ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Давлат кадастрлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.01.2022 й. 35-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги ҳамда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 12 февралдаги 66-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.01.2022 й.

N 35




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ

ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ КАДАСТР АГЕНТЛИГИ

ТЎҒРИСИДАГИ ҲАМДА КАДАСТР АГЕНТЛИГИНИНГ

ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИ ПАЛАТАСИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМЛАРНИ  ТАСДИҚЛАШ  ҲАҚИДА"  2021  ЙИЛ

12 ФЕВРАЛДАГИ 66-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги ҳамда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 12 февралдаги 66-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 19 январдаги

35-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

тўғрисидаги ҳамда Кадастр агентлигининг Давлат

кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомларни

тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 12 февралдаги 66-сон

қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-бандда қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Бунда, ушбу бандни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар бюджет маблағларидан сақланадиган ходимлар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан, қолган ходимлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади".


2. Қуйидаги мазмундаги 2-1-банд қўшилсин:

"2-1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ходимлари меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш бўйича разрядлар 4 - 6-иловаларга мувофиқ белгилансин.

Белгилансинки, мазкур қарорга асосан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби давлат хизматчилари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тизими жорий этилгунига қадар амал қилади.".


3. 1-иловада:


а) 10-бандга қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши қўшилсин:

"Картография" давлат илмий ишлаб чиқариш корхонаси";


б) 13-бандда:

1-кичик банднинг ўн саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

1-кичик банднинг йигирма учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

2-кичик банднинг етмишинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"солиқ солиш мақсадларида ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳақиқатда қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмалар ҳажмининг маркшейдерлик ишлари Агентликнинг Республика аэрогеодезия маркази ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудлараро бўлинмалари томонидан амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди";


в) 18-бандда:

24-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24) Агентлик таркибий бўлинмалари ва ҳудудий бошқармалари тўғрисидаги низомни, лавозим йўриқномалари, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотларнинг низом, тузилма ва уставларини ҳамда Агентликнинг бошқа локал ҳужжатларини белгиланган тартибда тасдиқлаш";

25-кичик бандда "Давлат картография-геодезия фонди бошлиғи," сўзларидан кейин "Картография" давлат илмий ишлаб чиқариш корхонаси," сўзлари билан тўлдирилсин;


г) 27 ва 28-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Агентлик директори Давлат солиқ қўмитаси раисининг тавсиясига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган икки нафар ўринбосарга эга бўлади.

Агентлик директори Давлат солиқ қўмитаси раиси билан келишилган ҳолда Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган уч нафар маслаҳатчига эга бўлади.

28. Агентлик директори бўлмаган вақтда унинг ваколатлари Агентлик директорининг буйруғи билан унинг ўринбосарларидан бирига юклатилади.

Агентлик директори, унинг ўринбосарлари мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, моддий таъминоти, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш бўйича тегишли равишда вазирга, вазирнинг ўринбосарларига тенглаштирилади.

Агентлик директорининг маслаҳатчилари меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра Агентлик директорининг ўринбосарига тенглаштирилади";


д) 7-бобнинг 4-параграфи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"4-§. Агентликнинг ҳайъати, бошқа кенгаш,

маслаҳат ва эксперт органлари


34. Агентликда Агентлик директори (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари (лавозими бўйича), шунингдек, унинг фаолияти асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар раҳбарларидан иборат ҳайъат тузилади.

Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби Агентлик директорининг тақдимномасига биноан Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.

Ҳайъат фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламенти билан белгиланади.

34-1. Агентликда унинг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи Агентлик директори ўринбосари (кенгаш раиси), Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларидан иборат Тармоқ илмий-техник кенгаши Агентлик директорининг буйруғи билан ташкил этилади.

35. Тармоқ илмий-техник кенгаши низоми ва унинг шахсий таркиби Агентлик директорининг буйруғи билан тасдиқланади.

36. Агентликда Агентлик директорининг буйруғи билан кенгаш, маслаҳат ва эксперт органлари тузилиши мумкин.

Агентликда тузиладиган кенгаш, маслаҳат ва эксперт органлари таркиби ва улар тўғрисидаги низомлар Агентлик директорининг буйруғи билан тасдиқланади";


е) 40-банддаги "узлуксиз" сўзлари чиқариб ташлансин;


ж) 42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"42. Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда Давлат картография-геодезия фонди Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади";


з) 44-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агентлик, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ва Давлат картография-геодезия фонди ходимларининг лавозим маошларини аниқлашда Ягона тариф сеткаси бўйича 1,7 баравар миқдорида коэффициент қўлланилгандаги харажатлар";

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агентлик, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ва Давлат картография-геодезия фонди ходимларига устамалар, мартаба даражалари ва узоқ муддат хизмати учун қўшимча ҳақ тўлаш";

ўн бешинчи - ўн олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агентлик, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ва Давлат картография-геодезия фондининг коммунал-фойдаланиш ҳамда бошқа жорий харажатлари;

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимларининг Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларидан молиялаштириладиган штат бирликларини сақлаб туриш, шунингдек Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари, Давлат кадастрлари палатаси ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) филиаллари, Республика аэрогеодезия маркази, Давлат картография-геодезия фонди ҳамда Тошкент геодезия ва картография коллежининг қўшимча штат бирликларини сақлаб туриш";

ўн саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агентлик, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари, Давлат кадастрлари палатаси, Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) филиаллари, Республика аэрогеодезия маркази, Давлат картография-геодезия фонди, Тошкент геодезия ва картография коллежи ҳамда идоравий мансуб ташкилотларининг фаолиятини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирлар учун фойдаланилади";


и) 46-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва унинг туманлар (шаҳарлар) бўлинмалари ҳамда Давлат картография-геодезия фондининг ходимларига ҳар ойда Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан узоқ муддат хизмати учун (иш стажига кўра) устама ҳақ миқдорлари лавозим маошига (лавозим маошига нисбатан рағбатлантириш коэффициентлари ҳисобга олинган ҳолда) нисбатан қуйидаги коэффициентлар билан ҳисобланади";


к) 47-банддаги "узлуксиз" сўзи чиқариб ташлансин;


л) 49-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"49. Агентлик ва унинг идоравий мансуб ташкилотларнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, хусусан, ахборот-коммуникация технологиялари ва умумий фойдаланиш бўйича ахборот тизимларини жорий этиш, дастурий воситалар билан таъминлаш ҳамда Агентлик ва унинг идоравий мансуб ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, моддий рағбатлантириш ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа мақсадлар учун қўшимча манба сифатида Агентликнинг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий органлари ҳамда тизимга кирувчи ташкилотларнинг жами бажарилган ишлар ҳажмига нисбатан 5 фоиздан кўп бўлмаган миқдорида ажратмалар ўтказиши ҳисобига шакллантирилади";


м) 50-банддаги "узлуксиз" сўзи чиқариб ташлансин.


4. 2-иловада:


а) 6-бандда қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармаларида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келадиган низоларни судгача ҳал қилиш комиссиялари ташкил этилади";


б) 10-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ўтказиш" сўзи "ўтказишни ташкил этиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 11-банднинг "а" кичик банди иккинчи хатбошисидаги "ўтказади" сўзи "ўтказишни ташкил этади" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 11-банднинг "а" кичик бандида қуйидаги мазмундаги олтинчи - ўн биринчи хатбошилар қўшилсин:

"ер участкаларининг кадастр рақамларини идентификациялаш ва ҳисобга олинишини таъминлаш мақсадида давлат ер кадастрининг электрон маълумотлар базасини шакллантиради;

ер фонди тоифаларининг ер турлари бўйича Миллий ҳисоботни Миллий геоахборот тизимида юритилишини амалга оширади;

ер фонди ҳолатидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш устидан кузатишлар тизимини ташкил этади ва амалга оширади;

ер ҳисоботини, туман (шаҳар) ер кадастри дафтарини фақат Миллий геоахборот тизимида юритади;

ҳар бир ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори бўйича ер кадастри электрон маълумотлар базасини шакллантиради;

ҳудудлар давлат кадастрининг юритилишини ташкил этади";


д) 12-банднинг 2-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш асосида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини юритиш, давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастри, ҳудудлар давлат кадастрини юритиш, кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳамда Давлат кадастрлар палатаси соҳасига оид давлат хизматлари кўрсатишни такомиллаштиришни ташкил этиш ва уларни кўрсатиш сифати мониторингини олиб бориш;";


е) 15-бандда қуйидаги мазмундаги 23 - 28-кичик бандлар қўшилсин:

"23) ер участкаларининг кадастр рақамларини идентификациялаш ва ҳисобга олинишини таъминлаш мақсадида давлат ер кадастрининг электрон маълумотлар базасини шакллантирилишини таъминлайди;

24) ер фонди тоифаларининг ер турлари бўйича Миллий ҳисоботни Миллий геоахборот тизимида юритилишини таъминлайди;

25) ер фонди ҳолатидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш устидан кузатишлар тизимини амалга оширилишини таъминлайди;

26) ер ҳисоботини, туман (шаҳар) ер кадастри дафтарини фақат Миллий геоахборот тизимида юритилишини таъминлайди;

27) ҳар бир ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори бўйича ер кадастри электрон маълумотлар базасини шакллантирилишини таъминлайди;

28) давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастри ҳамда ҳудудлар давлат кадастрини юритиш учун зарур бўлган маълумотлар ва ахборотларни туман (шаҳар) филиаллари томонидан Интеграцион ахборот тизимига киритиш ишларини ташкил этади ва назорат қилади";


ж) 17-бандда:

тўртинчи хатбошида "маълумотлар ва ахборотларни" сўзларидан кейин "Интеграцион ахборот тизимига" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи - ўн учинчи хатбошилар қўшилсин:

"ер участкаларининг кадастр рақамларини идентификациялаш ва ҳисобга олинишини таъминлаш мақсадида давлат ер кадастрининг электрон маълумотлар базасини шакллантирилишини таъминлайди;

ер фонди тоифаларининг ер турлари бўйича Миллий ҳисоботни Миллий геоахборот тизимида юритилишини таъминлайди;

ер фонди ҳолатидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш устидан кузатишлар тизимини амалга оширилишини таъминлайди;

ер ҳисоботини, туман (шаҳар) ер кадастри дафтарини фақат Миллий геоахборот тизимида юритилишини таъминлайди;

ҳар бир ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори бўйича ер кадастри электрон маълумотлар базасини шакллантирилишини таъминлайди";


з) 19-банднинг иккинчи хатбошисида "бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини" сўзларидан кейин ", ҳудудлар давлат кадастрини" сўзлари билан тўлдирилсин;


и) 23-банднинг 2-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳудудлар давлат кадастри юритиш, давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш учун зарур бўлган маълумотлар ва ахборотларни Интеграцион ахборот тизимига киритилишини самарали амалга оширилишини таъминлаш";


к) 24-банднинг 1-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини, давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастри, ҳудудлар давлат кадастрини ҳамда Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш";


л) 43-банддаги "узлуксиз" сўзи чиқариб ташлансин;


м) 45-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу бандда назарда тутилган манбалар ва кўрсатиладиган қўшимча хизматлардан тушадиган маблағлар Давлат кадастрлари палатаси томонидан тақсимот қилиниши, шу жумладан унинг ҳудудий бошқармалари ўртасида қайта тақсимот қилиниши мумкин ҳамда ушбу маблағлар ҳисобидан Давлат кадастрлари палатаси раиси томонидан белгиланган миқдорда Давлат кадастрлари палатасига ажратмалар ўтказилади";


н) 47-банднинг еттинчи хатбошисидан "узлуксиз" сўзи чиқариб ташлансин;


о) қуйидаги мазмундаги 49-1-банд қўшилсин:

"49-1. Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари бошқарув ходимлари учун аввалги иш жойида берилган узоқ муддатли хизмати, ҳарбий ва махсус унвонлари (мартаба даражалари, малака даражалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) учун қўшимча тўлов ва устамалар сақлаб қолинади".


5. Қуйидаги мазмундаги 4 - 6-иловалар қўшилсин:


"Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 12 февралдаги

66-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр

агентлиги марказий аппарати ходимларининг

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозим номи


Разрядлар


Директор


18

Директор ўринбосари,

Матбуот котиби,

Директор маслаҳатчиси


17

Бошқарма бошлиғи


16

Бошқарма бошлиғи ўринбосари


15

Бўлим бошлиғи


14

Шуъба бошлиғи*



Бош юрисконсульт


13

Бош мутахассис,

Етакчи юрисконсульт,

Директор ёрдамчиси


12

Етакчи мутахассис


11

Раҳбар котиби


6

       

*) Шуъба бошлиғига бўлим бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 12 февралдаги

66-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр

агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар бошқармалари ходимларининг

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозим номи


Разрядлар


Бошқарма бошлиғи


15

Бошқарма бошлиғи ўринбосари*



Бўлим бошлиғи,

Бош бухгалтер


13

Шуъба бошлиғи**



Бош инспектор,

Бош юрисконсульт


12

Бош мутахассис


11

      

*) Бошқарма бошлиғи ўринбосарига бошқарма бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда белгиланади.


**) Шуъба бошлиғига бўлим бошлиғи ставкасидан 4% кам миқдорда белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 12 февралдаги

66-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр

агентлиги туман (шаҳар) бўлимлари ходимларининг

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозим номи


Разрядлар


Бўлим бошлиғи


13

Бош инспектор


10

Етакчи инспектор


9".

            


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 20 январь




















































Время: 0.1905
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск