ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.01.2022 й. 34-сон "Хорижий тилларни ўрганишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.01.2022 й.

N 34




ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎРГАНИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда хорижий тилларни ўргатишни оммалаштиришни янги босқичга олиб чиқиш ва соҳани ривожлантириш учун тизимли ишларни ташкил этиш, улғайиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш, бунинг учун барча шарт-шароитларни яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) "2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан Халқ таълими вазирлигига Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармасига (кейинги ўринларда - Жамғарма) бир марталик 15,0 млрд сўм миқдоридаги молиявий кўмак маблағларини ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Молия вазирлиги 2023 йилдан бошлаб ҳар йили Агентликнинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ Давлат бюджети параметрларида Жамғарма маблағларини шакллантириш учун зарур маблағларни назарда тутсин.


2. Белгилансинки, Жамғармага Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

дунё бўйича самарали натижа берган ўқитиш методикалари, дастур ва дарсликларни мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, олий таълим муассасалари ва ўқув марказларида жорий этиш;

хорижий давлатларда чоп этиладиган замонавий ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар ҳамда ўқув қўлланмаларни, халқаро тестлар ва уларни жорий қилиш учун тегишли рухсатнома ва лицензиялар, хорижий тилларни ўргатишга қаратилган контентларни муаллифлик ҳуқуқларини харид қилиш;

хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини, дастурий таъминот лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

хорижий тилларни пухта ўзлаштириш, тилнинг асосий кўникмаларини шакллантириш учун видеоролик, ўйин, кўнгилочар кўрсатув, фильмлар ва бошқа ўргатувчи контент яратиш;

фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этиш;

Агентлик балансидаги бино ва иншоотларни сақлаш, улардан фойдаланиш, қуриш ва таъмирлаш, зарур анжомлар, шу жумладан мебель, алоқа, компьютерлар ва бошқа воситалар билан таъминлаш бўйича харажатларни молиялаштириш;

Агентлик ходимларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда топшириқларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа харажатлар.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳар йили туман (шаҳар)даги мактабларни хорижий тилларни ўқитиш учун зарур бўлган адабиётлар, асбоб-ускуналар, замонавий ахборот технологиялари билан таъминлаш учун маҳаллий бюджетлардан 1 млрд сўмдан кам бўлмаган миқдорда ажратиладиган маблағларнинг ҳисоби ҳудудий халқ таълими бошқармаларининг Ғазначиликдаги алоҳида очилган махсус ҳисобварақларида юритилиши ҳамда ушбу маблағлар Агентлик билан келишилган манзилли дастурлар асосида сарфланиши белгилаб қўйилсин.

Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ушбу маблағларни:

2021 йил якунлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, Тошкент шаҳар ва вилоятлар маҳаллий бюджетларида шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан жорий йилнинг 15 февралига қадар;

2022 йил учун жорий йил маҳаллий бюджет параметрлари ҳамда йил давомида шаклланадиган қўшимча манбалар ҳисобидан жорий йилнинг 15 июлига қадар ажратиш чораларини кўрсин.


4. Агентлик Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:

икки ой муддатда узлуксиз таълим тизимида чет тилини ўқитишнинг ўқув-методик мажмуаларини ўқувчиларнинг асосий тил кўникмаларини (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш) шакллантириш нуқтаи назаридан тўлиқ қайта кўриб чиқсин;

малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда 2022 йил 1 мартдан бошлаб чет тили фани ўқитувчиларининг тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини ривожлантиришга ҳамда сертификатга эга бўлишларига йўналтирилган ўқув курсларини ташкил этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотлари учун замонавий тил ўргатиш методикалари асосида ишлаб чиқилган чет тили дарсликларини тўлиқ чоп этиш ва таълим ташкилотларига етказиш чораларини кўрсин;

янги дарсликлардан фойдаланиш методикалари бўйича ўқитувчилар ва методистлар учун малака ошириш курсларини ташкил этсин.


6. Агентлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022/2023 ўқув йили қабулидан бошлаб хорижий тиллар бўйича мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашган Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Самарқанд давлат чет тиллар институти, Тошкент давлат шарқшунослик университетининг (фанлар мажмуасига чет тили биринчи фан сифатида киритилган) бакалавриат таълим йуналишларига ҳамда Тошкент давлат педагогика университети, Қўқон давлат педагогика ва Нукус давлат педагогика институтларининг хорижий тиллар бўйича педагогларни тайёрловчи бакалавриат таълим йуналишларига кириш имтиҳонларида фанлар мажмуасидаги чет тили фанидан тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини аниқлаш ва баҳолашга каратилган касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Бунда ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган олий таълим муассасаларига:

Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 13 майдаги 395-сон қарори билан белгиланган Давлат тест маркази томонидан бериладиган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат (кейинги ўринларда - миллий сертификат) ёки халқаро тан олинган сертификатнинг тегишли даражаларига эга бўлган абитуриентларга ўқишга кириш синовларида берилган имтиёзлар сақлаб қолинади;

чет тили фанидан касбий (ижодий) кириш имтиҳонлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади.


7. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда икки ой муддатда 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари учун белгиланган мажбурий фанлар мажмуасига чет тили фанини киритиш юзасидан асосланган таклиф киритсин.


8. Белгилансинки, 2023 йил 1 январдан бошлаб мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал, шунингдек, мактабдан ташқари таълим ташкилотлари чет (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду ҳинд) тили фани ўқитувчиларининг аттестацияси жараёнида ўқув фани бўйича малака синовлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш кўникмаларини баҳолашни назарда тутувчи касбий синов шаклида ўтказилади.

9. Агентлик, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2022 йил 1 февралдан 2024 йил 1 январга қадар Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида фаолият юритадиган нодавлат таълим ташкилотлари:

таълим жараёнида фойдаланиладиган бино ва иншоотлар ижара тўлови харажатларининг 50 фоизигача, бироқ давлат кўчмас мулк объектларидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган минимал ставкасининг 50 фоизи миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартибини жорий этиш;

вазирлик ва идоралар тизимидаги коллеж ва техникумларнинг бино ва иншоотларида фаолиятини амалга оширганида ижара тўловидан озод этиш (сақлаш ва коммунал тўловлар бўйича харажатлар бундан мустасно) тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


10. 2022 йил 1 майга қадар:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инепекцияси халқаро тан олинган баҳолаш ташкилотлари билан ҳамкорликда педагог кадрнинг малака тоифасини олиш бўйича чет тили фани ўқитувчиларининг малака синовларида тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини баҳолаш тизимини ишлаб чиқсин;

Агентлик Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда хорижий тилларни билиш ва хорижий тил ўқитувчиларининг малака ва кўникмаларини баҳоловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатларнинг Ягона электрон базасини ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этсин.


11. Агентлик, Вазирлар Маҳкмаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Халқ таълими вазирлигининг С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига сертификат олинган кундан бошлаб икки йил давомида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда устама тўлаш тартибини 2022 йил 1 февралдан бошлаб жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


12. Агентлик тузилмасида умумий штат бирликлари доирасида 3 та штат бирлигидан иборат Хорижий тилларни билиш даражаси тўғрисидаги сертификатлар ягона базасини юритиш бўлими ташкил этилсин.

Агентлик директорига бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Агентликнинг марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


13. Агентлик Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминласин ҳамда ҳар чорак якуни билан мазкур қарор ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директори в.б. С.О. Обидов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 20 январь














































Время: 0.4500
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск