ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Диний ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.01.2022 й. 42-сон "Диний ташкилотнинг фаолияти тугатилганда кредиторларнинг даъволари бўйича ундириш қаратилиши мумкин бўлмаган, ибодат қилиш учун мўлжалланган мол-мулк рўйхатини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.01.2022 й.

N 42




ДИНИЙ ТАШКИЛОТНИНГ ФАОЛИЯТИ ТУГАТИЛГАНДА

КРЕДИТОРЛАРНИНГ ДАЪВОЛАРИ БЎЙИЧА УНДИРИШ

ҚАРАТИЛИШИ МУМКИН БЎЛМАГАН, ИБОДАТ ҚИЛИШ

УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН МОЛ-МУЛК РЎЙХАТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



"Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасида диний ташкилотнинг фаолияти тугатилганда кредиторларнинг даъволари бўйича ундириш қаратилиши мумкин бўлмаган, ибодат қилиш учун мўлжалланган мол-мулкнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Диний ташкилотнинг фаолияти тугатилганда кредиторларнинг даъволари бўйича ундириш қаратилиши мумкин бўлмаган, ибодат қилиш учун мўлжалланган мол-мулкнинг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибиятига ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси С.Д. Тошбоев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 26 январдаги

42-сон қарорига

ИЛОВА



Диний ташкилотнинг фаолияти тугатилганда кредиторларнинг

даъволари бўйича ундириш қаратилиши мумкин бўлмаган,

ибодат қилиш учун мўлжалланган мол-мулк

РЎЙХАТИ


1. Масжидда намоз ибодатини адо этиш учун мўлжалланган мато (жойнамоз).


2. Масжидда маъруза учун мўлжалланган минбар.


3. Масжидда ибодат йўналишини белгилаш учун ўрнатиладиган меҳроб.


4. Диний мазмундаги адабиётлар.


5. Ибодатларда фойдаланиладиган тасбеҳ.


6. Жума намози маърузасида фойдаланиладиган ҳасса.


7. Шиалик йўналишида намоз ибодатида сажда учун фойдаланиладиган тош.


8. Намозхон ибодати давомида олдига қўйиб фойдаланадиган тўсиқлар (сутра).


9. Намоз вақтларини кўрсатувчи таблолар.


10. Қуръон ўқиш учун ишлатиладиган тагтахтачалар (лавҳ).


11. Авлиёлар жасади бўлаклари солинадиган идиш.


12. Деворий мозаика.


13. Деворий сурат.


14. Диний мазмундаги деворий ёпинғич.


15. Икона.


16. Икона қўйиш учун мослама.


17. Иконостас (иконалар жамламаси).


18. Исо Масиҳнинг хочга михланган тимсоли.


19. Исо Масиҳ ҳайкали.


20. Маъбуд ҳайкали.


21. Меҳроб (алтарь).


22. Меҳроб учун ёпинғич.


23. Меҳроб учун стол.


24. Минбар (трибуна).


25. Мой солинадиган идиш.


26. Мусиқий ликобча.


27. Муқаддас нон солинадиган қути.


28. Ноғора.


29. Орган (мусиқа асбоби).


30. Руҳонийларнинг ибодат либоси.


31. Санамлар ҳайкалчаси.


32. Тавба қилиш ва гуноҳларни кечириш (индульгенция) кўчма хонаси.


33. "Таврот" китоби ўрами.


34. Чўқинтириш учун ликобча.


35. Чўқинтириш учун ўтириш мосламаси.


36. Шамдон (лампада, минора).


37. Қўнғироқ.


38. Хоч.


39. Хоч қўйиш учун мослама.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 26 январь















































Время: 0.2074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск