ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Педагог кадрлар. Ишга қабул қилиш. Аттестация /

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 30.12.2021 й. 53-2021-сон "Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари (таълим йўналишлари) бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.01.2022 й. 3345-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.01.2022 й.

N 3345




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ

30.12.2021 й.

N 53-2021


БУЙРУҒИ



Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари

(таълим йўналишлари) бўйича бир нафар ўқитувчи

ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг

нормативларини тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 164-сон "Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги ва 2020 йил 26 августдаги 517-сон "Республика олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва бошқа тоифадаги ходимларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари (таълим йўналишлари) бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативлари 1-иловага мувофик тасдиқлансин.


2. Айрим идоравий норматив-ҳукуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Олий ва ўрта махсус таълим вазири                                       А.Х. Тошкулов






Буйруққа

1-ИЛОВА



Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари

(таълим йўналишлари) бўйича бир нафар ўқитувчи

ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг

НОРМАТИВЛАРИ

Т/р

Таълим соҳалари ва йўналишлари номи

2021/2022

ўқув йилидан

бошлаб


1.

Муҳандислик иши таълим соҳаси

Ишлаб чиқариш технологиялари таълим соҳаси

Математика таълим соҳаси

Компьютер технологиялари ва информатика таълим соҳаси

Архитектура ва қурилиш таълим соҳаси (Архитектура (турлари бўйича) таълим йўналиши бундан мустасно)

Алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари таълим соҳаси

Қишлоқ хўжалик техникаси таълим соҳаси

Транспорт таълим соҳаси

Ҳаётий фаолият хавфсизлиги таълим соҳаси

Хизматлар соҳаси (фаолият турлари ва йўналишлари бўйича) таълим йўналиши


15,8

2.

Гуманитар фанлар таълим соҳаси (филология ва тилларни ўқитиш (тиллар бўйича) таълим йўналиши (хорижий тилларга оид қисми), шунингдек таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича) таълим йўналиши бундан мустасно)

Табиий фанлар таълим соҳаси

Социология ва психология таълим соҳаси

Журналистика ва ахборот таълим соҳаси

Ҳуқуқ таълим соҳаси

Ижтимоий таъминот таълим соҳаси

Атроф-муҳит муҳофазаси таълим соҳаси

Ижтимоий-маданий фаолият таълим йўналиш

Хизмат кўрсатиш техникаси ва технологияси (хизмат кўрсатиш тармоқлари бўйича) таълим йўналиши


16,0

3.

Филология ва тилларни ўқитиш (тиллар бўйича) таълим йўналиши (хорижий тилларга оид қисми)

Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича) таълим йўналиши


12,0

4.

Санъат таълим соҳаси


5,4

5.

Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) таълим йўналиши


11,0

6.

Педагогика таълим соҳаси


16,0

7.

Иқтисод таълим соҳаси

Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш таълим йўналиши

Туризм (фаолият йўналишлари бўйича) таълим йўналиши


16,0

8.

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги таълим соҳаси

Қишлоқ хўжалигида менежмент таълим соҳаси

Ветеринария таълим соҳаси

Ирригация ва мелиорация таълим соҳаси


15,8

9.

Архитектура (турлар бўйича) таълим йўналиши


10,4

10.

Соғлиқни сақлаш таълим соҳаси


9,6

           

Изоҳ:


1. Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари (таълим йўналишлари) бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативлари олий таълим муассасаларида таълимнинг ишлаб чиқаришдан ажралган (кундузги) шакли ҳамда ишлаб чиқаришдан ажралмаган (кечки) шакли бўйича таълим соҳалари (таълим йўналишлари) бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сонининг нисбатини белгилайди.

Зарур ҳолларда, олий таълим муассасаси кенгашларига таълим соҳалари (таълим йўналишлари) бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатини 50 фоизгача ўзгартириш ваколати берилади.


2. Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари (таълим йўналишлари) бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативлари профессор-ўқитувчилар таркиби алоҳида қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилган олий таълим муассасалари ва олий ҳарбий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Таълим соҳалари (таълим йўналишлари) бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативлари айрим олий таълим муассасаларида қуйидагича белгиланади:

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси учун 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб - 14,4 нисбатда;

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети учун 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб - 11,2 нисбатда;

Ўзбекистон халқаро ислом академияси учун 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб - 8,8 нисбатда.


Мазкур Нормативлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.






Буйруққа

2-ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2017 йил 16 октябрдаги 18-2017-сон "Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2945, 2017 йил 7 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 45-сон, 1123-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 14 сентябрдаги 22-2018-сон "Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2945-1, 2018 йил 10 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 41-сон, 817-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 24 январь


















































Время: 0.1809
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск