Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик бирлашмалари, ривожланиш ва кўмак жамғармалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.01.2022 й. ПФ-54-сон "Республика ҳудудларида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

21.01.2022 й.

N ПФ-54



РЕСПУБЛИКА ҲУДУДЛАРИДА

ТАДБИРКОРЛИК ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ҳудудларда қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини яхшилаш, шунингдек, тадбиркорларнинг муаммова таклифларини бевосита ўрганиш ҳамда тадбиркорликни келгусида ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш бўйича 2021 йил 20 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаларини (кейинги ўринларда - жамғармалар) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар жамғармаларнинг даромадларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришдан ҳамда ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали сотишдан тушадиган маблағларнинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган харажатлар чегириб қолинганидан сўнг қолган қисмининг 70 фоизи, бундан махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳамда "Business city" марказлари ҳудудларидаги ер участкалари мустасно;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


3. Белгилансинки, жамғармаларнинг маблағлари қуйидаги тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади:

"Янги Ўзбекистон" массивлари, давлат уй-жой дастурларида кўзда тутилган массивлар, шунингдек, махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари (ичимлик ва оқова сув, электр энергияси, табиий газ тармоқлари ва автомобиль йўли) билан таъминлаш;

қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган, инвесторнинг ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳалар, шунингдек, халқаро ва республика аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйидаги яхлит ер майдонларида ташкил этиладиган йўл бўйи инфратузилма объектларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш;

аҳоли пунктлари бош режалари, ҳудудларнинг маъмурий-режалаштирув топшириқлари ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

Бунда, мазкур бандда кўзда тутилган тадбирларни молиялаштириш мақсадида Давлат бюджети ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳам маблағлар ажратилади.


4. Белгилансинки:

жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини молиялаштириш дастурларини шакллантириш ва молиялаштириш марказлаштирилган манбалар ҳисобидан бажариладиган қурилиш-таъмирлаш ишларининг манзилли дастурларини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби асосида амалга оширилади;

жамғармалар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар манзилли дастури Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари қарори билан тасдиқланади;

жамғармалар бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаси шаклида ташкил этилади ҳамда юридик шахс мақомига эга бўлмайди.


5. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Урбанизацияни ривожлантириш жамғармаси тугатилсин.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Урбанизацияни ривожлантириш жамғармасининг ғазна ҳисобварағидаги қолдиқ маблағларни Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига ўтказилишини таъминласин.


6. Жамғармалар маблағларининг ҳисобини юритиш ва ҳисоботларини ташкил этиш мақсадида, Молия вазирлиги тизимининг умумий штат бирликлари доирасида вазирликнинг марказий аппарати тузилмасида 2 та штат бирлигидан, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармаларида 1 та штат бирлигидан иборат секторлар ташкил этилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги "Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5552-сон Фармони 9-бандининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


8. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

жамғармалар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини;

қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


9. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва С.Ў. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 21 январь



















































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск