ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер қонунчилиги / Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш /

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.01.2022 й. 22-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 14 январдаги

22-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин

майдонларида мониторинг ишларини амалга

ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишларини амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


қишлоқ хўжалиги экинлари - техник экинлар (ғўза, каноб, каннабис, тамаки, супурги), бошоқли дон экинлари (буғдой, арпа, маккажўхори дон учун, оқ жўхори, шоли, тариқ, сули, жавдар), сабзавот (помидор, бодринг, пиёз, сабзи, карам, бақлажон, қалампир, саримсоқпиёз, ош лавлаги, турп, шолғом, кўкатлар), полиз (қовун, тарвуз, ошқовоқ), картошка, мойли экинлар (кунгабоқар, соя, ер ёнғоқ, кунжут, зиғир, масхар), дуккакли экинлар (нўхат, ловия, мош ), озуқа экинлари (беда, маккажўхори силос учун, хашаки лавлаги, бир йиллик ўтлар (рапс, перко, тритикали, суданка), резавор экинлар (қулупнай, малина) ва бошқалар;


қишлоқ хўжалиги экинлари мониторинги - экинларни жойлаштириш кўрсаткичлари асосида қишлоқ хўжалиги экинлари экилган майдонларни ўлчаш, шунингдек, экин майдонларида ўтказиладиган ерга ишлов бериш билан боғлиқ агротехник тадбирларнинг ўз муддатларида бажарилиши юзасидан кузатув олиб бориш;


қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар мониторинги - мулкчилик шаклидан қатъи назар, ер фондининг барча тоифаларидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда, жумладан, ҳайдаладиган экин ерлари, кўп йиллик дарахтзорлар, бўз ерлар, пичанзор ва яйловлар, шунингдек, уларга хизмат қилувчи бошқа ер турларининг (ариқ, зовур, йўл ва бошқалар) ҳолати бўйича кузатув тизими (фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун берилган ер участкалари бундан мустасно);


қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар - ер фондининг барча тоифаларидаги қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ёки ушбу мақсадларга мўлжалланган ерлар (суғориладиган ва суғорилмайдиган ерлар, ҳайдаладиган ерлар, пичанзорлар, яйловлар, кўп йиллик мевали дов-дарахтлар эгаллаган ерлар).


3. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонлари мониторинги мулкчилик шакли, ҳуқуқий режими, хусусияти ва фойдаланиш муддатларидан қатьи назар, ер фондининг барча тоифаларидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда амалга оширилади ва улар мониторинг объекти ҳисобланади.


4. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонлари мониторинги Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимидаги давлат ер кадастрининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича ер турлари, майдони, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик), унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти (кейинги ўринларда - "Ўздаверлойиҳа" институти) ва унинг ҳудудий бўлинмалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишларини амалга оширишда ваколатли давлат органларидан ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар, ер участкалари чегараси ҳамда ҳолати тўғрисидаги маълумотларни бепул асосида олади.


6. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонлари мониторинги ушбу ерларнинг тупроқ, геоботаника ва бошқа тадқиқотлар материалларидан фойдаланган ҳолда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экинларни мониторинг қилиш орқали амалга оширилади.


7. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонлари мониторинги Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари ва туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари, шунингдек, "Ўздаверлойиҳа" институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.


8. Қуйидагилар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонлари мониторингининг асосий вазифалари ҳисобланади:

қишлоқ ҳўжалигига мўлжалланган ерларнинг турлари бўйича уларнинг майдони ва ушбу ерлардан фойдаланиш ҳолати юзасидан мониторинг тизимини ташкил этиш ва амалга ошириш;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан белгиланган мақсадларда фойдаланилишини таъминлаш;

ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш ҳолатларининг олдини олиш ва аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли чоралар кўриш мақсадида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича ваколатли идораларни ахборот билан таъминлаш.


9. Қуйидагилар қишлоқ ҳўжалиги экинлари мониторингининг асосий вазифалари ҳисобланади:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда экинларни жойлаштириш кўрсаткичлари асосида экинларнинг контурлар бўйича экилиши;

ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг қишлоқ хўжалиги экин майдонларида ерга ишлов бериш билан боғлиқ агротехник тадбирларнинг ўтказилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш.


10. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишлари даврийлиги бўйича қуйидагича амалга оширилади:

даврий мониторинг - қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни турлари ва майдони бўйича ҳар беш йилда хатловдан ўтказиб бориш;

жорий мониторинг - қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ҳолати юзасидан ҳар йили мониторингни амалга ошириш;

тезкор мониторинг - қишлоқ хўжалиги экинларининг экилиши ва уларда ерга ишлов бериш билан боғлиқ агротехник тадбирларнинг ўтказилиши юзасидан кунлик мониторингни амалга ошириш.


11. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишлари ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН

ЕРЛАРДА ДАВРИЙ МОНИТОРИНГ ИШЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


12. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда даврий мониторинг (кейинги ўринларда - даврий мониторинг) ишлари қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

ирригация ва мелиорация тармоқларининг бузилиши оқибатида ҳолати ёмонлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерларнинг майдони ва ҳолатини аниқлаш;

фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига берилмаган, бўш турган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг майдони ва ҳолатини аниқлаш;

фойдаланишдан чиқиб кетган ва қайта фойдаланишга киритилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг майдони ва ҳолатини аниқлаш;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тўғрисида ахборот базасини яратиш.


13. Даврий мониторингдан олдин тайёргарлик ишлари жараёнида қуйидагилар ўрганилади:

туманнинг ёки ҳудуднинг ихтисослашуви;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва ердан фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотлар;

суғориладиган, шартли суғориладиган ва лалми экин ерларининг майдони ва ҳолати;

боғзор, токзор, тутзор ва бошқа мевали кўп йиллик дарахтзорлар, шунингдек, кўчатзорларнинг майдонлари ва ҳолати;

бўз ерлар, пичанзор ва яйловлардан фойдаланиш ҳолати;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг мелиоратив ҳолати ўзгаришига таъсир қилувчи омиллар, мелиоратив тадбирларни ўтказиш ҳолатлари ва ушбу ерларнинг сув билан таъминланганлиги;

фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига берилмаган, бўш турган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар майдони ва ҳолати;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш юзасидан ўтган даврдаги мониторинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар.


14. Туманлар маъмурий-ҳудудий чегараси бўйича даврий мониторинг ишлари ҳар беш йилда бир марта "Ўздаверлойиҳа" институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари (бюджет параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида), Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия институтлари маблағлари, хорижий ташкилотларнинг грантлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


15. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишларини амалга оширишда қуйидаги картографик материаллар асос бўлади:

суғориладиган ва лалми зоналар учун - 1:10000, 1:25000 масштабдаги, кичик ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар учун 1:5000, 1:2000 масштабдаги;

чўл зоналари, тоғ ва тоғолди ҳудудлар учун - 1:25000, 1:50000, заруратга кўра 1:100000 масштабдаги картографик материаллар.


16. Тайёргарлик ишлари даврида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонлари мониторинги бўйича қуйидаги ҳужжатлар тўпланади ва ўрганилади:

ер участкасига бўлган ҳуқуқни белгиловчи ва ер участкаларини ажратиш бўйича бошқа ҳужжатлар;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар майдони ва уларнинг электрон рақамли харитаси;

охирги йилларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ўтказилган хатлов ва мониторинг материаллари;

тупроқ, мелиоратив, геоботаник ва бошқа тадқиқотлар, шунингдек, хўжалик ички ва хўжаликлараро ер тузиш лойиҳа ҳужжатлари.


17. Дала кузатув ишлари даврида аниқланган ўзгаришлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардаги ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг ер майдонлари картографик материалларида ҳамда "Ўздаверлойиҳа" институтида яратилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг маълумотлар базасида қайд этилади.


18. Даврий мониторинг "Ўздаверлойиҳа" институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари мутахассислари билан биргаликда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар (ёки уларнинг вакили) иштирокида жойига чиққан ҳолда амалга оширилади.


19. Даврий мониторинг натижалари асосида ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар кесимида маълумотлар базаси шакллантирилади ва ер ҳисоботига нисбатан амалда фойдаланаётган ер майдонлари таққосланади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг жорий ҳолати ва улардан фойдаланиш бўйича қисқача шарҳ берилади.


20. Даврий мониторинг жараёнида ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар расмийлаштирилмаган, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига берилмаган, бўш турган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари аниқланади.

Даврий мониторинг натижалари мониторинг якунланган кунда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ҳамда ҳудудлар кесимида жамланади, мониторинг натижалари далолатнома асосида расмийлаштирилган ҳолда туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликларига тақдим этилади.


21. Мониторинг натижалари бўйича тузилган далолатнома беш иш куни ичида туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари томонидан кўриб чиқилади ва туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг қарори билан тасдиқланади.


22. Даврий мониторинг жараёнида ер тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиш ҳолатлари аниқланганда, тегишли маълумотлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга оширувчи инспекторларга бир иш куни ичида тақдим этилади.


23. Даврий мониторинг натижалари бўйича икки нусхада йиғмажилд шакллантирилади. Йиғмажилднинг асл нусхаси ишни бажарувчи "Ўздаверлойиҳа" институти ҳудудий бўлинмасида, иккинчи нусхаси туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимида сақланади.


24. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишлари якуни бўйича ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг ер тури, контури, чегараси ҳақидаги барча маълумотлар ўн иш куни ичида "Ўздаверлойиҳа" институтининг ер ахборот тизими порталида шакллантирилади ҳамда ушбу маълумотлар ахборот-коммуникация технологиялари орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг онлайн геопорталига киритилади.



3-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН

ЕРЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲОЛАТИ ЮЗАСИДАН

ЖОРИЙ МОНИТОРИНГНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ТАРТИБИ


25. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ҳолати юзасидан жорий мониторинг (кейинги ўринларда - жорий мониторинг) қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

фойдаланишда бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан мақсадига кўра самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

ирригация ва мелиорация тармоқларининг бузилиши оқибатида ҳолати ёмонлашган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерларнинг ҳолатини яхшилаш чораларини кўриш;

фойдаланишдан чиқиб кетган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни фойдаланишга киритиш чораларини белгилаш;

фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига берилмаган, бўш турган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни очиқ электрон танловга қўйиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, маҳаллий ҳокимият органига тақдим этиш чораларини кўриш.


26. Жорий мониторингдан олдин тайёргарлик ишлари жараёнида мазкур Низомнинг 13-бандида қайд этилган маълумотлар ўрганилади.


27. Жорий мониторинг туман маъмурий-ҳудудий чегараси бўйича "Ўздаверлойиҳа" институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.


28. Жорий мониторинг бўйича дала кузатув ишлари даврида ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг ер участкалари чегараларида содир бўлган ўзгаришлар картографик материалларда қайд этилади.


29. Жорий мониторинг "Ўздаверлойиҳа" институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассислари томонидан ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар (ёки уларнинг вакили) иштирокида жойига чиққан ҳолда амалга оширилади.


30. Жорий мониторинг натижаси бўйича ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг мавжуд ер майдонларидаги ер турлари ўзгариши бўйича маълумотлар базаси янгиланади, шунингдек, тегишли масштабдаги картографик материаллар тайёрланади.


31. Жорий мониторинг асосида бажарилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар тегишли топшириқларга асосан "Ўздаверлойиҳа" институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қайта кўриб чиқилиши мумкин.


32. Жорий мониторинг асосида ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар кесимида ер тури ва майдонлари бўйича маълумотлар, тегишли масштабдаги картографик материаллар ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларининг контурлар кесимида экилиши бўйича ўтказилган мониторинг натижалари туман (Қувасай шаҳар) ҳокимлигига тақдим этилади.


33. Жорий мониторинг жараёнида ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, маълумотлар "Ўздаверлойиҳа" институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан бир иш кунида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга оширувчи давлат инспекторларига тақдим этилади.


34. Жорий мониторинг натижаларига кўра икки нусхада йиғмажилд шакллантирилади. Йиғмажилднинг асл нусхаси ишни бажарувчи "Ўздаверлойиҳа" институти ҳудудий бўлинмасида сақланади, бир нусхаси туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимига тақдим этилади.


35. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонлари бўйича мониторинг якунига кўра ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг ер тури, контури, чегараси ҳақидаги барча маълумотлар ўн иш куни ичида "Ўздаверлойиҳа" институтининг ер ахборот тизими порталида шакллантирилади ҳамда маълумотлар ахборот-коммуникация технологиялари орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг онлайн геопорталига киритилади.



4-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИНИНГ ЭКИЛИШИ

ВА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИНГ ЎТКАЗИЛИШИ

ЮЗАСИДАН ТЕЗКОР МОНИТОРИНГНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ТАРТИБИ


36. Қишлоқ хўжалиги экинларининг экилиши ва уларда ерга ишлов бериш билан боғлиқ агротехник тадбирларнинг ўтказилиши юзасидан тезкор мониторинг (кейинги ўринларда - тезкор мониторинг) қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда экинларни жойлаштириш кўрсаткичларига мувофиқ уларнинг контурлар бўйича тўлиқ ва сифатли экилишини таъминлаш;

экин майдонларида ерга ишлов бериш билан боғлиқ агротехник тадбирларнинг ўз муддатларида бажарилишини ташкил этиш.


37. Тезкор мониторинг туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан экилган қишлоқ хўжалиги экинларини жойга чиққан ҳолда кунлик мониторинг орқали амалга оширилади.


38. Тезкор мониторинг жараёнида қуйидаги маълумотлар шакллантирилади:

ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг фойдаланишида бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда жорий йил учун қишлоқ хўжалиги экинларини контурлар кесимида жойлаштириш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар;

"Ўздаверлойиҳа" институти ва унинг ҳудудий бўлинмаларидан белгиланган тартибда шартнома асосида ҳудудларнинг тегишли масштабдаги қишлоқ хўжалиги хариталари;

Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиалларидан ер майдонларининг контурлар бўйича ҳисоблаш қайдномаси ва фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига берилмаган, бўш турган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тўғрисидаги маълумотлар.

Қишлоқ хўжалиги экинларини экиш мавсумига кўра тўлиқ экиб тугаллангандан сўнг туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан тезкор мониторинг натижасида ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар (ёки уларнинг вакили) иштирокида мониторинг далолатномаси тузилади.


39. Кунлик мониторинг натижалари бўйича маълумотлар Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари ва "Ўздаверлойиҳа" институтининг ҳудудий бўлинмаларига тақдим этилади.


40. Тезкор мониторинг туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари томонидан Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағлари ҳисобидан, манфаатдор ташкилотлар ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Тезкор мониторинг жойлаштириш кўрсаткичларига киритилган ёки киритилмаганлигидан қатъи назар, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда экилган барча экин майдонларида амалга оширилади.


41. Қишлоқ хўжалиги экинларининг тўлиқ экилганлиги тўғрисидаги маълумотлар экинларни жойлаштириш кўрсаткичларига таққосланади, шунингдек, ҳудуднинг тегишли масштабдаги қишлоқ хўжалиги харитасига якуний мониторинг маълумотлари шакллантирилади.


42. Тезкор мониторинг жараёнида қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш кўрсаткичларига нисбатан тўлиқ экмаслик, ерга ишлов бериш билан боғлиқ агротехник тадбирларнинг ўз муддатларида бажарилишини таъминламаслик ёки кечиктириш, шунингдек, ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, тегишли маълумотлар бир иш куни ичида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга оширувчи инспекторларга тақдим этилади.


43. Тезкор мониторинг натижаси бўйича бир нусхада йиғмажилд шакллантирилиб, туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимида сақланади.


44. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда экинларнинг тўлиқ экилиши юзасидан тезкор мониторинг маълумотлари ўн иш куни ичида "Ўздаверлойиҳа" институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ер ахборот тизими порталида шакллантирилади.



5-БОБ. МОНИТОРИНГ МАТЕРИАЛЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ВА УЛАРНИ САҚЛАШ ТАРТИБИ


45. Мониторинг натижаси бўйича олинган барча маълумотлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга оширувчи давлат инспекторларига ҳамда тегишли ташкилотларга тақдим этилиши мумкин.


46. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишларини амалга ошириш давомида олинган маълумотлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни тайёрлашда қўлланилади.


47. "Ўздаверлойиҳа" институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари мониторинг маълумотларининг белгиланган тартибда сақланишини таъминлайди.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


48. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


49. Мазкур Низом билан тартибга солинмаган муносабатлар қонунчилик ҳужжатлари асосида ҳал қилинади.






Низомга

ИЛОВА



Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин

майдонларида мониторинг ишларини амалга ошириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари ва туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари, шунингдек, "Ўздаверлойиҳа" институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари


1. Давлат органларидан ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ер участкалари чегараси ҳамда ҳолати тўғрисидаги маълумотларни бепул олади.


2. Мониторинг ишларини ерларнинг тупроқ, геоботаника ва бошқа тадқиқотлар материалларидан фойдаланган ҳолда амалга оширади.


Доимий равишда









2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари ва туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари, шунингдек, "Ўздаверлойиҳа" институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари


Мониторинг ишларини даврийлиги бўйича амалга оширади:



а) даврий мониторинг - қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ер турлари ва майдони бўйича хатловдан ўтказиб бориш;

Ҳар беш йилда


б) жорий мониторинг - қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ҳолати юзасидан мониторингни амалга ошириш;


Ҳар йили

в) тезкор мониторинг - қишлоқ хўжалиги экинларининг экилиши ва агротехник тадбирларнинг ўтказилиши юзасидан кунлик мониторингни амалга ошириш.

Доимий равишда







3-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари


1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишларини даврийлиги бўйича амалга оширади.



Доимий равишда


2. Мониторинг натижаларини ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва ҳудудлар кесимида жамлайди, мониторинг натижаларини далолатнома асосида расмийлаштирган ҳолда туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликларига тақдим этади.


Мониторинг якунланган кунда







4-босқич

Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари


Мониторинг натижалари бўйича тузилган далолатномани туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари томонидан кўриб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлайди.


Беш иш куни ичида









5-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари


1. Мониторинг якуни бўйича ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг ер тури, контури, чегараси ҳақидаги барча маълумотларни "Ўздаверлойиҳа" институтининг ер ахборот тизими порталида шакллантирилади.


2. Мониторинг якунлари бўйича шакллантирилган маълумотларни Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг онлайн геопорталига киритади.


Ўн иш куни ичида



        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 14 январь












































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск