ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик /

Янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.01.2022 й. 24-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 17 январдаги

24-сон қарорига

2-ИЛОВА



Янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни

харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир

қисмини қоплаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом кооперацияларга бирлашган лимон етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, жисмоний шахслар ҳамда тадбиркорлик субъектларига янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


лойиҳа - янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ тадбирлар мажмуи;


лойиҳа ташаббускорлари - янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш юзасидан мурожаат қилган ва кооперацияларга бирлашган лимон етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, жисмоний шахслар ҳамда тадбиркорлик субъектлари;


қишлоқ хўжалиги бирлашмаси (кооперация) - аъзолари фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари, шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ҳамда уларни тайёрлаш, ташиш, сақлаш ва сотиш бўйича хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият олиб борувчи юридик ва жисмоний шахсларни ўз ичига олган ташкилот.


3. Янги лимонзорлар барпо этиш ва кўчатлар харид қилиш билан боғлиқ харажатлар ҳар бир сотих учун 300 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда субсидия сифатида қоплаб берилади.


4. Лимонзорларда сув тежовчи технологияларни жорий қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисми Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш ва берилган субсидияни қайтариш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга мувофиқ қоплаб берилади.


5. Субсидия лойиҳа ташаббускорларига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси кенгаши (кейинги ўринларда - Кенгаш) қарорига асосан ажратилади.


6. Лойиҳалар субсидиялар ҳисобидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича молиялаштирилади.


7. Субсидия тўловлари янги лимонзорлар барпо қилиш ишлари лойиҳа ташаббускорлари томонидан якунланиб, лимон кўчатлари экилгандан сўнг амалга оширилади.



2-БОБ. ЯНГИ ЛИМОНЗОРЛАРНИ БАРПО ЭТИШ ВА

КЎЧАТЛАРНИ ХАРИД ҚИЛИШ БИЛАН БОҒЛИҚ

ХАРАЖАТЛАРНИНГ БИР ҚИСМИНИ

ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


8. Лойиҳа ташаббускорлари субсидия олиш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик) ёзма ёки электрон шаклда қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:

юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, (жойлашган жойи, почта манзили), сўраётган субсидиянинг мақсади, лойиҳани амалга ошириш жойи, хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи ва банкдаги ҳисобварағи кўрсатилган ҳолда субсидия бериш тўғрисидаги ариза;

янги лимонзорлар барпо этиш учун ер участкаси мавжудлиги тўғрисида ҳужжатлар нусхаси;

қишлоқ хўжалиги бирлашмасига (кооперацияга) аъзолиги бўйича маълумотнома;

ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда янги лимонзорларни барпо этиш лойиҳаси тўғрисида маълумот.

Лойиҳаларни молиялаштиришнинг аниқ манбалари кўрсатилмаган ҳолатларда лойиҳалар кўриб чиқилмайди.


9. Агентлик:

лойиҳа ташаббускорлари томонидан субсидия олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини уч иш куни ичида ўрганиб чиқади;

тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ бўлмаган тақдирда ва бошқа камчиликлар аниқланганда, лойиҳа ташаббускорларини бу ҳақда хабардор қилади;

лойиҳа ташаббускорлари томонидан йўл қўйилган камчиликлар Агентлик томонидан хабардор қилингандан сўнг етти иш кунида бартараф қилинмаган тақдирда, ҳужжатларни лойиҳа ташаббускорларига қайтаради;

лойиҳа ташаббускорлари қайтарилган ҳужжатлар бўйича кўрсатиб ўтилган камчиликларни тўлиқ бартараф этгандан сўнг ўрганиб чиқиш учун Агентликка қайтадан тақдим этиши мумкин;

лойиҳа ташаббускорларининг субсидия олиш бўйича ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлган ҳужжатларини Кенгашга навбатдаги йиғилишда кўриб чиқиш учун киритади.


10. Кенгаш Агентлик томонидан лойиҳа ташаббускорларининг субсидия ажратиш юзасидан киритган ҳужжатларини (таклифларини) кўриб чиқади, субсидиялар ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида тегишли қарорларни қабул қилади ҳамда субсидия ажратиладиган лойиҳа ташаббускорларининг манзилли рўйхатларини тасдиқлайди.

Бунда субсидия ажратишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

субсидия олувчи ушбу Низомнинг 8-бандида белгиланган шартларга мос келмаса;

субсидия олувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда Агентлик томонидан ўтказиладиган ўрганишлар орқали ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.

Ушбу бандда кўрсатилган ҳолатлардан ташқари субсидия олувчига субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.


11. Кенгашнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги ижобий қарорлари субсидия бериш учун асос ҳисобланади.

Кенгаш йиғилиши бир ойда камида бир маротаба ўтказилади.


12. Агентлик:

Кенгаш томонидан қабул қилинган қарор тўғрисида лойиҳа ташаббускорларини уч иш куни ичида хабардор қилади;

Кенгаш томонидан субсидия бериш тўғрисида қабул қилинган қарорлар асосида лойиҳа ташаббускорлари билан субсидия ажратиш тўғрисида тегишли шартномаларни расмийлаштиради;

ажратилган субсидиядан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, молиялаштиришни тўхтатади ва ажратилган маблағларни ундириш чораларини кўради.


13. Субсидия лойиҳа ташаббускорларига белгиланган тартибда Агентлик қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилади.


14. Субсидия лойиҳа ташаббускорларига улар томонидан янги лимонзорларни барпо этиш ишлари якунланиб, мазкур Низомга 3-илова билан тасдиқланган намунавий таркибдаги Янги лимонзорларни барпо этишга кўмаклашиш бўйича туман ишчи комиссиясининг (кейинги ўринларда - туман ишчи комиссияси) уларни фойдаланишга қабул қилиш юзасидан тасдиқланган далолатномалари Агентликка тақдим этилгандан сўнг бир ой муддатда ажратилади.


15. Янги лимонзорларни фойдаланишга қабул қилиш қуйидагилар асосида амалга оширилади:

а) лимончилик йўналишидаги лойиҳа ўзига тегишли ер участкасида ва иссиқхона иншоотининг белгиланган тартибга мос равишда қурилганлигини ўрганиш - Кадастр агентлиги туман бўлими, туман қишлоқ хўжалиги бўлими, туман қурилиш бўлими, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши томонидан;

б) иссиқхона иншоотининг сув, электр энергияси ва табиий газ билан таъминланганлигини ўрганиш - туман ирригация бўлими, туман "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва туман "Ҳудудгазтаъминот" АЖ томонидан;

в) янги лимонзорлар ташкил этиш учун хориждан олиб келинадиган ва маҳаллий етиштирилган кўчатларнинг нав муаллифи гувоҳномаси, фитосанитар сертификати мавжудлиги ҳамда лимон кўчатларининг нави ва сифатини назорат қилиб бориш - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими, тупроққлим шароитига мослиги, экиш схемасини ўрганиш - туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Кадастр агентлиги туман бўлими, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши томонидан;

г) янги лимончилик лойиҳасини молиялаштириш манбалари ва ҳисоб-китобларни (бизнес режани) ўрганиш - туман молия бўлими, Агентлик томонидан.


16. Субсидия ажратилиши асосланганлиги ва унинг миқдори туман ишчи комиссияси томонидан тасдиқланган далолатномадаги лойиҳа кўрсаткичлари асосида берилади.

Туман ишчи комиссияси раҳбари ва аъзолари тасдиқланган далолатномаларнинг ҳаққонийлигига масъул ҳисобланади.


17. Субсидия лойиҳа ташаббускорларининг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган ҳисобварақларига ўтказилади.


3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


18. Лойиҳа ташаббускорларининг янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича ажратиладиган маблағлардан самарали фойдаланиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.

19. Субсидия ажратилган лимончилик йўналишидаги лойиҳаларнинг реестрини юритиш ва уларнинг фаолияти мониторингини олиб бориш Агентлик томонидан амалга оширилади.


20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.




Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги

вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона

хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик

ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси

субсидиялари ҳисобидан янги лимонзорлар барпо этиш

ва кўчатлар харид қилиш билан боғлиқ

лойиҳаларни молиялаштириш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Чора-тадбирлар


Муддатлар




1-босқич


Лойиҳа ташаббускори

(Қишлоқ хўжалиги ташкилотлари)


1. Субсидия олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик) ҳужжатларни ёзма ёки электрон шаклда белгиланган тартибда тақдим қилади.


Ташаббус кўрсатиш тартибида




2-босқич


Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги


Лойиҳа ташаббускорлари томонидан субсидия олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатларнинг қўйилган талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади ва уларнинг субсидия олиш бўйича талабларга мувофиқ бўлган ҳужжатларини тегишлилигича Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси кенгашига (кейинги ўринларда - Кенгаш) навбатдаги йиғилишларда кўриб чиқиш учун киритади.


3 иш куни ичида




3-босқич


Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси Кенгаши


Агентлик томонидан лойиҳа ташаббускорларининг субсидия ажратиш юзасидан киритилган ҳужжатларини (таклифларини) кўриб чиқади ва тегишли қарорларни қабул қилади, шунингдек, субсидия ажратиладиган лойиҳа ташаббускорларининг манзилли рўйхатини тасдиқлайди.


Бир ойда




4-босқич


Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги


Лойиҳа ташаббускорларини Кенгаш томонидан қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади ва Кенгаш томонидан субсидия бериш тўғрисида қабул қилинган қарор асосида лойиҳа ташаббускорлари билан субсидия ажратиш тўғрисида тегишли шартномаларни расмийлаштиради.


3 иш куни ичида




5-босқич


Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги


Субсидияни лойиҳа ташаббускорларига улар томонидан янги лимончилик лойиҳаларини барпо этиш ишлари якунланиб, туман ишчи комиссияси томонидан тасдиқланган далолатномалар тақдим этилгандан сўнг ажратади.

Субсидия ажратиш тўғрисида шартнома шартлари бажарилгандан сўнг субсидияни лойиҳа ташаббускорининг тижорат банкида очилган ҳисобварағига ўтказади.


Туман ишчи комиссияси томонидан тасдиқланган далолатномалар тақдим этилгандан сўнг бир ой муддатда







Низомга

2-ИЛОВА



Янги лимонзорлар ташкил этиш лойиҳаси тўғрисида

МАЪЛУМОТ

1. Лойиҳа ташаббускори ___________________________

2. Янги лимонзорнинг умумий майдони ___ га (лимон нави, кўчат сони, экиш схемаси, экин майдони).

3. Томчилатиб суғориш тизими жорий этиладиган майдон ______ га.

4. Лойиҳа амалга оширилаётган жойнинг манзили ___________________.

5. Лойиҳани амалга ошириш муддати _________ .

6. Яратиладиган иш ўрни ___ киши.

7. Лойиҳанинг умумий қиймати - ____________ млн сўм ёки _____ АҚШ доллари, шундан:

Амалга ошириладиган ишлар

Лойиҳанинг умумий қиймати, млн сўм

Молиялаштириш манбалари, млн сўм

Лойиҳа ташаббускорларининг маблағлари

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси субсидиялари

Тижорат банклари кредитлари, бошқа манбалар ҳисобига

Иссиқхона иншоотини қуриш харажатлари





Агротехник тадбирлар (ер ҳайдаш, чизеллаш, ерни текислаш ва бошқа ишлар)





Тупроққа минерал ўғитлар ва бошқа кимёвий моддалар билан ишлов бериш





Лимон кўчатларини харид қилиш ва экиш





Сув чиқариш учун қудуқлар ва насос станцияси қуриш





Томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш





Бошқа харажатлар





ЖАМИ:





Келтирилган маълумотлар ишончли бўлиб, биз янги лимонзорни ташкил этиш бўйича лойиҳа тўлиқ ҳажмда ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишига кафолат берамиз.

Ташкилот раҳбари



(Ф.И.О.)


(имзо)




Низомга

3-ИЛОВА



Янги лимонзорлар барпо этишга кўмаклашиш

бўйича туман ишчи комиссиясининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ


1. Туман ҳокими, туман ишчи комиссияси раҳбари


2. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман ишчи комиссияси раҳбари ўринбосари


3. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги вакили

4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг туман бўлими бошлиғи

5. Кадастр агентлиги туман бўлими бошлиғи


6. Туман молия бўлими бошлиғи


7. Туман қурилиш бўлими бошлиғи


8. Туман ирригация бўлими бошлиғи


9. "Ҳудудгазтаъминот" МЧЖнинг туман филиали раҳбари


10. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг туман филиали раҳбари


11. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши раиси


12. Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи, туман ишчи комиссиясининг котиби



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 18 январь











































Время: 0.0543
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск