ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Паррандачилик. Асаларичилик. Балиқ овлаш ва балиқчилик /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.2022 й. 29-сон "Республикада қуёнчилик соҳасини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
18.01.2022 й.
N 29
РЕСПУБЛИКАДА ҚУЁНЧИЛИК СОҲАСИНИ ЯНАДА
РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА
ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Республикада қуёнчилик соҳасини саноат усулида янада ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш ва тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажмини ошириш, соҳада импорт қилинаётган маҳсулотлар учун солиқ ва божхона имтиёзлари бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуёнчилик хўжаликлари томонидан шакллантириладиган рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган ускуналар, қишлоқ хўжалиги техникалари, бутловчи буюмлар ва материаллар, наслли қуён ҳамда озуқа қўшимчалари, истисно тариқасида, 3 йил муддатга божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинсин ҳамда эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган санадан эътиборан қўшилган қиймат солиғини 1 йил муддатга кечиктириб тўлашга рухсат берилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги 352-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технолотик асбоб-ускуналар рўйхатига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2022 йил 18 январдаги
29-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига
импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат
солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб
чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига
киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
1. Қуйидаги мазмундаги 79-1-позиция билан тўлдирилсин:
" |
79-1. |
8415830000 |
Қуёнчилик хўжалигида биноларни шамоллатиш ва иқлим назорати учун асбоб-ускуналар |
". |
2. 89-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
" |
89. |
8418690009 |
Озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалиги учун бошқа совутиш ёки музлатиш ускуналари |
". |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 18 январь