ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Мулк ҳуқуқи. Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / Умумий қоидалар /

Йўқолган ашёларни давлат хизматлари марказлари томонидан қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.01.2022 й. 28-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 18 январдаги

28-сон қарорига

1-ИЛОВА



Йўқолган ашёларни давлат хизматлари

марказлари томонидан қабул қилиш, сақлаш

ва эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат

ташкилотларига топшириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом давлат хизматлари марказига (кейинги ўринларда - Марказ) жисмоний ва юридик шахсларга тегишли йўқолган ва топиб олинган ашёларни топшириш, сақлаш, эгаларига қайтариш ёки уларни тегишли давлат ташкилотларига топшириш, шунингдек, Топилмалар ва йўқолган ашёларнинг электрон реестрини (кейинги ўринларда - реестр) юритиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом қоидалари жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида йўқолган ашёларга нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Марказга хусусияти бузиладиган, биологик таркибга эга бўлган, тури, шакли, миқдори ўзгарадиган ашёлар, истеъмол қилинадиган маҳсулотлар, автомототранспорт воситалари, дори воситалари, қаттиқ таъсир қилувчи заҳарли моддалар, психотроп ва гиёҳвандлик воситалари, уларнинг прекурсорлари, портловчи ва пиротехник моддалар, қуроллар ва уларнинг ўқ-дорилари, шунингдек, ҳайвонлар қабул қилинмайди.

Марказга мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган хусусиятларга эга бўлмаган топилмалар қабул қилинади.


3. Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли йўқолган ва топиб олинган ашёларни қабул қилиш, сақлаш, эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириш Марказ ходимлари томонидан амалга оширилади.


4. Топилмаларни қабул қилиш, сақлаш, эгаларига қайтариш, шунингдек, эгаси аниқланмаган ашёларни тегишли давлат ташкилотларига топшириш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗЛАРИ

ТОМОНИДАН ТОПИЛМАЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИБ

ОЛИШ, САҚЛАШ, ЭГАЛАРИГА ҚАЙТАРИШ ВА ЭГАСИ

АНИҚЛАНМАГАН АШЁЛАРНИ ТЕГИШЛИ ДАВЛАТ

ТАШКИЛОТЛАРИГА ТОПШИРИШ ТАРТИБИ


5. Топилмани топиб олган шахслар уларни топшириш юзасидан Марказга мурожаат қилишлари мумкин.

Бинолар ва уларнинг ҳудудларида, жамоат транспортида топиб олинган топилмалар уларни топиб олган шахслар томонидан ушбу бинолар ёки жамоат транспорти мулкдорлари бўлган юридик ёки жисмоний шахсларга топширилади ҳамда, қоида тариқасида, ушбу шахслар томонидан Марказга топширилади.


6. Марказ ходими жисмоний ва юридик шахслар (уларнинг вакиллари) томонидан топилган ашёларни Марказга қабул қилишда ушбу шахсларнинг номидан мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

Бунда Марказ ходими томонидан қабул қилинган ашё ҳақидаги маълумотлар бир вақтнинг ўзида ҳамма фойдаланиши учун очиқ бўлган реестрга киритилади.


7. Марказ ходими томонидан реестрга киритилган маълумотлар асосида қабул қилинган топилма ҳақида "Топилмалар" автоматлаштирилган қидирув тизимига автоматик равишда эълон жойлаштирилади.


8. Марказга қабул қилинган ашёлар Марказнинг махсус жиҳозланган хонасига (жойига) сақлаш учун жойлаштирилади.


9. Ўзининг ёки яқин қариндошларининг (эри ёки хотини, фарзандлари, неваралари, ака-ука ва опа-сингиллари) йўқолган ашёларини топиш бўйича жисмоний шахслар ёки юридик шахсларнинг вакиллари Марказга шахсан келиб ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.

Бунда, жисмоний шахслар ёки юридик шахсларнинг вакиллари йўқолган ашёларни топиш бўйича ўзи шахсан келиб мурожаат этганда - Марказ ходими мурожаат этувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда - мурожаат этувчи мустақил равишда ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича сўровнома тўлдиради.


10. Cўровномага йўқотиб қўйилган ашёнинг алоҳида белгиларини акс эттирувчи фотосуратлар, электрон маълумотлар, агар ашё ҳужжат бўлса, унинг нусхалари илова қилиниши мумкин.


11. Топиб олинган ашёлар Марказда олти ой давомида сақланади.

Марказдаги ашёлар сақланадиган хоналар (жойлар) темир эшикларга эга бўлиши, белгиланган талабларга мувофиқ ёнғин хавфсизлиги нормаларига жавоб бериши, хавфсизлик талабларига жавоб берадиган жиҳозлар, темир сейфлар ҳамда сигнализация ускуналари билан жиҳозланган бўлиши лозим.


12. Марказ ходими томонидан ҳар олти ойда Марказда сақланаётган ашёлар хатлови ўтказилади. Бунда ашёлар тўғрисидаги маълумотлар ички ишлар органларининг "Буюм" ахборот тизимидаги маълумотлар билан ҳам солиштирилади.


13. Агар топилма Марказга қабул қилинган пайтдан эътиборан олти ой мобайнида уни олишга ҳақли бўлган шахс аниқланмаса, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 193-моддасига мувофиқ:

Марказ томонидан ашёни топиб олган шахсга унинг ашёга нисбатан мулк ҳуқуқи вужудга келганлиги тўғрисида хабар берилади;

ашёни топиб олган шахс уни қабул қилиб олишни рад этган тақдирда, ашё давлат мулкига ўтади.


14. Давлат мулкига ўтган моддий қимматликка эга бўлган ашё Агентликнинг тегишли ҳудудий бошқармаси томонидан уч иш куни ичида белгиланган тартибда "E-auksion" савдо майдончасида электрон аукционга қўйилади.

Ашёни аукцион орқали реализация қилишдан тушган маблағларнинг 20 фоизи аукционга қўйиш харажатларини чегириб ташлаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) бюджетдан ташқари жамғармасининг ҳисобварағига, қолган қисми эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюжетига ўтказилади.


15. Хатлов натижалари бўйича эгаси аниқланмаган ёки янги эгалари томонидан олиб кетилмаган ҳужжатлар, улар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тартибга келтирилганидан сўнг, тегишлилиги бўйича вилоят ва туман (шаҳар) давлат архивларига ёки идоравий архивларга топширилади, бундан мазкур Низомнинг 18-банди биринчи хатбошисида келтирилган ҳужжатлар мустасно.

Ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасига кўра сақлаш муддати тугаган ҳужжатлар белгиланган тартибда йўқ қилишга ажратилади.


16. Марказ ходими ҳар бир йўқолган ашё бўйича мурожаатлар ва топилмалар бўйича маълумотларни реестр орқали ўзаро солиштириб, эгалари аниқланган топилмаларни уларга топшириш юзасидан манфаатдор шахсларни хабардор қилади.


17. Марказ томонидан жисмоний ёки юридик шахсларга тегишли топилмани уларга топшириш топилманинг ҳақиқатдан ҳам ушбу шахсларга тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (маълумотларни), шу жумладан ашёнинг алоҳида белгиларини акс эттирувчи фотосуратларни (агар ашё ҳужжат бўлса, унинг нусхаларини) ҳамда манфаатдор шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, юридик шахсларнинг вакили учун - унинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиш асосида амалга оширилади.

Эгаларига топширилган ашёлар ҳақидаги маълумотлар айни шу вақтнинг ўзида реестрга киритилади.


18. Марказга келиб тушган шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, гувоҳномалар ва турли хил расмий ҳужжатлар бир ой муддат ичида эгалари томонидан талаб қилинмаган тақдирда, Марказ ходими томонидан тегишлилиги бўйича ушбу ҳужжатни берган ташкилотга юборилади.

Шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, гувоҳномалар ва турли хил расмий ҳужжатлар, агар улар бекор қилинмаган бўлса, эгаларига қайтарилади.

Фуқаролар йўқолган ҳужжат ўрнига янги ҳужжат олган тақдирда, йўқолган ҳужжат бекор қилинган деб ҳисобланади ва Марказ ходими томонидан тегишлилиги бўйича ушбу ҳужжатни берган ташкилотга юборилади.


19. Марказ ходими топилмани беришни сўраб мурожаат қилган шахсга қуйидаги асослар мавжуд бўлганда топилмани топширишни рад этади:

мурожаат қилган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, юридик шахс вакилининг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатилмаганлиги;

топилманинг жисмоний ёки юридик шахсга тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, фотосуратлар ёки маълумотлар кўрсатилмаганлиги;

кимга тегишли эканлигини аниқлаш имкони бўлмаган ҳужжатнинг нусхалари ёки унинг алоҳида белгиларини акс эттирувчи фотосуратлар мавжуд эмаслиги;

йўқолган шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ўрнига янги шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар берилганлиги;

ашёга эгалик қилиш ҳақидаги далилларга эга бўлган икки ёки ундан ортиқ манфаатдор шахслар томонидан бир вақтнинг ўзида ашёни сўраб мурожаат килинганлиги.

Ушбу банднинг учинчи, тўртинчи ва олтинчи хатбошиларида кўрсатилган асослар мавжуд бўлган ҳолларда Марказ ходими томонидан ушбу шахсларга уларнинг ашёга бўлган эгалик масаласини ҳал қилиш учун белгиланган тартибда судга мурожаат этиш ҳуқуқи тушунтирилади.

Марказ ходими топилмани беришни сўраб мурожаат қилган шахсга топилмани бериш рад этилишининг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича хабарнома расмийлаштиради.


3-БОБ. ТОПИЛМАЛАР ВА ЙЎҚОЛГАН АШЁЛАРНИНГ

ЭЛЕКТРОН РЕЕСТРИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


24. Реестр ЯИДХП билан интеграция қилинган ҳолда юритилади.

Реестр фойдаланиш учун очиқ ахборот ресурси ҳисобланади.


25. Реестрда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:

а) Марказга топширилган топилмалар бўйича:

ашёнинг номи ва тавсифи (моддий қимматликларнинг шакли, вазни, алоҳида белгилари, ашё ҳужжат бўлганда, у тегишли бўлган шахснинг Ф.И.О., мазмуни, хос рақамлари);

ашё ишлаб чиқарилган ёки берилган вақт (мавжуд бўлса);

ашёни Марказга топширган шахснинг Ф.И.О., юридик шахс номи ва СТИР, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлса);

ашё топилган манзил, ҳудуд, жой номи;

ашё сақланаётган Марказ номи ва у сақлашга қабул қилинган вақт;

ашёнинг реестрдаги серия ва рақами;

ашёнинг фотосурати;

ашёга тегишли ҳужжатлар (мавжуд бўлса);

ашё тегишли шахсга қайтарилганлиги ҳақида маълумот;

ашё тегишли давлат ташкилотларига топширилганлиги ҳақида маълумот;

ашё аукционга қўйилганлиги ва аукцион натижаси тўғрисида маълумот;

б) йўқолганлиги тўғрисида мурожаат қилинган ашёлар бўйича:

ашёнинг номи ва тавсифи (ҳужжатлар бўлганда унинг мазмуни, уникал рақамлари, моддий қимматликларнинг шакли, вазни, алоҳида белгилари);

ашё ишлаб чиқарилган ёки берилган вақт (мавжуд бўлса);

ашё мулкдорининг Ф.И.О., юридик шахснинг номи ва СТИР, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлса);

ашё йўқотилган (тахминий) ҳудуд ва вақт;

ашёнинг реестрдаги серия ва рақами;

ашёнинг фотосурати ёки унга тегишли ҳужжатлар (мавжуд бўлса);

топилган ашёнинг эгасига қайтарилганлиги тўғрисидаги маълумотлар.


26. Реестр электрон шаклда юритилади.

Реестрга киритиладиган маълумотлар Агентлик томонидан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали ички ишлар органларига тақдим этиб борилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


27. Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа давлат ташкилотлари йўқолган ашёларни қабул қилганда, бу ҳақида уч иш куни ичида исталган ҳудуддаги Марказни ахборот коммуникация тизимлари орқали хабардор қилишлари зарур.


28. Топилмага эгалик қилиш ҳуқуқига даъвогар жисмоний ва юридик шахслар Марказнинг топилмани қабул қилиб олиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш, шунингдек, эгалари аниқланмаган ашёларни тегишли давлат ташкилотларига топшириш билан боғлиқ ҳаракатлари устидан белгиланган тартибда судга мурожаат этишлари мумкин.


29. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Йўқолган ашёларни давлат хизматлари марказлари

томонидан қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига

қайтариш ёки уларни тегишли давлат

ташкилотларига топшириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



I. Топилган ашёларни давлат хизматлари марказига топшириш

1-босқич

Топиб олган шахс


Ашёни топшириш юзасидан давлат хизматлари марказига мурожаат қилиш.


Ашёни топиб олгандан сўнг









2-босқич

Давлат хизматлари маркази


1. Марказга ашёни топширган шахс номидан сўровнома тўлдириш.


2. Ашё ҳақидаги маълумотларни Топилмалар ва йўқолган ашёларнинг электрон реестрига киритиш.


3. Ашёни Марказнинг махсус жиҳозланган хонасига (жойига) сақлаш учун жойлаштириш.


Мурожаат қилинган вақтда









3-босқич

Давлат хизматлари маркази


1. Шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, гувоҳномалар ва турли расмий ҳужжатларни сақлаш.


2. Бошқа қабул қилинган ашёларни сақлаш.


1. 1 ой мобайнида



2. 6 ой мобайнида



II. Давлат хизматлари марказида сақланадиган ашёларни тегишли давлат

ташкилотларига, топилмани топган шахсларга топшириш ёки аукционга қўйиш

4-босқич

Давлат хизматлари маркази


Эгалари томонидан талаб қилинмаган шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, гувоҳномалар ва бошқа расмий ҳужжатларни уларни берган ташкилотга юбориш.


1 ойдан сўнг









5-босқич

Давлат хизматлари маркази


1. Марказда сақланаётган ашёларни хатловдан ўтказиш.



1. Ҳар 6 ойда


2. Маълумотларни ички ишлар органларининг "Буюм" ахборот тизими билан солиштириш.



2. Доимий равишда


3. Хатлов натижаларига кўра моддий қимматликка эга буюмга нисбатан мулк ҳуқуқи уни топиб олган шахсга ўтганлигини ушбу шахсга маълум қилиш.


3. Ашё марказга топширилгач 6 ойдан сўнг







6-босқич

Топилмани топиб олган шахс


1. Эгаси аниқланмаган топилмани мулк ҳуқуқи билан қабул қилиш.


2. Топилмани қабул қилишни рад этиш.


Хатловдан сўнг









7-босқич

Давлат хизматлари агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармаси


Топиб олган шахс томонидан қабул қилиш рад этилган ашёларни "E-auksion" савдо майдончасида аукционга қўйиш.


Ашёни топиб олган шахс томонидан қабул қилиш рад этилгандан сўнг 3 иш куни ичида



III. Давлат хизматлари марказидан топилмани олиш

8-босқич

Топилмани йўқотган шахс


Топилманинг ушбу шахсларга тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳамда ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, юридик шахс вакили учун унинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатган ҳолда Марказга мурожаат этиш.


Хоҳишига кўра









9-босқич

Давлат хизматлари маркази


1. Топилмани олиш учун мурожаат этган шахс тақдим этган маълумотлар асосида:

а) топилмани ушбу шахсга бериш ва бу ҳақида реестрга ёзув киритиш;

б) топилмани беришни рад этиш ва бу ҳақида мурожаат этувчига хабар бериш.


1 иш куни ичида



     





Низомга

2-ИЛОВА



Топилмани давлат хизматлари марказига қабул қилиш учун

СЎРОВНОМА

I. Жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотлар

1.

Ф.И.О.



2.

Яшаш манзили



3.

Шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлганда)



4.

Телефон рақами



5.

Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда)



II. Юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар

6.

Юридик шахс номи



7.

СТИР



8.

Почта манзили



9.

Телефон рақами



10.

Юридик шахс вакили Ф.И.О.



III. Топилма тўғрисидаги маълумотлар

11.

Топилма номи



12.

Топилган ашё ишлаб чиқарилган ёки берилган вақт (маълум бўлса)



13.

Топилманинг хусусиятлари (шакли, вазни ва б.)



14.

Топилманинг алоҳида белгилари (серия рақамлари, кодлари, ташқи таъсирга учраганлиги ва б.)



15.

Топилма қабул қилинган вақт



16.

Топилма топилган манзил, ҳудуд, жой номи



17.

Топилма топширилган Марказ номи



18.

Топилмани қабул қилиб олган ходимнинг Ф.И.О.



19.

Топилмага берилган серия ва рақам



IV. Илова қилинадиган ҳужжатлар

20.

Ашёнинг фотосурати



21.

Ашёга тегишли ҳужжатлар нусхалари (мавжуд бўлса)



          





Низомга

3-ИЛОВА



Йўқолган ашёларни давлат хизматлари

маркази орқали излаш бўйича

СЎРОВНОМА

I. Жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотлар

1.

Ф.И.О.



2.

Яшаш манзили



3.

Шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлганда)



4.

Телефон рақами



5.

Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда)



II. Юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар

6.

Юридик шахс номи



7.

СТИР



8.

Почта манзили



9.

Телефон рақами



10.

Юридик шахс вакили Ф.И.О.



III. Йўқотилган ашё тўғрисидаги маълумотлар

11.

Ашё номи



12.

Ашё ишлаб чиқарилган ёки берилган вақт (маълум бўлса)



13.

Ашёнинг хусусиятлари (шакли, вазни ва б.)



14.

Ашёнинг алоҳида белгилари (серия рақамлари, кодлари, ташқи таъсирга учраганлиги ва б.)



15.

Ашё йўқолган (тахминий) ҳудуд



16.

Ашё йўқолган (тахминий) вақт



17.

Сўровнома тўлдирилган вақт



IV. Илова қилинадиган ҳужжатлар

18.

Ашёнинг фотосурати ёки унга тегишли ҳужжатлар нусхалари (мавжуд бўлса)



           





Низомга

4-ИЛОВА



Жисмоний ва юридик шахсларга топилмани

беришни рад этиш ҳақида

ХАБАРНОМА

Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири

     

(туман (шаҳар) давлат хизмати маркази номи)

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда Сизнинг

20___ йил "____" ____________ даги

                    (йил, кун, ой)

________-сон сўровномангизни кўриб чиқиб, _________________________________ рад этилганлигини маълум қилади.

Рад этиш асослари:

1.

2.

(масъул шахснинг лавозими)


(Ф.И.О)

QR-код



      


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 19 январь











































Время: 0.0188
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск