ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Кон-кариндошлик. Болаларнинг насл-насабини белгилаш. Алимент мажбуриятлари. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш /

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган "Меҳр дафтари" тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.01.2022 й. 26-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 17 январдаги

26-сон қарорига

1-ИЛОВА



Етим болалар ва ота-она қарамоғидан

маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама

қўллаб-қувватлашга қаратилган "Меҳр дафтари"

тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган "Меҳр дафтари" тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


"Меҳр дафтари" тизими - етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини руёбга чиқаришга ҳамда жамиятга ижтимоийлашувига кўмаклашиш, уларни васийликка (ҳомийликка, патронатга) олган оилаларни рағбатлантириш, шунингдек болаларнинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлиш сабабларини ҳар томонлама ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган тизим;


"Меҳр дафтари" - етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини руёбга чиқаришга кўмаклашиш мақсадида улар ҳақидаги маълумотларни киритиш, идоралараро маълумотлар алмашишни ташкил этиш ҳамда "Меҳр дафтари" тизими бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг самарадорлигини мониторинг қилиш имконини берувчи электрон платформа;


"Меҳр дафтари" жамғармаси - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида ташкил этиладиган "Меҳр дафтари" тизимига киритилган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси;


ўқув-тарбия муассасалари - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчалари, Республика болалар ўқув-тарбия муассасалари, Оилавий болалар уйлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Болалар уйлари, "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмаси бўлинмалари (болаларни муқобил парвариш қилиш хизматлари, ёшларга ҳамроҳлик қилиш хизматлари ва ижтимоий етимликнинг олдини олиш хизматлари).


3. "Меҳр дафтари" тизимига киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар мазкур Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


4. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар туман (шаҳар) ҳокими қарори асосида "Меҳр дафтари"га киритилади ва ундан чиқарилади.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни "Меҳр дафтари"га киритишнинг ахборот тизимидан (кейинги ўринларда - "Меҳр дафтари" ахборот тизими) фойдаланиш ва маълумотларни киритиш тартиби Миллий гвардия томонидан белгиланади.



2-БОБ. "МЕҲР ДАФТАРИ"НИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА АМАЛГА ОШИРИШ


5. Ўқув-тарбия муассасалари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари "Меҳр дафтари"ни шакллантиришга масъул ҳисобланади.


6. Туман (шаҳар) ҳокими қарори ва иловадаги схемага мувофиқ қуйидагилар "Меҳр дафтари"га маълумотларнинг бевосита киритилишини таъминлайди:

а) Халқ таълими вазирлиги томонидан унинг тизимидаги Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчалари, Республика болалар ўқув-тарбия муассасалари ва Оилавий болалар уйлари;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан унинг тизимидаги Болалар уйлари;

"SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмаси томонидан унинг тизимидаги болаларни муқобил парвариш қилиш хизматлари, ёшларга ҳамроҳлик қилиш хизматлари ва ижтимоий етимликнинг олдини олиш хизматлари тарбияланувчилари ва битирувчилари тўғрисидаги;

б) туман (шаҳар) ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари томонидан васийликка (ҳомийликка, патронатга) олинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги.


7. "Меҳр дафтари"га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммо (эҳтиёж, қизиқиш)лари қуйидаги тартибда ўрганилади:

ўқув-тарбия муассасаларида:

тарбияланувчиларнинг бевосита мурожаатлари ва улар орасида ўтказиладиган сўровномалар орқали;

ўқув-тарбия муассасалари битирувчиларининг ёки уларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахс (ташкилот)лар мурожаатлари орқали;

туман (шаҳар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбаларида:

васийликка (ҳомийликка, патронатга) олинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг мурожаатлари орқали;

васийликка (ҳомийликка, патронатга) олинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ота-оналари, қонуний вакиллари ёки уларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахс (ташкилот)лар мурожаатлари орқали.


8. Мурожаатлар ва сўровномалар натижаси юзасидан ўқув-тарбия муассасалари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари 15 иш куни муддатда "Йўл харитаси" лойиҳасини тайёрлайди.


9. "Йўл харитаси" лойиҳасида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммо (эҳтиёж, қизиқиш)ларини ҳал этишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар, ижро этиш муддати ҳамда уларни бажарувчи масъул ташкилотлар ва сарфланадиган харажатларнинг миқдори кўрсатиб ўтилади.


10. Ҳудудий ўқув-тарбия муассасалари томонидан тақдим этилган "Йўл хариталари" лойиҳалари тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари томонидан умумлаштирилади.


11. "Йўл харитаси" лойиҳаси 3 иш кунида туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан тасдиқланади ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидаги "Меҳр дафтари"га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари васийлик кенгашларига (кейинги ўринларда - Васийлик кенгаши) тақдим этилади.


12. Васийлик кенгаши томонидан 3 иш кунида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммо (эҳтиёж, қизиқиш)ларини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун "Меҳр дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатилиши тўғрисида қарор қабул қилинади.


13. Васийлик кенгаши қарорининг нусхаси шу куннинг ўзида тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларига ижро учун юборилади.

"Меҳр дафтари" жамғармасида етарлича маблағ мавжуд бўлмаган тақдирида, "Йўл харитлари" келиб тушган санасига асосан маблағ йиғилгунга қадар "Меҳр дафтар" платформасида "онлайн-навбат"га қўйилади. Бунда Васийлик кенгаши маблағ етишмаслиги ҳақида туман (шаҳар) ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаларига ҳабар беради ва "Йўл хариталари"нинг навбат рақамлари рўйхатини тақдим этади. Болаларни ҳимоя қилиш шўъбалари мурожаат қилган шахсларни ёзма равишда маблағ етишмаслиги ҳамда уларга тегишли "Йўл харитаси"нинг навбат рақами ҳақида хабардор қилади.


14. "Меҳр дафтари"га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш ишлари қуйидагилар томонидан мувофиқлаштирилади:

туман (шаҳар) ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси томонидан манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлар билан биргаликда;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибиятлари томонидан манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда;

Вазирлар Маҳкамасининг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шуъбаси ва Миллий гвардия томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда.


15. Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий гвардия, Ёшлар ишлари агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари - "Меҳр дафтари" тизими доирасидаги чора-тадбирларни амалга оширувчи манфаатдор давлат органлари ҳисобланади.

"Меҳр дафтари" ахборот тизимига маълумотларнинг ўз вақтида киритилиши ва ҳаққонийлиги Миллий гвардиянинг ҳудудий бўлинмалари томонидан назорат қилинади.



3-БОБ. "МЕҲР ДАФТАРИ"ДАН ЧИҚАРИШ

ВА УНГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ


16. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар 25 ёшга тўлганда тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси томонидан туман (шаҳар) ҳокимининг қарори ва иловадаги схемага мувофиқ "Меҳр дафтари"дан чиқарилади.

Бунда:

"Меҳр дафтари"дан чиқарилаётган шахсларнинг бандлиги таъминланган ва уй-жойи мавжуд бўлиши шарт. "Меҳр дафтари"дан чиқарилаётган шахсларнинг бандлиги таъминланмаган ҳолатларда, уларнинг бандлигини таъминлаш учун "Йўл харитаси" тузилади ҳамда "Меҳр дафтари" ҳисобида туриш муддати бандлиги таъминлангунга қадар, бироқ 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилади;

"Меҳр дафтари"дан чиқарилаётган шахсларнинг ўзларига бириктирилган турар жойга эга бўлмаганлиги ва турар жойга муҳтожлиги аниқланган ҳолатларда,белгиланган тартибга асосан уларни уй-жой билан таъминлаш чоралари кўрилади ва "Меҳр дафтари" ҳисобида туриш муддати уй-жой билан таъминлангунга қадар, бироқ 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилади;

"Меҳр дафтари" ахборот тизимига киритиладиган тегишли ўзгартиришлар туман (шаҳар) ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси томонидан бевосита амалга оширилади.


17. Туман (шаҳар) ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбасининг ҳудуддаги ўқув-тарбия муассасалари, манфаатдор давлат органлари ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорликдаги хулосасига мувофиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг "Меҳр дафтари"да бўлиш муддати 5 йилгача узайтирилиши мумкин.


18. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар бошқа ўқув-тарбия муассасасига ёки доимий (вақтинча) яшаш учун республиканинг бошқа ҳудудига кўчиб ўтганда, тегишли ўқув-тарбия муассасалари ва туман (шаҳар) ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси томонидан улар доимий ва вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган кунидан бошлаб, ўн беш кун муддатда "Меҳр дафтари"га тегишли ўзгартиришлар киритилади.


19. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга нисбатан суднинг озодликдан маҳрум этишни назарда тутувчи ҳукми чиқарилганда, уларни "Меҳр дафтари" тизими бўйича қўллаб-қувватлаш масаласи тўхтатиб турилади.

Бунда суд ҳукми қонуний кучга киргандан сўнг тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси томонидан "Меҳр дафтари"га ўзгартириш киритилади.


20. "Меҳр дафтари"га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар уларга иш берувчилар томонидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ёки ижтимоий солиқ тўлови кетма-кет 12 ой давомида ҳисобланганда ҳамда ушбу маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг марказлаштирилган ахборот базасида акс эттирилган тақдирда, иш билан бандлиги таъминланган деб ҳисобланади.



4-БОБ. "МЕҲР ДАФТАРИ" ТИЗИМИДА ҲИСОБОТ


21. Ўқув-тарбия муассасалари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси "Меҳр дафтари"даги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқ акс эттириб борилишини таъминлайди ҳамда уларнинг ҳаққонийлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

Барча маълумот ва ҳисоботлар "Меҳр дафтари" ахборот тизимида шакллантирилади.


22. "Меҳр дафтари" тизимида амалга оширилган ишлар юзасидан қуйидаги тартибда ҳисобот берилади:

ҳар чорак якунига кўра, "Меҳр дафтари" тизими бўйича туман (шаҳар) ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси ўқув-тарбия муассасалари ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлари халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларида эшитиб борилади;

ҳар ярим йил якунига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти, ҳудуддаги туман (шаҳар) ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари ҳамда манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлар билан биргаликда "Меҳр дафтари" тизими бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинади ҳамда республика даражасида ҳал этилиши лозим бўлган масалалар ҳудудлар кесимида Вазирлар Маҳкамасининг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шуъбасига киритиб борилади;

йил якунига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шуъбаси ҳузурида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда "Меҳр дафтари" тизимининг фаолияти муҳокама қилинади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


23. Ушбу Низомни қўллаш жараёнида юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


24. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум

бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга

қаратилган "Меҳр дафтари" тизимига киритиш ва чиқариш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Ижрочилар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Ўқув-тарбия муассасалари


"Меҳр дафтари" тизимига киритиш учун халқ таълими тизимидаги Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчалари, Республика болалар ўқув-тарбия муассасалари, шунингдек, оилавий болалар уйлари тарбияланувчиларининг рўйхатини;

"Меҳр дафтари" тизимига киритиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Болалар уйлари тарбияланувчиларининг рўйхатини;

"Меҳр дафтари" тизимига киритиш учун "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмаси тизимидаги болаларни муқобил парвариш қилиш хизматлари, ёшларга ҳамроҳлик қилиш хизматлари ва ижтимоий етимликнинг олдини олиш хизматлари тарбияланувчилари ва битирувчилари рўйхатини туман (шаҳар) ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбасига тақдим этиш.


2 иш куни







2-босқич

Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси



Туман (шаҳар) ҳокими


"Меҳр дафтари" тизимига киритиладиган ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчилари, шунингдек, васийлик, ҳомийликка (патронатга) олинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар рўйхатини шакллантириш;

Мазкур рўйхатдаги болаларни "Меҳр дафтари" тизимига киритиш юзасидан туман (шаҳар) ҳокимининг қарорини чиқариш.


3 иш куни







3-босқич

Ўқув-тарбия муассасалари



Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси


Туман (шаҳар) ҳокими қарори асосида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларни "Меҳр дафтари" тизимига киритиш.

Туман (шаҳар) ҳокими қарори асосида васийлик, ҳомийликка (патронатга) олинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларни "Меҳр дафтари" тизимига киритиш.


3 иш куни







4-босқич

Ўқув-тарбия муассасалари



Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси


"Меҳр дафтари"га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммо (эҳтиёж, қизиқиш)ларини ўрганиш.

"Меҳр дафтари"га киритилган васийликка (ҳомийликка, патронатга) олинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммо (эҳтиёж, қизиқиш)ларини ўрганиш.


5 иш куни







5-босқич

Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси


Ўрганиш натижасини умумлаштирган ҳолда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шу жумладан, васийлик, ҳомийликка (патронатга) олинган болаларнинг муаммо (эҳтиёж, қизиқиш)ларини ҳал этишга қаратилган йўл харитасини ишлаб чиқиш.


15 иш куни







6-босқич

Туман (шаҳар) ҳокими


Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шу жумладан, васийликка (ҳомийликка, патронатга) олинган болаларнинг муаммо (эҳтиёж, қизиқиш)ларини ҳал этишга қаратилган йўл харитасини тасдиқлаш ва уни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидаги "Меҳр дафтари"га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари Васийлик кенгашига тақдим этиш.


3 иш куни







7-босқич

Васийлик кенгаши


Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шу жумладан, васийлик, ҳомийликка (патронатга) олинган болаларнинг муаммо (эҳтиёж, қизиқиш)ларини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун "Меҳр дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатилиши тўғрисида қарор қабул қилиш, ушбу қарорни туман (шаҳар) ҳокимликларига ижро учун юбориш.


3 иш куни







8-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги


Тасдиқланган йўл харитасини ХТВ, ССВ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирликлари, Миллий гвардия, Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бўлинмаларига амалга ошириш учун юбориш ҳамда зарур маблағларни тегишли ташкилотларга ўтказиш.


3 иш куни







9-босқич

ХТВ, ССВ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирликлари, Миллий гвардия, Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бўлинмалари


Тасдиқланган йўл харитасига мувофиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шу жумладан, васийлик, ҳомийликка (патронатга) олинган болаларнинг муаммо (эҳтиёж, қизиқиш)ларини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.


Йўл харитасида белгиланган муддатларда







10-босқич

Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси


Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шу жумладан, васийлик, ҳомийликка (патронатга) олинган болаларни "Меҳр дафтари"дан чиқариш ёки муддатни узайтириш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимига таклиф киритиш.


бола 25 ёшга тўлганда







11-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги


Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шу жумладан, васийлик, ҳомийликка (патронатга) олинган болаларни "Меҳр дафтари"дан чиқариш ёки муддатни узайтириш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокими қарорини чиқариш.


Таклиф киритилгандан сўнг 1 иш кунида

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 18 январь














































Время: 0.2427
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск