ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Умумий қоидалар /

Истеъдодли ёшларни кашф қилиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган "Мирзо Улуғбек ворислари" танловини ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.01.2022 й. 30-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 18 январдаги

30-сон қарорига

2-ИЛОВА



Истеъдодли ёшларни кашф қилиш ҳамда уларни

қўллаб-қувватлашга қаратилган "Мирзо Улуғбек

ворислари" танловини ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Истеъдодли ёшларни кашф қилиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган "Мирзо Улуғбек ворислари" танловини (кейинги ўринларда - Танлов) ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Танлов 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган иқтидорли ёшлар, жумладан, олис ҳудудларда истиқомат қилаётган йигит-қизлар, уюшмаган ёшлар, "Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчилари орасидан иқтидорли ёшларни излаб топиш ва уларни ўзлари қизиққан соҳаларга йўналтириш, илмий-техник ижодкорлиги ва ихтирочилигини рағбатлантириш, инновацион фаоллигини ошириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар йили ўтказилади.


3. Танловни ташкил этиш бўйича масъуллар Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш "Улуғбек" жамғармаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (кейинги ўринларда - Ташкилотчилар) ҳисобланади.


4. Танловда иштирокчиларнинг салоҳиятини баҳолаш ва ғолибларни аниқлаш учун Ташкилотчилар томонидан тасдиқланган тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар вакиллари, мутахассислар ҳамда олимлар аъзо бўлган камида етти кишидан иборат таркибда Танлов комиссияси (кейинги ўринларда - Комиссия) тузилади.



2-БОБ. ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШ ШАРТЛАРИ,

МУДДАТЛАРИ, ТАРТИБИ ВА БАҲОЛАШ

МЕЗОНЛАРИ


5. Танлов иштирокчиларининг салоҳиятини баҳолаш ва ғолибларни аниқлаш учун Комиссия аъзолари орасидан унинг раиси ва котиби сайланади.


6. Танловда Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларидан 16 дан 25 ёшгача бўлган барча иқтидорли ёшлар қатнашиш ҳуқуқига эга.


7. Танловда иштирок этиш истагида бўлган иқтидорли ёшлар махсус веб-сайт орқали рўйхатдан ўтади.


8. Ташкилотчилар танлов бошланишидан бир ой олдин ўз расмий веб-сайтига аризаларни шакллантириш, рўйхатдан ўтказиш ва топшириш тартиби, муддати ва талаблари кўрсатилган эълонни жойлаштиради.


9. Ташкилотчилар Танлов иштирокчиларини танловнинг талаб ва шартлари тўғрисида хабардор қилади, танлов якунлари бўйича ғолибларга хабар беради ва уларни тақдирлашни ташкил этади.


10. Комиссия котиби рўйхатдан ўтган иқтидорли ёшларнинг маълумотларини умумлаштириб, Комиссия аъзоларига тақдим этади.


11. Танловда иштирок этиш истагида бўлган ёшлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

Ўзбекистон Республикасинингфуқароси бўлиши;

аниқ бир ғоя ёки лойиҳага эга бўлиши;

IQ тест натижаси 110 баллдан паст бўлмаслиги;

танловларда ғолиб бўлганлиги тўғрисидаги диплом, сертификат ёки тавсияномага эга бўлиши.


12. Ташкилотчилар ва ҳомийлик қилувчи ташкилотлар ходимларининг ҳамда Комиссия аъзоларининг яқин қариндошлари Танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас (улар ўзини ўзи рад қилган ҳолатлар бундан мустасно).


13. Танлов бир йилда бир марта республика ҳудудлари бўйича босқичма-босқич ўтказилади:

1-босқич - туман ёки шаҳар миқёсида;

2-босқич - вилоят бўйича, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида ва Тошкент шаҳри миқёсида;

3-босқич - республика миқёсида.


14. Танловни ўтказиш муддатлари:

1-босқич - февраль-март;

2-босқич - апрель;

3-босқич - май.


15. Танловни ўтказиш тартиби:

1-босқичда иштирок этиб, энг юқори натижа кўрсатган 5 нафар ёш йигит қизлар Танловнинг туман (шаҳар) босқичи ғолиби деб топилади ҳамда вилоят босқичига йўлланма олади;

2-босқичда иштирок этиб, энг юқори натижа кўрсатган 20 нафар ёш йигит қизлар Танловнинг ҳудудий босқичи ғолиби деб топилади ҳамда республика босқичига йўлланма олади;

3-босқичда иштирок этиб энг юқори натижа кўрсатган 100 нафар ёш йигит қизлар Танловнинг республика босқичи ғолиби деб топилади.


16. Танлов Жамғарма томонидан Ёшлар ишлари агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ўтказилади.


17. Танлов натижалари бўйича ғолиблар ва уларнинг салоҳияти тўғрисидаги маълумотлар Комиссия баённомасида кўрсатилади ва унинг аъзолари томонидан имзоланади.


18. Танловнинг ҳар бир босқичи бўйича ғолиблар тест синовлари якунлангандан сўнг бир ҳафта муддат ичида Ташкилотчиларнинг расмий веб-сайтида ҳамда теле-радиоканалларда эълон қилинади.


19. Натижалар Комиссия томонидан баённома билан тасдиқланиб, Ташкилотчиларнинг масъул вакилига тақдим этилганидан сўнг якуний (ҳал қилувчи аҳамиятга эга) ҳисобланади ва Комиссия қарори бўйича Ташкилотчилар изоҳ бермайди.



3-БОБ. ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИНИ ТАҚДИРЛАШ


20. Танловнинг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими натижалар эълон қилингандан сўнг 10 кун ичида Ташкилотчилар томонидан амалга оширилади.


21. Танловнинг 1, 2 ва 3-босқичлар ғолиблари тегишлича базавий ҳисоблаш миқдорининг 5, 10 ва 20 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти ва тегишли диплом билан тақдирланади.


22. Танловнинг 1 ва 2-босчиқларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, ушбу босқич ғолибларини тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланади.


23. Танловнинг 3-босқичи ғолиблари Жамғарма томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида пул маблағи билан мукофотланади.

26. Танловнинг республика босқичи ғолибларининг инновацион ғоя ва илмий-техник лойиҳаларини хусусий сектор ва тармоқ ташкилотлари, йирик корхоналар ва ташкилотлар томонидан молиялаштириш амалиёти жорий этилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


27. Танлов тўғрисидаги маълумотлар ва унинг натижалари Ташкилотчилар ва уларнинг тизимидаги ташкилотлар расмий веб-сайти ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.


28. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 19 январь

















































Время: 0.0089
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск