ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.01.2022 й. 41-сон "Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.01.2022 й.

N 41




ОРОЛБЎЙИ МИНТАҚАСИНИ ЭКОЛОГИК

ИННОВАЦИЯЛАР ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР

ҲУДУДИГА АЙЛАНТИРИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда Oрoлбўйи минтақасида экологик вазиятни тубдан яхшилаш, минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш ҳамда аҳоли турмуш тарзи ва даромадларини оширишга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди.

Орол денгизининг қуриб қолган қисмида экотизимни яхшилаш, тадқиқотлар ва инновацияларнинг илғор тажрибаларини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси ташкил этилди ҳамда Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг махсус резолюцияси қабул қилинди.

Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш ҳамда ушбу ҳудудни барқарор ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2021 йил 18 майдаги "Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида"ги махсус резолюциясини амалга ошириш чоралари тўғрисида" 2021 йил 29 июлдаги ПҚ-5202-сон қарорига мувофиқ ташқи кўмак маблағларини ажратувчи донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, молия институтлари, жамғармалар ва компаниялар маблағларини жалб қилиш ҳамда "Оролбўйи минтақаси - экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди" концепцияси ва "Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш бўйича кўп томонлама "йўл харитаси"ни тасдиқлаш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидаги устувор йўналишларни назарда тутувчи Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш концепцияси (кейинги ўринларда - Концепция) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

институционaл иннoвaциялaрни амалга ошириш, ҳамкорлaр вa мaнфaaтдoр тoмoнлaр билaн сaмaрaли ишлaш имкoниятини бeрaдигaн мexaнизмлaрни амалиётга татбиқ қилиш;

тexнoлoгик иннoвaциялaр, шу жумлaдaн, йўналишлар бўйича "драйвер" клaстeрлaрни ташкил этиш, экотизимларни бoшқaришнинг самарали усулларини, айниқса, табиий ресурсларни тежовчи самарали янги тexнoлoгиялaрни жорий қилиш;

иқтисoдий вa мoлиявий иннoвaциялaрни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, тexнoлoгик иннoвaциялaрни рaғбaтлaнтириш ҳамда "яшил" иш ўринлaрини ташкил этиш учун зaрур бўлгaн бoзoр вa нaрx-наво мexaнизмлaрини шакллантириш;

инновацион сиёсат ва ҳуқуқий иннoвaциялaрни татбиқ қилиш, шу жумладан, иқлим ўзгариши билан боғлиқ хатарларни баҳолаш, қишлoқ xўжaлиги вa "яшил" иқтисoдиёт стрaтeгияларини aмaлгa oшириш, ер эгаларининг инвестиция киритишини рaғбaтлaнтирувчи ер ислоҳотларини жорий этиш.


3. Қуйидагиларни ўз ичига олувчи 2022-2026 йилларда Оролбўйи минтақасига ташқи кўмак маблағларини жалб қилишнинг устувор йўналишлари тўғрисидаги кўп томонлама "йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "йўл харитаси"):

2022-2026 йилларда Оролбўйи минтақасини комплекс ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишнинг устувор йўналишлари 2-иловага мувофиқ;

Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда дастур ва лойиҳаларни амалга оширишнинг мониторингини ташкил этиш чора-тадбирлари 3-иловага мувофиқ;

Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳалар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда "йўл харитаси"да белгиланган чора-тадбирлар ва лойиҳаларнинг ташқи кўмак маблағларини ажратувчи донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, молия институтлари, жамғармалар ва компаниялар маблағлари ҳисобидан амалга оширилишини назарда тутсин ва ушбу маблағларни жалб қилиш бўйича амалий чораларни кўрсин;

Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда Концепция ва "йўл харитаси"да белгиланган чора-тадбирлар ва лойиҳаларнинг ижроси юзасидан ҳар чоракдан кейинги ойнинг 10-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий ахборот киритиб борсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, манфаатдор вазирлик ва идоралар раҳбарлари:

2022 йил 31 июлга қадар устувор равишда камбағалликни қисқартириш ва янги иш ўринларини яратиш ҳамда экологик ҳолатни яхшилашга эътибор қаратган ҳолда, Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳалар паспортлари ишлаб чиқилишини таъминласин. Бунда тегишли ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқишда инвестиция, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини ривожлантириш, "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" давлат мақсадли дастурлари инобатга олинсин;

Концепция ва "йўл харитаси"да назарда тутилган тегишли тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажариш юзасидан шахсан масъул этиб белгилансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 25 январдаги

41-сон қарорига

2-ИЛОВА



2022-2026 йилларда Оролбўйи минтақасини

комплекс ривожлантиришга қаратилган

чора-тадбирларни амалга оширишнинг

УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ


Асосий йўналишлар

Амалга ошириш

механизмлари

Кутилаётган

натижалар,

баҳолаш

индикаторлари

Барқарор ривожланиш мақсадлари

(БРМ)

Масъул

ижрочилар

Халқаро ҳамкорлар

I. ЭКОЛОГИК БАРҚАРОРЛИК ВА ЭКОЛОГИК ИННОВАЦИЯЛАР ВА

ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЧОРАЛАР КОМПЛЕКСИ

1.1. Сув ресурсларини барқарор бошқариш

Салоҳиятни ошириш ва норматив-ҳуқуқий базани (таъминотни) такомиллаш-тириш

1. Сув хўжалиги мутахассислари малакасини ошириш ва ўқув материалларини тайёрлаш.


2. Маҳаллий даражада сув ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш учун сув истеъмолчилари уюшмалари имкониятларини кенгайтириш.


3. Сув истеъмолчилари учун сув тежайдиган технологиялар ва инновацияларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳат хизматлари тизимини ташкил этиш.


4. Оролбўйи минтақасида сув ресурсларини интеграциялашган бошқаришни жорий қилиш ва сув ресурсларидан фойдаланишни мувофиқлаштиришни яхшилаш масалалари бўйича институционал-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.

Сув хўжалиги тизими ташкилотлари ва сув истеъмолчиларининг асосий гуруҳлари эҳтиёжларини қоплайдиган, мувофиқ ишлайдиган ўқитиш ва маслаҳат хизматларини кўрсатиш тизими.

Сув хўжалиги вазирлиги бошчилигида жойларда асосий ўқув маркази, барча туман марказларида маслаҳат марказлари.

БРМ 4, 6

Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзгидромет маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, фуқаролик жамияти институтлари

ЮНЕСКО, Жаҳон банки, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инфратузил-мани, ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожланти-риш ва энг илғор тажрибаларни намойиш этиш

1. Комплекс гидрологик тадқиқотларни ўтказиш учун сув хўжалиги тизимининг стационар ва дала лабораторияларини жиҳозлаш.


2. Моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва Орол денгизи ҳавзасида гидропостлар тармоғини кенгайтириш орқали сув ресурсларини мониторинг қилиш тизимини кучайтириш.


3. Сув тақсимлашни мувофиқлаштиришнинг самарадорлигини ошириш учун давлатлараро сув ресурсларини мониторинг қилиш тизимини ташкил этиш.


4. Сув истеъмолчилари ўртасида сув ресурслари сарфи ҳисобини юритиш маҳаллий тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.


5. Асосий сув хўжалиги иншоотларининг самарадорлигини ошириш ва сувнинг техник йўқотишларини камайтириш мақсадида уларни реконструкция қилиш ва модернизациялаш.


6.. Каналбўйи линзаларидан аҳоли эҳтиёжлари учун фойдаланишни кенгайтириш мақсадида уларнинг ҳозирги ҳолатини баҳолаш.


7. Ер ости сувлари ҳолатини баҳолаш ва мониторинг қилишнинг комплекс дастури, жумладан, масофадан тадқиқ этиш усулларини ишлаб чиқиш.

Сув хўжалиги тизимини модернизациялаш ҳамда ер усти ва ер ости сувларини бошқариш бўйича тадқиқот, мониторинг ва хўжалик ишлари комплексини амалга ошириш учун замонавий жиҳоз-ускуналар билан жиҳозлаш. Асосий сув хўжалиги инфратузилмасининг самарадорлигини ошириш.

20 та гидропостни, жумладан, қўшни давлатлар чегараларидаги постларни техник жиҳозлаш, 10 та маҳаллий сув истеъмоли ҳисоби тизими, 20 тагача реконструкция қилинган сув хўжалиги иншооти, 3 та лаборатория, ер ости сувларини мониторинг қилиш дастурларини ишлаб чиқиш.

БРМ 6

Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзгидромет маркази, "Ўзбекгидро-геология" ДУК", Республика агрохизматлар миллий маркази

ЕИБ, ЮНЕСКО, Жаҳон банки, IRSA-CNR-сув тадқиқотлари институти, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инновациялар ва АКТни жорий этиш

1. Минтақани ривожлантириш омиллари ва иқлим ўзгаришининг таъсирини ҳисобга олган ҳолда, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда сув ресурслари ва сув таъминотига эҳтиёжларни моделлаштириш ва прогнозлаш.


2. Масофадан зонд тадқиқоти усуллари ва географик ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, сув ресурсларини мониторинг қилиш тизимини ташкил этиш.


3. Оролбўйи минтақасида мониторинг автоматик пунктларини ва замонавий таҳлилий жиҳоз-ускуналарни жорий қилиш ҳисобига сув ресурслари сифатини мониторинг қилиш тизимини яхшилаш.


4. Биотехнологиялардан фойдаланиб, ер усти сувларини тозалаш бўйича синов чораларини ўтказиш.


5. Амударё сув ҳавзаси дельтасида чучук ер ости сувларини муқобил сув таъминоти манбаи сифатида реабилитация қилиш ишларини бажариш.

Замонавий усуллар, технологиялар ва инновацияларни жорий этиш ҳамда сув хўжалиги соҳасида бошқариш, мониторинг ва тадқиқот масалаларида автоматлаштириш даражасини ошириш.

Сув истеъмоли-сув таъминоти модели, масофадан сув ресурсларини мониторинг қилиш тизими, географик ахборот тизимлари, 10 та автоматик сув ресурсларини мониторинг қилиш тизими, ер усти сувларини тозалаш бўйича 4 та тажриба лойиҳалари, ўзанбўйи линзаларни реабилитация қилиш бўйича 2 та тажриба лойиҳалари.

БРМ 6

Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзгидромет маркази

ЮНЕСКО, ЖАЙКА, IRSA-CNR-сув тадқиқотлари институти, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инклюзив ривожланиш

1. Оролбўйи минтақасининг олий таълим муассасаларида "гидрология" мутахассислигига ўқитиш бўйича грант дастурларини жорий қилиш ҳисобига ёшларни сув хўжалиги тизимига жалб қилиш дастурини ишлаб чиқиш.


2. Сув хўжалиги соҳасида ёш мутахассисларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш дастурини ишлаб чиқиш.

Сув хўжалиги соҳасида ишлашнинг жозибадорлигини ошириш дастурини жорий этиш.

"Гидрология" мутахассисларини тайёрлаш бўйича грант дастури, ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлашнинг тажриба дастурини ишлаб чиқиш.

БРМ 4, 6

Сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, фуқаролик жамияти институтлари

ЮНЕСКО, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

1.2. Ер ресурсларини барқарор бошқариш

Салоҳиятни ошириш ва норматив-ҳуқуқий базани (таъминотни) такомиллаш-тириш

1. Ердан фойдаланувчилар учун тупроқ деградациясига қарши курашишда замонавий технологиялар ва инновацияларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳат хизматлари тизимини ташкил этиш.


2. Яйловлар ва суғориладиган ерлар деградацияси ва тупроқ шўрланишига қарши курашиш соҳасида тадқиқотларни кенгайтириш.


2. Яйловлардан оқилона фойдаланиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани ривожлантириш ва такомиллаштириш.


4. Қишлоқ хўжалиги ишчиларини яйловлар ва суғориладиган ерлар деградациясига қарши курашиш ва унинг олдини олиш усулларига ўқитиш.

Ердан фойдаланувчилар учун мувофиқ ишлайдиган ўқитиш ва маслаҳат хизматларини кўрсатиш тизимини жорий этиш.

Қорақалпоғистон Республикаси агрохизматлар маркази, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказини ташкил этиш.

БРМ 2, 4, 15

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Республика агрохизматлар миллий маркази, фуқаролик жамияти институтлари

ФАО, ЮНЕСКО, Жаҳон банки, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЦ)нинг Орол бўйи ҳудудида экологияга қаратилган минтақавий ривожланиш лойиҳаси, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инфратузил-мани, ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожланти-риш ва энг илғор тажрибаларни намойиш этиш

1. Тупроқнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва ер ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш чораларини ишлаб чиқиш учун тупроқ ҳолатини мониторинг қилиш тизимини ривожлантириш.


2. Яйлов ерларини тиклаш ва яйловлардан оқилона фойдаланиш усулларини жорий қилиш чоралари комплексини амалга ошириш.


3. Яйловларга юкланишни камайтириш ва тақсимлаш, аҳоли пунктлари атрофида ва ўтлоқларда ерлар деградациясининг олдини олиш учун яйловлардан ротацион (алмашлаб) фойдаланиш тизимини жорий қилиш.


4.. Чўлланиш жараёнларини тадқиқ этиш ва ерлар деградациясига қарши курашиш учун стационар ва дала лабораторияларини жиҳозлаш.

Ер ресурсларини мониторинг қилиш тизимини модернизациялаш ва жиҳозлаш ҳамда ерлар деградациясига қарши курашиш ва унинг олдини олиш усулларини жорий қилиш.

Мониторинг тизимини техник жиҳозлаш (5 та пункт), 2 та лаборатория, 3 та туманда яйловларни бошқариш бўйича тажриба дастурини ишлаб чиқиш.

БРМ 2, 15

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

ФАО, ЕИБ, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инновациялар ва АКТни жорий этиш

1. Ер ресурсларини самарали мониторинг қилиш ва бошқариш учун масофадан зонд тадқиқоти ва географик ахборот тизимларидан фойдаланиш.


2. Тупроқларни барқарорлаштириш, шўрланишга қарши курашиш ва қишлоқ хўжалигида мақсадли қурғоқчил тупроқларда сувни ушлаб қолиш учун фито мелиорация ва бошқа инновацион ёндашувлар ва технологияларни қўллаш чораларидан фойдаланишни кенгайтириш.


3. Экологик хавфсиз ўғитларни ишлаб чиқариш.

Ер ресурсларини мониторинг қилиш ва ер самарадорлигини ошириш соҳасида замонавий усуллар, технологиялар ва инновацияларни жорий этиш.

Ер ресурсларини мониторинг қилиш тизими, географик ахборот тизимлари, қишлоқ хўжалигида мақсадли ерларда фито мелиорация бўйича 5 та тажриба дастурлари, 2 та туманда ўғитларни ишлаб чиқариш тажриба дастурларини амалга ошириш.

БРМ 2, 15

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

ФАО, Жаҳон банки, ГИЦнинг Орол бўйи ҳудудида экологияга қаратилган минтақавий ривожланиш лойиҳаси, ЖАЙКА, IRSA-CNR-сув тадқиқотлари институти, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инклюзив ривожланиш

Ўтлоқларга ҳайдаб чорвачилик билан шуғулланадиган оилаларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш.

Қишлоқ хўжалигида ишлаш жозибадорлигини ошириш дастурини жорий қилиш.

1 та қўллаб-қувватлаш бўйича тажриба дастурини амалга ошириш.

БРМ 1

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари

Донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

1.3. Биологик хилма-хилликни, ўрмон хўжалигини ва муҳофаза

этиладиган табиий ҳудудларни барқарор бошқариш

Салоҳиятни ошириш ва норматив-ҳуқуқий базани (таъминотни) такомиллаш-тириш

1. Селекция ва уруғчилик билан шуғулланадиган ўрмон хўжалиги ташкилотларининг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш ва Оролбўйи шароитида экиш материалларини етиштириш, ўрмонларни ташкил қилиш ва ўрмонлар зараркунандаларига қарши курашиш технологияларини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш.


2. Ўрмон хўжалиги мутахассислари ва маҳаллий аҳоли учун замонавий услублар ва технологиялардан фойдаланиб, ўрмончилик ва ҳудудларни кўкаламзорлаштириш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.


3. Аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича ҳамда ўрмон хўжалиги ишчилари учун малака ошириш курсларини ўтказиш бўйича ўқув марказини ташкил этиш ва жиҳозлаш.


4. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ходимларининг ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини мониторинг ва муҳофаза қилиш бўйича тадқиқот ишларини ўтказишнинг замонавий ёндашувлари бўйича, ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш бўйича малакасини ошириш.


5. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ходимларини ва яқин жойлашган аҳоли пунктларида яшовчиларни экологик туризмни ташкил қилиш юзасидан ўқитиш.


6. Маҳаллий аҳоли ва ёшлар учун атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва биоресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича таълим дастурларини ишлаб чиқиш.

Илмий тадқиқотлар ва ўрмон хўжалиги ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ишчилари, маҳаллий аҳоли учун таълим дастурларини амалга ошириш.

Ўрмон хўжалиги ўқув марказини тузиш ҳамда бир қатор (4) ўрмон хўжалиги ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида ўқитиш ва илмий тадқиқотлар таълим дастурларини амалга ошириш.

БРМ 4, 15

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Туризм ва спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, фуқаролик жамияти институтлари

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тараққиёт дастури (БМТТД), ФАО, Жаҳон Банки, ЮНЕСКО, ГИЦ, ЖАЙКА, Окфсорд университети, Кент университети, Сайғоқларни асраш альянси

Инфратузил-мани, ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожланти-риш ва энг илғор тажрибаларни намойиш этиш

1. Ўрмон хўжаликларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва кўчатхоналарни сув билан таъминлаш.


2. Минтақавий ўрмон-уруғчилик, селекция базасини ва ўрмон ўсимликлари уруғларининг сифатини таҳлил қилиш станцияларини ташкил қилиш.


3. Ўрмон кўчатхоналари, шу жумладан, аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш учун кўчатхоналар тармоғини кенгайтириш.


4. Ўрмон экинларини биологик ҳимоя қилиш бўйича лабораторияларни ташкил қилиш.


5. Орол денгизининг қуриган тубини ўрмонлаштириш ишларини давом эттириш.


6. Наъматак, унаби, чаканда ва қизилмия ўсимликларининг юқори ҳосилдор плантацияларини ташкил қилиш.


7. Деградацияга учраган тўқай ўрмонларини тиклаш.


8. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг моддий-техник базасини ва инфратузилмасини мустаҳкамлаш.


9. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ривожлантириш ва бошқариш бўйича комплекс режаларни ишлаб чиқишга ва амалга оширишга кўмаклашиш.


10. Минтақанинг асосий (чўл ва сувли-ботқоқ) экотизимларини тиклаш ва улардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тармоғини кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга ошириш.


11. Аҳоли яшаш пунктларида минтақанинг иқлим ва табиий шароитларига мос келувчи дарахтларни экиш, уларни парвариш қилиш ва ўстириш бўйича давлат ҳусусий шерикчилик тамойиллари асосида секторни кенг жалб қилиш.


12. Ноёб ҳайвонлар турларини кўпайтириш учун питомниклар тармоғини ривожлантириш. "Жайрон" Бухоро ихтисослашган питомнигини қўллаб-қувватлаш.

Ниҳол ўтказиш материалини етиштириш ва ўрмонларни тиклаш бўйича ўрмон хўжалиги тизимини модернизациялаш ва жиҳозлаш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини мониторинг қилиш ва муҳофаза қилиш самарадорлигини ошириш учун муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини ривожлантириш.

6 та ўрмон хўжалигини моддий-техник таъминлаш, 5 та ўрмон хўжалигининг сув таъминоти учун қудуқлар, ўрмон ниҳолхоналари (6) ва ўрмон уруғлик станциялари (1) тармоғини ташкил қилиш, ўрмонларни ҳимоялаш лабораторияси (1), Орол денгизи тубида ўрмон экинларини кенгайтириш (90 минг га), маданий плантацияларини (2) ташкил қилиш ва тўқай ўрмонлари майдонини кенгайтириш, минтақада муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларларни бошқариш, экотизимлар бўйича 2 та комплекс дастурни амалга ошириш.

Орол денгизининг Ўзбекистон томонидаги қуриган туби қисмидаги ўрмонзорлар билан қопланган майдон улушини 60 фоизга етказиш.

БРМ 15

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

БМТТД, ФАО, ЕИБ, ЕИ, Жаҳон банки, Окфсорд университети, Кент университети, Сайғоқларни асраш альянси, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инновациялар ва АКТни жорий этиш

1. Ўрмон хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш технологияларини жорий қилиш.


2. Уруғларни капсулалаш ва гранулалаш йўли билан, авиа-воситалар, шу жумладан, дронлардан фойдаланиб, чўл ўсимликларини экишни кенгайтириш.


3. Ўрмон фондини хатлов, мониторинг қилиш ва ҳисобини юритиш учун масофадан зондлаш, географик ахборот тизимлари усулларидан фойдаланиш.


4. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини масофадан зондлаш ҳамда замонавий мониторинг қилиш усулларидан фойдаланиш.


5. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни замонавий алоқа воситалари билан техник жиҳозлаш.

Ўрмонларни тиклаш, ўрмон фондини, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини мониторинг қилиш ва ҳисобини юритиш бўйича замонавий усуллар, технологиялар ва инновацияларни жорий қилиш.

Ўрмон хўжалигида сувдан оқилона фойдаланиш бўйича 3 та тажриба лойиҳаси, капсулалаш маркази, ўрмон хўжалиги географик ахборот тизимларини ташкил қилиш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда масофадан мониторинг қилишнинг 2 та тажриба дастурини амалга ошириш.

БРМ 15

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

БМТТД, ФАО, ГИЦнинг Оролбўйи ҳудудида экологияга қаратилган минтақавий ривожланиш лойиҳаси, ЖАЙКА, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инклюзив ривожланиш

1. Кўчатхоналарда, ўрмон хўжаликларида дарахтлар ва ўсимликларни экиш учун вақтинча (мавсумий) иш жойларини ва доимий иш жойларини ташкил қилиш.


2. Аҳоли, айниқса, аёллар ва ёшлар, шунингдек, имконияти чекланган шахслар учун ўрмон экинларини экиш, кўчатхоналар/иссиқхоналар фаолияти бўйича янги иш ўринларини яратиш.

Ўрмон секторида ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда вақтинча ва доимий иш ўринларини ташкил қилиш, ёшлар ва аёлларга алоҳида эътибор қаратиш.

700 тагача иш ўринлари яратиш.

БРМ 1, 15

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари

ФАО, ГИЦнинг Оролбўйи ҳудудида экологияга қаратилган минтақавий ривожланиш лойиҳаси, Жаҳон банки, ЖАЙКА, Окфсорд университети, Кент университети, Сайғоқларни асраш альянси, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

1.4. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни

ривожлантириш ва энергия самарадорлигини ошириш

Салоҳиятни ошириш ва норматив-ҳуқуқий базани (таъминотни) такомиллаш-тириш

1. Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида қайта тикланувчи энергия ва энергия самарадорлиги соҳаси мутахассисларни ўқитиш дастурларини тайёрлаш ва жорий қилиш.


2. Қайта тикланувчи энергия ва энергия самарадорлигини ривожланиш ва кучайтириш соҳасида мутахассисларнинг малакасини ошириш.


3. Маиший турмушда ҳам, хусусий бизнесни ривожлантиришда ҳам қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш имкониятларини тушунтириш бўйича маҳаллий аҳоли билан кенг ахборот-тарғибот ишларини амалга ошириш.


4. Минтақавий дастурни ишлаб чиқиш ҳамда кичик қайта тикланувчи энергия объектларидан фойдаланиш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва аҳоли ва бизнес тузилмалари ичида энергияни тежаш бўйича билимларни ошириш.


5. Чорвачиликни ривожлантириш учун яйлов ўсимликларининг уруғини экиш, боғдорчиликни ривожлантириш учун маҳаллий аҳолини уруғлик ва кўчат материаллари билан таъминлаш.

Минтақада ушбу йўналишни фаол ривожлантириш учун етарли миқдорда қайта тикланувчи энергия ва энергия самарадорлиги соҳасида мутахассислар тайёрлаш тизимини ташкил қилиш.

2 та олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўқитишнинг тажриба дастурлари, 1 та малака ошириш курси, қайта тикланувчи энергия ва энергия самарадорлиги бўйича минтақавий дастурни амалга ошириш.

БРМ 4, 7

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

тегишли вазирлик ва идоралар

Энергетика вазирлиги, Миллий телерадио-компания

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

фуқаролик жамияти институтлари

БМТТД

Инфратузил-мани, ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожланти-риш ва энг илғор тажрибаларни намойиш этиш

1. Кичик қувватли қайта тикланувчи энергия жиҳоз-ускуналарини етказиб бериш ёки уларни йирик қисмларда йиғишни ташкил этиш бўйича ташкилотларни/ технопаркларни тузиш учун шароит яратиш ва кўмаклашиш, аҳоли, хусусий бизнес фойдаланиши учун энергетик самарали бўлган технологияларни (печлар, термоизоляция, давомий совитиш ва бошқалар) ривожлантириш.


2. Кичик қайта тикланувчи энергия объектларига хизмат кўрсатиш сервис тизимини ташкил қилиш.


3. Узоқда жойлашган, изоляциядаги ҳудудлар ёки бизнеснинг энергия таъминоти учун аҳоли ва хусусий бизнес қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишини ривожлантириш учун молиявий дастурларини ишлаб чиқиш.


4. Қулайликни яратиш ва фойдаланиш харажатларини камайтириш учун хусусий уйлар ҳамда кичик ва ўрта бизнес объектлари энергия самарадорлигини ошириш дастурини амалга ошириш.


5. Сув-насос станцияларини модернизациялаш ва энергия самарадорлигини ошириш.

Коммунал секторда ва қурилиш соҳасида энергия самарадорлигига оид дастурларни амалга ошириш.


Хусусий даражада, бизнесда ва коммунал соҳада қайта тикланувчи энергия дан фойдаланишни ва энергия самарадорлигини кенг кўламли ривожлантиришни жорий қилиш бўйича чоралар комплексини амалга ошириш.

Камида жиҳоз-ускуналарга хизмат кўрсатиш тизими бўлган 1 та ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, минтақанинг барча туманларида олиш мумкин бўлган молиялаштириш ва маслаҳат хизматлари дастурини ва 3 та комплекс дастурни амалга ошириш.

БРМ 7, 8, 9, 11

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Энергетика вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

Сув хўжалиги вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги

Донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инновациялар ва АКТни жорий этиш

1. Энергияни тежаш ва қайта тикланувчи энергия масалалари бўйича жиҳоз-ускуналарни ва хизматларни излашни енгиллаштириш мақсадида ягона ахборот платформасини ташкил қилиш.


2. Қайта тикланувчи энергиядан ер ости сувларини сўриб олиш, ер ости сувларини чучуклаштириш ва марказлашган энергия таъминотидан узоқ бўлган насос станцияларининг энергия таъминоти учун фойдаланиш усулларини синовдан ўтказиш.


3. Қайта тикланувчи энергиядан узоқ бўлган ўрмон хўжалиги объектлари энергия таъминотининг тажриба лойиҳаларини амалга ошириш.


4. Қайта тикланувчи энергиядан узоқ бўлган қишлоқ хўжалиги объектлари энергия таъминотининг тажриба лойиҳаларини (яйлов жойлар, асал ишлаб чиқарувчилар ва бошқалар) амалга ошириш.


5. Қайта тикланувчи энергиядан узоқ бўлган соғлиқни сақлаш объектлари энергия таъминотининг тажриба лойиҳаларини (электр энергияси, иссиқ сув) амалга ошириш.


6. Қайта тикланувчи энергиядан узоқ бўлган Ўзгидромет маркази объектлари энергия таъминотининг тажриба лойиҳаларини амалга ошириш.


7. Тикланадиган энергия манбаларини ташкил этиш орқали туристик инфратузилма объектлари (жойлаштириш, овқатланиш объектлари, йўлбўйи инфратузилмаси, осори атиқалар) энергия таъминотининг тажриба лойиҳаларини (электр энергияси, иссиқ сув) амалга ошириш.

Ижтимоий ва иқтисодий соҳаларнинг асосий секторларида кичик қувватли қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш имкониятларини намойиш этиш.

Ҳар бир сектор бўйича 10 тагача тажриба лойиҳалари ҳамда мувофиқ ишлайдиган ахборот платформаси.

БРМ 3, 6, 7, 15

Сув хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, "Ўзбекчорванасл" агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

Донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инклюзив ривожланиш

1. Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари гуруҳлари учун уларнинг яшаш сифатини ошириш ҳамда иссиқлик ва энергия таъминоти харажатларини камайтириш мақсадида энергия самарадорлиги бўйича дастурларни жорий қилиш.


2. Энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия масалаларини ривожланиш соҳасида танловларни ўтказиш, стартапларни қўллаб-қувватлаш орқали ёшларни рағбатлантириш.

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд гуруҳларини ижтимоий ва иқтисодий қўллаб-қувватлаш ва ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш.

БРМ 7, 4, 10

Энергетика вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, фуқаролик жамияти институтлари

Донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

1.5. Экологик таълимни ривожлантириш

Салоҳиятни ошириш ва норматив-ҳуқуқий базани (таъминотни) такомиллаш-тириш

1. Умумтаълим мактабларининг экологияни ўқитиш бўйича моддий-техник ва методологик-услубий базасини мустаҳкамлаш ҳамда махсус мослаштирилган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.


2. Оролбўйи олий таълим муассасаларида атроф муҳитнинг ҳолатини мониторинг қилиш бўйича ўқув лабораториялари тармоғини ривожлантириш.

Экологик таълимни сифатли ўқитиш учун моддий-техник ва методологик базани таъминлаш.

МТТ ва мактаблар учун ўқув қўллан-малар тўпламини ишлаб чиқиш. Олий таълим муассасаси лабораторияларини техник жиҳозлаш.

БРМ 4, 15

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, фуқаролик жамияти институтлари

ЮНЕСКО, Сайғоқларни асраш альянси, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инфратузил-мани, ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожланти-риш ва энг илғор тажрибаларни намойиш этиш

1. Умумтаълим ва "Баркамол авлод" болалар мактаблари ҳудудларини кўкаламзорлаштириш ҳамда мақбул микроиқлимни ҳосил қилиш учун мактаб ёнида боғларни ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича амалий ўқув машғулотларини ўтказиш учун экомайдончаларни ташкил қилиш.


2. Ёшлар марказлари ва умумтаълим мактаблари негизида эко-мактаблар ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича дастурлари бўлган мактаблар тармоғини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш.


3. Олий таълим муассасаларида ва мактабларда ёшлар учун тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш ва энергия самарадорлиги бўйича таълим дастурларини ташкил этиш.


4. Ўқитишда ва хабардорликни оширишда қўллаш учун таълим муассасаларида қайта тикланувчи энергия ва энергия самарадорлиги соҳасида тажриба лойиҳаларини амалга ошириш.


5. Ёшларни ижтимоий фаоллаштириш ҳамда ижтимоий ва экологик дастурларга жалб қилиш учун кўнгиллилар ҳаракатини ривожлантириш. Оролбўйи ёшлар экологик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш.


6. Ёшларни Оролбўйи экологик муаммоларини ҳал қилиш учун рағбатлантириш ва инновацион ишлаш усулларини шакллантириш учун танловлар дастурини амалга ошириш.


7. Талабаларнинг ташкилотларда инновациялар ва технологиялар соҳасида атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида касбий-техник стажировкаларини ташкил этиш.

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалаларини ўқитиш учун зарур инфратузилмани ташкил қилиш ва ёшлар ташаббусларини рағбатлантириш.

300 та умумтаълим мактаби ҳамда 14 та "Баркамол авлод" болалар мактабларини кўкаламзорлаштириш, 5 та тажриба-синов мактабини қўллаб-қувватлаш (3 та умутаълим мактаби, 2 та Ёшлар маркази), 5 та таълим муассасасида ўқув дастурларини синовдан ўтказиш, қайта тикланувчи энергия бўйича 5 та демо лойиҳа, барча туманларда кўнгиллилар ҳаракатларини ва ташкилотларини ташкил қилиш, 1 та грант ва 1 та танлов дастурини амалга ошириш.

БРМ 4, 7, 15

Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

ЮНЕСКО, Сайғоқларни асраш альянси, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инновациялар ва АКТни жорий этиш

1. Ўқув жараёнида фойдаланиш учун мослаштирилган, экология ва сувни тежаш соҳасидаги замонавий инновацион технологиялар бўйича ўқув марказларини ташкил этиш.


2. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўзбек ва қорақалпоқ тилларида онлайн ўқув платформаларини ташкил қилиш.


3. Инновациялар ва технологияларни қўллаш масалалари бўйича "хакатон"ларни (IT-технологиялар форуми) ўтказиш.

Ёшларни ўқитиш ва ҳамкорликни рағбатлантириш учун АКТ ва инновацион ёндашувларни қўллаш.

3 та демо марказ, 1 та платформа ва минтақанинг барча туманларида "хакатон"ларни ўтказиш.

БРМ 4, 7, 15

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги

Сайғоқларни асраш альянси, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инклюзив ривожланиш

1. Ўзига хос ривожланиш хусусиятлари бўлган болаларни атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида таълимга ва тадқиқотларга фаол жалб қилиш учун уларни қўллаб-қувватлаш.


2. Қизларни атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида таълимга ва тадқиқотларга, шу жумладан, муҳандислик ва АКТ тадқиқотларига фаол жалб қилиш учун уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш.

Ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларни қўллаб-қувватлаш ва гендер тенгликни ривожлантириш тизимини ташкил қилиш.

2 та қўллаб-қувватлаш дастурини амалга ошириш.

БРМ 4, 5, 15

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, фуқаролик жамияти институтлари

Сайғоқларни асраш альянси, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

1.6. Атроф муҳит ва иқлим ҳолатини мониторинг

қилиш тизимини ривожлантириш

Салоҳиятни ошириш ва норматив-ҳуқуқий базани (таъминотни) такомиллаш-тириш

1. Гидрометео прогнозлаш, экологик мониторинг, иқлим ўзгаришлари соҳасида моделлаштириш ва тадқиқотларнинг замонавий ёндашувлари/усуллари бўйича халқаро тажрибани бўлишиш.


2. Мутахассислар, айниқса, ёш мутахассислар учун ходимларни алмашиш, стажировка, таълим дастурларини ишлаб чиқиш ёрдамида гидрометеорологик хизмат ходимларининг илмий ва амалий салоҳиятини ошириш.


3. Гидрометеохизматни комплекс ривожлантиришнинг узоқ муддатли концепциясини ишлаб чиқиш.


4. Гидрометеорологик прогнозларни якуний фойдаланув-чиларга тақдим этиш форматини такомиллаштириш, самарали хабар бериш каналларини ривожлантириш.


5. Гидрометеорологик хизмат томонидан хўжалик юритувчи субъектларга тақдим этиладиган хизматлар кўламини кенгайтиришга кўмаклашиш ва тижорат сервислар ҳисобига ўзини қоплашни ошириш.

Атроф муҳит ва иқлимни мониторинг қилиш соҳасида халқаро тажриба алмашиш тизимини ривожлантириш. Гидрометеохизматни стратегик ривожлантириш ва кўрсатиладиган хизматлар кўламини кенгайтириш.

Стажировкалар тизими, узоқ муддатли ривожланиш концепцияси, кенгайтирилган хизматлар рўйхати.

БРМ 13

Ўзгидромет маркази, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, фуқаролик жамияти институтлари

БМТТД, Жаҳон банки, ЮНЕСКО, IRSA-CNR-сув тадқиқотлари институти, ФАО, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инфратузил-мани, ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожланти-риш ва энг илғор тажрибаларни намойиш этиш

1. Гидрометеокузатувлар, экологик назорат ва иқлим ўзгаришлари тадқиқотлар стационар тармоғини ҳамда қор-кўчки станциялари тармоғини ривожлантириш ва техник мустаҳкамлаш.


2. Атроф муҳитни мониторинг қилиш ва гидро-метеорологик тадқиқотлар мобил станцияларини/ лабораторияларни техник жиҳозлаш.


3. Гидрометеорологик хизматнинг гидрометеорологик жараёнларни ва иқлим ўзгаришларини моделлаштириш ва прогнозлаш бўйича тизимини техник жиҳозлаш.

Атроф муҳит ва иқлимни мониторинг қилиш тизимини моддий-техник жиҳозлаш.

Тармоқни кенгайтириш ва 10 та мониторинг станцияларини жиҳозлаш.

БРМ 13

Ўзгидромет маркази, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Жаҳон банки, IRSA-CNR-сув тадқиқотлари институти, ФАО

Инновациялар ва АКТни жорий этиш

1. Иқлим ўзгаришларига мослашиш соҳасида инновацияларни қўллаш бўйича тадқиқотларни ўтказиш. Иқлим ўзгаришларининг атроф муҳитга, устувор иқтисодий соҳаларга ва ижтимоий ривожланишга таъсир этишини моделлаштириш.


2. Илмий тадқиқотларга АКТни жорий қилиш ва Орол минтақаси учун экологик маълумот банкини тузиш, атроф муҳит ҳолатининг масофадан зондли тадқиқотлари ва комплекс географик ахборот тизимларини ташкил қилиш.


3. Экологик ва гидрометеорологик мониторинг тармоғини автоматлаштириш.


4. Гидрометеорологик архив ва экологик мониторинг маълумотларини рақамли форматга ўтказиш.

Атроф муҳит ва иқлимни мониторинг қилиш жараёнларини рақамлаштириш ва автоматлаштириш.

Иқлимнинг асосий тармоқларга таъсир этиши моделларини ишлаб чиқиш, ягона ахборот банкини ва географик ахборот тизимларини ташкил қилиш, 10 та станцияни автоматлаштириш, архивларни рақамли форматга ўтказиш.

БРМ 13

Ўзгидромет маркази, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

IRSA-CNR-сув тадқиқотлари институти, ФАО, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инклюзив ривожланиш

1. Мазкур касбнинг жозибадорлигини ошириш ва кадрлар захирасини тайёрлаш учун Гидрометеорологик хизматнинг ёш мутахассисларини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш.


2. Гидрометеорологик хизмат ходимларининг узоқ станцияларда яшаш шароитларини яхшилаш.

Ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш ва ишчилар учун турар жой тизимини ташкил қилиш.

1 та қўллаб-қувватлаш дастурини амалга ошириш, 10 та станцияни реконструкция қилиш.

БРМ 13

Ўзгидромет маркази, фуқаролик жамияти институтлари

ФАО, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

1.7. Нокимёвий саноатни ривожлантириш ва

чиқиндиларни бошқариш/олдини олиш

Салоҳиятни ошириш ва норматив-ҳуқуқий базани (таъминотни) такомиллаш-тириш

1. Чиқиндиларнинг олдини олиш ва бошқариш ҳамда кам кимёвий саноатни ривожлантириш бўйича комплекс минтақавий концепцияни ишлаб чиқиш, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий базани ва институционал ривожланишни такомиллаштириш.


2. Кам чиқиндили материаллар ва чиқинди хажмини камайтиришган қаратилган циклик иқтисодий моделларни ишлаб чиқиш ва илмий изланишлар олиб бориш.


3. Қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини қайта ишлаш ва утиллаштириш ёндашувлари ва технологиялари бўйича мослаштирилган материалларни ишлаб чиқиш.


4. Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ва утиллаштириш ёндашувлари ва технологиялари бўйича мослаштирилган материалларни ишлаб чиқиш.


5. Заҳарли ва биологик хавфли чиқиндилар, шу жумладан, тиббий чиқиндиларни қайта ишлаш ва утиллаштириш ёндашувлари ва технологиялари бўйича мослаштирилган хамда ёнмайдиган материалларни ишлаб чиқиш.


6. Аҳоли учун чиқиндиларни бошқариш бўйича оммавий ахборот-таълим дастурини ишлаб чиқиш.

Чиқиндиларни барқарор бошқариш бўйича ишларни услубий ва институционал-ҳуқуқий таъминлаш.

Чиқиндиларни бошқаришнинг минтақавий концепцияси, чиқиндиларнинг асосий турлари бўйича методологик материаллар тўплами, ахборот кампаниясини ўтказиш.

БРМ 11, 12

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

ЮНЕСКО, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инфратузил-мани, ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожланти-риш ва энг илғор тажрибаларни намойиш этиш

1. Барча турдаги чиқиндиларни комплекс хатловдан ўтказиш.


2. Чиқиндиларни бошқариш ва камайтириш бўйича давлат-хусусий шериклик ва саноат симбиози ва ҳамкорлиги орқали дастурларини рағбатлантириш.


3. Марказлаштирилган оқова тизимлари ва чиқиндиларни тозалаш тизимларини таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш.


4. Йирик аҳоли пунктларида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини ривожлантириш.


5. Кичик аҳоли пунктларида қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини бошқариш тизимини ривожлантириш.


6. Заҳарли қишлоқ хўжалиги чиқиндилари, барқарор органик ифлослантирувчилар ва тиббий чиқиндиларни хавфсиз утиллаштириш дастурини амалга ошириш.


7. Маиший турмушда ва ишлаб чиқаришда пластикдан фойдаланишни камайтириш.


8. Устюрт платоси ва Қозиғистон Республикаси яқинидаги 1 млн. гектардан ортиқ майдондаги ўтлоқларда тарқалган Қўнғирот сода заводи саноат чиқиндилари ва уй хўжаликлари чиқиндиларига қарши курашиш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Чиқиндиларни бошқаришнинг бутун цикли бўйича барқарор ташкилий схемаларни ишлаб чиқиш мақсадида, чиқиндиларнинг асосий турларини бошқариш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш.

Минтақанинг барча йирик ва бир қатор кичик аҳоли пунктларида (5) чиқиндиларни йиғиш, утилизация ва қайта ишлаш бўйича лойиҳалар амалга оширилган.

Ҳудудларни саноат ва уй хўжаликлари чиқиндиларидан тозалаш.

БРМ 11, 12

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, фуқаролик жамияти институтлари

ЮНЕСКО, ФАО, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инновациялар ва АКТни жорий этиш

1. Чиқиндиларни йиғиш, утиллаштириш ва қайта ишлаш бўйича инновацион ёндашувлардан фойдаланиш.


2. Чиқиндиларни мониторинг ва назорат қилиш тизимини ташкил қилиш учун АКТдан фойдаланиш.


3. Чиқиндиларни бошқаришда ва қайта ишлашда инновациялар бўйича "хакатон"ларни ўтказиш ва стартапларни қўллаб-қувватлаш.

Чиқиндиларни бошқариш соҳасида АКТ ва инновацион ёндашувларни қўллаш, аҳолини фаол жалб қилишни рағбатлантириш.

Мониторинг тизими, 5 та тажриба лойиҳалари, мунтазам "хакатон"лар ва стартапларни қўллаб-қувватлаш.

БРМ 11, 12

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

IRSA-CNR-сув тадқиқотлари институти, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инклюзив ривожланиш

Санитария ва гигиена стандартларини ошириш учун, уй хўжалиги даражасида чиқиндиларни барқарор бошқариш тизимларини жорий қилишни қўллаб-қувватлаш

Уй хўжаликлари даражасида чиқиндиларни бошқаришни ривожлантириш тизимини ташкил қилиш.

БРМ 11, 12

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,  Соғлиқни сақлаш вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари

Донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

II. МИНТАҚАНИ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ЧОРАЛАР

2.1. Тадбиркорликни ривожлантириш

Салоҳиятни ошириш ва норматив-ҳуқуқий базани (таъминотни) такомиллаш-тириш

1. Хусусий тадбиркорлик ривожланишини қўллаб-қувватлаш орқали аҳолининг бандлиги ва даромадларини ошириш. Бизнесни амалга ошириш ва тадбиркорлик бўйича курсларни ва тренингларни ташкил қилиш.


2. Аҳолининг касбий малакаларини ривожлантириш, инновациялар ва замонавий технологиялардан фойдаланишда, ҳунармандчилик, туризм, ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ижодий фаолликни рағбатлантириш ҳамда ёшларга ва аёлларга алоҳида эътибор қаратиш.

Касбий таълим ва тадбиркорликни ривожлантириш учун шароитларни яратиш бўйича чоралар кўриш.

БРМ 1, 4, 8

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, фуқаролик жамияти институтлари

ЮНЕСКО, Сайғоқларни асраш альянси, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инфратузил-мани, ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожланти-риш ва энг илғор тажрибаларни намойиш этиш

1. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича молиявий маҳсулотларни, имтиёзли кредит линияларини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш.


2. Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат марказлари тармоғини ривожлантириш.


3. Ёшлар ўртасида ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш. Минтақадаги ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан доимий фаолият юритувчи грант дастурини жорий қилиш ва ёшларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш учун имкониятлар яратиш.


4. Ёшлар ишлари агентлигининг барча туман бўлинмаларида юридик клиникаларни ташкил қилиш.


5. Қишлоқ жойларида товарларни ишлаб чиқаришда ва хизматларни кўрсатишда касаначилик ва оилавий бизнес имкониятларини кенгайтириш, ишлаб чиқариш техникаси ва ускуналарни харид қилиш учун грантларни тақдим этиш.


6. Касаначилар ва оилавий гуруҳлар томонидан ишлаб чиқариладиган товарлар ва хизматларни ривожлантиришда маркетинг қўллаб-қувватлаш. Шахсий тадбиркорлар, кичик ва ўртача ташкилотларнинг товарлари ва хизматларининг ярмаркаларини мунтазам ўтказиш.


7. Хусусий тадбиркорлар, кичик ва ўрта ташкилотлар ишлаб чиқарадиган маҳсулотларнинг мувофиқлик стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.


8. Товарлар ва хизматларни биргаликда самарали ривожлантириш ва сотиш учун тадбиркорлар томонидан кооперативлар ва/ёки ишлаб чиқарувчиларнинг уюшмаларини ташкил этишга кўмаклашиш.

Тадбиркорликни рағбатлантириш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг сифатини ошириш ва маркетинг қўллаб-қувватлаш бўйича чоралар комплексини амалга ошириш.

Ижтимоий тадбиркорлик дастури, барча туманларда юридик клиникалар, ёшлар учун грант дастури, касаначиларни қўллаб-қувватлаш дастури ва стандартларни жорий қилиш, кооперативлар/ ассоциациялар тармоғини ривожлантириш.

БРМ 1, 4, 8

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Сайғоқларни асраш альянси, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инновациялар ва АКТни жорий этиш

1. Ёшларнинг турли тоифалари учун универсал трейнинг марказини (коворкинг марказини) ташкил қилиш.


2. Хусусий тадбиркорлар томонидан товарларни сотиш ва хизматларни кўрсатиш учун онлайн платформаларни ривожлантириш.


3. Касаначилик ва тадбиркорликни ривожлантириш учун билимлар ва малакаларга касбий ўқитиш бўйича онлайн платформаларни ишлаб чиқиш.


4. Мунтазам танловларни ўтказиш ва стартапларни қўллаб-қувватлаш тизимларини ташкил қилиш.

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун замонавий технологияларни ва онлайн платформаларни жорий қилиш.

Товарлар ва хизматларни сотиш учун платформани ривожлантириш, тренинг марказини ва ўқитиш платформасини ташкил қилиш, ташббусларни қўллаб-қувватлаш тизими.

БРМ 1, 4, 8

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инклюзив ривожланиш

1. Стартаплар учун, шу жумладан, технологиялар ва жиҳоз-ускуналарни сотиб олиш учун грантлар берилиши йўли билан аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд гуруҳлари, жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар учун мавжуд ижтимоий ташкилотларни қўллаб-қувватлаш ва янги ташкилотларни ташкил қилиш.


2. Имкониятлари чекланган шахслар учун ёшларга ва аёлларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, касбий малакаларни ривожлантириш бўйича касбий курсларни ташкил этиш.

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд гуруҳларини тадбиркорликка жалб қилиш учун қўллаб-қувватлаш тизимини ташкил қилиш.

Ижтимоий ташкилотларни қўллаб-қувватлаш дастури, ва 3 та туманда курслар ташкил этиш.

БРМ 1, 2, 8

Ёшлар ишлари агентлиги, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Инновацин ривожланиш вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари

Донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

2.2. Туризмни ривожлантириш

Салоҳиятни ошириш ва норматив-ҳуқуқий базани (таъминотни) такомиллаш-тириш

1. Туризм кластерини ташкил этиш ва унинг асосида намунавий марказларни ташкил этиш, кейинчалик кўп функцияли "Ижтимоий ҳамкорлик" қишлоқ марказларини ташкил этиш.


2. Туризмни давомий ривожлантириш бўйича ўқув дастурини ишлаб чиқиш (бошқариш, алоқа, маркетинг, брендлаш, сервис, меҳмондўстлик, меҳмон уйларини барпо этиш, гидларни тайёрлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, туристик маҳсулотларни, йўналишларни ишлаб чиқиш). Аёллар, ёшлар, ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус дастурларни ишлаб чиқиш.


3. Туризмнинг барқарор ривожланиши билан мувофиқлашган холда маданий ва табиий меъросни, шу жумладан, музей ва музей коллекцияларини ҳимоя қилиш бўйича махсус даструлар ишлаб чиқиш.


4. Туризм кластери негизида, туристик соҳада хизмат кўрсатиш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича маҳаллий аҳоли/жамоат учун ўқитиш марказини ташкил этиш.


5. Маҳаллий аҳолини/жамоатни туристик соҳада хизмат кўрсатишга жалб қилиш масалалари бўйича аёллар ва ёшларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, жойларга чиқиб сайёр амалий машғулотларни ташкил этиш.

Минтақада туризмни ривожлантириш учун кадрларни тайёрлашнинг мувофиқ ишлайдиган ва самарали тизимини ривожлантириш.


Туризм кластерини ташкил қилиш буйича лойиҳа ишлаб чиқиш, тематик ўқув дастурлари тўпламини ишлаб чиқиш, жойларга чиқиб машғулотлар ўтказиш.

БРМ 4, 8, 15

Туризм ва спорт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари

ЮНЕСКО, ГИЦнинг Оролбўйи ҳудудида экологияга қаратилган минтақавий ривожланиш лойиҳаси, Сайғоқларни асраш альянси, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инфратузил-мани, ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожланти-риш ва энг илғор тажрибаларни намойиш этиш

1. Хизмат кўрсатишга оид стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.


2. Туризм соҳасида фаолият юритувчи ташаббускор гуруҳларни ва тадбиркорларни доимий қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат марказларини ташкил этиш.


3. Туристик маҳсулотларни ва манзилларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш ҳамда материалларни хатловдан ўтказиш ва шакллантириш.


4. Маҳаллий туристик бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш учун қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш.


5. Оролбўйи минтақасининг салоҳияти, рақобат устуворликлари ҳақида туристик махсулотлар ва манзиллар бўйича материалларни тарғиб этиш, ташкилотчиларнинг салоҳиятини ривожлантириш бўйича махсус маркетинг дастурини ишлаб чиқиш.


6. Экологик ва қишлоқ туризмни ривожлантириш ва Орол минтақаси муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, давлат кўриқхоналари ва табиат боғлари ва биосфера резерватларнинг кўриқхона зоналаридан ташқари, ҳудуди бўйлаб саёҳатларни ташкил этиш учун туризмни ривожлантириш бўйича дастурни ишлаб чиқиш.


7. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар атрофидаги қўриқланма зоналарда базавий туристик инфратузилмани (табиат музейлари, йўналишлар), логистикани ривожлантириш.


8. Оролбўйида бальнеологик туризмни ривожлантириш учун ерости сувларидан (минерал ва термал сувлар) фойдаланиш.


9. Сув ҳавзалари ҳудудида балиқчиликни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.


10. Йўллар тармоғини ва йўлбўйи инфратузилмасини ривожлантириш.

Туристларни жойлаштириш тармоғини ташкил қилиш (меҳмонхоналар, меҳмон уйлари), юртада (этник) яшаш жойлари.


11. Осори атиқалар атрофида инфратузилмани ташкил этиш, (йўналишларни жиҳозлаш, овқатланишни, ҳожатхоналарни, дам олиш жойларини ташкил этиш, сувенирлар билан савдо қилиш).


12. Транспорт хизматларини кўрсатиш тизимини ривожлантириш.

Хизматларнинг кенг кўламини кўрсатган ҳолда, туризмни комплекс ривожлантириш учун шароитларни яратиш.

Стандартларни, туристик маҳсулотларни ишлаб чиқиш, 2 та муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда инфратузилмани яратиш, бальнеологик марказни ташкил қилиш ҳамда жойлаштириш.

БРМ 8, 15

Туризм ва спорт вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

ЮНЕСКО, ГИЦнинг Оролбўйи ҳудудида экологияга қаратилган минтақавий ривожланиш лойиҳаси, Сайғоқларни асраш альянси, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инновациялар ва АКТни жорий этиш

1. Тематик сайтларда, жаҳоннинг йирик янгилик каналларида, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги форумларда тегишли материалларни жойлаштириш, турли даражадаги халқаро фестиваллар, этно-туристик экспедициялар, ноаънанавий туристик йўналишлар ташкил этиш хамда махаллий ахолини лойиҳаларга фаол жалб этиш йўли билан Оролбўйи масалаларига халқаро эътиборни қаратиш учун минтақада туризмни ахборот-тарғибот қўллаб-қувватлаш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


2. Туризмни ривожлантириш мақсадидаАКТ ишланмаларини кенг жорий қилиш, веб-саҳифалар, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш.


3. Оролбўйи минтақасини саёҳат маскани сифатида реклама қилиш учун ижтимоий платформалар учун туристик медиа контент ишлаб чиқиш бўйича салоҳиятини ошириш/ривожлантириш.

Минтақада туризмни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун замонавий АКТлардан фойдаланиш.

Ахборот кампанияси, туристик хизматлар сайтлари.

БРМ 8, 15

Туризм ва спорт вазирлиги, Инновацион ривожлантириш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникация-ларини ривожлантириш вазирлиги

ЮНЕСКО, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инклюзив ривожланиш

1. Туризм кластерини ташкил этиш ва унинг асосида намунавий марказларни ташкил этиш хамда қишлоқларда кўп функцияли ривожланиш марказларини ривожлантириш.


2. Маҳаллий аҳоли учун туристик фаолиятга ва тадбиркорликни ривожлантиришга жалб қилиш бўйича ўқитиш ва маслаҳат хизматларини кўрсатишни ташкил этиш.


3. Маҳаллий аҳоли учун туристик соҳада хизматларни кўрсатиш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва ўқитишни ташкил этиш, бунда хотин-қизларга, ёшларга, ногиронлиги бўлган шахсларга алоҳида эътибор қаратиш.

Маҳаллий аҳолини туризмни ривожлантиришга фаол жалб қилиш ва ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларга алоҳида эътибор қаратиш.

БРМ 5, 8, 15

Туризм ва спорт вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари

ЮНЕСКО, ГИЦнинг Оролбўйи ҳудудида экологияга қаратилган минтақавий ривожланиш лойиҳаси, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

2.3. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш

Салоҳиятни ошириш ва норматив-ҳуқуқий базани (таъминотни) такомиллаш-тириш

1. Мутахассисларни тайёрлаш ва агрономларнинг малакасини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш.


2. Аҳолини яйловларда барқарор чорвачиликни ривожлантиришга ўқитиш.


3. Салоҳиятни ошириш ва аҳолининг шахсий томорқа ва фермерлик хўжаликларида қўлланиши мумкин бўлган илғор қишлоқ хўжалигига оид ва ресурсларни тежайдиган ишлаш усуллари ҳақидаги хабардорлигини ошириш.


4. Селекция, қишлоқ хўжалиги технологиялари билан шуғулланадиган илмий муассасаларнинг салоҳиятини ва техник имкониятларини ўстириш, қишлоқ хўжалигида янги технологиялардан ва инновациялардан фойдаланиш соҳасида ўсимликшунослик ва чорвачиликни (шу жумладан, паррандачиликни) яхшилаш бўйича илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш.

Минтақада қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун кадрлар тайёрлаш бўйича кучайтирилган ва самарали тизим.

Касбий таълим дастурини ишлаб чиқиш, минтақадаги асосий илмий муассасаларни техник жиҳозлаш.

БРМ 1, 2, 4, 8

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари

ФАО, Жаҳон банки, ЮНЕСКО, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инфратузил-мани, ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожланти-риш ва энг илғор тажрибаларни намойиш этиш

1. Наслчилик ишлари, селекция соҳасида қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг янги зотларини, линияларини йўлга қўйиш, ҳамда ем экинларининг навларини ва гибридларини ишлаб чиқиш, уруғчилик ва уруғшунослик бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.


2. Емларни ишлаб чиқариш тизимини ривожлантириш. Уруғчиликни ривожлантириш, уруғчилик хўжаликларини ташкил қилиш.


3. Аҳолига ерга ишлов бериш ва маҳсулотни йиғиб-териш бўйича хизмат кўрсатиш учун ихтисослашган МТП (машина-трактор парклари) моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.


4. Хўжалик ичидаги ирригация тизимларини таъмирлаш-қурилиш ишларини қўллаб-қувватлаш.


5. Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини биологик ҳимоялаш бўйича лабораториялар фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш.


6. Қоракўлчилик ва туячилик ривожланишини қўллаб-қувватлаш.

Техник жиҳозлашдан, то илмий кузатув ва логистик тармоқни ривожлантириш, қишлоқ хўжалигини ҳар томонлама ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини йиғиб-териш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича чоралар комплексини амалга ошириш.

БРМ 1, 2, 8

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

ФАО, Жаҳон банки, ЕИБ, ЮНЕСКО, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инновациялар ва АКТни жорий этиш

1. Яйлов ва ўтлоқ ҳудудларини кенгайтириш учун уларни сув билан таъминлаш.


2. Ўтлоқ ва яйлов хўжаликлари инфратузилмасини ривожлантириш (сув, энергия таъминоти, ўтлоқларни жиҳозлаш).


3. Оролбўйи минтақасида мавжуд бўлган сув ҳавзаларини ривожлантириш ва улардан балиқчилик ва аквакультура етиштириш учун оқилона фойдаланиш чоралари комплексини ишлаб чиқиш.


4. Инкубацион цехлар, оқсилнинг юқори миқдори бўлган емларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш пунктлари, сақлаш ва ташиш тизимлари бўлган замонавий балиқ питомникларини ташкил қилиш орқали балиқчиликни ривожлантириш.


5. Аквакультурани ривожлантириш, шу жумладан, табиий ва сунъий сув ҳавзалари негизида мўйнали ҳайвонларни (ондатра, нутрия ва бошқалар) кўпайтириш ва боқиш учун ҳайвонот фермаларини ташкил қилиш.

2 та кредит дастури, 2 та туманда сотувларнинг тажриба тизими, камида 2 та кооперативни ташкил қилиш, молиялаштириш дастури, барча туманларда маслаҳат марказлари, сертификатлаш дастури, 2 та лабораторияни жиҳозлаш, емларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастури, 5 та туманда яйловларни сув билан таъминлаш, 5 та узоқда боқиш жойларини жиҳозлаш, сотувлар, қайта ишлаш ва маркетинг қўллаб-қувватлаш дастурларини амалга ошириш, мунтазам кўргазмаларни ташкил этиш.

БРМ 1, 2, 8

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

ФАО, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инклюзив ривожланиш

1. Артемияни ишлаб чиқаришда кўмаклашиш бўйича чоралар комплексини амалга ошириш.


2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари янги технологиялар ва инновациялардан фойдалана олишлари учун янги мақсадли кредит молиявий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш. Шу жумладан, шахсий томорқа хўжаликлари даражасида ҳам, фермерлик хўжаликлари даражасида ҳам замонавий технологияни қўллашни рағбатлантириш учун банк маҳсулотларини қўшма молиялаштириш/ субсидиялаш.


3. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун кредит дастурлари ва маҳсулотларидан фойдаланиш йўллари бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатиш.


4. Кичик ва ўрта қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг рентабеллигини ва унумдорлигини ошириш учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг уюшмаларини, кооперативларини ташкил қилиш.


5. Майда ва ўрта қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш учун чорвачилик маҳсулотларини (гўшт, жун, терилар, сут) сотиш тизимини ташкил қилиш.


6. Кичик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича чоралар ишлаб чиқиш.


7. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни логистик ҳамда маркетинг қўллаб-қувватлашни ташкил этиш орқали минтақанинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш.


8. Минтақанинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш соҳасида техник салоҳиятини мустаҳкамлаш, шу жумладан, замонавий ёндашувлар ва инновацияларни қўллаш. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ташкилотлари тизимини ривожлантириш.


9. Ветеринария назоратини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги лабораторияларини ташкил қилиш ва техник жиҳозлаш, шу жумладан, емларнинг сифатини назорат қилиш.


10. Минтақанинг экспорт салоҳиятини ошириш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сертификатлаш соҳасида жаҳон стандартларини жорий қилиш.


11. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлашнинг фитосанитария назорати бўйича мобил ва/ёки стационар пунктларни ташкил қилиш.


12. Халқаро анжуманлар ва кўргазма-ярмаркаларни ташкил этиш орқали қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муваффақиятли тажрибани тарқатиш.

Маҳаллий аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини қишлоқ хўжалиги фаолиятига жалб қилиш мақсадида қўллаб-қувватлаш тизимини ташкил қилиш.

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш дастурларини жорий қилиш.

БРМ 1, 2, 8

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари, фуқаролик жамияти институтлари

ФАО, ЮНЕСКО, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инновациялар ва АКТни жорий этиш

1. Оролбўйи минтақаси фермерлик жамоаларининг иқлимий барқарорлигини ошириш.


2. Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантиришга кўмаклашиш.


3. Чорвачилик учун емларни ишлаб чиқаришда инновациялардан ва янги технологиялардан фойдаланиш.


4. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда сув тежайдиган технологияларни жорий қилиш.


5. Зоналарга ажратиш, қишлоқ хўжалиги ишларини мониторинг қилиш ва режалаштириш учун масофадан зондлаш тадқиқотлари усулларидан фойдаланиш.


6. Юқори маҳсулдор қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун энергетик самарали бўлган қуёш иссиқхоналари тармоғини ташкил қилиш.

Иқлим ўзгаришларига мослашиш, ресурсларни тежайдиган технологияларни ва АКТни жорий қилиш бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошириш.

Оролбўйи минтақасида қишлоқ хўжалигини мослаштириш дастури, сувни тежайдиган технологияларни кенг жорий қилиш дастурини амалга ошириш.

БРМ 1, 2, 8

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

ФАО, ЮНЕСКО, ГИЦнинг Оролбўйи ҳудудида экологияга қаратилган минтақавий ривожланиш лойиҳаси, IRSA-CNR-Сув тадқиқотлари институти, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инклюзив ривожланиш

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари, шу жумладан, имкониятлари чекланган шахслар учун мавжуд ижтимоий ташкилотларни, аёлларнинг ташаббускор гуруҳларини/ кооперативларни (сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш, кигизни ишлаб чиқариш ва бошқалар) қўллаб-қувватлаш ва янги ташкилотларни ташкил қилиш.

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини қишлоқ хўжалигига жалб қилиш учун уларни қўллаб-қувватлаш тизимини ташкил қилиш.

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш дастурини амалга ошириш.

БРМ 1, 2, 5, 8

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари

ФАО, ЮНЕСКО, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

III. МИНТАҚАНИ ИЖТИМОИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРАЛАРИ КОМПЛЕКСИ

3.1. Аҳоли пунктларини ривожлантириш

Салоҳиятни ошириш ва норматив-ҳуқуқий базани (таъминотни) такомиллаш-тириш

1. Чораларни режалаштириш ҳамда ҳудудларни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирилган ҳаракатлар режаларини тайёрлаш соҳасида Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллий ҳокимият органлари ходимларининг салоҳиятини ошириш.


2. Оролбўйи аҳоли пунктларини ривожлантириш методологияларини ва комплекс режаларини ишлаб чиқиш.


3. Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллий ҳокимият органлари ходимларини ҳудудларни бошқаришнинг замонавий усулларига ўқитиш.


4. Оролбўйи минтақасида ўқитиш дастурларини ва марказларни ташкил қилиш ёрдамида сув таъминоти ва оқова тизими хизмати ходимларини янги технологиялардан фойдаланишга ўқитиш.


5. Коммунал хизматларнинг самарали бошқариш ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш бўйича салоҳиятини ошириш.


6. Аҳоли пунктларининг комплекс ривожланиши учун норматив-ҳуқуқий таъминотни такомиллаштириш.

Ҳудудларни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирилган режаларни тайёрлаш ва амалга ошириш учун маҳаллий ҳокимият органлари ходимларининг салоҳиятини ўстириш.

Оролбўйидаги асосий аҳоли пунктлари учун ривожланиш режаларини ишлаб чиқиш, аҳоли пунктларининг турли хизматлар учун ўқитиш тренингларини ўтказиш.

БРМ 4, 11

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари

ЮНЕСКО, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инфратузил-мани, ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожланти-риш ва энг илғор тажрибаларни намойиш этиш

1. Аҳоли пунктлари ривожланишининг интеграциялашган секторал дастурларини ва бош режаларини (тарҳларини) ишлаб чиқиш.


2. Аҳоли пунктларини (шаҳар, қишлоқ) кўкаламзор-лаштириш ва ободонлаштириш дастурини амалга ошириш.


3. Спорт майдончалари (шаҳар, қишлоқ) тармоғини ривожлантириш.

Кичик аҳоли пунктларида, шу жумладан, эски қудуқларни таъмирлаш ва янги қудуқларни бурғилаш ҳамда эски қурилмаларни таъмирлаш ва янги чучуклаштириш қурилмаларини ва насос станцияларни ўрнатиш йўли билан маҳаллий сув таъминоти ва оқова тизимларини жорий қилиш.


4. Сув ҳисобини юритишни яхшилашга кўмаклашиш ва сув таъминоти субъектларининг иқтисодий барқарорлигини ошириш учун тоифаланган тариф сиёсатини ривожлантириш.


5. Сув таъминоти ва сувни чиқариш сифатини назорат қилиш учун сув таъминоти ташкилотларида тегишли лабораторияларни ташкил этиш.


6. Сув таъминоти, оқова ва иссиқлик таъминоти тармоқларини реконструкция қилиш ва кенгайтириш.


7. Оқова сувларни тозалаш сифатини ошириш ҳамда марказлаштирилган ва автоном тозалаш тизимларини ривожлантириш.


8. Турар жой фондини янгилаш (реновация) ва кўп хонадонли уйларда ва ижтимоий биноларда энергияни тежаш чораларини жорий қилиш бўйича чоралар комплексини амалга ошириш.


9. Аҳоли пунктлари ичида ҳамда шаҳарлараро барқарор транспорт ҳаракатини кенгайтириш.

Қулай яшаш шароитларини яратиш учун аҳоли пунктларининг интеграциялашган ривожланиши бўйича чоралар комплексини амалга ошириш.

30 та аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш, барча аҳоли пунктларида спорт майдончаларини ташкил қилиш, камида 10 та аҳоли пунктларида маҳаллий сув таъминоти тизимларини ташкил қилиш, инфратузилмани, турар жой фондини, транспортни ривожлантиришнинг комплекс дастурларини амалга оширишни.

БРМ 4, 11

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги

БМТТД, Жаҳон Банки, ЮНЕСКО, IRSA-CNR-Сув тадқиқотлари институти, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инновациялар ва АКТни жорий этиш

1. Сув таъминоти, оқова ва иссиқлик таъминоти тизимларини бошқариш жараёнини автоматлаштириш, шу жумладан, истеъмол қилиш ва йўқотишларнинг ҳисобини юритиш, ресурсларни самарали тартибга солиш/ диспетчерлаштириш, географик ахборот тизимларини ташкил қилиш.


2. Сув таъминоти, оқова ва иссиқлик таъминоти соҳасида энг яхши тажриба ва технологияларни тадқиқ этиш ва каталогини тайёрлаш.


3. Қулай ва хавфсиз яшаш шароитларини яратиш учун урбанистика тамойилларини қўллаш.


4. Аҳоли пунктларини ривожлантиришда smart cities тамойилларини қўллаш.

Аҳоли пунктлари ривожланиши юзасидан замонавий усуллар ва технологияларни қўллаш чораларини тажриба-синов режимида амалга ошириш.

Каталог ишлаб чиқиш, 2 та аҳоли пунктида диспетчерлаштиришни автоматлаштириш ва уни синовдан ўтказиш.

БРМ 4, 11

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

ЮНЕСКО, IRSA-CNR-Сув тадқиқотлари институти, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инклюзив ривожланиш

1. Болалар боғчаларини ташкил этиш ёрдамида, ёш болали аёллар учун меҳнат шароитларини яратиш.


2. Аҳолининг барча гуруҳлари, шу жумладан, ёшлар, аёллар, ўзига хос ривожланиш хусусиятлари бўлган шахслар учун таълим ва ижодий тўгараклар, ривожланиш марказлари тармоғини ривожлантириш.


3. Ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқларсиз муҳитни яратиш.

Аҳолининг энг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари турмушини яхшилаш учун аҳоли пунктларининг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш.

Тўсиқларсиз муҳитни минтақанинг барча аҳоли пунктларида қисман жорий қилиш, туман марказларида ривожланиш марказларини ташкил қилиш.

БРМ 4, 11

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари

ЮНЕСКО, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

3.2. Соғлиқни сақлаш

Салоҳиятни ошириш ва норматив-ҳуқуқий базани (таъминотни) такомиллаш-тириш

1. Тиббиёт ходимларнинг шу жумладан, масофадан ўқитиш тизимини жорий қилиш ҳисобидан доимий малакасини ошириш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


2. Ёшлар учун репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш ва оилани режалаштириш мақсадида профилактик тиббий дастурлар ишлаб чиқиш.


3. Аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш.


4. Ўрта махсус таълим муассасалари ва олий таълим муассасалар даражасида соғлом турмуш тарзи бўйича ўқув модулларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

Аҳоли ва тиббий ходимлар салоҳиятини ошириш тизимини жорий қилиш.

Аҳоли ва тиббий ходимларни ўқитиш дастурини амалга ошириш, 20 та таълим муассасаларида ўқув модулини тажриба-синов режимида жорий этиш.

БРМ 3, 4

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари

ЮНФПА, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инфратузилмани, ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантириш ва энг илғор тажрибаларни намойиш этиш

1. Оилавий ва қишлоқ поликлиникаларини, биринчи навбатда узоқ ҳудудларда техник жиҳозлашни яхшилаш.


2. Узоқ аҳоли пунктларида яшовчиларга тиббий хизматларни кўрсатиш учун керакли жиҳоз-ускуналар (рақамли флюорограф, ЭКГ, ультратовушли мосламалар, гематологик ва биохимик анализаторлар) билан жиҳозланган мобил амбулаторияларни ташкил этиш.


3. Шошилинч ёрдам тизимини ривожлантириш, транспорт билан таъминлаш.


4. Тиббий препаратлардан фойдаланиш имконини таъминлаш.

Узоқ ҳудудларда аҳоли пунктларининг тиббий муассасаларини техник жиҳозлаш.

20 та тиббий пунктни, 3 та мобил амбулаторияни жиҳозлаш, 2 та тез тиббий ёрдам пунктини кучайтириш.

БРМ 3

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ЕИБ, Япон элчихонаси, ЖАЙКА, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инновациялар ва АКТни жорий этиш

Тиббий хизмат кўрсатиш учун АКТ, узоқ ҳудудлардаги жамоалар учун масофадан маслаҳат бериш тизимини ривожлантириш.

Масофадан тиббий маслаҳат бериш тизимини жорий қилиш.

БРМ 3

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ЮНФПА, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инклюзив ривожланиш

1. Узоқда жойлашган аҳоли пунктларида бирламчи бўғин мутахассислари учун мақбул турар жой шароитларини яратиш.


2. Узоқда жойлашган аҳоли пунктларида ишлайдиган ёш мутахассисларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш.

Ёш мутахассисларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, қўллаб-қувватлаш дастурини ишлаб чиқиш.

БРМ 3

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари

Донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

3.3. Таълим

Салоҳиятни ошириш ва норматив-ҳуқуқий базани (таъминотни) такомиллаш-тириш

1. Мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ) ходимларининг стажировкаларини, тематик тренингларини ташкил этиш орқали малакасини ошириш. МТТ ходимлари учун мавжуд бўлган таълим муассасалари (коллежлар/техникумлар) ва педагогик олий таълим муассасалари негизида тренинг марказларини ташкил қилиш.


2. Олий таълим муассасаларида халқаро таълим стандартларига ўтишда педагогларга услубий ёрдам кўрсатиш.


3. Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг ўқитувчилар таркибининг малакасини ошириш марказлари салоҳиятини ривожлантириш ва техник жиҳозлаш.


4. Оролбўйи учун устувор бўлган мавзули йўналишларда инновацион технологиялар, шу жумладан, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, АКТ, тил ўқитиш, қайта тикланувчи энергия ва сув тежайдиган технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш каби соҳаларда олий таълим муассасалари ўқув дастурларини такомиллаштириш.

Таълим жараёни самарадорлигини ошириш учун мактабгача таълим ташкилотларива олий таълим муассасалари салоҳиятини ривожлантириш.

Алмашиш дастури, ўқитиш марказини ташкил қилиш, 2 та олий таълим муассасаларида инновациялар бўйича тажриба дастурини жорий қилиш ва услубий қўллаб-қувватлаш.

БРМ 4

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари

ЮНЕСКО, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инфратузил-мани, ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожланти-риш ва энг илғор тажрибаларни намойиш этиш

1. Таълим муассасаларини техник жиҳозлашни яхшилаш.


2. Ўқувчилар учун транспорт хизматларини йўлга қўйиш ва махсус мактаб автобусларини сотиб олиш.


3. Оролбўйи мактабларида санитария-гигиеник инфратузилмани таъминлаш.


4. Минтақада мактаблар иситиш тизимларини таъмирлаш.


5. Минтақада мактабларнинг ичимлик сув таъминотини таъминлаш.


6. Ёшларнинг касбий ва тил тайёргарлиги марказларини ривожлантириш.


7. Олий таълим муассасалари талабаларининг илмий муассасаларда, дала тадқиқотларида амалиёт ўташ тизимини ривожлантириш.

Таълим беришнинг самарадорлигини ошириш ва ўқитишнинг қулай жиҳатларини яхшилаш учун таълим тизими ташкилотларини техник жиҳозлаш. 20 та МТТни техник жиҳозлаш, 211 та ҳожатхонани таъмирлаш, 123 та - қуриш, 153 та - сув таъминотига улаш, 57 та - артезиан манбаларига улаш, 36 та - фильтрлар ўрнатиш.

БРМ 4

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги

ЮНЕСКО, Япония элчихонаси, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инновациялар ва АКТни жорий этиш

1. Умумтаълим ва "Баркамол авлод" болалар мактабларида робототехника бўйича курсларни ташкил қилиш.


2. Ахборот технологиялари (АТ) соҳасида мутахассисларнинг доимий мактабини ташкил қилиш мақсадида маҳаллий АТ мутахассислари учун тренинг курсларини ташкил этиш.


3. Ўқув жараёнини масофадан ўқитишнинг замонавий технологиялари билан жиҳозлаш орқали онлайн таълим тизимини такомиллаштириш.


4. Ўқув материалларини рақамлаштириш ва ўқув жараёнини ташкил этиш маълумотлари, шу жумладан, ўқувчилар ўзлаштириши маълумотлари базаларини яратиш.

Таълим сифатини ошириш ва ўқувчиларнинг фойдали кўникмаларини кўпайтириш учун ўқув жараёнига инновациялар ва АКТни жорий қилиш.

Робототехника бўйича курслар, материалларни рақамлаштириш, АТ бўйича машғулот дастури ва 20 та мактабга масофадан таълим беришни кучайтиришда кўмаклашиш.

БРМ 4

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги

ЮНЕСКО, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

Инклюзив ривожланиш

1. Қизларнинг касбий-техник таълими учун жиҳоз-ускуналарни тақдим этиш.


2. Ёш мутахассисларни Оролбўйи олий таълим муассасаларида ва профессионал таълим муассасаларида ишлашга жалб қилиш ва қўллаб-қувватлаш. Ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш ва илм-фанга жалб қилиш фондини ташкил қилиш.


3. Профессионал махсус услубиётларни ишлаб чиқиш ҳамда тегишли жиҳоз-ускуналар ва техника билан жиҳозлаш орқали, ўзига хос ривожланиш хусусиятлари (нутқ, кўриш ва эшитиш нуқсонлари) бўлган болаларга таълим бериш тизимини такомиллаштириш.

Ўқувчиларнинг касбий кўникмаларини ривожлантиришга кўмаклашиш ва алоҳида эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим бериш имкониятларини кучайтириш.

616 та мактабни жиҳозлаш, илм-фанга жалб қилиш фонди, 100 та таълим муассасаларида гендер тарбиялашнинг тажриба дастурларини амалга ошириш, алоҳида эҳтиёжлари бўлган болаларни ўқитиш учун 2 та марказни жиҳозлаш.

БРМ 4, 5

Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари

ЮНФПА, ЮНЕСКО, ЖАЙКА, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, халқаро молия институтлари

    

Изоҳ. Таклиф этилаётган чора-тадбирларнинг якуний аниқ муддатлари ва уларни молиялаштириш манбалари хорижий ҳамкорлар (донорлар) билан лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, келишилгандан сўнг аниқлаштирилади.




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 25 январдаги

41-сон қарорига

3-ИЛОВА



Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш

бўйича халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда

дастур ва лойиҳаларни амалга оширишнинг

мониторингини ташкил этиш

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ


Т/р

Асосий йўналишлар

Чора-тадбирлар

Муддати

Кутилаётган натижалар

Масъул ижрочилар

Халқаро ҳамкорлар

I. ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

1.

Оролбўйи минтақасида халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштиришнинг миллий механизмини яратиш.

1. Халқаро ташкилотлар, донор мамлакатлар, халқаро молия институтлари, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар (ННТ) рўйхатини шакллантириш ҳамда уларнинг Оролбўйи минтақасида устувор йўналишларини белгилаб бериш.

2022 йил июль


1. БМТнинг Оробўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик Траст жамғармаси (Траст жамғарма) Маслаҳат қўмитасининг барқарор инвестициялар, мониторинг ва хабардорликни ошириш бўйича ишчи гуруҳлари ташкил этилади;


2. Траст жамғарма доирасидаги лойиҳаларни мониторинг қилиш тартиби қабул қилинади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, вазирликлар ва идоралар, ННТ, илмий институтлар

БМТ институтлари, ЕИ, ЕИБ, донор мамлакатлар, халқаро молия институтлари, халқаро ННТ, халқаро ташкилотлар

2. Оролбўйи минтақаси барқарор ривожланиш Маслаҳат қўмитаси регламенти ва баённомаларини ҳамда халқаро ҳамкорлар билан ишлаш механизмини жорий этиш.

2022 йил июль

3. Оролбўйи минтақасини ривожлантириш, шу жумладан, экологик инновациялар ва технологиялар масалалари муҳокамасини ташкил этиш учун Маслаҳат қўмитасининг мавзули гуруҳларини шакллантириш.

2022 йил сентябрь

2.

Оролбўйи минтақасида халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш.

Оролбўйи минтақаси ривожланиши масалаларини муҳокама қилиш ва мувофиқлаштириш учун халқаро ҳамкорлар билан мунтазам умумий ва мавзули учрашувларни ўтказиш, шу жумладан, режалаштирилган дастур ва лойиҳаларга ҳамда экологик инновацияларга ва технологияларга алоҳида эътибор қаратиш.

ҳар олти ойда

1. Оролбўйи минтақасида дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошираётган донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг Траст жамғарма Маслаҳат қўмитасига аъзолиги таъминланади;


2. Оролбўйи минтақасида амалга оширилиши таклиф этилган дастурлар ва лойиҳаларга молия ресурсларини жалб қилиш мақсадида Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари томонидан мавзули тақдимотлар ва "фанд рейзинг" тадбирлари ўтказилади.

Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги вазирликлар ва идоралар, ННТ, илмий институтлар

БМТ институтлари, ЕИ, ЕИБ, донор мамлакатлар, халқаро молия институтлари, халқаро ННТ, халқаро ташкилотлар

3.

Экологик инновацияларни, технологияларни ва инвестицияларни жалб қилиш учун халқаро ҳамкорликни рағбатлантириш.

1. Оролбўйи минтақасида инфратузилмани яратиш ва ривожлантиришга ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий ривожланиш лойиҳаларига инновацион ёндашувларни жорий қилишга ва янги технологияларни жалб қилишга тайёр бўлган хорижий ҳамкорлар учун чораларни, қўшимча имтиёзларни ишлаб чиқиш.

2022 йил октябрь


1. Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш концепцияси ва "Йўл харитаси" йирик халқаро конференция ва форумларда муҳокама этилади;


2. Оролбўйи минтақасида

янги технологияларни жалб қилиш бўйича чоралар кўрилади ҳамда рағбатлантирувчи ва имтиёзли имкониялар яратилади.

Инновацион ривожланиш вазирлиги, вазирликлар ва идоралар, ННТ, илмий институтлар

БМТ институтлари, ЕИ, ЕИБ, донор мамлакатлар, халқаро молия институтлари, халқаро ННТ, халқаро ташкилотлар

2. Вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг халқаро ҳамкорлар билан ўзаро алоқасини йўлга қўйиш, бу борада Оролбўйи минтақасида олиб борилаёган фаолият тўғрисида ахборотни БМТ тизимининг дастурлари ва ташкилотлари, аъзо давлатлари, жамғармалар, халқаро молия институтлари тизимининг муассасалари ва бошқа томонлар ўртасида фаол тарғиб қилиш.

доимий

II. ОРОЛБЎЙИ МИНТАҚАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ДАСТУР ВА

ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ

4.

Оролбўйи минтақасида амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларни самарали мониторинг қилиш механизмини яратиш.

1. Дастур ва лойиҳаларнинг ягона мониторинг тизимини ишлаб чиқиш.

2022 йил июнь


1. Амалга оширилаётган дастур ва лойиҳалар тўғрисида маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича идоралараро ахборот алмашинуви тартиби қабул қилинади;


2. Амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ягона электрон маълумотлар базаси шакллантирилади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вазирликлар ва идоралар, ННТ, илмий институтлар

БМТ институтлари, ЕИ, ЕИБ, донор мамлакатлар, халқаро молия институтлари, халқаро ННТ, халқаро ташкилотлар

2. Дастур ва лойиҳаларни мониторинг қилиш масалалари бўйича маҳаллий ва халқаро ҳамкорлар ўртасида мувофиқлаштириш механизмини ташкил қилиш.

2022 йил сентябрь

3. Дастур ва лойиҳаларни амалга оширишда мунтазам ҳисоботлар бўйича форматлар ва баённомаларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

2022 йил октябрь

4. Дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш ҳақида маълумот йиғиш учун ягона электрон платформани яратиш.

2022 йил декабрь

5. Экологик инновациялар ва технологияларнинг ягона миллий реестрини ишлаб чиқиш.

2022 йил декабрь

6. Лойиҳалар ижроси мониторинги ва таҳлили натижасида Оролбўйи минтақасининг барқарор ривожланиши бўйича Маслаҳат қўмитаси томонидан "Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳалар рўйхати"га қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


5.

Оролбўйи минтақасида дастурлар ва лойиҳаларни мониторинг қилиш чораларини амалга ошириш.

Дастур ва лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилиш учун асосий йўналишлар бўйича (шу жумладан, экологик инновациялар ва технологиялар бўйича алоҳида гуруҳ) учрашувларни ўтказиш.

ҳар олти ойда

1. Оролбўйи минтақасида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг самарадорлигини баҳолаш бўйича мониторинг тизими жорий этилади;


2. Амалга оширилаётган лойиҳаларнинг натижалари тўғрисида ОАВ ва интернет тармоқлари орқали жамоатчилик хабардорлиги ошириб борилади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вазирликлар ва идоралар, ННТ, илмий институтлар

БМТ институтлари, ЕИ, ЕИБ, донор мамлакатлар, халқаро молия институтлари, халқаро ННТ, халқаро ташкилотлар

6.

Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ҳолатини баҳолаш ва прогнозлаш бўйича маълумотлар базасини шакллантириш.

1. Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ҳолатини баҳолаш кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва ушбу кўрсаткичлар бўйича идоралараро ахборот алмашинув тизимини жорий этиш.

2022 йил август


Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ҳолатини баҳолаш кўрсаткичлари асосида яқин келажакда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш механизми жорий қилинади.

Давлат статистика қўмитаси, вазирликлар ва идоралар, ННТ, илмий институтлар

БМТ Тараққиёт дастури, донор мамлакатлар, халқаро молия институтлари, халқаро ННТ, халқаро ташкилотлар

2. Ахборот алмашинув тизимини автоматлаштириш ва электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқиш.

2022 йил декабрь

7

Оролбўйи минтақасининг барқарор ривожланиши бўйича Маслаҳат қўмитаси фаолиятида нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокини кенг жалб қилиш

1. Маслаҳат қўмитасининг "Мониторинг ва таҳлил" ишчи гуруҳи доирасида Минтақада амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида эришилган натижаларни нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ўрганиш ишларини ташкиллаштириш.

2022 йил август


Минтақада барқарор ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда ҳамда лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва грант маблағларини жалб қилишда нотижорат ташкилотлар иштироки кенгайтирилади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вазирликлар ва идоралар, ННТ, илмий институтлар

БМТ Тараққиёт дастури, донор мамлакатлар, халқаро молия институтлари, халқаро ННТ, халқаро ташкилотлар

2. Маслаҳат қўмитасининг "Барқарор инвестициялар" ишчи гуруҳи доирасида нодавлат нотижорат ташкилотларига лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун грант маблағларини жалб қилишда амалий кўмак бериш тизимини жорий қилиш.

2022 йил декабрь




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 25 январдаги

41-сон қарорига

4-ИЛОВА



Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантиришга

йўналтирилган лойиҳалар

РЎЙХАТИ

минг доллар

Т/р

Таклиф этилаётган чора-тадбирлар /

лойиҳалар

Масъул ижрочилар

Қиймати

(лойиҳа

пара

метрлари

асосида

ўзгариши

мумкин)

I. ЭКОЛОГИК БАРҚАРОРЛИК ҲАМДА ЭКОЛОГИК ИННОВАЦИЯЛАР

ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ

1.1. Сув ресурсларини барқарор бошқариш

1.

Мавжуд илмий-тадқиқот институтлари ёки университетлари негизида сув хўжалиги мутахассислари (таҳлилий лабораториялар, гидрологик ва мониторинг станциялари ходимлари) малакасини ошириш бўйича ўқув-машғулот марказини ташкил қилиш.

Сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзгидромет маркази

300,0

2.

Сув хўжалиги мутахассислари ва сувдан фойдаланувчилар учун сув ресурсларини интеграллашган бошқариш, сувни тежаш масалалари бўйича мослаштирилган ўқув материалларини тайёрлаш.

Сув хўжалиги вазирлиги

100,0

3.

Сув ресурсларини маҳаллий даражада бошқариш самарадорлигини ошириш учун сувдан фойдаланувчилар ассоциациялари салоҳиятини ривожлантириш дастури. Сув ресурсларини маҳаллий даражада оқилона тақсимлаш механизмини ишлаб чиқиш.

Сув хўжалиги вазирлиги

1 000,0

4.

Сувдан фойдаланувчилар, сувдан фойдаланувчилар ассоциациялари учун сувни тежайдиган технологиялардан фойдаланиш ва сув ресурсларини интеграллашган бошқаришнинг бошқа жиҳатлари бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатиш тизимини ташкил қилиш.

Сув хўжалиги вазирлиги

1 000,0

5.

Оролбўйида гидропостлар тармоғининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва гидропостлар тармоғини кенгайтириш йўли билан сув ресурсларини мониторинг қилиш тизимини кучайтириш.

Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзгидромет маркази

2 000,0

6.

Сув тақсимлашни мувофиқлаштиришнинг самарадорлигини ошириш учун давлатлараро сув ресурсларини мониторинг қилиш тизимини ташкил қилиш.

Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзгидромет маркази

1 000,0

7.

Сувдан фойдаланувчилар ўртасида сув ресурслари сарфи ҳисобини юритиш маҳаллий тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

Сув хўжалиги вазирлиги

1 000,0

8.

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон Республикаси филиалида комплекс гидрологик тадқиқотларни ўтказиш учун лабораторияларни жиҳозлаш.

Сув хўжалиги вазирлиги

500,0

9.

Асосий сув хўжалиги иншоотларининг самарадорлигини ошириш ва сувнинг техник йўқотишларини камайтириш мақсадида уларни реконструкция қилиш ва модернизациялаш.

Сув хўжалиги вазирлиги

лойиҳа смета асосида

10.

Минтақани ривожлантириш омиллари ва иқлим ўзгаришининг таъсирини ҳисобга олган ҳолда, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда сув ресурслари ҳамда сув таъминотига эҳтиёжларни моделлаштириш ва прогнозлаш бўйича таҳлилларни ўтказиш.

Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзгидромет маркази

500,0

11.

Масофадан зондлаш тадқиқоти усулларидан фойдаланган ҳолда, сув ресурсларини мониторинг қилиш тизимини ва географик ахборот тизимини ташкил қилиш.

Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзгидромет маркази

2 000,0

12.

Сув ресурсларини интеграллашган бошқаришни жорий қилиш масалалари бўйича институционал ва қонунчилик базасини такомиллаштириш ва Оролбўйи минтақасида сув ресурсларидан фойдаланишни мувофиқлаштиришни кучайтириш.

Сув хўжалиги вазирлиги

500,0

13.

Оролбўйи минтақасида мониторинг автоматик пунктларини ва замонавий таҳлилий жиҳоз-ускуналарни жорий қилиш ҳисобига сув ресурслари сифатини мониторинг қилиш тизимини яхшилаш.

Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзгидромет маркази

1 000,0

14.

Биотехнологиялардан фойдаланиб, ер усти сувларини тозалаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

1 000,0

15.

Оролбўйининг олий таълим муассасаларида "гидрология" мутахассислигига ўқитиш бўйича ёшларни сув хўжалиги тизимига жалб қилиш дастурини ишлаб чиқиш.

Сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

1 000,0

16.

Сув хўжалиги соҳасидаги ёш мутахассисларини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш дастурини ишлаб чиқиш.

Сув хўжалиги вазирлиги

500,0

17.

Гидрогеологик хизматнинг дала лабораторияларини замонавий жиҳоз-ускуналар билан жиҳозлаш.

"Ўзбекгидрогеология" ДУК

200,0

18.

Каналбўйи линзалардан аҳоли эҳтиёжлари учун фойдаланишни кенгайтириш мақсадида уларнинг ҳозирги ҳолатини баҳолаш.

"Ўзбекгидрогеология" ДУК

200,0

19.

Ер ости сувлари ҳолатини баҳолаш ва мониторинг қилишнинг комплекс дастурини амалга ошириш (ер ости сувларининг ҳолатини мониторинг қилишни кенгайтириш; Оролбўйи ҳудудининг геоэкологик шароитларни ўрганиш ва баҳолаш; қуриган денгиз туби ҳудудида оптимал мониторинг тармоғини ишлаб чиқиш; қуриган денгиз тубининг ҳозирги геоэкологик ҳолатини баҳолаш; геологик-гидрогеологик шароитларни баҳолаш ва ер ости сувларининг эҳтимолий йиғилишини аниқлаш; ер ости сувларининг оқиб келишини аниқлаш учун ҳозирги гидрогеологик ҳолатларни баҳолаш; Амударё сув ҳавзасида сув оқимининг ҳозирги гидрокимёвий режимини, ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикасидаги суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатига таъсирини баҳолаш).

"Ўзбекгидрогеология" ДУК, "Гидрогеология ва муҳандислик геологияси институти" ДМ

1 000,0

20.

Амударё сув ҳавзаси дельтасида ўзанбўйи линзаларда чучук ер ости сувларини муқобил сув таъминоти манбаи сифатида реабилитация қилиш бўйича тажриба ишларини бажариш.

"Гидрогеология ва муҳандислик геологияси институти" ДМ, Сув хўжалиги вазирлиги

200,0

ЖАМИ:


15 000,0

1.2. Ер ресурсларини барқарор бошқариш


21.

Яйлов жойларини тиклаш бўйича чоралар комплексини амалга ошириш ва яйловлардан оқилона фойдаланиш усулларини жорий қилиш.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

3 000,0

22.

Яйловларга юкланишни камайтириш ва тақсимлаш, аҳоли пунктлари атрофида ва узоқ ўтлоқларда ерлар деградациясининг олдини олиш учун яйловлардан ротацион (алмашлаб) фойдаланишни ривожлантириш.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

2 000,0

23.

Чўлланиш жараёнларини тадқиқ этиш ва ерлар деградациясига қарши курашиш ҳамда Орол денгизи қуриган тубида шаклланган тупроқ-грунт қопламларини доимий кузатиш-текшириш учун стационар ва дала лабораторияларини жиҳозлаш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

300,0

24.

Ердан фойдаланувчилар учун ерлар деградациясига қарши курашишда замонавий технологиялар ва инновацияларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳат хизматлари тизимини ташкил қилиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

300,0

25.

Яйловлар ва суғориладиган ерлар деградацияси ва тупроқ шўрланишига қарши курашиш соҳасида тадқиқотларни кенгайтириш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

500,0

26.

Яйловлардан оқилона фойдаланиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани ривожлантириш ва такомиллаштириш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

300,0

27.

Қишлоқ хўжалиги ишчиларини яйловлар ва суғориладиган ерлар деградациясига қарши курашиш ва унинг олдини олиш усулларига ўқитиш дастурлари.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

500,0

28.

Тупроқнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва ер ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш чораларини ишлаб чиқиш учун тупроқ ҳолатини мониторинг қилиш тизимини ривожлантириш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

300,0

29.

Ер ресурсларини самарали мониторинг қилиш ва бошқариш учун масофадан зонд тадқиқотлари усулларидан ва географик ахборот тизимларидан фойдаланиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2 000,0

30.

Ерларнинг унумдорлигини ошириш учун экологик хавфсиз ўғитларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

200,0

31.

Ўтлоқларга ҳайдаб чорвачилик билан шуғулланадиган оилаларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш дастури.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

500,0

32.

Тупроқни барқарорлаштириш, шўрланишга қарши курашиш ва қишлоқ хўжалигининг мақсадли қурғоқчил ерларида сувни ушлаб қолиш учун фито мелиорация ва бошқа инновацион ёндашувлар ва технологияларни қўллаш чораларидан фойдаланишни кенгайтириш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2 000,0

ЖАМИ:


11 900,0


1.3. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар,

биологик хилма-хиллик, ўрмон хўжалиги


33.

Оролбўйи шароитида селекциявий экиш материалларини етиштириш, ўрмонларни кенгайтириш ва ўрмонлар зараркунандаларига ва касалликларига қарши курашиш технологияларини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш орқали селекция ва уруғчилик билан шуғулланадиган ўрмон хўжалиги ташкилотларининг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

1 000,0

34.

Ўрмон хўжалиги мутахассислари ва маҳаллий аҳоли учун ўрмончилик ва ҳудудларни кўкаламзорлаштириш кўникмалари бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва ўқитиш. Ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича ўрмон хўжалиги мутахассислари ва аҳолини ўқитиш ҳамда ўрмон хўжалиги ишчилари учун малака ошириш курсларини ўтказиш учун ўқув марказини ташкил қилиш ва жиҳозлаш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

300,0

35.

Махсус техника, тракторлар, ўрмон экиш агрегатлари ва бошқа керакли техникани сотиб олиш орқали ўрмон хўжаликларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

3 000,0

36.

Ўрмон кўчатхоналари тармоғини ташкил қилиш (баъзилари иссиқхоналар билан).

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

2 000,0

37.

Ичимлик сув таъминоти учун ҳамда кўчатларни етиштириш учун кўчатхоналарни суғоришни ташкил этиш учун қудуқларни қазиш. Узоқ жойлашган участкаларда ўрмон хўжалиги ходимлари учун шўр сувни чучуклаштириш воситалари билан таъминлаш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

300,0

38.

Минтақавий ўрмон уруғчилиги, селекция базасини ва Оролбўйи минтақасининг шароитида фойдаланиш учун мослаштирилган ўрмон ўсимликлари уруғларининг сифатини таҳлил қилиш учун станцияларни ташкил қилиш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

500,0

39.

Ўрмон экинларини биологик ҳимоя қилиш бўйича лабораторияларни ташкил қилиш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

100,0

40.

Наъматак, унаби ва чаканда ўсимликларининг (уларнинг мевалари инсон фаолиятининг турли соҳаларида ишлатиладиган бир қатор фойдали хусусиятларга эга) ҳамда қизилмия плантацияларини ташкил қилиш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

200,0

41.

Қорақалпоғистон Республикаси шимолий туманларининг аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш учун экин материаллари билан таъминлаш учун кўчатхонани ташкил қилиш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

300,0

42.

Уруғларни капсулалаш ва гранулалаш йўли билан авиа-воситалар, шу жумладан, дронлардан фойдаланиб, чўл ўсимликларини экишни кенгайтириш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

500,0

43.

Ўрмон хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш технологияларини жорий қилиш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

200,0

44.

Ўрмон фондини хатловдан ўтказиш, мониторинг қилиш ва ҳисобини юритиш учун масофадан зондлаш, географик ахборот тизимлари усулларидан фойдаланиш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги

2 000,0

45.

Кўчатхоналарда, ўрмон хўжаликларида дарахтлар ва ўсимликларни экиш учун вақтинча (мавсумий) иш жойларини ва доимий иш жойларини ташкил қилиш.

Аёлларни, ёшларни ва имконияти чекланган шахсларни уруғларни йиғишга, ўрмон экинларини ишлаб чиқишга ва кўчатхоналарда/ иссиқхоналарда ишлашга жалб қилиш.

 

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

300,0

46.

Кўчатларни етиштириш ёрдамида қуриган денгиз тубини ўрмонлаштириш йўли билан Орол денгизи ҳалокатининг салбий таъсирини камайтириш, шу жумладан:

"Акпетки" архипелаг оролларида Орол денгизининг қуриган тубида 80,0 га майдонда ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш;

10,0 минг га майдонда сув хўжалиги ва бошқа объектларни қум босишдан ҳимоя қилиш учун қирғоқбўйи ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш;

деградацияга учраган тўқай ўрмонларини тиклаш;

ўрмон хўжалиги мутахассисларини ва маҳаллий аҳолини ўқитиш учун кўргазмали иссиқхона ва кўчатхоналарини ташкил этиш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

10 300,0 шу жумладан:


6 500,0


2 500,0


600,0

700,0

47.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ходимларининг ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини мониторинг ва муҳофаза қилиш бўйича тадқиқот ишларини ўтказишнинг замонавий ёндашувлари ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш салоҳиятини ривожлантириш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

300,0

48.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ходимларини ва яқин жойлашган аҳоли пунктларида яшовчиларни экологик туризмни ташкил қилиш салоҳиятини ривожлантириш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

100,0

49.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг моддий-техник базасини ва инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни замонавий алоқа воситалари билан техник жиҳозлаш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

1 000,0

50.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ривожлантириш ва бошқаришнинг комплекс режаларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда кўмаклашиш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

300,0

51.

Минтақанинг асосий (чўл ва сувли-ботқоқ) экотизимларини тиклаш ва улардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини кенгайтириш бўйича комплекс дастурларни амалга ошириш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

5 000,0

52.

Ноёб ҳайвонлар турларини кўпайтириш учун питомниклар тармоғини ривожлантириш. "Жайрон" Бухоро ихтисослашган питомнигини қўллаб-қувватлаш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

1 000,0

53.

Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини масофадан зондлаш ҳамда замонавий мониторинг қилиш усулларидан фойдаланиш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

500,0

54.

Орол денгизи инқирозининг таъсирини бартараф этиш учун яшил тикланиш сармояси

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

5 500,0

55.

Оролбўйи ҳудудида ботқоқли, кўл ва пастекисли экотизимларни сақлаш ва улардан барқарор фойдаланиш.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

3 800,0

ЖАМИ:


38 500,0


1.4. Қайта тикланувчи энергия ва энергия самарадорлиги


56.

Минтақавий дастурни ишлаб чиқиш ҳамда кичик қайта тикланувчи энергия объектларидан фойдаланиш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, аҳоли ва бизнес тузилмаларининг энергия самарадорлиги бўйича билимларини ошириш.

Энергетика вазирлиги, Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти

500,0

57.

Кичик қувватли қайта тикланувчи энергия жиҳоз-ускуналарини етказиб бериш ёки уларни йиғишни ташкил этиш бўйича корхоналарнитехнопаркларни ташкил қилиш учун шароит яратиш ва кўмаклашиш, аҳоли, хусусий бизнес фойдаланиши учун энергетик самарали бўлган технологияларни (печлар, термоизоляция ва бошқалар) ривожлантириш.

Сув хўжалиги вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти

лойиҳа смета асосида

58.

Коммунал секторда ва қурилиш соҳасида энергия самарадорлигига оид дастурлар.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги

5 000,0

59.

Қайта тикланувчи энергиядан ер ости сувларини сўриб олиш, ер ости сувларини чучуклаштириш ва марказлашган энергия таъминотидан узоқ бўлган насос станцияларининг энергия таъминоти учун фойдаланиш усулларини синовдан ўтказиш.

Сув хўжалиги вазирлиги, Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти

500,0

60.

Узоқ ўрмон хўжалиги объектларининг қайта тикланувчи энергия воситасида энергия билан таъминлашнинг тажриба лойиҳаларини амалга ошириш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти

300,0

61.

Узоқ қишлоқ хўжалиги объектларининг қайта тикланувчи энергия воситасида энергия таъминотининг тажриба лойиҳаларини (яйлов жойлар, асал ишлаб чиқарувчилар ва бошқалар) амалга ошириш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги

300,0

62.

Туристик инфратузилма объектларининг (жойлаштириш, овқатланиш объектлари, йўлбўйи инфратузилмаси, осори атиқалар) тикланадиган энергия манбаларини ўрнатиш ёрдамида энергия билан таъминлашнинг тажриба лойиҳаларини (электр энергияси, иссиқ сув) амалга ошириш.

Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти, Туризм ва спорт вазирлиги

500,0

ЖАМИ:


7 100,0


1.5. Экологик таълим


63.

Оролбўйининг экологик муаммоларини ҳал этишга ёшларни рағбатлантириш учун танловлар дастурини амалга ошириш ва инновацион биргаликда ишлаш усуллари маданиятини шакллантириш.

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

500,0

64.

Талабаларнинг корхоналарда атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги инновациялар ва технологиялар бўйича касбий-техник стажировкалари дастурини жорий қилиш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

300,0

65.

Оролбўйи олий таълим муассасаларида атроф муҳитнинг ҳолатини мониторинг қилиш бўйича ўқув лабораториялари тармоғини ривожлантириш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

200,0

66.

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўзбек ва қорақалпоқ тилларида онлайн ўқув платформаларини ташкил қилиш.

Оролбўйи шароитида инновациялар ва технологияларни қўллаш масалалари бўйича "хакатон"ларни ўтказиш.

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

500,0

67.

Ўзига хос ривожланиш хусусиятлари бўлган болаларни атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида таълимга ва тадқиқотларга фаол жалб қилиш учун уларни қўллаб-қувватлаш дастури.

Халқ таълими вазирлиги

500,0

68.

Қизларни атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида таълимга ва тадқиқотларга, шу жумладан, муҳандислик ва АКТ тадқиқотларига фаол жалб қилиш учун уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш дастури.

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

500,0

69.

Мактабгача таълим ташкилотлари учун экология ва соғлом турмуш тарзи бўйича махсус мослаштирилган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

Мактабгача таълим вазирлиги

100,0

70.

Мактаб ҳудудларини кўкаламзорлаштириш ва мақбул микроиқлимни яратиш учун мактаб ёнида боғларни ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича амалий ўқув машғулотларини ўтказиш учун экомайдончалар ташкил қилиш.

Халқ таълими вазирлиги

2 200,0

71.

Умумтаълим мактабларининг экологияни ўқитиш бўйича моддий-техник ва методологик-услубий базасини мустаҳкамлаш ҳамда махсус мослаштирилган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

Халқ таълими вазирлиги

500,0

72.

Маҳаллий аҳоли ва ёшлар учун атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва биоресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича таълим дастурлари.

Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги

100,0

73.

Ёшлар марказлари ва умумтаълим мактаблари негизида эко-мактаблар ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича дастурлари бўлган мактаблар тармоғини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш.

Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги

300,0

74.

Олий таълим муассасаларида ва мактабларда ёшлар учун тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш ва энергия самарадорлиги бўйича таълим дастурлари/курслари. Ўқитишда ва хабардорликни оширишда қўллаш учун таълим муассасаларида қайта тикланувчи энергия ва энергия самарадорлиги соҳасида тажриба лойиҳаларини амалга ошириш.

Ёшлар ишлари агентлиги

500,0

75.

Ёшларни ижтимоий фаолллаштириш ҳамда ижтимоий ва экологик дастурларга жалб қилиш учун кўнгиллилар ҳаракатини ривожлантириш. Қорақалпоғистон Республикасида камида 5 та кўнгиллилар ҳаракатини тузишда кўмаклашиш.

Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

300,0

76.

Оролбўйи ёшлар экологик ҳаракатини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш.

Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

300,0

77.

Ўқув жараёнида фойдаланиш учун мослаштирилган, экология ва сувни тежаш соҳасидаги замонавий инновацион технологиялар бўйича ўқув демо-марказларини ташкил этиш.

Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

200,0

ЖАМИ:


4 800,0


1.6. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва

иқлимни мониторинг қилиш


78.

Гидрометеопрогнозлаш, экологик мониторинг, иқлим ўзгаришлари соҳасида моделлаштириш ва тадқиқотларнинг замонавий ёндашувлари/усуллари бўйича халқаро тажриба алмашиш дастурларини амалга ошириш.

Ўзгидромет маркази

2 000,0

79.

Ёш мутахассислар учун ходимлар билан алмашиш дастурлари, стажировка, таълим дастурларини ишлаб чиқиш ёрдамида гидрометеорологик хизмат ходимларининг илмий ва амалий салоҳиятини ошириш.

Ўзгидромет маркази

500,0

80.

Гидрометеохизматни комплекс ривожлантиришнинг узоқ муддатли концепциясини ишлаб чиқиш.

Ўзгидромет маркази

500,0

81.

Гидрометеорологик прогнозларни якуний фойдаланувчиларга тақдим этиш форматини такомиллаштириш, самарали хабар бериш каналларини ривожлантириш. Гидрометеорологик хизмат томонидан хўжалик юритувчи субъектларга тақдим этиладиган хизматлар кўламини кенгайтиришга кўмаклашиш ва тижорат сервислар ҳисобига ўзини қоплаш қобилиятини ошириш.

Ўзгидромет маркази

500,0

82.

Гидрометеокузатувлар, экологик назорат ва иқлим ўзгаришлари тадқиқотлар стационар тармоғини ҳамда қор-кўчки станциялари тармоғини кенгайтириш ва техник мустаҳкамлаш.

Ўзгидромет маркази

2 000,0

83.

Атроф муҳитни мониторинг қилиш ва гидрометеорологик тадқиқотлар мобил станцияларини/лабораторияларни техник жиҳозлаш.

Ўзгидромет маркази

500,0

84.

Гидрометеорологик хизмат ходимларининг узоқ станцияларда яшаш шароитларини яхшилаш.

Ўзгидромет маркази

500,0

85.

Гидрометеорологик хизматнинг гидрометеорологик жараёнларни ва иқлим ўзгаришларини моделлаштириш ва прогнозлаш тизимини техник жиҳозлаш.

Ўзгидромет маркази

500,0

86.

Иқлим ўзгаришларига мослашиш соҳасида инновацияларни қўллаш бўйича тадқиқотларни кенгайтириш. Иқлим ўзгаришларининг атроф муҳитга, устувор иқтисодий соҳаларга ва ижтимоий ривожланишга таъсир этишини моделлаштириш.

Ўзгидромет маркази

500,0

87.

Экологик ва гидрометеорологик мониторинг тармоғини автоматлаштириш.

Ўзгидромет маркази

500,0

88.

Илмий тадқиқотларга АКТни жорий қилиш ва Оролбўйи минтақаси учун экологик маълумот банкини шакллантириш. Атроф муҳит ҳолатининг масофадан зондли тадқиқотлари ва комплекс географик ахборот тизимларини ташкил қилиш.

Ўзгидромет маркази

1 000,0

89.

Гидрометеорологик архив ва экологик мониторинг маълумотларини рақамли форматга ўтказиш.

Ўзгидромет маркази

500,0

90.

Касб жозибадорлигини ошириш ва кадрлар таркибини ёшартириш учун Гидрометеорологик хизматнинг ёш мутахассисларини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш.

Ўзгидромет маркази

200,0

ЖАМИ:


9 700,0


1.7. Чиқиндиларни бошқариш


91.

Чиқиндиларни бошқариш бўйича комплекс минтақавий концепцияни ишлаб чиқиш, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий базани ва институционал ривожланишни такомиллаштириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

1 000,0

92.

Қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини қайта ишлаш ва утиллаштириш ёндашувлари ва технологиялари бўйича мослаштирилган материалларни ишлаб чиқиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

100,0

93.

Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларини қайта ишлаш ва утиллаштириш ёндашувлари ва технологиялари бўйича мослаштирилган материалларни ишлаб чиқиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

100,0

94.

Заҳарли ва биологик хавфли чиқиндилар, шу жумладан, тиббий чиқиндиларни қайта ишлаш ва утиллаштириш ёндашувлари ва технологиялари бўйича мослаштирилган материалларни ишлаб чиқиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

100,0

95.

Аҳоли учун чиқиндиларни бошқариш бўйича оммавий ахборот-таълим дастурини амалга ошириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

500,0

96.

Барча турдаги чиқиндиларни комплекс хатловдан ўтказиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

1 000,0

97.

Чиқиндиларни бошқариш бўйича давлат-хусусий шериклик дастурини рағбатлантириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

500,0

98.

Марказлаштирилган оқова тизимлари ва чиқиндиларни тозалаш тизимларини таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

лойиҳа смета асосида

99.

Йирик аҳоли пунктларида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини ривожлантириш (йиғиш, ташиш, полигонлар, қайта ишлаш).

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

лойиҳа смета асосида

100.

Кичик аҳоли пунктларида қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини бошқариш тизимини ривожлантириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

1 000,0

101.

Заҳарли қишлоқ хўжалиги чиқиндилари, барқарор органик ифлослантирувчилар ва тиббий чиқиндиларни хавфсиз утиллаштириш дастурини амалга ошириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

3 000,0

102.

Маиший турмушда ва ишлаб чиқаришда пластикдан фойдаланишни камайтириш дастури.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

500,0

103.

Чиқиндиларни йиғиш, утиллаштириш ва қайта ишлаш бўйича инновацион ёндашувлардан фойдаланиш.

Чиқиндиларни бошқаришда ва қайта ишлашда инновациялар бўйича "хакатон"ларни ўтказиш ва стартапларни қўллаб-қувватлаш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

500,0

104.

Чиқиндиларни мониторинг ва назорат қилиш тизимини ташкил қилиш учун АКТдан фойдаланиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

200,0

105.

Санитария ва гигиена стандартларини ошириш учун уй хўжалиги даражасида чиқиндиларни барқарор бошқариш тизимларини жорий қилишни қўллаб-қувватлаш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,  Соғлиқни сақлаш вазирлиги

500,0

ЖАМИ:


9 000,0


II. ОРОЛБЎЙИ МИНТАҚАСИНИ ИҚТИСОДИЙ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРАЛАРИ



2.1. Тадбиркорликни ривожлантириш


106.

Хусусий тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳолининг бандлиги ва даромадлари даражасини ошириш. Бизнесни йўлга қўйиш ҳамда тадбиркорлик бўйича курс ва тренингларни ташкил этиш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

300,0

107.

Банд бўлмаган аҳолининг касбий кўникмаларини ривожлантириш орқали уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ҳамда даромадли меҳнат билан банд бўлиш имкониятини кенгайтириш. Бунда чекка ва қишлоқ жойларида яшовчи ёшларга ва аёлларга алоҳида эътибор қаратиш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги

2 000,0

108.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Оролбўйи минтақасида ишлайдиган ходимлари учун малака ошириш курсларини такомиллаштириш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

1 000,0

109.

Меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларни реинтеграция қилиш, шу жумладан, уларнинг бандлигини таъминлаш, касбий малакасини ошириш ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

2 000,0

110.

Кредит линияларини очиш ва кейинчалик банклар томонидан республика туманлари ва шаҳарларида аҳоли бандлигига кўмаклашиш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи кичик ва мини-лойиҳаларни амалга ошириш учун микрокредитлар ажратиш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

4 000,0

111.

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат марказлари тармоғини ривожлантириш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

500,0

112.

Ёшлар ўртасида ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш. Минтақадаги ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан доимий фаолият юритувчи грант дастурини ишлаб чиқиш ва ёшларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш учун имкониятларни яратиш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги

1 000,0

113.

Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикасидаги барча туман бўлинмаларида юридик клиникалар ташкил қилиш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги

120,0

114.

Оролбўйи минтақасида яшовчи аҳоли, айниқса хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ҳунармандчилик, хизмат кўрсатиш, тадбиркорлик фаолиятларини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна воситаларини харид қилишга субсидиялар ажратиш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

4 000,0

115.

Қишлоқ туманларида, айниқса, хотин-қизлар ўртасида касаначилик, тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, қурилиш материаллари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол моллари ишлаб чиқариш учун замонавий мини-ускуна ва хомашё харид қилиш учун имтиёзли микрокредит линияларини очиш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

5 000,0

116.

Хусусий тадбиркорлар, кичик ва ўрта бизнес субъектлари ишлаб чиқарадиган маҳсулотларнинг халқаро мувофиқлик стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

300,0

117.

Товарлар ва хизматларни биргаликда самаралироқ ривожлантириш, тарғиб этиш ва сотиш учун тадбиркорлар томонидан кооперативлар ва/ёки ишлаб чиқарувчиларнинг уюшмаларини ташкил этишга кўмаклашиш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

500,0

118.

Ёшларнинг турли тоифалари учун универсал тренинг марказини (коворкинг марказини) ташкил қилиш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

100,0

119.

Хусусий тадбиркорлар томонидан товарларни сотиш ва хизматларни кўрсатиш учун онлайн платформаларни ривожлантириш.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

200,0

120.

Касаначилик ва тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида касбий ўқитиш онлайн платформаларини ишлаб чиқиш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

200,0

121.

Мунтазам танловларни ўтказиш ва стартапларни қўллаб-қувватлаш тизимларини ташкил қилиш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

500,0

122.

Ёшларни АТ, қишлоқ хўжалиги, саноат соҳаларида ишга жойлаштиришни қўллаб-қувватлаш тизимини ташкил қилиш. Ёшларнинг меҳнат биржасини ташкил этиш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги

200,0

123.

Стартаплар, шу жумладан, технологиялар ва жиҳоз-ускуналарни сотиб олиш учун грантлар берилиши йўли билан аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари, шунингдек, имкониятлари чекланган шахслар учун мавжуд ижтимоий корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва янги корхоналарни ташкил қилиш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

500,0

124.

Имкониятлари чекланган шахслар учун ёшларга ва аёлларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, касбий малакаларни ривожлантириш бўйича касбий курсларни ташкил этиш.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги

500,0

ЖАМИ:


18 920,0


2.2. Туризмни ривожлантириш


125.

Оролбўйида бальнеологик туризмни ривожлантириш учун ерости сувларидан (минерал ва термал сувлар) фойдаланиш.

"Гидрогеология ва муҳандислик геологияси институти" ДМ, Туризм ва спорт вазирлиги

200,0

126.

Сув ҳавзалари ҳудудида ҳаваскорлик ва спорт балиқчилигини тартибга солиш ҳамда уни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.

Туризм ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

50,0

127.

Туризмни ривожлантириш бўйича ўқув дастурини ишлаб чиқиш (сервис, меҳмондўстлик, меҳмон уйларини барпо этиш, гидларни тайёрлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, туристик маҳсулотларни ишлаб чиқиш). Аёллар, ёшлар, имкониятлари чекланган шахслар учун махсус дастурларни ишлаб чиқиш.

Туризм ва спорт вазирлиги

50,0

128.

Туризм кластери негизида туристик соҳада хизмат кўрсатиш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича маҳаллий аҳоли учун ўқитиш марказини ташкил этиш.

Туризм ва спорт вазирлиги

200,0

129.

Маҳаллий аҳолини туристик соҳада хизмат кўрсатишга жалб қилиш масалалари бўйича аёллар гуруҳларига ва ёшларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, жойларга чиқиб, сайёр амалий машғулотларни ташкил этиш.

Туризм ва спорт вазирлиги

50,0

130.

Хизмат кўрсатишга оид стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш (меҳмон уйлари, овқатланиш жойлари, транспорт хизматлари, гидлар хизматларини сертификатлаш).

Туризм ва спорт вазирлиги

50,0

131.

Туристик маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш ҳамда жараён иштирокчиларини умумий ташкил қилиш ва инфо материалларни хатловдан ўтказиш ҳамда йўналишлар, осори атиқалар, меҳмонхоналар/меҳмон уйлари, музейлар, умумий овқатланиш жойлари, кемпинг шохобчалари, ёнилғи қуйиш станциялари ва бошқалар кўрсатилган туристик хариталар/материалларни ишлаб чиқиш.

Туризм ва спорт вазирлиги

100,0

132.

Туризм соҳасида фаолият юритувчи ташаббускор гуруҳларни ва тадбиркорларни доимий қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат марказларини ташкил этиш.

Туризм ва спорт вазирлиги

50,0

133.

Маҳаллий туристик бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш учун қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш (замонавий транспорт воситалари ва бошқа махсус техникани сотиб олиш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёзлар, преференциялар).

Туризм ва спорт вазирлиги

100,0

134.

Оролбўйи минтақасининг табиий ва иқтисодий салоҳияти, рақобат устуворликлари ҳақида материалларни жаҳон ахборот майдонига фаол киритиб, тарғиб этиш бўйича махсус маркетинг дастурини ишлаб чиқиш. Оролбўйи минтақасида туризмни тарғиб этиш ва ривожлантириш бўйича мунтазам чора-тадбирларни амалга ошириш.

Туризм ва спорт вазирлиги

200,0

135.

Йўллар тармоғини (мавжуд йўлларни асфальт билан қоплаш ва янги автомобиль йўлларини ўтказиш) ва йўлбўйи инфратузилмасини ривожлантириш (умумий овқатланиш жойлари, дўконлар, кемпинг турар жойлари, ёнилғи қуйиш станциялари).

Туризм ва спорт вазирлиги

лойиҳа смета асосида

136.

Туристларни жойлаштириш тармоғини (меҳмонхоналар, меҳмон уйлари ва бошқалар) ташкил қилиш.

Туризм ва спорт вазирлиги

200,0

137.

Осори атиқалар атрофида инфратузилмани ташкил этиш, (йўналишларни жиҳозлаш, овқатланишни, ҳожатхоналарни, дам олиш жойларини ташкил этиш, сувенирлар билан савдо қилиш).

Туризм ва спорт вазирлиги

200,0

138.

Транспорт хизматларини кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш. Транспорт воситалари, квадроцикллар ва ҳаво шарларини сотиб олиш.

Туризм ва спорт вазирлиги

300,0

139.

Тематик сайтларда, жаҳоннинг йирик янгилик каналларида, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги форумларда тегишли материалларни жойлаштириш йўли билан Оролбўйи масалаларига халқаро эътиборни тортиш учун минтақада туризмни ахборот-тарғибот йўналишида қўллаб-қувватлаш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Туризм ва спорт вазирлиги

50,0

140.

Туризмни ривожлантириш учун АКТ ишланмаларини жорий қилиш: веб-саҳифалар (меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, овқатланиш объектлари, транспорт ижараси, гидлар ва бошқалар), Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали хизмат кўрсатишни буюртириш имконияти билан.

Туризм ва спорт вазирлиги

100,0

141.

Қишлоқларда кўп функцияли ривожланиш марказларини ривожлантириш, улардан туризмни ривожлантириш, таълим бериш, маслаҳат хизматлари, болалар тўгараклари учун фойдаланиш.

Туризм ва спорт вазирлиги

300,0

142.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар атрофидаги қўриқланадиган зоналарда базавий туристик инфратузилмани (табиат музейлари, йўналишлар), логистикани ривожлантириш.

Туризм ва спорт вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

100,0

143.

Маҳаллий аҳоли учун туристик соҳада хизматларни кўрсатиш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва ўқитишни ташкил этиш, бунда аёллар гуруҳларига, ёшларга, имкониятлари чекланган шахсларга махсус эътибор қаратиш.

Туризм ва спорт вазирлиги

50,0

144.

Экологик туризмни ривожлантириш ва Оролбўйи минтақаси табиий объектлари/муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бўйлаб саёҳатларни ташкил этиш учун ҳудуднинг экологик сиғимини ва экотизимларга таъсир этишини минималлаштиришни ҳисобга олган ҳолда, туристик маршрутлар белгилаш.

Туризм ва спорт вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

300,0

ЖАМИ:


2 650,0


2.3. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш


145.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари янги технологиялар ва инновациялардан фойдалана олиши учун янги мақсадли микро- ва ўрта кредит молиявий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш. Шу жумладан, замонавий технологияни қўллашни рағбатлантириш учун банк маҳсулотларини қўшма молиялаштириш/субсидиялаш тизимини жорий қилиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

10 000,0

146.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг сув тежайдиган технологияларини жорий қилиш дастури.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2 000,0

147.

Мутахассисларни тайёрлаш дастурлари ва агрономларнинг, яйлов ишчиларининг малакасини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

200,0

148.

Аҳолини яйловларда барқарор чорвачиликни ривожлантиришга ўқитиш дастурларини кенг қўллаш.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

200,0

149.

Майда ва ўрта қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш учун чорвачилик маҳсулотларини (гўшт, жун, терилар, сут) сотиш тизимини ташкил қилиш.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

1 000,0

150.

Кичик ва ўрта қишлоқ хўжалиги корхоналарининг рентабеллигини ва унумдорлигини ошириш учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг уюшмаларини, кооперативларини ташкил қилиш.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

200,0

151.

Чорва зотларини яхшилаш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг унумдорлигини ошириш учун селекция марказларини ривожлантириш.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2 000,0

152.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун кредит дастурлари ва маҳсулотларидан фойдаланиш йўллари бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатиш.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

300,0

153.

Минтақанинг экспорт салоҳиятини ошириш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сертификатлаш соҳасида жаҳон стандартларини жорий қилиш.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

1 000,0

154.

Ветеринария назоратини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги лабораторияларини ташкил қилиш ва техник жиҳозлаш, шу жумладан, емларнинг сифатини назорат қилиш.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

1 000,0

155.

Емларни ишлаб чиқариш тизимини ривожлантириш. Уруғчиликни ривожлантириш, уруғчилик хўжаликларини ташкил қилиш.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

1 000,0

156.

Яйлов ва ўтлоқ ҳудудларини кенгайтириш учун уларни сув билан таъминлаш.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги

500,0

157.

Ўтлоқ яйлов хўжаликлари инфратузилмасини ривожлантириш (сув, энергия таъминоти, ўтлоқларни жиҳозлаш).

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

200,0

158.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (гўшт, жун, терилар, сут маҳсулотлари) қайта ишлаш бўйича маҳаллий тизимларни/ишлаб чиқаришни ривожлантириш. Жиҳозланган кушхоналар (мол сўйиш цехлари) тармоғини ривожлантириш.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

3 000,0

159.

Қоракўлчилик ва туячиликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш дастурларини кенг қўллаш.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2 000,0

160.

Наслчилик ишлари, селекция соҳасида қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг янги зотларини, линияларини йўлга қўйиш, ҳамда ем экинларининг навларини ва гибридларини яратиш, уруғчилик ва уруғшунослик бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

3 000,0

161.

Ўзбекистоннинг қурғоқчилик хавфи бўлган ҳудудларида фермерлар ҳамжамиятларининг иқлимий барқарорлигини ошириш дастурларини амалиётга жорий қилиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

5 000,0

162.

Зоналарга ажратиш, қишлоқ хўжалиги ишларини мониторинг қилиш ва режалаштириш учун масофадан зондлаш тадқиқотлари усулларидан фойдаланиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

1 000,0

163.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун, шу жумладан, имкониятлари чекланган шахслар учун мавжуд ижтимоий корхоналарни, аёлларнинг ташаббускор гуруҳларини/кооперативларни (сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш, кигизни ишлаб чиқариш ва бошқалар) қўллаб-қувватлаш ва янги корхоналарни ташкил қилиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

1 000,0

164.

Юқори маҳсулдор қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун энергетик самарали бўлган қуёш иссиқхоналари тармоғини ташкил қилиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

1 000,0

165.

Селекция, қишлоқ хўжалиги технологиялари соҳасида илмий муассасаларнинг салоҳиятини ва техник имкониятларини ошириш, қишлоқ хўжалигида янги технологиялардан ва инновациялардан фойдаланиш соҳасини ўсимликшунослик (гуруч, сабзавотлар ва бошқалар) ва чорвачиликни (шу жумладан, паррандачиликни) ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

500,0

166.

Халқаро анжуманлар, кўргазма-ярмаркаларни ташкил этиш орқали қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муваффақиятли тажрибани тарқатиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

200,0

167.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлашнинг фитосанитария назорати мобиль ва/ёки стационар пунктларини ташкил қилиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

200,0

168.

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини биологик ҳимоялаш бўйича лабораториялар фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

200,0

169.

Оролбўйи минтақасида мавжуд бўлган сув ҳавзаларини ривожлантириш ва улардан балиқчилик ва аквакультурал етиштириш учун оқилона фойдаланиш чоралари комплексини ишлаб чиқиш.

Сув хўжалиги вазирлиги

200,0

170.

Вазиятни ўрганиш ва ҳар бир алоҳида туман учун кичик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш чораларини ишлаб чиқиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

200,0

171.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни логистик ва маркетинг қўллаб-қувватлашни ташкил этиш орқали минтақанинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

500,0

172.

Артемияни ишлаб чиқаришда кўмаклашиш бўйича чоралар комплексини амалга ошириш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

100,0

173.

Инкубацион цехлар, юқори миқдорли оқсил бўлган емларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш пунктлари, сақлаш ва ташиш тизимлари бўлган замонавий балиқ питомникларини ташкил қилиш орқали балиқчиликни ривожлантириш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

1 000,0

174.

Аквакультурани ривожлантириш, шу жумладан, табиий ва сунъий сув ҳавзалари негизида мўйнали ҳайвонларни (ондатра, нутрия ва бошқалар) кўпайтириш ва боқиш учун ҳайвонот фермаларини ташкил қилиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

500,0

175.

Аҳолига ерга ишлов бериш ва маҳсулотни йиғиб-териш бўйича хизмат кўрсатиш учун ихтисослашган МТП (машина-трактор парклари) моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

"Ўзагросервис" АЖ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

3 000,0

176.

Хўжалик ичидаги ирригация тизимларини таъмирлаш-қуриш ишларини қўллаб-қувватлаш.

Сув хўжалиги вазирлиги

лойиҳа смета асосида

177.

Минтақанинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш соҳасида техник салоҳиятини мустаҳкамлаш, шу жумладан, замонавий ёндашувлар ва инновацияларни қўллаш. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари тизимини ташкил этиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

3 000,0

178.

Чорвачилик учун емларни ишлаб чиқаришда инновациялардан ва янги технологиялардан фойдаланиш.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

200,0

ЖАМИ:


45 400,0


III. ОРОЛБЎЙИ МИНТАҚАСИНИ ИЖТИМОИЙ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРАЛАРИ



3.1. Аҳоли пунктларини ривожлантириш


179.

Чораларни режалаштириш ҳамда ҳудудларни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирилган ҳаракатлар режаларини тайёрлаш соҳасида Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллий ҳокимият органлари ходимларининг салоҳиятини ривожлантириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

200,0

180.

Оролбўйи аҳоли пунктларини ривожлантириш методологияларини ва комплекс режаларини ишлаб чиқиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

1 000,0

181.

Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллий ҳокимият органлари ходимларини ҳудудларни бошқаришнинг замонавий усулларига ўқитиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

500,0

182.

Оролбўйи минтақасида ўқитиш дастурларини ва марказларни ташкил қилиш ёрдамида сув таъминоти ва оқова тизими хизмати ходимларини янги технологиялардан фойдаланишга ўқитиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

200,0

183.

Коммунал хизматларнинг самарали бошқариш ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш бўйича салоҳиятини ривожлантириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

500,0

184.

Аҳоли пунктларини комплекс ривожлантириш учун норматив-ҳуқуқий таъминотни такомиллаштириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

200,0

185.

Аҳоли пунктларини ривожлантиришнинг интеграциялашган секторал дастурларини ва бош режаларини (тарҳларини) ишлаб чиқиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

1 000,0

186.

Аҳоли пунктларини (шаҳар, қишлоқ) кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш дастурини амалга ошириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

3 000,0

187.

Спорт майдончалари (шаҳар, қишлоқ) тармоғини ривожлантириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

500,0

188.

Кичик аҳоли пунктларида, шу жумладан, эски қудуқларни таъмирлаш ва янги қудуқларни бурғилаш ҳамда эски қурилмаларни таъмирлаш ва янги чучуклаштириш қурилмаларини ва насос станцияларини ўрнатиш йўли билан маҳаллий сув таъминоти ва оқова тизимларини жорий қилиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

2 000,0

189.

Сув ҳисобини юритишни яхшилашга кўмаклашиш, ва сув таъминоти субъектларининг иқтисодий барқарорлигини ошириш учун тоифаланган тариф сиёсатини ривожлантириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

200,0

190.

Сув таъминоти ва сувни чиқариш сифатини назорат қилиш учун сув таъминоти ташкилотларининг лаборатория таъминотини модернизация қилиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

200,0

191.

Сув таъминоти, оқова ва иссиқлик таъминоти тармоқларини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича комплекс ишларни амалга ошириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

лойиҳа смета асосида

192.

Оқова сувларни тозалаш сифатини ошириш ҳамда марказлаштирилган ва автоном тозалаш тизимларини ривожлантириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

1 000,0

193.

Турар жой фондини янгилаш (реновация) ва кўп хонадонли уйларда ва ижтимоий биноларда энергияни тежаш чораларини жорий қилиш бўйича чоралар комплексини амалга ошириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

3 000,0

194.

Аҳоли пунктлари ичида ҳамда шаҳарлараро барқарор транспорт воситалари ҳаракатланишини янада ривожлантириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

2 000,0

195.

Сув таъминоти, оқова ва иссиқлик таъминоти тизимларини бошқариш жараёнини автоматлаштириш, шу жумладан, истеъмол қилиш ва йўқотишларнинг ҳисобини юритиш, ресурсларни самарали тартибга солиш/диспетчерлаштириш, географик ахборот тизимлари тизимини ташкил қилиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

500,0

196.

Сув таъминоти, оқова ва иссиқлик таъминоти соҳасида энг яхши тажриба ва технологияларни тадқиқ этиш ва каталогини тайёрлаш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

100,0

197.

Қулай ва хавфсиз яшаш шароитларини яратиш учун урбанистика тамойилларини қўллаш. Аҳоли пунктларини ривожлантиришда "Ақлли шаҳар" тамойилларини қўллаш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

200,0

198.

Болалар боғчаларини ва ясли гуруҳларини ташкил этиш ёрдамида ёш болали аёллар учун меҳнат шароитларини яратиш ва даромадларини ошириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

1 000,0

199.

Аҳолининг барча гуруҳлари, шу жумладан, ёшлар, аёллар, ўзига хос ривожланиш хусусиятлари бўлган шахслар учун таълим ва ижодий тўгараклар, ривожланиш марказлари тармоғини ривожлантириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

200,0

200.

Аҳолининг ҳаракатланиши чекланган гуруҳлари учун тўсиқларсиз муҳитни яратиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

200,0

ЖАМИ:


17 700,0


3.2. Соғлиқни сақлаш


201.

Тиббий ходимларнинг, шу жумладан, масофадан ўқитиш тизимини жорий қилиш ҳисобидан малакасини доимий ошириш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

500,0

202.

Ёшлар учун репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш ва оилани режалаштириш мақсадида профилактик тиббий дастурларни ишлаб чиқиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги

500,0

203.

Аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

500,0

204.

Умумтаълим мактаблари, ўрта махсус таълим муассасалари ва олий таълим муассасалари даражасида соғлом турмуш тарзи бўйича ўқув модулларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

лойиҳа смета асосида

205.

Оилавий ва қишлоқ поликлиникаларини, биринчи навбатда, узоқ ҳудудларда техник жиҳозлашни яхшилаш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2 000,0

206.

Узоқ аҳоли пунктларида яшовчиларга тиббий хизматлар кўрсатиш учун керакли жиҳоз-ускуналар (рақамли флюорограф, ЭКГ, ультратовушли мосламалар, гематологик ва биохимик анализаторлар) билан жиҳозланган мобил амбулаторияларни ташкил этиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1 000,0

207.

Шошилинч ёрдам тизимини ривожлантириш, транспорт билан таъминлаш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

500,0

208.

Тиббий препаратлардан фойдаланиш имконини таъминлаш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

200,0

209.

Тиббий хизмат кўрсатиш учун АКТ, узоқ ҳудудлардаги аҳоли учун масофадан маслаҳат бериш тизимини ривожлантириш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

200,0

210.

Узоқ аҳоли пунктларида бирламчи бўғин мутахассислари учун мақбул турар жой шароитларини яратиш. Узоқ аҳоли пунктларида ишлайдиган ёш мутахассисларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1 700,0

ЖАМИ:


7 100,0


3.3. Таълим


211.

Мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ) ходимларининг стажировкаларини, тематик тренингларини ташкил этиш орқали малакасини ошириш. МТТ ходимлари учун мавжуд бўлган таълим муассасалари (коллежлар/техникумлар) ва педагогик олийгоҳлар негизида тренинг марказларини ташкил қилиш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги

200,0

212.

Олий таълим муассасаларида халқаро таълим стандартларига ўтишда педагогларга услубий ёрдам кўрсатиш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

50,0

213.

Олий таълим муассасалари ва ўрта махсус таълим муассасаларининг ўқитувчилар таркибининг малакасини ошириш марказлари салоҳиятини ошириш ва техник жиҳозлаш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

100,0

214.

Устувор мавзули йўналишларда инновацион технологиялар, шу жумладан, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, АКТ, тил ўқитиш, қайта тикланувчи энергия ва сув тежайдиган технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш соҳаларини, олий таълим муассасалари ўқув дастурларини такомиллаштириш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

200,0

215.

Болалар таълим муассасаларини техник жиҳозлашни яхшилаш.

Мактабгача таълим вазирлиги

1 000,0

216.

БТМ ўқувчилари учун транспорт хизматларини яратиш ва махсус мактаб автобусларини сотиб олиш.

Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги

200,0

217.

Техникумлар ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчиларининг хусусий секторда амалиёт /стажировка ўташ тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

200,0

218.

Ўқув жараёнини масофадан ўқитишнинг замонавий технологиялари билан жиҳозлаш орқали онлайн таълим тизимини такомиллаштириш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

1 000,0

219.

Ўқув материалларини рақамлаштириш ва ўқув жараёнини ташкил этиш маълумотлари, шу жумладан, ўқувчилар ўзлаштириши маълумотлари базаларини шакллантириш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

200,0

220.

Оролбўйи мактабларида санитария-гигиеник инфратузилмани таъминлаш.

Халқ таълими вазирлиги

3 900,0

221.

Минтақада мактабларнинг иситиш тизимларини таъмирлаш.

Халқ таълими вазирлиги

2 500,0

222.

Минтақада мактабларнинг ичимлик сув таъминотини таъминлаш.

Халқ таълими вазирлиги

2 400,0

223.

Марказларни замонавий жиҳоз-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда касбий ва тил тайёргарлиги курсларини ташкил этиш орқали ёшларнинг касбий ва тил тайёргарлиги марказларини ривожлантириш.

Ёшлар ишлари агентлиги

200,0

224.

Олий таълим муассасалари талабаларининг илмий муассасаларда, дала тадқиқотларида амалиёт ўташ тизимини ривожлантириш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

200,0

225.

Қорақалпоғистон Республикаси туманлари кесимида робототехника бўйича курсларни ташкил этиш. Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидан мутахассисларни қисқа ва ўрта муддатли курсларга жалб қилиш.

Ёшлар ишлари агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

200,0

226.

АКТ соҳасида маҳаллий мутахассисларнинг доимий мактабини ташкил қилиш мақсадида маҳаллий АКТ мутахассислари учун тренинг курсларини ташкил этиш.

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги

150,0

227.

Қизларнинг касбий-техник таълими учун жиҳоз-ускуналарни тақдим этиш.

Халқ таълими вазирлиги

4 400,0

228.

Ёш мутахассисларни Оролбўйи олий таълим муассасаларида ва профессионал таълим муассасаларида ишлашга жалб қилиш ва қўллаб-қувватлаш дастури. Ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш ва илм-фанга жалб қилиш фондини ташкил қилиш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

300,0

229.

Олий таълим муассасалари ва профессионал техник таълим муассасалари учун гендер тенглик масалалари бўйича махсус ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тажриба-синов тарзида жорий қилиш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

100,0

230.

Махсус услубларни ишлаб чиқиш ҳамда тегишли жиҳоз-ускуналар ва техника билан жиҳозлаш орқали ўзига хос ривожланиш хусусиятлари (нутқ нуқсонлари, кўриш ва эшитиш нуқсонлари) бўлган болаларга таълим бериш тизимини такомиллаштириш.

Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

500,0

ЖАМИ:


18 000,0


IV. ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ

ВА МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ


231.

Оролбўйи минтақасида амалга оширилаётган дастурлар ва лойиҳаларнинг самарадорлигини баҳолашни ва таҳлилини ўтказиш.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

500,0

232.

Мунтазам ахборот алмашиш ҳамда Оролбўйи минтақасида тараққиёт дастурлари ва лойиҳаларини амалга оширишни мувофиқлаштириш механизмини ташкил қилиш, шу жумладан, экологик инновациялар ва технологияларнинг ягона минтақавий реестрини шакллантириш.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

2 000,0

233.

Ўзбекистонда Оролбўйи минтақасида амалга оширилаётган дастурлар ва лойиҳаларни самарали мониторинг қилиш механизмини ташкил қилиш, шу жумладан, дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишнинг бориши ҳақидаги маълумотларни йиғиш учун ягона электрон платформани ва экологик инновациялар ва технологияларнинг ягона минтақавий реестрини ишлаб чиқиш.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

2 000,0

ЖАМИ:

4 500,0

УМУМИЙ ҚИЙМАТИ:

210 270,0

Изоҳ. Таклиф этилаётган чора-тадбирлар / лойиҳаларнинг якуний аниқ қиймати уларни молиялаштириш бўйича хорижий ҳамкорлар (донорлар) билан лойиҳа ҳужжатлари ва аниқ параметрлари ишлаб чиқилиб, келишилгандан сўнг аниқлаштирилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 25 январь


































Время: 0.2113
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск