ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Мукобил энергетика /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.01.2022 й. ПҚ-85-сон "Сурхондарё вилояти Шеробод туманида қуввати 456,6 МВт бўлган фотоэлектр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.01.2022 й.

N ПҚ-85



СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ШЕРОБОД ТУМАНИДА

ҚУВВАТИ 456,6 МВТ БЎЛГАН ФОТОЭЛЕКТР

СТАНЦИЯСИ ҚУРИЛИШИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Электр энергетика тармоғига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда қайта тикланадиган энергия манбаларини жадал ривожлантиришни таъминлаш, шунингдек, электр энергияси ишлаб чиқаришда табиий газдан фойдаланишни камайтириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

а) Осиё тараққиёт банкининг молиявий ва техник кўмагида "Сурхондарё вилояти Шеробод туманида умумий қуввати 456,6 МВт бўлган фотоэлектр станциясини қуриш" инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда - Инвестиция лойиҳаси) амалга ошириш учун инвестор танлаб олиш жараёни якунланганлиги;

б) Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида ўтказилган халқаро тендер савдолари натижаларига кўра, "Abu Dhabi Future Energy Company PJSC - Masdar" (БАА) компанияси (кейинги ўринларда - Инвестор) ғолиб деб топилганлиги;

в) Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Инвестор томонидан Ўзбекистон Республикасида масъулияти чекланган жамият шаклидаги "Nur Sherabad Solar PV" хорижий корхонаси (кейинги ўринларда - Лойиҳа компанияси) ташкил этилганлиги;

г) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инвестор ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2021 йил 2 августда инвестиция шартномаси (кейинги ўринларда - Инвестиция шартномаси) имзоланганлиги ҳамда унга мувофиқ Инвестор ва Лойиҳа компанияси:

Инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг бутун даври мобайнида Сурхондарё вилояти Шеробод туманида қуввати 456,6 МВт бўлган фотоэлектр станциясини лойиҳалаштириши, молиялаштириши, қуриши ва эксплуатация қилиши;

юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммасига олган ҳолда, дастлабки баҳолаш бўйича жами 260 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиши;

д) "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2021 йил 2 августда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда - Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим) ҳамда 2022 йил 25 июлда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи келишув имзоланганлиги ва уларга мувофиқ:

Лойиҳа компанияси ишлаб чиқарилган электр энергиясини "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга кафолатланган тарзда сотиш мажбуриятини олиши;

Лойиҳа компанияси қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида 45,6 млн АҚШ доллари миқдорида биринчи даражали хорижий банк кафолатини тақдим этиши;

Инвестиция лойиҳаси доирасида фотоэлектр станциясини ягона электр энергияси тармоғига улаш учун қуриладиган ҳаво электр узатиш тармоқлари ва оширувчи подстанция Лойиҳа компанияси томонидан қурилиши ҳамда ишга туширилгандан сўнг Лойиҳа компанияси уларни "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга топшириш мажбуриятини ўз зиммасига олиши маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инвестор ҳамда Лойиҳа компанияси ўртасида имзоланган Инвестиция шартномаси тасдиқлансин.


3. "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида тузилган Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим ҳамда унга ўзгартириш киритишни назарда тутувчи келишув маъқуллансин.

Имзоланган ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи келишув билан Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимнинг асосий кўрсаткичларига, шу жумладан амалга ошириш муддатлари, ишлаб чиқарилган 1 киловатт/соат электр энергияси учун ўрнатилган тариф миқдори ҳамда лойиҳа билан боғлиқ бошқа параметрларга ўзгартиришлар киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

4. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида ишлаб чиқарилган 1 киловатт/соат электр энергияси учун тариф миқдори Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим ва унга ўзгартириш киритишни назарда тутувчи келишувда назарда тутилган миқдорда ва хорижий валютада ўрнатилганлиги белгилаб қўйилсин ҳамда тўлов нархларининг АҚШ долларига боғланишига рухсат берилсин.

5. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга Инвестор, Лойиҳа компанияси ва Инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этаётган кредиторлар билан Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида имзоланган битимлар бўйича мажбуриятлар Лойиҳа компанияси томонидан бажарилмаган тақдирда, Лойиҳа компанияси ва Инвестор ҳуқуқларини кредиторларга бериш юзасидан тўғридан-тўғри битимлар тузиш ҳуқуқи берилсин.


6. "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга:

Лойиҳа компанияси билан биргаликда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун халқаро мустақил инжиниринг компаниясини ва бошқа маслаҳатчиларни мажбурий экспертиза ўтказмаган ҳолда танлаб олишга ва шартномалар тузишга;

Лойиҳа компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олишни қоплаш учун мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компанияси фойдасига чет эл банкининг хорижий валютада тасдиқланган ва тикланадиган аккредитивини очишга рухсат берилсин.


7. Молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖнинг аккредитив очадиган хорижий банк олдидаги тўлов мажбуриятлари Осиё тараққиёт банки кафолати орқали бажарилган тақдирда, Осиё тараққиёт банки билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига мақбул шаклдаги Осиё тараққиёт банки харажатларини қоплаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилсин.


8. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компаниясига, лозим бўлган барча солиқлар ва йиғимлар тўланган ҳолда, хорижий кредиторлар лойиҳаларни молиялаштиришда анъанавий қўллайдиган таваккалчиликни бошқариш талабларига мувофиқ, қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

кредит олиш, хорижий валютадаги маблағларни олиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан хорижий валютада кредит тушумлари) учун чет эллардаги хорижий банкларда банк ҳисобварақлари очиш;

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган хорижий пудратчилар, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан, тўғридан-тўғри амалга ошириш.


9. Инвестиция лойиҳаси доирасида фотоэлектр панелларини ўрнатиш билан боғлиқ қурилиш ва ер ишларини бажариш ҳамда бино ва иншоотлар пойдеворларини лойиҳалаш нормалари ва қоидалари Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим қоидаларига мувофиқ халқаро стандартлар билан тартибга солиниши белгилаб қўйилсин.


10. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Инвестиция шартномаси ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда кўрсатилган шартларга мос келадиган ер участкасини ҳамда фотоэлектр станцияси фаолиятини таъминлашга хизмат қилувчи ҳаво электр узатиш тармоқлари учун зарур бўлган ер майдонларининг, таянч қурилмалар эгаллайдиган ер координаталаридан келиб чиқиб, Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилишини таъминласин.

Энергетика вазирлиги мазкур бандга асосан:

фотоэлектр станцияси қурилиши учун ажратилган ер участкасининг Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатига тенг даврга Лойиҳа компаниясига;

ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш учун ажратилган ер участкасининг "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ижарага берилишини таъминласин.

Ерни ижарага олиш ҳуқуқи учун бозор қийматида ҳақ тўлаш ерга нисбатан амал қилувчи ва Лойиҳа компанияси томонидан тўланадиган ижара тўловлари кўринишида ифодаланиши белгилансин.

Бунда, Лойиҳа компанияси Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланганлик учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплашдан (компенсация тўловларидан) озод қилинсин.


10-1. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг фотоэлектр станцияси, подстанция ҳамда ҳаво электр узатиш тармоқларини жойлаштириш учун ажратилган Сурхондарё вилояти Шеробод, Қизириқ ва Жарқўрғон туманларидаги мазкур қарорга иловага мувофиқ 642,99 гектар ер участкасини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 2023 йил 1 январга қадар тоифаси ўзгартирилаётган ер участкалари майдонига тенг миқдорда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган янги ерлар ўзлаштирилишини таъминласин.

10-2. Инвестиция лойиҳаси доирасида Энергетика вазирлиги билан тузилган ер участкасининг ижара шартномалари асосида берилган ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови миқдори ер солиғи миқдорига тенглаштирилсин.

11. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши, шунингдек, томонларнинг Инвестиция шартномаси ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим доирасидаги мажбуриятларини бажариши устидан доимий назорат ўрнатсин.


12. Адлия вазирлиги Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Инвестиция шартномаси ҳамда унинг қоидаларига мувофиқ имзоланган битимлар юзасидан юридик хулосалар берсин.


13. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси лойиҳа ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экология экспертизасидан ўтказилишини ҳамда Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчиликка риоя этилишини таъминласин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири А.С. Султанов белгилансин.

Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар чорак якунида Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 14 январдаги

ПҚ-85-сон қарорига

ИЛОВА


"Сурхондарё вилояти Шеробод туманида умумий

қуввати 456,6 МВт бўлган фотоэлектр станциясини

қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан

саноат ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар

тоифасига ўтказилаётган ер участкалари

РЎЙХАТИ

Ҳудуд номи

Контур

рақами

Жами ер

участкаси

(гектар)


Шундан:


Тупроқ балл

бонитети


Суғориладиган

экин ерлар


Яйлов ерлар


Фотоэлектр станцияси ва подстанция қуриш учун

Шеробод тумани

"Таллашқон" массиви

803қ

2,00


1,90

баҳоланмаган


804қ

3,60


3,40

баҳоланмаган


805қ

15,30


14,80

баҳоланмаган


806қ

10,70


10,10

баҳоланмаган


808қ

3,70


3,50

баҳоланмаган


805а қ

1,20


1,10

баҳоланмаган


810қ

40,96


40,40

баҳоланмаган


811қ

9,45


8,90

баҳоланмаган


812қ

3,80


3,60

баҳоланмаган


813қ

1,60


1,50

баҳоланмаган


810а қ

6,70


5,90

баҳоланмаган


816қ

1,4


1,30

баҳоланмаган


817қ

0,85



баҳоланмаган


821қ

30,9


30,9

баҳоланмаган


847қ

14,5


13,94

баҳоланмаган


781қ

84,17


83,10

баҳоланмаган


858қ

52,91


50,46

баҳоланмаган


788қ

23,75


23,22

баҳоланмаган


786қ

2,05


1,82

баҳоланмаган


786а қ

1,39


1,26

баҳоланмаган


794қ

2,85


2,66

баҳоланмаган


796қ

7,19


0,61

баҳоланмаган


799қ

13,36


13,36

баҳоланмаган


829қ

1,61


1,49

баҳоланмаган


830қ

8,33


8,33

баҳоланмаган


823қ

11,84


11,23

баҳоланмаган


824қ

11,39


11,25

баҳоланмаган


839а қ

94,76


92,76

баҳоланмаган


844қ

6,49


6,27

баҳоланмаган


843а қ

6,42


6,14

баҳоланмаган


859а қ

7,83


7,56

баҳоланмаган


874қ

40,30


39,80

баҳоланмаган


872қ

26,27


25,80

баҳоланмаган


873қ

1,80


1,70

баҳоланмаган


876қ

3,50


3,50

баҳоланмаган


870қ

4,17


3,92

баҳоланмаган


867қ

6,72


6,40

баҳоланмаган


864қ

1,85


1,71

баҳоланмаган


863а қ

3,09


2,90

баҳоланмаган


863қ

11,74


11,38

баҳоланмаган


862а қ

4,45


4,22

баҳоланмаган


838а қ

2,34


2,22

баҳоланмаган


862қ

8,01


7,68

баҳоланмаган


822қ

1,98


1,88

баҳоланмаган


838қ

11,16


10,93

баҳоланмаган


778қ

3,07


2,85

баҳоланмаган


884қ

2,28


2,20

баҳоланмаган


814қ

11,0


11,0

баҳоланмаган


706қ

4,29



баҳоланмаган


Жами


631,02



602,85



Ҳаво электр узатиш тармоқлари қуриш учун

Шеробод тумани

"Ўзбекистон" массиви

712қ


0,9

0,9


53

715қ


722қ



54

723қ



52

726қ



51

728а қ



51

728қ



51

786қ



52

788қ



52

789қ



52

781қ



52

Ҳудуд бўйича жами


0,9

0,9



Шеробод тумани

"В.Қодиров" массиви

909қ


2,3

2,3


53

912қ



52

915қ



51

912қ



51

949қ



51

96қ



51

963к қ



52

963қ



53

966қ



53

972қ



52

972а қ



52

983қ



51

986қ



51

986а қ



51

989қ



53

998қ



51

1001қ



51

1010қ



51

1013қ



51

2029қ



55

1029а қ



55

650қ



55

609қ



55

Ҳудуд бўйича жами


2,3

2,3



Шеробод тумани

"Таллашқон" массиви

703қ


1,6

1,6


51

705қ



51

642қ



51

648қ



52

644қ



52

517қ



52

512қ



52

510қ



48

531қ



51

532қ



52

535қ



51

535б қ



51

543қ



52

543б қ



51

564қ



50

559қ



48

560қ



48

Ҳудуд бўйича жами


1,6

1,6



Шеробод тумани

"Э.Бердиев" массиви

1086а қ


2,0

2,0


50

1178қ



49

1110қ



49

1118қ



49

1118а қ



49

1130қ



49

1123қ



51

1046қ



51

1044қ


51

1043қ



49

989қ



51

995қ



50

961қ



52

991қ



51

962қ



51

968қ



51

966қ



51

968қ



51

Ҳудуд бўйича жами


2,0

2,0



Қизириқ тумани

"Охунбобоев" массиви


714қ


0,25

0,25


55,2

738қ



51,6

746қ



68,8

749қ



68,8

Ҳудуд бўйича жами


0,25

0,25



Қизириқ тумани

"Янги йул" массиви

754қ


2,1

2,1


40,2

757қ



40,2

785қ



40,2

788қ



40,2

789қ



40,2

790қ



47,2

828қ



47,2

823қ



47,2

848қ



52,6

839қ



50

841қ



50

842қ



50

908қ



52,6

911қ



49,5

915қ



45,5

916қ



48,2

917қ



48,2

945қ



53,7

949қ



53,7

969қ



53,7

971қ



53,7

973қ



53,7

996қ



42,5

1000қ



42,5

1030қ



48,2

1033қ



44,2

1049қ



48,2

1052қ



48,2

1051қ



48,2

1066қ



баҳоланмаган


Ҳудуд бўйича жами


2,1

2,1



Жарқўрғон тумани

"Т.Шобуров" массиви

175қ


5,0


5,0

баҳоланмаган


183қ


6,30


6,30

баҳоланмаган


181қ


1,50


1,50

баҳоланмаган


182а қ


1,0


1,0

баҳоланмаган


182қ


1,80


1,80

баҳоланмаган


138қ


1,50


1,50

баҳоланмаган


138а қ


1,10


1,10

баҳоланмаган


221қ


2,82


2,82

баҳоланмаган


149а қ


0,30


0,30

баҳоланмаган


162а қ


1,15


1,15

баҳоланмаган


163қ


0,30


0,30

баҳоланмаган


158қ


0,87


0,87

баҳоланмаган


Ҳудуд бўйича жами


23,64


23,64


Жарқўрғон тумани

Жарқўрғон шаҳри


б/к

7,35


7,35

баҳоланмаган


Ҳудуд бўйича жами


7,35


7,35


Жами


40,14

9,15

30,99


Лойиҳа бўйича жами


671,16

9,15

633,84


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 15 январь







































































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск