ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш /

Ўзбекистон Республикасининг 18.01.2022 й. ЎРҚ-746-сон "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 12.10.2021 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 19.11.2021 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

18.01.2022 й.

N ЎРҚ-746



"ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ҚЎШИМЧА

ВА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 12 октябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2021 йил 19 ноябрда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 221-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 59-модда; 2002 йил, N 4-5, 74-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 413-модда; 2006 йил, N 10, 536-модда; 2008 йил, N 4, 183-модда; 2010 йил, N 10, 380-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда; 2019 йил, N 12, 891-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 5-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақидаги, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари тўғрисидаги маълумот истеъмолчига давлат тилида тақдим этилади. Мазкур маълумот қўшимча равишда бошқа тилларда ҳам тақдим этилиши мумкин";


2) 6-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда мазкур маълумот товарларнинг этикеткаларида, тамғаларида, техник ҳужжатида ёки товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) айрим турлари учун қабул қилинган бошқа усулда истеъмолчиларга етказилиши мумкин";

иккинчи қисми:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"товарнинг (ишнинг, хизматнинг) номи";

иккинчи - ўн иккинчи хатбошилари тегишинча учинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги "баҳоси" деган сўз "нархи" деган сўз билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ишлаб чиқарувчининг (ижрочининг, сотувчининг) тўлиқ номи ва жойлашган ери (юридик манзили), лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг QR-коди (матрицали штрих коди), импорт қилинадиган товарлар учун эса ишлаб чиқарувчининг ҳамда импорт қилувчининг номи ва жойлашган ери (юридик манзили)";

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"товар келиб чиққан мамлакатнинг номи";

ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилари тегишинча ўн иккинчи, ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи қисми қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Товар (иш, хизмат) тўғрисидаги маълумот истеъмолчига давлат тилида тақдим этилади. Мазкур маълумот қўшимча равишда бошқа тилларда ҳам тақдим этилиши мумкин.

Техник жиҳатдан тартибга солиниши мажбурий бўлган товар бўйича истеъмолчига унинг техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тўғрисида тегишли маълумотлар тақдим этилиши керак";

тўртинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;


3) 10-модда:

биринчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Товарларни кредитга сотиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади";

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Товарлар (ишлар, хизматлар) учун ҳақ тўлаш нақд пулли ёки нақд пулсиз шаклда амалга оширилиши мумкин. Сотувчининг (ижрочининг) ҳақ тўлаш шаклига қараб товарнинг айни бир маркаси (модели, артикули), шунингдек бир хил ҳажмдаги ва сифатдаги ишлар, хизматлар учун ҳар хил нархлар (тарифлар) белгилаши, шу жумладан уларни сунъий равишда ошириши ёки пасайтириши тақиқланади. Товарлар (ишлар, хизматлар) учун нақд пулсиз шаклда ҳақ тўланганда, истеъмолчиларга рағбатлантиришлар берилиши мумкин";


4) 17-модда:

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Товарни кредитга сотиш тўғрисидаги шартнома бекор қилинганлиги муносабати билан товар қайтарилган тақдирда, товар қайтарилгунига қадар шартнома бўйича истеъмолчи томонидан тўланган пул суммаси унга қайтариб берилади, шунингдек кредит олиш билан бевосита боғлиқ бўлган барча харажатларнинг ҳамда кредит бўйича ҳисобланган фоизлар суммасининг ўрни қопланади";

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Агар тарафларнинг келишувида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, истеъмолчи томонидан тўланган пул суммасини унга қайтариш товар учун ҳақ тўлаш қандай шаклда амалга оширилган бўлса, худди шундай шаклда амалга оширилади";

бешинчи қисми олтинчи қисм деб ҳисоблансин;


5) 18-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Агар товардан фойдаланилмаган, у шикастланмаган, қадоғи билан қайтарилган бўлса, унинг истеъмол хусусиятлари сақланган ва ушбу сотувчидан сотиб олганлигини тасдиқловчи асослар бўлса, истеъмолчининг товарни алмаштириш ёхуд қайтариб олиш ҳақидаги талаби қаноатлантирилиши лозим.

Агар тарафларнинг келишувида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, истеъмолчи томонидан тўланган пул суммасини унга қайтариш товар учун ҳақ тўлаш қандай шаклда амалга оширилган бўлса, худди шундай шаклда амалга оширилади";

иккинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;


6) 20-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Товарда (ишда, хизматда) нуқсонлар борлиги ва унинг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ эмаслиги тасдиқланган тақдирда, сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) текширув (тест, экспертиза) ўтказган истеъмолчига ёки истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ваколатли давлат органларига товарларни (ишларни, хизматларни) текшириш (тестдан ўтказиш, экспертиза қилиш) билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини тўлиқ қоплаши керак";


7) 21-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Шартномага истеъмолчиларнинг қонунчиликда назарда тутилган ҳуқуқларини камситадиган шартларни киритиш, шунингдек уларга қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ва афзалликларни бермаслик тақиқланади";


8) 23-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) билан шартномавий муносабатларда истеъмолчи қонунчиликда назарда тутилган ўз талаблари қаноатлантирилиши учун устувор ҳуқуққа эга";

учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;

тўртинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси; Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (бундан буён матнда "Ўзстандарт" агентлиги деб юритилади)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги; Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 25-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"25-модда. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши

курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги

ва унинг ҳудудий органлари


Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ўз ваколатлари доирасида:

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсати ишлаб чиқилишини ва унинг амалда рўёбга чиқарилишини амалга оширади;

давлат органларининг ва ташкилотларнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга оширади;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;

товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) назорат хариди амалга оширилишини, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари билан биргаликда уларнинг экспертизадан (тестдан) ўтказилишини ташкил этади;

истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши фактлари мавжуд бўлган тақдирда, тадбиркорлик субъектларида (молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда) текширишларни ўтказади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг, шунингдек қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг истеъмолчиларга тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказади;

истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;

истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг қўлланилишига доир масалалар юзасидан расмий тушунтиришлар беради;

истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш аломатлари аниқланган тақдирда, ишлаб чиқарувчидан (ижрочидан, сотувчидан) зарур ҳужжатларни, тушунтиришларни ва бошқа ахборотни сўраб олади;

истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузаётган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ишлаб чиқарувчига (ижрочига, сотувчига) кўрсатма юборади;

истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ масалаларни судга қадар ҳал қилишни ташкил этишга кўмаклашади;

суд мажлисларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича мутахассис сифатида белгиланган тартибда иштирок этади;

истеъмолчиларнинг (истеъмолчилар номуайян доирасининг) ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга;

қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади";


10) 26-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги "Ўзстандарт" деган сўз "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) қуйидаги мазмундаги 28-1-модда билан тўлдирилсин:


"28-1-модда. Товарларни (ишларни, хизматларни)

ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда

реализация қилишда истеъмолчиларнинг

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш


Товарлар (ишлар, хизматлар) намуналар ва (ёки) уларнинг тавсифи бўйича ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда реализация қилиниши мумкин.

Ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда тузиладиган шартномага мувофиқ товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишда сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) истеъмолчига шартнома тузилгунига қадар давлат тилида ёки тарафларнинг келишувига кўра бошқа тилда қуйидаги маълумотларни тақдим этиши керак:

сотувчининг (ижрочининг) номи, унинг манзили ва шикоятларни қабул қилиш тартиби;

ишлаб чиқарувчининг (ижрочининг, сотувчининг) тўлиқ номи ва жойлашган ери (юридик манзили), импорт қилинадиган товарлар учун эса ишлаб чиқарувчининг ҳамда импорт қилувчининг номи ва жойлашган ери (юридик манзили);

товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) асосий истеъмол хусусиятлари ва ўзига хос хусусиятлари;

лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг QR-коди (матрицали штрих коди);

товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) нархи, етказиб бериш нархи ва тўлов шартлари;

ишлаб чиқарувчининг (бажарувчининг) кафиллик мажбуриятлари, товарни таъмирлаш шартлари, шунингдек уни сақлаш билан боғлиқ хизматлар;

шартномани бажаришнинг бошқа шартлари;

агар даврий равишда товарларни етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш ёки ишларни бажариш назарда тутилган бўлса, шартноманинг энг кам амал қилиш муддати;

тегишли шартномани тузиш учун таклифларни қабул қилиш муддати;

шартномани бекор қилиш тартиби.

Ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда тузилган шартнома бекор қилинганда, сотувчи (ижрочи) истеъмолчига товарни қайтариб бериш амалга ошириладиган жой тўғрисида хабар бериши керак.

Товарни намуна ва (ёки) унинг тавсифи бўйича реализация қилиш чоғида сотувчи (ижрочи) намунага ва (ёки) тавсифга мувофиқ бўлган товарни тақдим этиши, шунингдек истеъмолчига товарни қабул қилиб олишида унинг бутлигини, яроқлилигини ва истеъмол хусусиятлари тўлиқ сақланганлигини текшириш имкониятини бериши шарт. Агар товар намунага ва (ёки) тавсифга мувофиқ бўлмаса, сотувчи (ижрочи) истеъмолчини бу ҳақда олдиндан хабардор қилиши керак. Товар намунага ва (ёки) тавсифга мувофиқ бўлмаган ҳолларда, истеъмолчи уни алмаштиришни ёки пул суммасини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Товарни қайтариб бериш билан боғлиқ барча харажатлар сотувчининг (ижрочининг) зиммасида бўлади.

Истеъмолчининг айбисиз етказилган шикастлантиришлар, шунингдек товарни кўздан кечириш ва уни текшириб кўриш мақсадида қадоғини очиш сабабли товар қийматининг пасайиши истеъмолчини шартномани бекор қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.

Агар шартнома бекор қилинганидан кейин истеъмолчи тўлаган пул суммаси шартномада белгиланган муддат ичида унга сотувчи томонидан қайтарилмаса, сотувчи истеъмолчига шартномада белгиланган муддатлардан ортиқ ҳар бир кечиктирилган кун учун қайтарилиши лозим бўлган пул суммасининг бир фоизи миқдорида неустойка (пеня) тўлайди. Бунда неустойканинг (пенянинг) миқдори қайтарилиши лозим бўлган пул суммасидан ошиб кетиши мумкин эмас. Неустойканинг (пенянинг) тўланганлиги сотувчини шартнома бекор қилиниши муносабати билан юзага келадиган мажбуриятларни бажаришдан озод этмайди";


12) 30-модда қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ваколатли давлат органларига истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;

истеъмолчиларга ахборотга оид ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш;

истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ижтимоий аҳамиятга молик масалалар юзасидан жамоатчилик муҳокамаларини ўтказиш, уларнинг натижаларига кўра тайёрланган таклифлар ва тавсияларни ваколатли давлат органларига тақдим этиш ҳамда эълон қилиш;

аҳолининг истеъмолчиликка оид саводхонлигини ошириш бўйича маърифий ишларни амалга ошириш;

истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга оширишда ваколатли давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик қилиш ҳамда уларга кўмаклашиш.

Истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин".


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 1-моддасининг 1, 2, 6 ва 11-бандлари ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 18 январь

































































Время: 0.2030
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск