ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Фан /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 05.01.2022 й. IHL-1879/21-сон "Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 21.01.2022 й. 2894-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.01.2022 й.

N 2894-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

РАЁСАТИНИНГ

05.01.2022 й.

N IHL-1879/21


ҚАРОРИ



Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сонҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги, 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сон "Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/4-сон қарори (рўйхат рақами 2894, 2017 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил 25-сон, 569-модда) билан тасдиқланган Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                                   А.Т. Юсупов






Қарорга

ИЛОВА



Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1 ва 13-бандлардаги "илмий ташкилот ёки таълим муассасаси" деган сўзлар "илмий ёки таълим ташкилоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 21-банднинг учинчи хатбошисидаги "Илмий ташкилот ёки таълим муассасаси" деган сўзлар "Илмий ёки таълим ташкилоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 33-банднинг биринчи хатбошисидаги "Илмий ташкилот ва таълим муассасаларининг" деган сўзлар "Илмий ва таълим ташкилотларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 37-банднинг биринчи хатбошисидаги "талабгорнинг олий маълумот ҳақидаги дипломи нусхаси," деган сўзлар чиқариб ташлансин.


5. 48-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


6. 54-банднинг иккинчи хатбошисидаги "илмий ташкилот ва таълим муассасалари" деган сўзлар "илмий ва таълим ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 21 январь









































Время: 0.0240
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск