ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /

Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 19.01.2022 й. 33-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 19 январдаги

33-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ветеринария хизмати мутахассисларининг

малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш

ва уларга малака тоифалари бериш бўйича

давлат хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент ветеринария хизмати тизимига кирувчи мутахассислар, тасарруфида ветеринария хизмати мавжуд бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар, ишлаб чиқаришда ветеринария хизматлари ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектлар, хусусий ветеринария хизматлари мутахассисларининг (кейинги ўринларда - ветеринария хизмати мутахассислари) малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари беришда (кейинги ўринларда - малака ошириш) давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича давлат хизматлари ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


3. Малака оширишга талабгор бўлган ветеринария хизмати мутахассислари (кейинги ўринларда - талабгорлар) давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


4. Талабгорлар ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари марказлари ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризани электрон шаклда тўлдиради.


5. Талабгорлар белгиланган шаклдаги ариза тўлдирилгандан сўнг маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, аризани имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

6. Давлат хизматлари марказлари қабул қилинган аризаларни кўриб чиқиш учун Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳузуридаги Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказига (кейинги ўринларда - Малака ошириш маркази) дарҳол юборади.


7. Малака ошириш маркази ариза белгиланган талабларга мослигини 3 кун муддатда кўриб чиқади ва малака оширишга қабул қилиш учун шартнома тузиш ёки рад этиш тўғрисида талабгорга СМС хабар юборади.


8. Талабгорлар малака оширишга қабул қилиш учун шартнома тузиш ҳақида СМС хабар олгандан сўнг 3 кун муддатда малака ошириш маркази билан шартнома имзолайди.

Шартномада малака ошириш вақти, муддати ва тўлов миқдори аниқ кўрсатилади.

Шартнома имзоланган кундан сўнг 5 кун муддатда белгиланган тўлов талабгорлар томонидан амалга оширилиши лозим. Талабгорлар томонидан ушбу муддатда тўлов амалга оширилмаган тақдирда, улар малака ошириш курсларига қабул қилинмайди.


9. Малака ошириш маркази тўловни амалга оширган талабгорлар сонидан келиб чиқиб, ўқув курслари контингентини шакллантиради ва ўқиш бошланадиган муддат тўғрисида 1 кун ичида талабгорларга СМС хабар юборади.


10. Бир вақтнинг ўзида шартномалар бўйича тўловларни амалга оширган талабгорлар сони белгиланган контингентдан ортган тақдирда, талабгорлар кетма-кетлик асосида малака оширишга қабул қилинади.


11. Давлат хизматлари кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизматлари кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлат хизматлари кўрсатилганда, йиғим тўланганлигини Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.

Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда;

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисобварағига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

0,5 фоизи - тўловлар Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисобварағига ўтказилади.


12. Талабгорлар аризасида нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, малака ошириш учун белгиланган миқдордаги тўловни амалга оширмаганлик давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.


13. Талабгорларнинг давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали юборилган аризадан воз кечиш ҳуқуқига эга.


14. Талабгорлар давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали юборилган аризадан воз кечганда, уларнинг аризаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда амалга оширилган йиғим қайтарилмайди.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Ушбу Регламент талабларини бажариш муносабати билан келиб чиқадиган низолар белгиланган тартибда ҳал этилади.


16. Мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини

ошириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъуллар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Талабгор


Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали белгиланган шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.


Заруратга кўра







2-босқич

Давлат хизматлари марказлари


Аризаларни кўриб чиқиш учун Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳузуридаги Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказига (кейинги ўринларда - Малака ошириш маркази) юборади.



Дарҳол







3-босқич

Малака ошириш маркази


Аризада тўлдирилган маълумотлар белгиланган талабларга мослигини кўриб чиқади ва малака оширишга қабул қилиш ёки рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда талабгорга СМС хабар юборади.


3 кун муддатда







4-босқич

Талабгор, Малака ошириш маркази


Тарафлар ўртасида шартнома имзоланади.



3 кун муддатда







5-босқич

Талабгор


Шартнома имзолангандан сўнг шартномада белгиланган тўловни амалга оширади.


5 кун муддатда







6-босқич

Малака ошириш маркази


Тўловни амалга оширган талабгорлар сонидан келиб чиқиб, ўқув курслари контингентини шакллантиради ва ўқиш бошланадиган муддат тўғрисида талабгорларни хабардор қилади.


1 кун муддатда





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Ветеринария хизмати мутахассисларининг

малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш

ва уларга малака тоифалари бериш бўйича

давлат хизматларидан фойдаланиш учун

АРИЗА

q Талабгор тўғрисидамаълумот



1.

Ф.И.О.:



2.

Телефон рақами:



3.

Электрон почта манзили:



4.

Фаолиятни амалга ошириш манзили:



q Юридик шахс бўйича маълумот



1.

Юридик шахснинг тўлиқ номи:



2.

Ташкилий-ҳуқуқий шакли:



3.

Жойлашуви:

(почта манзили)



4.

СТИР:



5.

Банк реквизитлари:

(банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи)



6.

Телефон рақами:



7.

Электрон почта манзили:



8.

Фаолиятни амалга ошириш манзили:



9.

Ваколатли орган:


Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳузуридаги Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази


10.

Малака ошириш йўналиши:


q ветеринария-санитария экспертизаси лаборатория ходимлари;


q ветеринария мутахассислари;


q ветеринария фармацевтикаси мутахассислари;


q раҳбар ходимлар;


q сунъий уруғлантириш билан шуғулланувчи мутахассислар (техник оссеминаторлар).


Талабгорнинг электрон рақамли имзоси



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 20 январь




















































Время: 0.2495
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск