ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер қонунчилиги / Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш /

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.01.2022 й. 22-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 14 январдаги

22-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни

муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини

амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ер участкаларидан мақсадли фойдаланиш - ер участкаларидан ажратиб бериш ҳужжатларида белгиланган мақсад бўйича фойдаланиш;


ер участкаларидан самарали фойдаланиш - ер участкасининг маълум қисмидан атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаган ҳолда, тупроқ унумдорлигини сақлаб ёки ошириб, шу ер участкасида маҳсулотни етиштириш учун сарфланган сарф-харажатлар нархидан кўп бўлган ҳажмда маҳсулот етиштириш;


ер участкаларидан хўжасизларча фойдаланиш - берилган ерларнинг ҳолатини яхшилаш ҳамда тупроқни муҳофаза қилиш бўйича зарур бўлган тадбирларни амалга оширмасдан, хўжалик фаолиятини юритиш натижасида мазкур ер майдонларида тупроқнинг бузилиши ёки йўқ бўлиб кетишига олиб келадиган сув ва шамол эрозиясидан, шунингдек, тупроқ қатлами унумдорлигининг пасайиши ва (ёки) муомаладан чиқиши оқибатида ерлардан белгиланган мақсад бўйича фойдаланиш ёки самарали фойдаланиш имкони бўлмайдиган ҳолатга келадиган усулларда фойдаланиш;


ер участкаларидан оқилона фойдаланиш - ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг ерларни муҳофаза қилиш ва табиий-иқтисодий шароитлар мақбул бўлган ўзаро таъсири ва мазкур ҳудуднинг хусусиятларини инобатга олиб, ишлаб чиқариш жараёнида юқори самарадорликка эришиши;


қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар - ерларнинг тоифасидан қатъи назар, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ёки ушбу мақсадларга мўлжалланган ер турлари (суғориладиган ва лалми экин майдонлари, ҳайдаладиган ерлар, пичанзорлар, яйловлар, кўп йиллик мевали дов-дарахтлар эгаллаган ерлар);


тақдимнома - қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга оид аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш хусусида қонун бузилишни бартараф этиш ваколатга эга бўлган органга ёки мансабдор шахсга киритиладиган ҳужжат;


ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаси - эгалик қилиш ёки фойдаланиш ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларсиз ёки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ажратилган ер участкасининг чегараларидан четга чиққан ҳолда эгаллаб олинган ер участкаси.


3. Ушбу Низом талаблари мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларининг, шунингдек, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларига нисбатан татбиқ этилади.


4. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати республиканинг бутун ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда - Инспекция) томонидан амалга оширилади.

5. Қуйидагилар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш объекти ҳисобланади:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан қатъий белгиланган мақсадларда фойдаланиш;

тупроқ унумдор қатламларини рухсатсиз олиб ташлаш, кўчириш ва йўқ қилишни тақиқлаш ва ерларнинг ишдан чиқишига йўл қўймаслик;

ерларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан асоссиз бошқа тоифадаги ерларга ўтказилиши;

суғориладиган ерларга қишлоқ хўжалиги экинларини экмаслик;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ажратиш даврида олинган инвестиция шартларини бажармаслик;

ерларнинг сифат жиҳатидан ҳолатларини пасайтирувчи жараёнларнинг олдини олиш бўйича мажбурий тадбирлар ва талабларга риоя этиш;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини тасарруф этиш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан боғлиқ бошқа фаолиятларни амалга ошириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан мажбурий фойдаланиш билан боғлиқ талабларга риоя этиш;

ерларни рекультивация қилиш доирасидаги талабларга риоя этилиши;

ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарарни ундириш.


6. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН

ЕРЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ

НАЗОРАТИНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ ДАВЛАТ

ОРГАНЛАРИ ВА УЛАРНИНГ МАНСАБДОР

ШАХСЛАРИ


7. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати қуйидагилар томонидан амалга оширилади:

Инспекциянинг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими;

Испекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлимлари.

8. Қуйидагилар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўйича давлат инспекторлари (кейинги ўринларда - давлат инспекторлари) ҳисобланади:

Инспекциянинг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими бошлиғи, бўлим бошлиғи ўринбосари ва мутахассислари;

Инспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлимлари бошлиқлари, шуъба бошлиқлари, бўлим бошлиқлари ўринбосарлари ва мутахассислари.

10. Инспекциянинг ўз ваколати доирасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш тўғрисида қабул қилган қарорлари барча давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, жисмоний ва юридик шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


3-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН

ЕРЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ

НАЗОРАТИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ ДАВЛАТ

ОРГАНЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


11. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга оширувчи давлат органлари қуйидагилар юзасидан назоратни олиб боради:

а) Инспекция:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича комплекс тадбирлар бажарилиши;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан қатъий белгиланган мақсадларда фойдаланиш;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг мавжудлиги;

тупроқ унумдорлигининг пасайишига олиб келадиган ҳаракатларни амалга оширилмаслик;

қишлоқ хўжалиги экин майдонларини буталар ва майда дов-дарахтлар ўсишидан ҳамда ерларнинг техник ҳолати ёмонлашишига сабаб бўладиган бошқа жараёнлардан муҳофаза қилиш;

ер бузилиши билан боғлиқ ишларни бажаришда тупроқнинг унумдор қатламларини олиш, улардан мақсадли фойдаланилиши;

фойдали қазилмаларни қазиб олиш, қурилиш ишлари ва бошқа ишлар учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ушбу ишлар тугаллангандан кейин белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтирилиши;

қишлоқ хўжалиги экинларининг экилиши;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг асоссиз бошқа тоифаларга ўтказиб юборилиши, шу жумладан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ноқишлоқ хўжалиги мақсадларида ажратилишига йўл қўймаслик;

б) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари:

ерларнинг ишлаб чиқариш чиқиндилари ва бошқа чиқиндилар, кимёвий ва радиоактив моддалар, оқова сувлар билан ифлосланмаслиги;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда тақиқланган кимёвий воситалардан фойдаланмаслик.


12. Инспекция қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш борасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш доирасида аниқланган ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши юзасидан материалларни тегишлилиги бўйича маъмурий ишларни кўриб чиқиш ваколатиги эга бўлган ваколатли органларга тақдим этиш;

давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектлардан уларга тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ҳолатини (молиявий хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда) мониторинг қилиб бориш, улардан зарур бўлган ахборот, ҳужжатлар ва бошқа материалларни бепул олиш;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг меъёрий қийматини ва сифат кўрсаткичларини аниқлаш, тупроқ бонитировкасини ўтказиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, тупроқшунослик, геоботаникага оид тадқиқотларни амалга ошириш ишларини ташкил этишда ўрганишлар ўтказиш;

ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарарни ҳисоблаш ва ундириш бўйича тегишли чоралар кўриш;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ҳолатини, қишлоқ хўжалиги экинлари ва агротехник тадбирларни учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар)дан белгиланган тартибда фойдаланган ҳолда, мониторинг қилиш мақсадида учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар)дан фойдаланиш;

ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишини бартараф этиш ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ тадбирларни амалга оширишга қаратилган, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши натижасида етказилган зарарни қоплаш бўйича маблағларни ундириш чораларини кўриш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ноқишлоқ хўжалиги мақсадларида асоссиз ажратиш ҳолатлари юзасидан ер участкаларини қайтариш тўғрисида судга даъво киритиш;

ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш учун ташкилотларга тақдимномалар киритиш ва материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига тақдим этиш;

ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини тўлиқ ёки қисман олиб қўйиш тўғрисида тақдимномалар ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни унумдорлигининг пасайиш ҳолатлари ҳақида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига маълумотлар киритиш.

Инспекция қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


4-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН

ЕРЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ

НАЗОРАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


13. Қуйидагилар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш мақсадида ўрганиш ишларини бошлаш учун асос бўлади:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари ёки ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирликнинг ҳамда Инспекциянинг буйруқлари;

ўтказилган мониторингдан олинган маълумотлар (ҳисоботлар) таҳлили;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;

оммавий ахборот воситалари берган хабарлар, шунингдек, Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирилган маълумотлар;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш юзасидан сўровлари.


14. Ўрганиш ишлари белгиланган тартибда давлат аттестациясидан ўтган ҳамда тегишли махсус гувоҳномага эга бўлган давлат инспекторлари томонидан уч иш куни ичида амалга оширилади.


15. Давлат инспекторларига ўрганиш ўтказиш ишларини амалга ошириш учун ҳудудга киришга тўсқинлик қилинган тақдирда, бу ҳақда ўрганиш ўтказилиши бошланган кунда давлат инспекторлари томонидан ўрганиш ишлари амалга ошириладиган давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс иштирокида далолатнома тузилади ва улар томонидан имзоланади.

Давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс далолатномани имзолашдан бош тортганда, бу ҳақда далолатномага қайд этиб қўйилади.

Бунда ўрганиш ишларини амалга оширишга тўсқинлик қилган давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи шахсни тегишли жавобгарликка тортиш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чоралар кўрилади.

Ўрганиш ишларини амалга оширишга тўсқинлик қилган шахсларнинг жавобгарликка тортилиши ўрганиш ишларини бекор қилиш учун асос бўлмайди.


16. Ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш ҳолатлари юзасидан келиб тушган мурожаатлар бўйича зарур ҳолларда Инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари ўрганиш ишларини амалга ошириш учун тегишли ташкилотлардан икки иш куни ичида мутахассисларни жалб қилиши мумкин.

Мутахассислар жалб қилинганлиги тўғрисидаги маълумот ўрганиш ишлари амалга оширилаётган давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарига етказилиши лозим.


17. Ўрганиш ишлари якунланган кунида давлат инспекторлари томонидан ўрганиш натижаси юзасидан мазкур Низомга 2-иловада келтирилган шаклда маълумотнома расмийлаштирилади.


18. Ўрганиш жараёнида ҳар бир масала тўлиқ ўрганилиши ва маълумотномада қайд этилиши лозим.

Ўрганишга асос бўлган масала бўйича камчилик аниқланмаганда, давлат инспектори томонидан бу ҳақда маълумотномада кўрсатилади.


19. Маълумотномада етарли даражада исботланмаган, асоссиз, тахминий хулосалар бўлмаслиги лозим. Агарда ўрганиш давомида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланмаса, бу маълумотномада қайд этилади.


20. Ўрганиш ишлари якунланган кунда икки нусхада маълумотнома тузилиб, уларнинг ҳар бири давлат инспектори, ўрганиш амалга оширилган давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбари томонидан имзоланади ва бир нусхаси ўрганиш амалга оширилган давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектларда қолдирилади.

Ўрганиш ишлари амалга оширилган давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс маълумотномани имзолашдан бош тортган тақдирда, бу ҳақда ўрганиш бўйича давлат инспектори томонидан далолатнома расмийлаштиради ва маълумотномага илова қилинади. Бу ҳолатда маълумотноманинг бир нусхаси ўрганиш амалга оширилган давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектларга почта орқали хат билан юборилади.


21. Ўрганиш маълумотномаси имзоланиб, ўрганиш ишлари амалга оширилган давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектларга топширилган кун ўрганиш тугалланган кун деб ҳисобланади.


22. Давлат инспектори ўрганиш якунлангандан сўнг барча ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантиради.

Йиғмажилдда:

ўрганиш давомида тузилган маълумотлар ва далолатномалар;

ўрганиш маълумотномасида акс этган қонун бузилиш ҳолатларини тасдиқловчи ҳужжатлар, уларга йўл қўйган айбдор шахсларнинг тушунтириш хатлари;

ўрганиш давомида аниқланган ҳолатларнинг фото суратлари;

жойнинг харитасидан кўчирма бўлади.


23. Давлат инспекторлари йиғмажилдни уч иш кунида Инспекциянинг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлимига ёки ҳудудий бошқармаларига тақдим этади.

24. Инспекция бошлиғи, ўринбосарлари ва Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари ва ўринбосарлари беш иш куни ичида ҳужжатларни кўриб чиқади ёки тегишлилиги бўйича маъмурий ишни кўриб чиқиш ваколатиги эга бўлган органларга юборади.

25. Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 332-1-моддасига мувофиқ амалга оширилади.


26. Инспекция бошлиғи, Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга оид қонун бузилиш ҳолатлари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш хусусида ўрганиш ишлари якуни бўйича беш иш куни ичида тақдимнома киритади.

Ўрганиш ишлари амалга оширилган барча давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари томонидан бир ой муддатда тақдимнома кўриб чиқилиши ва натижаси тўғрисида Инспекцияга ва унинг ҳудудий бошқармаларига маълум қилиниши шарт.

27. Давлат инспекторлари ҳужжатларни кўриб чиқиш натижасида ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарарлар бўйича ушбу зарарларни ундириш чораларини кўради.


5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


28. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза

қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари


1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини республиканинг бутун ҳудудида амалга оширади:

а) тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан мақсадли фойдаланиш юзасидан ўтказадиган ўрганишларни Текширувларни электрон рўйхатга олишнинг ягона тизимида рўйхатга олинмаган ҳолда амалга ошириш;

б) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш мақсадида ўрганиш ишларини амалга ошириш.


Доимий равишда









2-босқич

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўйича давлат инспекторлари


Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўйича ўрганиш ишларини бошлаш, бунда:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ёки Инспекциянинг топшириқлари;

ўтказилган мониторингдан олинган маълумотлар таҳлили;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;

оммавий ахборот воситалари берган хабарлар, шунингдек, Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирилган маълумотлар;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш юзасидан сўровлари.


Уч иш куни ичида









3-босқич

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўйича давлат инспекторлари


Ўрганиш ишларини амалга ошириш учун тўсқинлик қилинган тақдирда, ўрганиш ишлари амалга ошириладиган давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс иштирокида далолатнома тузади ва улар томонидан имзоланишини таъминлайди.


Заруратга кўра, ўрганиш бошланган кунда









4-босқич

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари


Ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш ҳолатлари юзасидан келиб тушган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотлардан мутахассисларни жалб қилади.


Заруратга кўра, икки иш куни ичида









5-босқич

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўйича давлат инспекторлари


1. Ўрганиш ишлари якуни бўйича икки нусхада маълумотнома расмийлаштиради.


2. Ўрганиш ишлари якуни бўйича барча ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантиради.


3. Йиғмажилдни Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ёки унинг ҳудудий бошқармаларига тақдим этади.


Ўрганиш якунланган кунда




Уч иш куни ичида









6-босқич

Инспекция бошлиғи, ўринбосарлари ва Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари ва ўринбосарлари


1. Ўрганиш натижалари бўйича ҳужжатларни кўриб чиқади ёки тегишлилиги бўйича ишни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган органларга юборади.


2. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга оид қонун бузилиш ҳолатлари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектларга тақдимнома киритади.


Беш иш куни ичида









7-босқич

Ўрганиш ишлари амалга оширилган давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектлар


Тақдимномани кўриб чиқади ва натижаси тўғрисида Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ёки унинг ҳудудий бошқармаларига маълум қилади.


Бир ой муддатда



       





Низомга

2-ИЛОВА



МАЪЛУМОТНОМА

20____ йил "____"__________

Тошкент шаҳри

Ўрганиш ишлари амалга оширилган ташкилот:

-


Ўрганиш ишлари учун асос

-


Ўрганиш ишларини амалга оширувчилар Ф.И.О. ва лавозими

-


Ўрганиш ишлари амалга оширилган соҳа

-

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан мақсадли фойдаланиш юзасидан

Ўрганиш ишларида иштирок этган ташкилот ходими

-


          

га асосан "__________________________________________" ____________________ да қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан мақсадли фойдаланиш юзасидан ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Ўрганиш давомида


каби қонун талабларига амал қилинмаганлик ҳолатлари аниқланди.


Ўрганиш ишлари натижаси бўйича қуйидагилар тавсия этилади:


Ушбу маълумотномада кўрсатиб ўтилган ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш ҳолатлари ва унинг оқибатларини бартараф этиш юзасидан "_____________________" __________________________га _____ кун муддатда бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.


Маълумотномани туздик:

Маълумотнома билан танишдим, эътирозларим ____________________ (бор ёки йўқ) ва бир нусха олдим:



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 14 январь
















































Время: 0.0326
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск