ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Мулк ҳуқуқи. Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.2022 й. 28-сон "Йўқолган ашёларни қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.01.2022 й.

N 28



ЙЎҚОЛГАН АШЁЛАРНИ ҚАБУЛ

ҚИЛИШ, САҚЛАШ ВА ЭГАЛАРИГА ҚАЙТАРИШ

ЁКИ ТЕГИШЛИ ДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРИГА

ТОПШИРИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли йўқолган ашёларни олиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлигининг:

Ички ишлар вазирлиги тизимидаги "Топилмалар столи" фаолиятини тугатиш ҳамда 2022 йил 1 мартдан бошлаб туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари томонидан йўқолган ва топиб олинган ашёларни қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириш бўйича давлат хизмати кўрсатилишини;

йўқолган ашёларни қидириш бўйича мурожаатларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам қабул қилинишини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Йўқолган ашёларни давлат хизматлари марказлари томонидан қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

давлат хизматлари марказлари томонидан қабул қилинадиган, сақланадиган ва эгаларига қайтариладиган ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириладиган йўқолган ашёлар тоифалари;

топилмаларни қабул қилиш, сақлаш, эгаларига қайтариш, шунингдек, эгаси аниқланмаган ашёларни тегишли давлат ташкилотларига топшириш қоидалари;

йўқолган ва топилган ашёлар ҳисобини олиб бориш тартиби;

Топилмалар ва йўқолган ашёларнинг электрон реестрини юритиш, реестрга киритиладиган маълумотларни шакллантириш ва классификациялаш.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (кейинги ўринларда - Давлат хизматлари агентлиги):

а) 2022 йил 1 мартга қадар:

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда йўқолган ашёларни қидириш, топилмалар ҳақида маълумот олиш имкониятини назарда тутувчи "Топилмалар" автоматлаштирилган қидирув тизимини (кейинги ўринларда - "Топилмалар" АТ) жорий этсин;

йўқолган ва топиб олинган ашёларни қабул қилиш, сақлаш, эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириш бўйича давлат хизматини йўлга қўйиш доирасида давлат хизматлари марказларида хавфсизлик талабларига жавоб берадиган махсус хоналарни (жойларни) ташкил этсин, шунингдек, барча марказларнинг темир сейфлар, зарур моддий-техника воситалари ҳамда ташкилий техникалар билан жиҳозланишини таъминласин;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Низомда кўрсатилган хизматларнинг йўлга қўйилишини ҳамда "Топилмалар" АТнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан интеграция қилинишини ташкил этсин;

б) 2023 йил 1 январга қадар Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда "Топилмалар" АТ ички ишлар органларининг "Буюм" ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминласин;

в) "Топилмалар" АТга йўқолган ва топиб олинган ашёлар, уларни топиб олган ва қидираётган шахслар ҳақидаги маълумотларни мунтазам равишда киритиб борсин.


4. Белгилансинки, "Топилмалар" АТни ишлаб чиқиш, ишга тушириш ҳамда топилмалар ва йўқолган ашёларнинг электрон реестрини шакллантириш, шунингдек, уларни кейинчалик техник қўллаб-қувватлаш Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда 2022 йил 1 мартга қадар жисмоний шахсларга уларнинг йўқолган ёки ўғирлатилган шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари ўрнига янги шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар берилган ҳолларда "Топилмалар" АТга бу ҳақида маълумот киритиб борилишини йўлга қўйсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов ва ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 18 январдаги

28-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидаларида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 108-модда):


83-банддаги "топилмалар идорасига" сўзлари "белгиланган тартибда давлат хизматлари марказига" сўзлари билан алмаштирилсин;


84-банддан "ёки топилмалар идораси ходими" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 25-модда):


а) 1-илованинг 35-банди учинчи хатбошисидаги "топилмалар столи"дан" сўзлари "давлат хизматлари марказидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 26-банди учинчи хатбошисидаги "топилмалар столи"дан" сўзлари "давлат хизматлари марказидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-илованинг 13-банди учинчи хатбошисидаги "топилмалар столи"дан" сўзлари "давлат хизматлари марказидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 104-модда):


а) 1-илованинг 49-банди иккинчи хатбошисидаги "топилмалар столи"дан" сўзлари "давлат хизматлари марказидан ҳужжат топилмаганлиги ҳақида" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-илованинг 91-банди иккинчи хатбошисидаги "топилмалар столи"дан" сўзлари "давлат хизматлари марказидан ҳужжат топилмаганлиги ҳақида" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 4-илованинг 96-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Дубликат бериш тўғрисидаги аризага давлат хизматлари марказидан ҳужжат топилмаганлиги ҳақида маълумотнома илова қилинади";


г) 5-илованинг 50-банди иккинчи хатбошисидаги "топилмалар столи"дан" сўзлари "давлат хизматлари марказидан ҳужжат топилмаганлиги ҳақида" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 409-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-банди учинчи хатбошисидаги "топилмалар столи"дан" сўзлари "давлат хизматлари марказидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 19 январь





























































Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск