ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.12.2021 й. ПҚ-68-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги "Тошкент шаҳрида кўп тармоқли замонавий клиника барпо этиш" лойиҳасини амалга оширишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3298-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2021 й.

N ПҚ-68



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2017 ЙИЛ 29 СЕНТЯБРДАГИ

"ТОШКЕНТ ШАҲРИДА КЎП ТАРМОҚЛИ ЗАМОНАВИЙ

КЛИНИКА БАРПО ЭТИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ПҚ-3298-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Тошкент шаҳрида кўп тармоқли медицина маркази қурилишида коронавирус пандемияси муносабати билан жорий этилган чекловларнинг оқибатларини юмшатиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги "Тошкент шаҳрида кўп тармоқли замонавий клиника барпо этиш" лойиҳасини амалга оширишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3298-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор 2022 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 28 декабрдаги

ПҚ-68-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 29 сентябрдаги "Тошкент шаҳрида кўп тармоқли

замонавий клиника барпо этиш" лойиҳасини амалга оширишни

ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3298-сон

қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-бандда "2021" рақами "2022" рақами билан алмаштирилсин.


2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Лойиҳани амалга ошириш доирасида истисно тариқасида 2022 йил 31 декабрга қадар "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "УГМК-Холдинг" МЧЖ, "Кўп функцияли тиббиёт маркази" МЧЖ ҚК, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари:

Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан бажарилган ишлардан (кўрсатилган хизматлардан) олинган даромадлар бўйича юридик шахслар фойда солиғидан;

чет эл фуқаролари меҳнатига ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар бўйича ижтимоий солиғини тўлашдан;

лойиҳани амалга ошириш доирасида олиб келинадиган махсус қурилиш техникаси, инструментлар, ускуналар, шу жумладан тиббиёт ускуналари, ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи буюмлар ва узеллар, хом ашё, материаллар ва бошқа жиҳозлар, технологик ҳужжатлар, жиҳозлар, автотранспорт, металл прокати, мебеллар, компьютер, телекоммуникация, коммутация ва сервер ускуналари божхона божлари тўлашдан озод қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 428-моддасига мувофиқ соғлиқни сақлаш объектлари эгаллаган ер участкалари, шу жумладан уларни қуриш даврида юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ солинмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, ер участкалари ўз мақсади бўйича фойдаланилмаганда, ер солиғи бўйича имтиёзларнинг амал қилиши солиқ имтиёзи қўлланилган бутун давр, шу жумладан қурилиш даври учун ер солиғини тўлаш мажбуриятлари тикланган ҳолда, қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тартибда бекор қилинади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 29 декабрь


















































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск