Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.1999 й. 373-сон "Ўзбекистон Республикасининг чакана бозорлари ҳудудида жисмоний шахсларнинг савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.08.1999 й.

N 373



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ЧАКАНА БОЗОРЛАРИ ҲУДУДИДА ЖИСМОНИЙ

ШАХСЛАРНИНГ САВДО ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг чакана бозорлари ҳудудида истеъмол товарлари билан чакана савдо қилувчи ва хизматлар кўрсатувчи жисмоний шахслар фаолиятини тартибга солиш, шунингдек хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚAPOP ҚИЛАДИ:


1. "Отчопар буюм бозори" очиқ акциядорлик жамиятининг иш тажрибаси Ўзбекистон Республикасининг бошқа чакана бозорларига ҳам татбиқ этилсин.


2. Белгилансинки, 1999 йил 1 сентябрдан бошлаб Тошкент шаҳрида ва 1 октябрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жисмоний шахслар юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти тартибида истеъмол товарлари сотиш ва хизматлар кўрсатиш учун чакана бозорлар, савдо марказлари ва савдо комплекслари ҳудудига тадбиркорда туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан берилган ҳамда даромаддан олинадиган солиқ тўланганлиги тўғрисида солиқ инспекциясининг белгиси қўйилган гувоҳнома мавжуд бўлган ҳолдагина қўйилади.


3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган чакана бозорлар, савдо марказлари ва савдо комплексларида (кейинги ўринларда бозорлар деб аталади) жисмоний шахслар томонидан чакана савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ушбу Тартиб деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотувчи жисмоний шахсларга татбиқ этилмайди.


4. Белгилансинки:

бозорлар ҳудудида истеъмол товарлари билан чакана савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани олган ва юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахслар даромадлар ва xapaжaтлapни ҳисобга oлиш дафтарини юритишдан озод қилинадилар ва мазкур қарор билан белгиланган тартибга мувофиқ қайд этилган ставка бўйича солиқ тўлайдилар;

бозорлар ҳудудида истеъмол товарлари билан чакана савдо қилаётган жисмоний шахслар даромадларига солинадиган солиқнинг қайд қилинган ставкаси озиқ-овқат товарлари учун - ойига энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан ўттиз бараваригачани, ноозиқ-овқат товарлари учун - ойига энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан йигирма бараваригачани ва хизматлар кўрсатувчилар учун - ойига энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан ўн бараваригачани ташкил этади. Бир жисмоний шахс бир вақтнинг ўзида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан савдо қилган тақдирда солиқ озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш учун белгиланган миқдордан келиб чиқиб белгиланади;

бозорларда жой бериш, савдо жойи ижарага олинганлиги учун тўлов ундириш ва савдо жойи ижарага олинганлиги учун талонлар бериш чакана бозорлар дирекциялари томонидан фақат чакана савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома ва ундаги даромаддан олинадиган солиқ тўланганлигини тасдиқловчи солиқ органларининг белгиси асосида амалга оширилади. Чакана бозорлар раҳбарлари мазкур талаб бажарилишини таъминлаш учун шахсан жавоб берадилар;

бозорларда чакана савдо фаолиятини амалга оширишни ва хизматлар кўрсатишни хоҳловчи жисмоний шахслар тегишли солиқларни ва савдо жойи учун ижара ҳақини камида бир ой муддатга олдиндан тўлашлари керак;

чакана бозорлар фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда ташкил этилади ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маҳаллий молия ва солиқ органлари билан биргаликда:

юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган, чакана савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини олган жисмоний шахслар даромадларига солинадиган солиқнинг қайд қилинган ставкалари миқдорларини ҳар бир аниқ чакана бозорда улар жойлашган жойни ва савдо оборотига таъсир қилувчи бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда, мазкур қарор билан белгиланган кўрсаткичлар доирасида ҳар йили белгиласинлар;

янги тартиб жорий этилгунга қадар чакана бозорлар ҳудудида савдо фаолиятини амалга оширишни хоҳловчи жисмоний шахслар ўртасида зарур тайёргарлик ва тушунтириш ишларини ташкил этсинлар ва ўтказсинлар;

заруриятга кўра умумий фойдаланишдаги турғун савдо павильонлари принципи бўйича озиқ-овқат товарларини сотишга ихтисослаштирилган озиқ-овқат бозорлари ва савдо марказлари ташкил этсинлар, уларда товарларни жойлаштириш учун улгуржи базалар, мева-сабзавот комбинатлари, бозорлар ва бошқа мавжуд иншоотларнинг бўш турган майдонлари ва қувватларидан фойдаланган ҳолда товарларни сотиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратсинлар.


6. Якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномаларни ва чакана бозорлар ҳудудида юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахсларга чакана савдо қилиш ва хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаларни ўз вақтида тайёрлаш ва беришни таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарлари зиммасига юклансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси чакана бозорлар ҳудудида юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахслардан бюджетга солиқлар ўз вақтида тушиши устидан самарали назоратни таъминлашнинг таъсирчан чора-тадбирларини кўрсин.


8. Маҳфий.


9. Вазирликлар ва идоралар ўз меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари М.З. Усмонов ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 8, 45-модда.































Время: 0.1942
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск