ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Паррандачилик. Асаларичилик. Балиқ овлаш ва балиқчилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.2022 й. 29-сон "Республикада қуёнчилик соҳасини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.01.2022 й.

N 29




РЕСПУБЛИКАДА ҚУЁНЧИЛИК СОҲАСИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Республикада қуёнчилик соҳасини саноат усулида янада ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш ва тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажмини ошириш, соҳада импорт қилинаётган маҳсулотлар учун солиқ ва божхона имтиёзлари бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуёнчилик хўжаликлари томонидан шакллантириладиган рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган ускуналар, қишлоқ хўжалиги техникалари, бутловчи буюмлар ва материаллар, наслли қуён ҳамда озуқа қўшимчалари, истисно тариқасида, 3 йил муддатга божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинсин ҳамда эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган санадан эътиборан қўшилган қиймат солиғини 1 йил муддатга кечиктириб тўлашга рухсат берилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги 352-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технолотик асбоб-ускуналар рўйхатига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 18 январдаги

29-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига

импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат

солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб

чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча


1. Қуйидаги мазмундаги 79-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

79-1.

8415830000

Қуёнчилик хўжалигида биноларни шамоллатиш ва иқлим назорати учун асбоб-ускуналар


".

2. 89-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

89.

8418690009

Озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалиги учун бошқа совутиш ёки музлатиш ускуналари


".

       

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 18 январь














































Время: 0.1786
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск