ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Озиқ-овқат саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.01.2022 й. 37-сон "Республикада озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.01.2022 й.

N 37



РЕСПУБЛИКАДА ОЗИҚ-ОВҚАТ

МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИНИ

ЯНАДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 9 сентябрдаги ПҚ-4821-сон қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 9 сентябрдаги ПҚ-4821-сон қарорига мувофиқ:

а) Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 20 млрд сўм миқдоридаги маблағлар Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига (кейинги ўринларда - Жамғарма) ўтказиб берилганлиги;

б) Қуйидагилар Жамғарма маблағларини сарфлашнинг қўшимча йўналишлари этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;

озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг инфратузилмасини яратиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;

озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни чуқур қайта ишлаш соҳасига хорижий экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 50 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳаларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳаларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб беришга субсидиялар ажратишга доир тартиб-таомиллар;

ташаббускорларнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари;

ташаббускорларга субсидия ажратишни рад этишнинг асослари ҳамда уларнинг ариза билан қайта мурожаат қилиш ёхуд юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқи.


3. Белгилансинки:

озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишида янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларни техник-иқтисодий асосланишини тайёрлаш ҳамда янги лойиҳаларнинг инфратузилмасини яратиш, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ва чуқур қайта ишлаш соҳасига хорижий экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб беришга субсидиялар мазкур лойиҳалар тўлиқ ишга туширилиб, тегишли далолатномалар расмийлаштирилгандан сўнг ажратилади;

озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳаларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини Жамғарма ҳисобидан қоплаб беришга субсидия ажратиш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қарорига асосан амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳаларини ташкил этиш бўйича субсидиялар ажратилишини қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур қарор талаблари асосида амалга оширилишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилшшши назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 21 январь





































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск