

лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2020 йил 29 январдаги 44-сон

қарорига кириталаётган ўзгартиришлар


1. Қарорнинг номидаги ва 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Дарғом каналида Боғишамол 2-кичик ГЭС қурилиши" сўзлари "Жанубий Фарғона каналида ЖФК-3 кичик ГЭС қурилиши" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 1-бандда:


а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Самарқанд вилоятида "Дарғом каналининг 102+00 пикетида кичик ГЭС қурилиши" ва Андижон вилоятида "Жанубий Фарғона каналида ЖФК-3 кичик ГЭС қурилиши" инвестиция лойиҳаларини (кейинги ўринларда - инвестиция лойиҳалари) амалга ошириш доирасида";


б) "б" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"б) умумий қиймати эквивалентда 33,4 млн еврога тенг инвестиция лойиҳаларининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари билан биргаликда техник-иқтисодий асослануви белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилганлиги".


3. 2-бандда:


а) иккинчи хатбошидаги "28,3 млн евро" сўзлари "26,1 млн евро" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) учинчи хатбошидаги "7,7 млн евро" сўзлари "7,3 млн евро" сўзлари билан алмаштирилсин;


4. 1-банднинг "а" кичик бандидаги, 2-банднинг биринчи хатбошисидаги, 3-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошларидаги, 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги "инвестиция лойиҳаси" сўзлари "инвестиция лойиҳалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 4-банднинг учинчи хатбошсидаги "инвестиция лойиҳаси" сўзлари "Дарғом каналининг 102+00 пикетида кичик ГЭС қурилиши" ва Андижон вилоятида "Жанубий Фарғона каналида ЖФК-3 кичик ГЭС қурилиши" инвестиция лойиҳалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. 1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Дарғом каналининг 102+00 пикетида кичик

ГЭС қурилиши" ва "Жанубий Фарғона каналида

ЖФК-3 кичик ГЭС қурилиши" инвестиция лойиҳалари

техник-иқтисодий асосланувининг асосий техник-иқтисодий

КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Компонентнинг номланиши


Ўлчов

бирлиги


Жами


Молиялаштириш манбалари:


"ВЭБ.РФ"

кредити


Ўз

маблағлари


1

Лойиҳанинг умумий қиймати*


экв. минг евро

33 386,6

26 115,9

7 270,7

2

Жами капитал қўйилмалар суммаси, шу жумладан:


экв. минг евро

33 386,6

26 115,9

7 270,7

2.1.

машина ва ускуналар


минг евро

21 340,1

17 908,6

3 431,5

чет эл валютасида


минг евро

21 340,1

17 908,6

3 431,5

миллий валютада


экв. минг евро




2.2.

қурилиш-монтаж ишлари


минг евро

9 393,3

7 893,1

1 500,2

чет эл валютасида


минг евро

9 393,3

7 893,1

1 500,2

миллий валютада


экв. минг евро




2.3.

инвестиция давридаги молиявий харажатлар**


экв. минг евро

692,4


692,4

чет эл валютасида


минг евро

522,5


522,5

миллий валютада


экв. минг евро

169,9


169,9

2.4.

бошқа харажатлар


экв. минг евро

1 960,8

314,3

1 646,5

чет эл валютасида


минг евро

379,4

314,3

65,1

миллий валютада


экв. минг евро

1 581,4


1 581,4

               

Изоҳ.

*) Лойиҳанинг якуний қиймат кўрсаткичлари товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича белгиланган тартибда шартномалар имзоланиши натижасига кўра аниқланади.

**) Инвестиция давридаги молиявий харажатлар кредит ўзлаштирилишининг амалдаги санаси ва суммасидан келиб чиқиб аниқлаштирилади.


7. 1а-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Дарғом каналининг 102+00 пикетида кичик

ГЭС қурилиши" ва "Жанубий Фарғона каналида

ЖФК-3 кичик ГЭС қурилиши" инвестиция лойиҳалари

техник-иқтисодий асосланувининг асосий техник-иқтисодий

КЎРСАТКИЧЛАРИ


минг евро

Т/р

Лойиҳа номи


Лойиҳа

қуввати,

МВт


Амалга

ошириш

муддати


Лойиҳанинг

умумий

қиймати


Шу жумладан:


Шартнома қиймати *


қурилиш-

монтаж

ишлари


инвестиция

давридаги

молиявий

харажатлар


бошқа

харажат-

лар


ускуналар

қиймати


Жами


Шу жумладан:


ВЭБ.РФ

кредит


ўз

маблағ-

лари


1

Дарғом каналининг 102+00 пикетида кичик ГЭС қурилиши


6,40

2020 йил I кв. - 2022 йил IV кв.

17 123,7

5 180,7

342,1

906,8

10 694,1

15 874,8

13 493,6

2 381,2

2

Жанубий Фарғона каналида ЖФК-3 кичик ГЭС қурилиши *


6,90

2021 йил III кв. - 2023 йил IV кв.

16 262,9

4 212,6

350,3

1 054,0

10 646,0

15 238,0

12 622,4

2 615,6

ЖАМИ


13,30



33 386,6


9 393,3


692,4


1 960,8


21 340,1


31 112,8


26 115,9


4 996,9


        

Изоҳ.

*) Лойиҳанинг якуний қиймати товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича белгиланган тартибда шартнома имзоланиши натижасига кўра аниқланади.


8. 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Дарғом каналининг 102+00 пикетида кичик

ГЭС қурилиши" ва "Жанубий Фарғона каналида

ЖФК-3 кичик ГЭС қурилиши" инвестиция лойиҳалари

доирасида жалб этиладиган кредит бўйича асосий қарзни

сўндириш, фоиз ва комиссия тўловларини тўлаш

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Қарз миқдори

26115,9

минг евро

Қарз муддати

10

йил

шу жумладан, имтиёзли муддат

3

йил

Фоиз ставкаси

1,85%

йиллик

Қайта молиялаштирувчи банк маржаси

0,20%

йиллик

Кафолат учун комиссия

0,10%

йиллик

Мажбурият учун комиссия

0,25%

қарз миқдорининг ишлатилмаган қисмидан

Ташкиллаштириш учун бир марталик комиссия

0,25%


минг евро

Тўлов санаси**

Асосий

қарз тўлови


Фоизлар

суммаси,

банк маржаси

билан бирга*


Ташкил-

лаштириш

учун

комиссия

суммаси*


Кафолат

учун

комиссия

суммаси*


Мажбурият

учун

комиссия

суммаси*


Жами

тўланадиган

сумма


2021 йил 1 август



364,7

65,3

17,8

50,1

497,9

2023 йил 1 сентябрь


1 865,4

271,4


13,2


2 150,0

2024 йил 1 март


1 865,4

247,9


12,1


2 125,4

2024 йил 1 сентябрь


1 865,4

231,3


11,3


2 108,0

2025 йил 1 март


1 865,4

208,6


10,2


2 084,2

2025 йил 1 сентябрь


1 865,4

192,8


9,4


2 067,6

2026 йил 1 март


1 865,4

170,7


8,3


2 044,4

2026 йил 1 сентябрь


1 865,4

154,2


7,5


2 027,2

2027 йил 1 март


1 865,4

132,7


6,5


2 004,6

2027 йил 1 сентябрь


1 865,4

115,7


5,6


1 986,7

2028 йил 1 март


1 865,4

95,3


4,7


1 965,4

2028 йил 1 сентябрь


1 865,4

77,1


3,8


1 946,3

2029 йил 1 март


1 865,4

56,9


2,8


1 925,1

2029 йил 1 сентябрь


1 865,4

38,6


1,9


1 905,9

2030 йил 1 март


1 865,4

19,0


0,9


1 885,3

ЖАМИ


26 115,9

2 376,8

65,3

115,9

50,1

28 724,1

      

Изоҳ.

*) Қарзни ҳақиқатда ўзлаштириш санаcига боғлиқ ҳолда фоиз ва коммиссия тўловлари суммаларига аниқлик киритилади.

**) Тўлов санасига лойиҳани молиялаштириш бўйича имзоланган молиявий шартнома шартларига асосан аниқлик киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 31 декабрь

















































Время: 0.0264
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск