ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Озиқ-овқат саноати /

Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳаларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.01.2022 й. 37-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 20 январдаги

37-сон қарорига

ИЛОВА



Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишидаги

лойиҳаларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг

бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳаларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом қоидалари ташаббускорларнинг 2020 йил 10 сентябрдан сўнг амалга оширган тегишли харажатларини қоплашга нисбатан татбиқ этилади.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


инфратузилма - ташкилотнинг янги лойиҳаларини ишлаб чиқариш фаолияти учун зарур шарт-шароитларни яратиб берадиган, ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини (ичимлик сув, оқова сув тармоқлари, табиий газ ва электр энергияси) тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари;


лойиҳа - озиқ-овқат маҳсулотларини саноат усулида ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган инфратузилма, хорижий эксперт жалб этиш ва техник-иқтисодий асослантиришлар билан боғлиқ тадбирлар мажмуи;


ташаббускорлар - озиқ-овқат маҳсулотларини саноат усулида ишлаб чиқариш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан мурожаат қилган юридик шахслар;


техник-иқтисодий асосланиш - янги лойиҳанинг умумий энг кўп миқдордаги қийматини ва молиялаштириш эҳтиёжи ҳажмини кўриб чиқилган, молиялаштиришнинг дастлабки шартлари ҳисобга олинган ҳолда белгилаб берувчи муқобил вариантларни ўрганиш асосида лойиҳани амалга оширишнинг энг самарали техник-технологик ва ташкилий ечимини танлашни асослаб берувчи, шунингдек, маҳсулотга бренд жалб қилиш бўйича лойиҳа ҳужжати;


хорижий эксперт - олий маълумотли, портфолио ҳамда озиқ-овқат ишлаб чиқариш тизимида камида беш йил иш тажрибасига эга бўлган чет эл фуқароси;


аризаларни электрон шаклда қабул қилиш - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган, ариза ва унинг иловаларини ҳамда унинг асл нусхаларини электрон шаклда қабул қилиш имконияти яратилган веб саҳифа.


3. Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш бўйича субсидия Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ҳисобидан ажратилади.


4. Жамғармадан субсидия қуйидаги тартибда ажратилади:

а) озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи миқдорида, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда - лойиҳа ташкилоти билан техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш учун тузилган икки томонлама шартнома, ишлаб чиқилган техник-иқтисодий асосланишининг тасдиқланган нусхаси, бажарилган ишлар бўйича далолатнома, тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда лойиҳа ишга туширилганлиги тўғрисидаги далолатнома асосида;

б) озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг инфратузилмасини яратиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда - хизмат кўрсатиш бўйича тузилган икки томонлама шартнома, бажарилган ишлар бўйича далолатнома ва тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат, лойиҳа ишга туширилганлиги тўғрисидаги далолатнома асосида;

в) озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ва чуқур қайта ишлаш соҳасига хорижий экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 50 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда - икки томонлама тузилган меҳнат шартномаси ёки контракти (алоҳида келиш ва кетиш, яшаш билан боғлиқ харажатлар бундан мустасно) ва тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат асосида ажратилади (озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва чуқур қайта ишлаш бўйича ускуналар ва техникаларни харид қилиш билан боғлиқ тузилган шартномаларнинг таркибига киритилган хизматлар бундан мустасно). Бунда томонлар ўртасида тузилган шартноманинг муддати икки йилдан ортиқ бўлмаслиги лозим.


5. Республикада озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳалар учун субсидия бериш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схемага асосан амалга оширилади.


6. Ташаббускорларга озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳалар учун субсидия Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда - вазирлик) қарорига асосан берилади.

Ушбу вазифани бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан вазирлик марказий аппарати ва тазим ташкилотлари масъул ходимларидан иборат таркибда ишчи гуруҳ ташкил этилади.


7. Субсидия тўловлари вазирлик қарори қабул қилингандан сўнг ташаббускорлар билан тузиладиган шартнома асосида қоплаб берилади. Шартнома ташкил этилаётган лойиҳани мониторинг қилиб бориш мақсадида томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, янги ташкил этилган лойиҳа дастлабки уч йил давомида фаолиятини ўзгартирса ёки тўхтатса, ажратилган субсидия қайтарилиши тўғрисидаги бандларни ўз ичига олади.



2-БОБ. ХАРАЖАТЛАРНИНГ БИР ҚИСМИНИ

ҚОПЛАБ БЕРИШ ТАРТИБИ


8. Ташаббускорлар субсидия олиш учун мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризани тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоят ёки Тошкент шаҳар Қишлоқ хўжалиги бошқармаларига ёзма ёки электрон шаклда тақдим этади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

иш ва хизматлар кўрсатиш бўйича тузилган икки томонлама шартнома;

тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари (инфратузилма объектлари учун);

ишлаб чиқилган техник-иқтисодий асосланиш ҳужжатларининг нусхаси (техник-иқтисодий асосланишни тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш объектлари учун);

бажарилган ишлар бўйича тузилган далолатнома;

тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

лойиҳа ишга туширилганлиги тўғрисидаги далолатнома.

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Қишлоқ хўжалиги бошқармалари ташаббускорларнинг аризаларини қабул қилади ҳамда вазирликка киритади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббускорларнинг аризаларини мазкур Низом бўйича қабул қилиб олади ва кўриб чиқади.


9. Тақдим қилинган ҳужжатлар вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ўн кун муддатда аризани ва унда кўрсатиб ўтилган объектни жойига чиққан ҳолда ўрганади ҳамда ўрганиш натижаларини вазирликка юборади ва бу ҳақда ташаббускорга ёзма ёки электрон ҳолда маълум қилади.


10. Вазирлик ташаббускорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни мазкур Низом талабларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ўрганиб чиқади ва ўн кун давомида субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида қарорни қабул қилади.


11. Вазирлик ташаббускорларнинг фаолияти ва улар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ахборот тизимлари, шу жумладан, тегишли органларнинг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги маълумотлар базалари ёрдамида ҳамда сўровномалар асосида ўрганиб чиқиши мумкин.



3-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШНИ РАД ЭТИШ АСОСЛАРИ


12. Қуйидаги ҳолатларда ташаббускорларга субсидия ажратиш рад этилади:

ташаббускорларнинг фаолияти мазкур Низом 4-бандида белгиланган шартларга мувофиқ бўлмаса;

ташаббускорлар томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар мазкур Низомнинг 8-банди талабларига мос келмаса;

ташаббускорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда мазкур Низомнинг 11-бандида белгиланган тартибда ўтказиладиган ўрганишлар орқали ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни атайин бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.


13. Ташаббускорлар субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосада қайд этилган камчиликларни бартараф этган ҳолда, субсидия олиш учун вазирликка ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига ариза билан қайтадан мурожаат қилишга ҳақли.


14. Ташаббускорлар субсидия ажратилишини рад этиш тўғрисидаги хулосадан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



4-БОБ. СУБСИДИЯ ТЎЛОВИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ТАРТИБИ


15. Субсидия ажратилиши асосланганлиги ва унинг миқдори ҳақидаги маълумот вазирлик қарори асосида берилади.

Вазирлик ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари тасдиқланган баённоманинг ҳаққонийлигига масъул ҳисобланади.


16. Вазирлик томонидан қарор қабул қилингандан сўнг ўн кун муддатда субсидия ташаббускорларга белгиланган тартибда Жамғарма ҳисобидан тўлаб берилади.


17. Субсидия Вазирлик томонидан белгиланган тартибда тегишли ташаббускорларнинг тижорат банкидаги асосий ҳисобрақамига ўтказиб берилади.


18. Субсидия ажратилган ташаббускорларнинг реестри Вазирлик томонидан юритилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. Ташаббускорларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳалари харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича ажратиладиган субсидия маблағларидан самарали фойдаланиши Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан назорат қилинади.


19-1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ошганда ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "ижобий";

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи "салбий" деб баҳоланади.

20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Республикада озиқ-овқат маҳсулотлари

ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида

ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг бир

қисмини қоплаб бериш бўйича янги ташкил этилаётган

истиқболли лойиҳалар учун субсидия бериш

СХЕМАСИ

Босқич

Субъект


Чора-тадбир


Муддат



1-босқич

Ташаббускорлар


1. Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани амалга оширишдаги харажатларнинг бир қисмини қоплашни сўраш мақсадида зарур ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Қишлоқ хўжалиги бошқармаларига ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.


Ташаббус кўрсатиш тартибида









2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Қишлоқ хўжалиги бошқармалари


1. Ташаббускорлар томонидан тақдим этилган мурожаатларга илова қилинган ҳужжатларни Низом талабларига мослигини ўрганади.


2. Ташаббускорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига электрон шаклда юборади ва бу ҳақда ташаббускорларга ёзма равишда маълум қилади.


Ўн кун ичида









3-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


1. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Қишлоқ хўжалиги бошқармалари томонидан киритилган жойлардаги ташаббускорларнинг мурожаатлари ва уларга илова қилинган ҳужжатларни мазкур Низом талабларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ўрганиб чиқади.


2. Ташаббускорларнинг фаолиятини ва улар томонидан тақдим этган ҳужжатларини ахборот тизимлари ҳамда сўровномалар асосида ўрганиб чиқади.


3. Ўрганиш натижалари бўйича ташаббускорлар томонидан лойиҳани амалга оширишдаги харажатларни бир қисмини қоплашга субсидия ажратиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


Ун кун ичида









4-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси


Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг лойиҳани амалга оширишдаги харажатларни бир қисмини қоплашга субсидия ажратиш тўғрисидаги қарорга асосан лойиҳа ташаббускорига харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига субсидияларни ўтказиб беради.


Ўн кун ичида



        





Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига

________________________дан



АРИЗА

       

(озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи субъектнинг номи)

томонидан амалга оширилган



(лойиҳанинг номи)

умумий қиймати сўмга тенг _______________________________ техник-иқтисодий асосланишни тайёрлаш, инфратузилмани яратиш, хорижий экспертни жалб этиш (тегишлиси тагига чизилсин) ишлари амалга оширилди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил сентябрдаги ПҚ-4821-сон қарорининг 4-бандига асосан _____________________________________________ амалга оширилган ишлар учун тўланган харажатларнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасидан қоплаб берилишини кўриб чиқишингизни ва ижобий хулоса берилгандан сўнг тегишли маблағларни

          

(ташкилотнинг номи)

          

(тижорат банкининг номи)


филиалидаги


ҳисобварағига ўтказиб беришингизни сўрайман.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинди:

1) иш ва хизматлар кўрсатиш бўйича тузилган икки томонлама шартнома;

2) тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари (инфратузилма объектлари учун);

3) ишлаб чиқилган техник-иқтисодий асосланиш ҳужжатларининг нусхаси (техник-иқтисодий асосланишни тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш объектлари учун);

4) бажарилган ишлар бўйича тузилган далолатнома;

5) тўловлар амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

6) лойиҳа ишга туширилганлиги тўғрисидаги далолатнома.

раҳбари

(Ф.И.О.)

Боғланиш учун телефон: +998 (__) _________________ (имзо)



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 21 январь







































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск