ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 05.01.2022 й. IHL-1880/21-сон "Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 24.01.2022 й. 2764-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.01.2022 й.

N 2764-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

РАЁСАТИНИНГ

05.01.2022 й.

N IHL-1880/21


ҚАРОРИ



Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сон "Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/2-сон қарори (рўйхат рақами 2764, 2016 йил 17 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 йил 7-сон, 69-модда) билан тасдиқланган Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                                    А.Т. Юсупов






Қарорга

ИЛОВА



Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 1-банднинг учинчи хатбошисидаги ва иловадаги "муассасанинг" деган сўзлар "ташкилотнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 4-банддаги "муассаса" ва "илмий ташкилот ва таълим муассасалари" деган сўзлар тегишли равишда "ташкилот" ва "илмий ва таълим ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 5-бандда:

биринчи хатбошидаги "муассасада" деган сўзлар "ташкилотда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "муассасаларда" деган сўзлар "ташкилотларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Илмий ёки таълим ташкилотлари (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) раҳбариятига ўзлари раҳбарлик қилаётган ташкилотда, вазирлик ва идоралар раҳбариятига ўзлари раҳбарлик қилаётган тизимдаги ташкилотларда малакавий имтиҳонларни топширишига рухсат этилмайди. Бунда ОАК томонидан ташкилот раҳбарияти ёки вазирлик ва идоралар раҳбариятининг мурожаатига асосан, улар малакавий имтиҳонларни топшириши мумкин бўлган ташкилотлар (малакавий имтиҳонларни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар орасидан) белгилаб берилади.".


4. 6-бандда:

биринчи хатбошидаги "муассасалар" деган сўзлар "ташкилотлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Муассаса" ва "муассасага" деган сўзлар тегишли равишда "Ташкилот" ва "ташкилотга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "муассасалар", "муассасага" ва "Муассасалар" деган сўзлар тегишли равишда "ташкилотлар", "ташкилотга" ва "Ташкилотлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 7-банднинг биринчи хатбошисидаги "муассасаларда муассаса" деган сўзлар "ташкилотларда ташкилот" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 10-бандда:

биринчи хатбошидаги "муассаса" ва "муассасанинг" деган сўзлар тегишли равишда "ташкилот" ва "ташкилотнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "муассасага" ва "муассаса" деган сўзлар тегишли равишда "ташкилотга" ва "ташкилот" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 13, 18, 22 ва 27-бандлардаги "муассаса" деган сўзлар "ташкилот" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 14-банднинг биринчи хатбошисидаги "муассасалар" ва муассасада" деган сўзлар тегишли равишда "ташкилотлар" ва "ташкилотда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 17-банддаги "Муассасалар" ва "муассасада" деган сўзлар тегишли равишда "Ташкилотлар" ва "ташкилотда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 20-банддаги "муассасада" ва "муассаса" деган сўзлар тегишли равишда "ташкилотда" ва "ташкилот" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 23-банддаги "муассаса(лар)га" деган сўз "ташкилот(лар)га" деган сўз билан алмаштирилсин.


12. 24-банддаги "Муассасалар" деган сўз "Ташкилотлар" деган сўз билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 24 январь



















































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск