ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.01.2022 й. 24-сон "Муқобил энергия орқали ишлайдиган иситиш тизимини жорий этган лимон етиштирувчиларни, шунингдек, янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатлар харид қилишни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.01.2022 й.

N 24




МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ ОРҚАЛИ ИШЛАЙДИГАН

ИСИТИШ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТГАН ЛИМОН

ЕТИШТИРУВЧИЛАРНИ, ШУНИНГДЕК, ЯНГИ

ЛИМОНЗОРЛАРНИ БАРПО ЭТИШ ВА КЎЧАТЛАР

ХАРИД ҚИЛИШНИ МОЛИЯВИЙ ЖИҲАТДАН

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Лимончилик тармоғини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 19 февралдаги ПҚ-4610-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 - 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2021 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 26 февралдаги ПҚ-5009-сон қарорларига мувофиқ лимон етиштирувчиларни муқобил энергия орқали ишлайдиган иситиш тизими билан таъминлаш, шунингдек, янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилишни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки:

а) лимон етиштирадиган қишлоқ хўжалиги ташкилотлари харид қилган муқобил энергия (табиий газга нисбатан) орқали ишлайдиган иситиш қурилмалари харажатларини қоплаш бўйича:

лимон етиштирадиган қишлоқ хўжалиги ташкилотлари харид қилган муқобил энергия (табиий газга нисбатан) орқали ишлайдиган иситиш қурилмалари (кейинги ўринларда - муқобил энергия қурилмаси) қийматининг 30 фоизгача бўлган қисми Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;

Жамғарма кенгашининг қишлоқ хўжалиги ташкилотлари - лойиҳа ташаббускорларига муқобил энергия қурилмаларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун маблағлар ажратиш тўғрисидаги қарори Агентлик ва талабгор (қишлоқ хўжалиги ташкилотлари - лойиҳа ташаббускорлари) ўртасида субсидия ажратиш ҳақидаги шартномани расмийлаштириш учун асос ҳисобланади ва муқобил энергия қурилмалари қийматининг 30 фоизгача қисми субсидия сифатида Агентлик томонидан талабгорнинг аризасида кўрсатилган асосий банк ҳисобварағига бир ой муддатда ўтказиб берилади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги - ҳар йили Давлат бюджетининг асосий параметрларини шакллантиришда лимон етиштирадиган қишлоқ хўжалиги ташкилотлари томонидан харид қилинган муқобил энергия қурилмалари харажатларининг бир қисмини қоплашга ажратиладиган субсидияларни назарда тутишга ҳамда белгиланган тартибда Агентликка ўтказиб беришга масъулдир;

б) янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш харажатларини қоплаш бўйича:

янги лимонзорлар барпо этиш ва кўчатлар харид қилиш билан боғлиқ харажатлар ҳар бир сотих учун 300 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда субсидия сифатида қоплаб берилади;

лойиҳа ташаббускорларига янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб беришга субсидия лимонзорлар барпо этиш ишлари якунланиб, туман ишчи комиссиясининг уларни фойдаланишга қабул қилиш юзасидан тасдиқланган далолатномалари Агентликка тақдим этилгандан сўнг бир ой муддатда ажратилади.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Лимон етиштириладиган иссиқхоналарни барпо этишда муқобил энергия (табиий газга нисбатан) қурилмалари қийматининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

қишлоқ хўжалиги ташкилотлари томонидан лимон етиштириш мақсадида иссиқхоналарда қўллаш учун сотиб олинган муқобил энергия қурилмалари қийматининг 30 фоизгача бўлган қисмини Жамғарма маблағлари ҳисобидан бир марта қоплаб бериш тартиби;

талабгорлар томонидан субсидия олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни Агентликда ўрганиб чиқиш тартиби ва муддатлари;

Агентлик томонидан беш йил мобайнида субсидия ажратиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган талабларга риоя этилиши юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби;

б) Янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

лойиҳа ташаббускорлари томонидан субсидия олиш учун Агентликка ҳужжатларни тақдим қилиш тартиби ва кўриб чиқиш муддатлари;

янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тасдиқлансин.


3. Янги барпо этилган лимонзорларда сув тежовчи технологияларни жорий қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш ва берилган субсидияни қайтариш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга мувофиқ қоплаб берилади.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 481-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 6-банди "б" кичик бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2021 йил ва ундан кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги ташкилотлари томонидан иссиқхоналарда янги лимонзорларни барпо этиш ва лимон кўчатларини харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг ҳар бир сотихи учун 300 минг сўм миқдорида, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари томонидан лимон етиштириш мақсадида иссиқхонани муқобил энергия (табиий газга нисбатан) билан иситиш мақсадида харид қилинган қурилмалар қийматининг 30 фоизи миқдорида".


5. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 18 январь
































Время: 0.1998
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск