ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.01.2022 й. 27-сон "Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.01.2022 й.

N 27




ИССИҚХОНА ХЎЖАЛИКЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, иссиқхона хўжаликларини молиявий соғломлаштириш, экспортбоп ва рақобатбардош қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини узлуксиз етиштириш ҳамда қишлоқ жойларида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромад олишга янада қулай шароит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари С.С. Саидкаримов бошчилигида "Бухоро агро" эркин иқтисодий зонасидаги муаммоли иссиқхона хўжаликлари фаолиятини ўрганиш бўйича республика ишчи гуруҳи ташкил этилсин ва унинг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Республика ишчи гуруҳи икки ҳафта муддатда "Бухоро агро" эркин иқтисодий зонасидаги иссиқхона хўжаликлари моддий-техника базасини, иқтисодий аҳволини ва инфратузилма билан таъминланганлик даражасини ўрганиб чиқсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Марказий банк ҳамда тижорат банкларининг "Бухоро агро" эркин иқтисодий зонасидаги иссиқхона хўжаликларига:

давлат дастурлари доирасида ҳамда давлат қарзи эвазига жалб қилинадиган ресурслар ҳисобидан ажратиладиган кредитлар муддатини 7 йилдан 10 йилгача қилиб белгилаш ҳамда мазкур иссиқхона хўжаликларига илгари ажратилган кредит муддатларини тегишли равишда 3 йилгача узайтириш;

табиий газ учун мавжуд қарздорликни 6 ойга узайтириш ва 2022 йил 1 июлдан бошлаб тенг улушларда йил охиригача қайтариш;

табиий газ учун тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун пеня миқдорини 0,4 фоизидан 0,1 фоизга тушириш, шунингдек 2021 йил 31 декабрь ҳолатига ҳисобланган пеня суммасини ҳисобдан чиқариш;

табиий газ учун оширилган ставкада (шартномавий ҳажмдан ошган қисм учун 1,4 коэффициент) тўлов қўллаш тартибини бекор қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Бунда мазкур имтиёзлар Республика ишчи гуруҳининг ўрганиш натижаларига кўра шакллантирилган рўйхат асосида тақдим этилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги:

республикадаги мавжуд тажрибали ва малакали агроном, энтомолог, лаборатория мутахассисларини "Бухоро агро" эркин иқтисодий зонасидаги иссиқхона хўжаликларига бириктириш;

хорижий агрономларни жалб қилган ҳолда давлат дастурлари доирасида кредит ажратилган республикадаги иссиқхона хўжаликлари фаолиятини аудитдан ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 15 декабрдаги ПҚ-52-сон қарорида белгиланган маблағлар ҳисобидан "Бухоро агро" эркин иқтисодий зонасидаги иссиқхона хўжаликларига экинларни етиштириш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 14 фоиз (шундан 2 фоизи банк маржаси) ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга кредитлар ажратиш чораларини кўрсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигиикки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳамда масалага алоқадор бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда республика ҳудудларида фаолият кўрсатаётган иссиқхоналарда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга йўналтиришда вужудга келадиган муаммоларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва ижросини таъминласин.


5. Республика ишчи гуруҳи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, хизмат кўрсатувчи тижорат банклари билан биргаликда "Бухоро агро" эркин иқтисодий зонасидаги самарасиз иссиқхона хўжаликларини аниқлаб, уларнинг мулкдорлари билан келишган ҳолда мазкур иссиқхона хўжаликларини янги ташаббускорларга ўтказиб берилишини (олди-сотди, кредит бўйича банк олдидаги мажбуриятларни ўтказиш ёки бошқа келишилган шартларда) ташкил этсин.

Республика ишчи гуруҳи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят ҳокимлари самарасиз иссиқхона хўжаликларини сотишда иқтисодий жиҳатдан барқарор фаолият юритаётган, зарурий инфратузилма объектлари, шунингдек, мол-мулк ва бошқа воситаларга эга бўлган салоҳиятли ташаббускорларни танланишига шахсан жавобгар ҳисобланади.


6. Республика ишчи гуруҳи, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги бир ой муддатда иссиқхона хўжаликлари молиявий аҳволини соғломлаштириш ва ривожлантириш бўйича тегишли қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниевва қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 17 январдаги

27-сон қарорига

ИЛОВА



"Бухоро агро" эркин иқтисодий зонасидаги

муаммоли иссиқхона хўжаликлари фаолиятини

ўрганиш бўйича республика ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

       

1. Ш.М. Ғаниев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳи раҳбари


2. С.С. Саидкаримов

-

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари, ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари (келишувга кўра)


3. Х.М. Каримов

-

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори, ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари


4. А.А. Камалов

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари


5. А.Д. Асамов

-

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари


6. Ш.Х. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг ўринбосари


7. Ж.И. Абдиев

-

Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари


8. Б.Б. Эшмуратов

-

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ раиси


9. Б.Э. Муродов

-

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори ўринбосари


10. А.И. Назаров

-

Бухоро вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари


11. Ж.У. Эшниёзов

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бош мутахассиси - ишчи гуруҳ котиби


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 18 январь















































Время: 0.1271
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск