ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Мукобил энергетика /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.01.2022 й. ПҚ-86-сон "Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида қуввати 220 МВт бўлган фотоэлектр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.01.2022 й.

N ПҚ-86



ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНИДА

ҚУВВАТИ 220 МВТ БЎЛГАН ФОТОЭЛЕКТР

СТАНЦИЯСИ ҚУРИЛИШИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қайта тикланадиган энергия манбаларини жадал ривожлантиришни таъминлаш, электр энергияси ишлаб чиқариш манбаларини диверсификациялаш, шунингдек, электр энергетика тармоғига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

а) Халқаро молия корпорациясининг молиявий ва техник кўмагида "Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида умумий қуввати 220 МВт бўлган фотоэлектр станциясини қуриш" инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда - Инвестиция лойиҳаси) амалга ошириш учун инвестор танлаб олиш жараёни якунланганлиги;

б) Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида ўтказилган халқаро тендер савдолари натижаларига кўра, "Abu Dhabi Future Energy Company PJSC - Masdar" (БАА) компанияси (кейинги ўринларда - Инвестор) ғолиб деб топилганлиги;

в) Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Инвестор томонидан Ўзбекистон Республикасида масъулияти чекланган жамият шаклидаги "Nur Jizzakh Solar PV" хорижий корхонаси (кейинги ўринларда - Лойиҳа компанияси) ташкил этилганлиги;

г) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инвестор ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2021 йил 12 июлда инвестиция шартномаси (кейинги ўринларда - Инвестиция шартномаси) имзоланганлиги ҳамда унга мувофиқ Инвестор ва Лойиҳа компанияси:

Инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг бутун даври мобайнида Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида қуввати 220 МВт бўлган фотоэлектр станциясини лойиҳалаштириши, молиялаштириши, қуриши ва эксплуатация қилиши;

юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммасига олган ҳолда, дастлабки баҳолаш бўйича жами 150 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиши;

д) "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2021 йил 12 июлда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда - Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим) ҳамда 2022 йил 20июлда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи келишув имзоланганлиги ва уларга мувофиқ:

Лойиҳа компанияси ишлаб чиқарилган электр энергиясини "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга кафолатланган тарзда сотиш мажбуриятини олиши;

Лойиҳа компанияси қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида 20 млн АҚШ доллари миқдорида биринчи даражали хорижий банк кафолатини тақдим этиши;

Инвестиция лойиҳаси доирасида фотоэлектр станциясини ягона электр энергияси тармоғига улаш учун қуриладиган ҳаво электр узатиш тармоқлари ва оширувчи подстанция Лойиҳа компанияси томонидан қурилиши ҳамда ишга туширилгандан сўнг Лойиҳа компанияси уларни "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга топшириш мажбуриятини ўз зиммасига олиши маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инвестор ҳамда Лойиҳа компанияси ўртасида имзоланган Инвестиция шартномаси тасдиқлансин.


3. "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида тузилган Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим ҳамда унга ўзгартириш киритишни назарда тутувчи келишув маъқуллансин.

Имзоланган ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи келишув билан Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимнинг асосий кўрсаткичларига, шу жумладан амалга ошириш муддатлари, ишлаб чиқарилган 1 киловатт/соат электр энергияси учун ўрнатилган тариф миқдори ҳамда лойиҳа билан боғлиқ бошқа параметрларга ўзгартиришлар киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

4. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида ишлаб чиқарилган 1 киловатт/соат электр энергияси учун тариф миқдори Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим ва унга ўзгартириш киритишни назарда тутувчи келишувда назарда тутилган миқдорда ва хорижий валютада ўрнатилганлиги белгилаб қўйилсин ҳамда тўлов нархларининг АҚШ долларига боғланишига рухсат берилсин.

5. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга Инвестор, Лойиҳа компанияси ва Инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этаётган кредиторлар билан Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида имзоланган битимлар бўйича мажбуриятлар Лойиҳа компанияси томонидан бажарилмаган тақдирда, Лойиҳа компанияси ва Инвестор ҳуқуқларини кредиторларга бериш юзасидан тўғридан-тўғри битимлар тузиш ҳуқуқи берилсин.


6. "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга:

Лойиҳа компанияси билан биргаликда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун халқаро мустақил инжиниринг компаниясини ва бошқа маслаҳатчиларни мажбурий экспертиза ўтказмаган ҳолда танлаб олишга ва шартномалар тузишга;

Лойиҳа компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олишни қоплаш учун мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компанияси фойдасига чет эл банкининг хорижий валютада тасдиқланган ва тикланадиган аккредитивини очишга рухсат берилсин.


7. Молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖнинг аккредитив очадиган хорижий банк олдидаги тўлов мажбуриятлари Жаҳон банки кафолати орқали бажарилган тақдирда, Жаҳон банки билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига мақбул шаклдаги Жаҳон банки харажатларини қоплаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилсин.


8. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компаниясига, лозим бўлган барча солиқлар ва йиғимлар тўланган ҳолда, хорижий кредиторлар лойиҳаларни молиялаштиришда анъанавий қўллайдиган таваккалчиликни бошқариш талабларига мувофиқ, қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

кредит олиш, хорижий валютадаги маблағларни олиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан хорижий валютада кредит тушумлари) учун чет эллардаги хорижий банкларда банк ҳисобварақлари очиш;

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган хорижий пудратчилар, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан, тўғридан-тўғри амалга ошириш.


9. Инвестиция лойиҳаси доирасида фотоэлектр панелларини ўрнатиш билан боғлиқ қурилиш ва ер ишларини бажариш ҳамда бино ва иншоотлар пойдеворларини лойиҳалаш нормалари ва қоидалари Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим қоидаларига мувофиқ халқаро стандартлар билан тартибга солиниши белгилаб қўйилсин.


10. Жиззах вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Инвестиция шартномаси ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда кўрсатилган шартларга мос келадиган ер участкасини ҳамда фотоэлектр станцияси фаолиятини таъминлашга хизмат қилувчи ҳаво электр узатиш тармоқлари учун зарур бўлган ер майдонларининг, таянч қурилмалар эгаллайдиган ер координаталаридан келиб чиқиб, Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилишини таъминласин.

Энергетика вазирлиги мазкур бандга асосан:

фотоэлектр станцияси қурилиши учун ажратилган ер участкасининг Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатига тенг даврга Лойиҳа компаниясига;

ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш учун ажратилган ер участкасининг "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ижарага берилишини таъминласин.

Ерни ижарага олиш ҳуқуқи учун бозор қийматида ҳақ тўлаш ерга нисбатан амал қилувчи ва Лойиҳа компанияси томонидан тўланадиган ижара тўловлари кўринишида ифодаланиши белгилансин.

Бунда, Лойиҳа компанияси Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланганлик учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплашдан (компенсация тўловларидан) озод қилинсин.


10-1. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлигининг фотоэлектр станцияси, подстанция ҳамда ҳаво электр узатиш тармоқларини жойлаштириш учун ажратилган Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги мазкур қарорга иловага мувофиқ 658,71 гектар ер участкасини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Жиззах вилояти ҳокимлиги 2023 йил 1 январга қадар тоифаси ўзгартирилаётган ер участкалари майдонига тенг миқдорда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган янги ерлар ўзлаштирилишини таъминласин.

10-2. Инвестиция лойиҳаси доирасида Энергетика вазирлиги билан тузилган ер участкасининг ижара шартномалари асосида берилган ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови миқдори ер солиғи миқдорига тенглаштирилсин.

11. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши, шунингдек, томонларнинг Инвестиция шартномаси ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим доирасидаги ўз мажбуриятларини бажариши устидан доимий назорат ўрнатсин.


12. Адлия вазирлиги Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Инвестиция шартномаси ҳамда унинг қоидаларига мувофиқ имзоланган битимлар юзасидан юридик хулосалар берсин.


13. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси лойиҳа ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экология экспертизасидан ўтказилишини ҳамда Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчиликка риоя этилишини таъминласин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири А.С. Султанов белгилансин.

Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар чорак якунида Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 14 январдаги

ПҚ-86-сон қарорига

ИЛОВА


"Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида умумий

қуввати 220 МВт бўлган фотоэлектр станциясини қуриш"

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қишлоқ

хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат ва

бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига

ўтказилаётган ер участкалари

РЎЙХАТИ

Ҳудуд номи

Контур

рақами


Жами ер

участкаси

(гектар)


Шундан:


Тупроқ балл

бонитети


Суғориладиган

экин ерлар


Яйлов ерлар


Лалми ерлар


Фотоэлектр станцияси ва подстанция қуриш учун

Ғаллаорол тумани

"Кўкбулоқ" массиви

199ч қ

8,0


7,8


баҳоланмаган


200қ

72,0



71,5

31


362ч қ

6,0


6,0


баҳоланмаган


365қ

11,8


11,5


баҳоланмаган


366қ

17,0



16,8

31


368ч қ

3,8


3,8


баҳоланмаган


369қ

3,4


3,4


баҳоланмаган


370қ

4,5


4,2


баҳоланмаган


371қ

89,7



88,6

31


373қ

0,4


0,3


баҳоланмаган


375қ

3,3



3,2

31


384қ

4,5


4,3


баҳоланмаган


385қ

5,2


5,0


баҳоланмаган


386қ

311,6



310,7

31


387қ

9,4


9,3


баҳоланмаган


388қ

19,4


19,1


баҳоланмаган


Жами


565,5



74,7


490,8



Ҳаво электр узатиш тармоқлари қуриш учун

Ғаллаорол тумани

"Кўкбулоқ" массиви

389қ

1,0


1,0


баҳоланмаган


402қ

0,64


0,64


баҳоланмаган


392қ

1,44


1,44


баҳоланмаган


391қ

0,83


0,83


баҳоланмаган


168қ

12,80


12,83


баҳоланмаган


125қ

2,83



2,83

26


173қ

0,72


0,72


баҳоланмаган


128қ

11,16



11,16

30


129қ

0,59


0,59


баҳоланмаган


137қ

13,37



13,37

30


134қ

1,93


1,93


баҳоланмаган


3қ

11,30



11,30

30


Ҳудуд бўйича жами


58,61



19,95


38,66



Ғаллаорол тумани "Д.Йўлдошев" массиви

54қ

0,39


0,39


баҳоланмаган


53қ

2,56



2,56

30


77қ

3,51



3,51

30


98қ

6,18



6,18

30


95қ

1,00


1,00


баҳоланмаган


87қ

0,26


0,26


баҳоланмаган


100қ

0,27

0,27



45


287қ

0,81


0,81


баҳоланмаган


292қ

0,76


0,76


баҳоланмаган


293қ

2,51



2,51

30


294қ

0,78


0,78


баҳоланмаган


300қ

0,35


0,35


баҳоланмаган


298қ

0,47


0,47


баҳоланмаган


299қ

0,49


0,49


баҳоланмаган


304қ

1,24


1,24


баҳоланмаган


306қ

1,29


1,29


баҳоланмаган


244қ

3,28


3,28


баҳоланмаган


353қ

2,31


2,31


баҳоланмаган


355қ

0,59

0,59



60


21қ

5,55


5,55


баҳоланмаган


Ҳудуд бўйича жами


34,60


0,86


18,98


14,76



Жами


93,21


0,86


38,93


53,42



Лойиҳа бўйича жами


658,71


0,86


113,63


544,22



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 15 январь





































Время: 0.0217
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск