ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер қонунчилиги / Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.01.2022 й. 22-сон "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг ишларини амалга ошириш, ерларни муҳофаза қилиш ва ер тузиш фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.01.2022 й.

N 22



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН

ЕРЛАРДА МОНИТОРИНГ ИШЛАРИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ, ЕРЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ЕР

ТУЗИШ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сон қарорига мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишларини, ерларни муҳофаза қилишда давлат назоратини амалга ошириш ҳамда ер тузиш тадбирларини ўтказиш тартибларини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонлари мониторингини Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимидаги давлат ер кадастрининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича ер турлари, майдони, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар тўғрисидаги маълумотлари асосида амалга ошириш;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонлари мониторингининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари ва туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари, шунингдек, "Ўздаверлойиҳа" институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилиши;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонлари мониторингини даврий, жорий ва тезкор мониторинг шаклларида амалга ошириш;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонлари мониторинги давомида олинган маълумотлардан қишлоқ хўжалиги ерлари ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни тайёрлашда фойдаланиш;

б) Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати республиканинг бутун ҳудудида Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилиши;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, оммавий ахборот воситалари берган хабарлар, Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирилган маълумотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш юзасидан сўровлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш мақсадида ўрганишлар ўтказиш учун асос бўлиши;

в) Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер тузиш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ:

ер тузиш ишлари Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари қарорларига ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртмаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида мазкур тадбирлар учун назарда тутилган маблағлар, буюртмачиларнинг маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши;

ер тузиш ишлари истиқболга мўлжалланган ва лойиҳалаш олдидан бажариладиган ҳамда хўжаликлараро ва хўжалик ичидаги ер тузиш ишлари шаклларида амалга оширилиши;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер тузиш (ер тури, контури, чегараси ва ҳуқуқ эгалари) тўғрисидаги маълумотлар "Ўздаверлойиҳа" институтининг ер ахборот тизими порталида шакллантирилиши ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Миллий географик ахборот тизимига интеграция қилиниши;

г) "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти фаолиятини самарали йўлга қўйиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти геофазовий маълумотлар инфратузилмасини такомиллаштириш;

"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институтининг ҳудудий бўлинмаларида илмий-тадқиқот ишларини бажариш мақсадида ўқув-тажриба хўжаликларини ташкил этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва доимий кузатув мониторингини амалга ошириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, кейинчалик интеграция қилган ҳолда мунтазам равишда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер турлари ва майдони тўғрисидаги маълумотларни (ер эгалари, ердан фойдаланувчилари ва ижарачилари кесимида) электрон кўринишда ер ҳисоботи бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ер мониторинги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2000 йил 23 декабрдаги 496-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 79-модда) 5-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 14 январдаги

22-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш

институти фаолиятини самарали йўлга

қўйиш бўйича амалга ошириладиган

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирлар


Амалга ошириш механизми


Бажариш

муддати


Масъул ижрочилар


1.

Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисидаги маълумотларини ер ахборот тизими порталида акс эттириш.


1. Ҳудуднинг табиий иқлим шароити, жойлашуви, сув таъминоти, тупроқ унумдорлигидан келиб чиқиб, ҳудудларнинг ихтисослашувини белгилаш ва экинларни жойлаштириш.


2. Қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш тўғрисидаги ҳар йилги маълумотларни ер ахборот тизими порталига киритиш.


3. Қишлоқ хўжалиги экинларининг экилиши ва ривожланиш ҳолатини мониторинг қилиш натижаларини ер ахборот тизими порталига киритиб бориш.


4. Мониторинг натижаларини фойдаланувчиларга белгиланган тартибда ер ахборот тизими портали орқали тақдим этиш.


2022

йилдан

бошлаб,

доимий


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


2.

Яйлов ва пичанзорларда геоботаника тадқиқотларини ўтказиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш.


"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти билан қуйидаги йўналишлар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш:


1. Фанлар академияси Ботаника институти билан яйлов ўсимликларининг тарқалиши бўйича;


2. Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси билан Қизил китобга киритилган ўсимликлар, яйловларнинг деградацияси ва унинг атроф-муҳитга таъсирлари бўйича;


3. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан яйловларда чорва молларини алмашлаб боқиш бўйича;


4. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан ўрмон фонди яйловларида ўсимлик дунёсини ўрганиш ва яхшилаш бўйича;


5. Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси билан уларнинг тасарруфидаги яйловларда ўсимлик дунёсини ўрганиш ва чорва молларини алмашлаб боқиш бўйича.


2022 йил

I чорак,

доимий


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси


3.

"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти геофазовий маълумотлар инфратузилмасини такомиллаштириш.


1. "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари таркибида жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатувчи Геофазовий маълумотлар инфратузилма (ГМИ) бўлимини ташкил этиш.


2022 йил

I чорак

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2. ГМИ бўлимлари томонидан ердан фойдаланувчиларга ер ахборот тизими портали орқали интерактив хизматларни кўрсатишни жорий этиш.


2022 йил

I чорак

4.

"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти илмий ходимлари ва тадқиқотчиларининг ер тузиш, кадастр, геоботаника, геофазовий маълумотлар инфратузилмаси, геодезия ва картография соҳасида Олий таълим вазирлиги ва илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорлигини таъминлаш.


Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ер тузиш йўналишидаги муаммолар ва уларни илмий ечимига қаратилган илмий лойиҳалар танловини эълон қилиш учун лойиҳаларни белгиланган тартибда Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиш.

2022 йил

I чорак

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги


Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан ҳамкорликда илмий лойиҳаларни амалга ошириш.


2022

йилдан

бошлаб,

доимий


5.

Соҳа мутахассисларини маънавий рағбатлантириш.


"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ер тузувчи" фахрий унвонини таъсис этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2022 йил

III чорак


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


6.

"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институтининг ҳудудий бўлинмаларида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш мақсадида ўқув-тажриба хўжаликларини ташкил этиш хамда қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва доимий кузатув мониторингини олиб бориш.


1. Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш мақсадида ўқув-тажриба хўжаликларини ташкил этиш.


2. Қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва етиштириш.

2022 йил

II чорак,

доимий


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


Бунда спекторли камералар билан жиҳозланган дронлардан фойдаланган ҳолда, етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг ривожланиши бўйича доимий кузатув мониторингини амалга ошириш ва дронларда олинган суратларга ишлов бериш орқали мониторинг тизимини такомиллаштириш бўйича илмий-асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш назарда тутилади.


доимий

            





Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 14 январдаги

22-сон қарорига

5-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида

ер мониторинги тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"

2000 йил 23 декабрдаги 496-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-банддаги "Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Қарорга иловада:


а) 9-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича) ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 10-банддаги "Ер мониторинги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси" сўзлари "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер мониторинги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа тоифадаги ерларда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 17-банддаги "туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари" сўзлари "туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари ва Кадастр агентлиги туманлар (шаҳарлар) бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 18-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари" ва "Ергеодезкадастр давлат қўмитасига" сўзлари тегишлича "Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича), Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари" ва "Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 14 январь

























































Время: 0.0277
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск