ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Халқ таълими вазирининг 27.12.2021 й. 39-mh-сон "Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.01.2022 й. 3118-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.01.2022 й.

N 3118-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ

27.12.2021 й.

N 39-mh


БУЙРУҒИ



Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув

кенгаши ҳақидаги намунавий низомга

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сон "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 16-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3118, 2019 йил 11 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.01.2019 й., 10/19/3118/2468-сон) билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                Б.О. Саидов






Буйруққа

ИЛОВА



Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув

кенгаши ҳақидаги намунавий низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. 5-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - саккизинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. 12-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ёки ҳудудий бошқармаларига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ёки Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоят халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига (бундан буён матнда ҳудудий бошқармалар деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 27-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўртинчи - олтинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи - тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 27 январь












































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск