ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Умумий қоидалар /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.01.2022 й. ПҚ-103-сон "Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
26.01.2022 й.
N ПҚ-103
ЮРАК-ҚОН ТОМИР КАСАЛЛИКЛАРИНИНГ
ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ДАВОЛАШ СИФАТИНИ
ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Аҳолига кўрсатилаётган кардиологик ва кардиожарроҳлик хизматлари сифатини яхшилаш, ҳудудларда юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш, барвақт аниқлаш ва самарали даволаш ишларини кенгайтириш, беморлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни зарур дори воситалари билан узлуксиз таъминлаш ҳамда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази фаолиятини трансформация қилиш мақсадида:
1. Қуйидагилар юрак-қон томир касалликларининг олдини олишда асосий йўналишлар этиб белгилансин:
бирламчи тиббиёт муассасалари томонидан даврий тиббий кўрикларни йўлга қўйиш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш;
эҳтиёжманд аҳоли қатламларини зарур дори воситалари билан бепул таъминлаш;
ҳудудларда кўрсатилаётган юқори технологик, каминвазив кардиологик ҳамда кардиожарроҳлик тиббий хизматлар кўламини ошириш;
бирламчи бўғиндаги мутахассисларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш ва салоҳиятини ошириш, соҳада илм-фанни ривожлантириш;
юрак-қон томир касалликлари бўлган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимини рақамлаштириш.
2. Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида аҳоли билан бевосита маҳаллада ишлайдиган "тиббиёт бригадалари" ва оилавий поликлиникалар ролини тубдан ошириш ҳамда юрак-қон томир касалликларини эрта аниқлаш ва уларнинг олдини олиш мақсадида 2022 йилдан бошлаб:
йилига бир марта 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган аҳолининг саломатлик профилини (овқатланиш характери, тамакига қарамлик, тана вазни индекси, артериал босим, қондаги қанд ва холестерин даражаси ва бошқалар) баҳолаш;
40 ёшдан ошган аҳолини оилавий поликлиника ва тиббиёт бригадалари орқали йилига камида бир марта манзилли скрининг текширувларидан ўтказиш;
юрак-қон томир касалликлари аниқланган беморларнинг ягона электрон реестрини юритиш ҳамда ушбу турдаги касалликлари мавжуд аҳолига эналаприл (Enalapril) дори воситасини бепул тарқатиш;
эҳтиёжга кўра туман (шаҳар) шифохоналари лабораторияларини коагулометр ускунаси ҳамда зарур реактивлар билан тўлиқ таъминлаш йўлга қўйилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6099-сон Фармонига мувофиқ, юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол, "Workоut" (маҳалла ва кўча фитнеси) спорт турларини оммавийлаштириш ва ривожлантириш дастурларини амалга ошириш учун Давлат бюджетидан 2021 йилдан бошлаб ҳар йили 104 миллиард сўмдан маблағлар ажратилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари:
б) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов) билан биргаликда 2022 йил якунига қадар туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида юқумли бўлмаган касалликлар, шу жумладан юрак-қон томир касалликлари ва уларнинг асоратлари профилактикаси, ўз касаллигини доимий назорат қилиб бориш кўникмасини шакллантиришга қаратилган "Профилактика мактаблари"ни ташкил этсин.
Бунда, "Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи" хоналарини ташкил этиб, беморларни 35 турдаги тарқатма материаллар билан таъминласин.
4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази (Х. Фозилов):
а) 2023 йил 1 январга қадар:
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Шерматов) билан биргаликда тиббиётнинг бирламчи бўғинида фаолият юритувчи оилавий шифокорлар ишини соддалаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг протоколига асосланган юрак-қон томир касалликлари хавф-стратификациясини баҳолаш учун мобил илова яратиб, амалиётга татбиқ этсин;
асосланган ҳисоб-китоблар ҳамда эҳтиёжга кўра, туман (шаҳар) шифохоналарини 4 турдаги кардиология ускуналари билан жиҳозлаш ҳисобига кўрсатиладиган хизмат турлари 15 тага етказилишини таъминласин;
б) Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг (кейинги ўринларда - Марказ) ҳудудий филиалларида кардиология йўналишида юқори технологик жарроҳлик амалиётлари турини босқичма-босқич 15 турдан 35 тургача оширсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари бир ҳафта муддатда мазкур қарор талабларига мувофиқ тегишли ҳудудларда 2022-2024 йилларда кардиология ёрдами кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқсин ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида кўриб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.
6. Молия вазирлиги (Т. Ишметов) 2022 йилда:
футбол, мини-футбол, волейбол, енгил атлетика, шахмат, шашка, стол тенниси, "Workout", стритбол турлари бўйича ўтказиладиган оммавий мусобақаларда қатнашган ёшларни рағбатлантириш, уларнинг сонини янада ошириш ҳамда бу борада олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш ва спорт тизимини рақамлаштириш мақсадида Спортни ривожлантириш вазирлигига Давлат бюджетидан 60 миллиард сўм ажратилишини;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари лабораторияларини эҳтиёжга қараб коагулометр ускунаси ва зарур реактивлар билан таъминлаш ҳамда "Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи" хоналарини ташкил этиш учун ҳар бир туман (шаҳар) бюджетларида 350 миллион сўмгача маблағ кўзда тутилишини;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида 4 турдаги кардиология ускуналари мавжудлиги юзасидан хатлов ўтказишни ҳамда зарур бўлган жиҳозларнинг хариди учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига марказлашган тартибда ажратиладиган маблағлар ҳисобидан 60 миллиард сўмгача бўлган миқдорда маблағ ажратилишини таъминласин.
7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (У. Собиров), Марказ (Х. Фозилов):
а) 2023 йил 1 январга қадар Марказ клиникасини кўп тармоқли клиника сифатида трансформация қилиш ва зарур бўлган замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш чораларини кўрсин.
Бунда:
2023 йил 1 январга қадар Марказда юрак-қон томир касалликлари илмий тадқиқотлар лабораториялари ташкил қилинсин;
2022 йил 1 февралга қадар Молия вазирлиги (Ж. Абруев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш. Вафаев) билан биргаликда Марказнинг юрак қон-томир касалликлари илмий тадқиқотлар лабораторияларини замонавий тиббий ускуналар билан 1-иловага мувофиқ таъминлаш учун халқаро молия ташкилотлари ҳамда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 5 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағларни йўналтириш чоралари кўрилсин;
превентив кардиология, нур ёрдамида диагностика ва бошқа йўналишларда янги илмий тадқиқотлар учун замонавий лабораториялар ташкил этилсин ҳамда Марказда 15 дан зиёд юқори технологик амалиётларнинг йўлга қўйилиши таъминлансин;
б) икки ой муддатда юрак-қон томир касалликларини даволашда қўлланиладиган дори воситалари рўйхатини уларнинг самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқсин ва ҳар йили янгилаб борсин;
в) 2022 йил 1 февралга қадар Марказнинг ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда мавжуд штатлар доирасида ҳудудий филиаллар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари лавозимини жорий этсин;
г) 2022 йил якунига қадар, кейинчаликэса ҳар йили Германия, Россия ва бошқа давлатларнинг нуфузли тиббиёт муассасаларида 30 нафардан кардиолог мутахассисларнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси ҳисобидан малакасини ошириш чораларини кўрсин;
д) 2023 йил якунига қадар Марказнинг барча ҳудудий филиалларида телемедицина ва телеметрия марказларини ташкил қилсин.
8. Қуйидагилар:
Кардиология хизматини 2022-2024 йилларда янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 2-иловага мувофиқ;
Кардиология хизматини 2022-2024 йилларда янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш самарадорлигини аниқлаш кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази филиаллари ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг кардиология бўлинмаларини 2022 йилда тиббий ускуналар билан жиҳозлашга доир чора-тадбирлар 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
9. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев):
шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш зарур бўлган ҳолатларда ўткир коронар синдроми билан оғриган беморлар учун коронарография ва бирламчи стентлаш амалиётларини Марказнинг ҳудудий филиаллари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг ҳудудий филиаллари, Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ҳамда бошқа ангиограф ускунаси мавжуд даволаш-профилактика муассасаларида Давлат бюджети ҳисобидан амалга ошириш;
бир миллион ва ундан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатувчи Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларини ангиограф ускунаси билан таъминлаш;
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (С. Кариев) билан биргаликда икки ой муддатда юқори технологик кардиожарроҳлик амалиётлари учун ишлатиладиган бир марталик сарфлов воситалари ҳамда тромб эритувчи дори воситаларини республикамизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва уларни узлуксиз таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов):
а) икки ой муддатда оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникаларда фаолият юритувчи ҳамшираларнинг вазифаларини қайта кўриб чиқиб, шифокоргача ўтказиладиган тиббий кўрик турларини кўпайтириш орқали уларнинг функцияларини кенгайтириш;
б) 2022 йил якунига қадар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази (Х. Акилов), Марказ (Х. Фозилов) билан биргаликда:
тиббиёт бригадаларининг 14 минг нафар оилавий шифокорларини касалликлар профилактикаси, уларни барвақт аниқлаш, даволаш ва бирламчи ёрдам кўрсатишга ўқитиш;
хорижда тажриба орттирган хусусий сектор вакиллари билан ҳамкорликда бирламчи бўғиндаги 500 нафар мутахассисларни кардиология ва лаборатория йўналишлари бўйича қайта тайёрлаш;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда барча оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникаларда шифокор олди кўрик хоналарини ташкил қилиш ҳамда 15 минг нафар ҳамширани махсус курсларда ўқитиш чораларини кўрсин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда бирламчи бўғиндаги мутахассисларни кардиология ва лаборатория йўналишлари бўйича қайта тайёрлаш учун харажатларнинг 50 фоизи Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармасидан, қолган 50 фоизи маҳаллий бюджетдан қоплаб берилишини таъминласин.
11. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев), Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев) юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш бўйича соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва жамоатчиликка етказиш чораларини кўрсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири Б. Мусаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Л.Н. Тўйчиев зиммасига юклансин.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2022 йил якунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2022 йил 26 январдаги
ПҚ-103-сон қарорига
1-ИЛОВА
Республика ихтисослаштирилган кардиология
илмий-амалий тиббиёт марказининг юрак-қон томир
касалликлари илмий тадқиқотлар лабораториялари
учун тиббий ускуналар
РЎЙХАТИ
Т/р |
Трансформация йўналиши |
Тиббий асбоб-ускуна номи |
Ижро муддати |
Миқдори |
Қиймати (АҚШ доллари) |
|
Чоксиз кардиожарроҳликни ривожлантириш
|
||||||
1. |
Юрак ишемик касаллиги ва атеросклероз илмий-тадқиқот лабораторияси |
1. Юрак-қон томирларини оптикокогерент томография қилиш ускунаси |
2022-2023 йиллар |
1 |
150 000 |
|
2. Коронар қон-томирлар ичида қон оқимининг фракцион резервини (FFR, DFR) ўлчаш имкониятини берувчи ультратовуш текшируви ускунаси |
1 |
150 000 |
||||
3. Миокардни интраоперацион хариталаш ва қон-томирлар ультратовуш флоуметриясини ўтказиш ускунаси |
1 |
200 000 |
||||
2. |
Юрак аритмияси ва электрофизиологик текширув лабораторияси |
1. Абляция амалиётини ўтказиш учун керак бўладиган криоабляция модули ва баллонли криоабляция қиладиган катетерлар, интродьюсерлар, стерил кабеллар ва бирлаштирувчи шланглардан иборат тўплам |
2022-2023 йиллар |
1 |
100 000 |
|
2. Электрофизиологик 3D Carto нофлюороскопик навигация ва юрак аритмияларини даволаш ускунаси |
1 |
700 000 |
||||
3. Юрак аритмияларини электрофизиологик текшируви ва радиочастотали абляциясини ўтказиш учун мобил ускуна тўплами |
1 |
100 000 |
||||
4. Универсал ангиограф |
1 |
600 000 |
||||
5. Универсал ультратовуш диагностик ускунаси |
1 |
90 000 |
||||
3. |
Юракнинг структур патологияси ва қон айланиш етишмовчилиги илмий-тадқиқот лабораторияси |
4D универсал ультратовуш диагностик ускунаси |
2022-2023 йиллар |
1 |
150 000 |
|
Кардиология йўналишида экспериментал тиббиётни ривожлантириш
|
||||||
4. |
Артериал гипертония ва молекуляр-генетик, биохимик илмий-тадқиқот лабораторияси |
1. Юқори ишлаб чиқарувчи янги авлод секвенатори |
2022-2023 йиллар |
1 |
230 000 |
|
2. Сэнгер бўйича секвенслаш учун генетик анализатор |
1 |
110 000 |
||||
3. 136 хил ген мутацияларини аниқлашга мўлжалланган кенгайтирилган кардиологик генетик панель |
1 |
120 000 |
||||
4. Секвенслаш учун янги авлод реагентлар ва бутловчи материаллар тўплами |
1 |
110 000 |
||||
5. |
Каминвазив кардиожарроҳлик ва операциядан кейинги тикланиш илмий-тадқиқот лабораторияси |
1. Универсал ангиограф |
2022-2023 йиллар |
1 |
600 000 |
|
2. Операцион чироқ |
2 |
25 000 |
||||
3. Коагулятор (юқори частотали) |
2 |
80 000 |
||||
4. Дефибриллятор |
2 |
15 000 |
||||
5. Юрак-қон томир ва коронар жарроҳлик учун ускуналар тўплами |
2 |
240 000 |
||||
6. Умумий жарроҳлик ускуналари тўплами |
2 |
90 000 |
||||
7. Марказий станция билан бирга кардиомониторлар |
6 |
70 000 |
||||
8. Ўпкани сунъий вентиляция қилиш ускунаси |
5 |
130 000 |
||||
9. Кўп функцияли электр операцион стол |
1 |
35 000 |
||||
10. Сунъий нафас ва наркоз бериш ускунаси |
2 |
60 000 |
||||
11. Шприц дозатор |
20 |
40 000 |
||||
12. Икки камерали ташқи электрокардиостимулятор |
3 |
15 000 |
||||
13. Плазма стерилизатори |
1 |
90 000 |
||||
14. Виброакустик массаж ускунаси |
1 |
30 000 |
||||
15. 4D универсал ультратовуш диагностик ускунаси |
1 |
150 000 |
||||
16. Функционал кроват |
20 |
20 000 |
||||
Ўқув-симуляцион марказ |
Ўқув-симуляцион марказ учун асбоб-ускуналар (интервенцион кардиология) |
2022-2023 йиллар |
1 |
500 000 |
||
ЖАМИ: |
5 000 000 |
Президентининг
2022 йил 26 январдаги
ПҚ-103-сон қарорига
2-ИЛОВА
Кардиология хизматини 2022-2024 йилларда янада
ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар
ДАСТУРИ
Кардиология хизматини 2022-2024 йилларда янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш учун жами харажатлар - 272 млрд сўм ва 5 млн АҚШ доллари. |
|||
Шундан: |
млрд сўм |
млн АҚШ доллари |
|
Давлат бюджети маблағлари |
272 |
||
шу жумладан: маҳаллий бюджет маблағлари |
30 |
||
Халқаро молия ташкилотлари ҳамда Давлат бюджети маблағлари |
- |
5 |
Президентининг
2022 йил 26 январдаги
ПҚ-103-сон қарорига
3-ИЛОВА
Кардиология хизматини 2022-2024 йилларда
янада ривожлантиришга йўналтирилган
чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш
самарадорлигини аниқлаш кўрсаткичлари
Т/р |
Юқори технологик амалиётлар |
2020 йил |
2024 йил |
1. |
Ҳар 100 минг нафар аҳолига тўғри келадиган ўткир инфарктдан ўлимлар кўрсаткичи |
22,9 |
18,0 |
2. |
Ҳар 100 минг нафар аҳолига тўғри келадиган ўткир бош мия қон айланишида ўлимлар кўрсаткичи |
28,4 |
23,0 |
3. |
Инфаркт миокарддан госпитал ўлим, фоиз |
13,20 |
9,0 |
4. |
Даволаш мақсадида тож томирларни стентлаш амалиётлари сонининг ўткир коронар синдроми бўлган беморларнинг умумий сонига нисбати, фоиз |
8,00 |
40,0 |
5. |
Юрак-қон томир касалликларидан ногиронлик кўрсаткичлари |
247,1 |
225,0 |
6. |
Юрак-қон томир тизими касалликларидан эрта ўлим кўрсаткичлари |
308,2 |
287,7 |
7. |
Диагностик коронароангиография ва юрак катетеризацияларининг умумий бир йиллик сони |
15 269 |
30 000 |
8. |
Тери орқали коронар аралашувларнинг умумий бир йиллик сони |
6 819 |
15 000 |
9. |
Бирламчи тери орқали коронар аралашувларнинг умумий бир йиллик сони |
349 |
3 000 |
10. |
Аортакоронар шунтлаш амалиётининг умумий бир йиллик сони |
1 599 |
5 000 |
11. |
Электрокардиостимулятор имплантациясининг умумий бир йиллик сони |
597 |
2 000 |
12. |
Юрак аритмиялари абляциясининг умумий бир йиллик сони |
661 |
3 500 |
13. |
Митрал қопқоқ жарроҳлик амалиётлари (алмаштириш ва пластика)нинг умумий бир йиллик сони |
557 |
1 500 |
14. |
Митрал қопқоқ интервенцион амалиётларининг умумий бир йиллик сони |
53 |
100 |
15. |
Уч табақали қопқоқ жарроҳлик амалиётлари (алмаштириш ва пластика)нинг умумий бир йиллик сони |
163 |
250 |
16. |
Аортал қопқоқ жарроҳлик амалиётлари (алмаштириш ва пластика)нинг умумий бир йиллик сони |
308 |
600 |
17. |
Аортал қопқоқ интервенцион амалиётларининг умумий бир йиллик сони |
15 |
100 |
Президентининг
2022 йил 26 январдаги
ПҚ-103-сон қарорига
4-ИЛОВА
Республика ихтисослаштирилган кардиология
илмий-амалий тиббиёт маркази филиаллари ҳамда
туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг кардиология
бўлинмаларини 2022 йилда тиббий ускуналар билан
жиҳозлашга доир чора-тадбирлар
Т/р |
Ҳудудлар номи |
Тиббиёт ускуналари |
|||
ЭКГ |
ЭхоКГ |
Холтер-монитор |
Дефибриллятор |
||
1 |
Қорақалпоғистон Республикаси |
17 |
17 |
17 |
17 |
2 |
Андижон вилояти |
17 |
17 |
17 |
17 |
3 |
Бухоро вилояти |
13 |
13 |
13 |
13 |
4 |
Жиззах вилояти |
13 |
13 |
13 |
13 |
5 |
Қашқадарё вилояти |
15 |
15 |
15 |
15 |
6 |
Навоий вилояти |
11 |
11 |
11 |
11 |
7 |
Наманган вилояти |
14 |
14 |
14 |
14 |
8 |
Самарқанд вилояти |
16 |
16 |
16 |
16 |
9 |
Сурхондарё вилояти |
14 |
14 |
14 |
14 |
10 |
Сирдарё вилояти |
11 |
11 |
11 |
11 |
11 |
Тошкент вилояти |
22 |
22 |
22 |
22 |
12 |
Фарғона вилояти |
19 |
19 |
19 |
19 |
13 |
Хоразм вилояти |
13 |
13 |
13 |
13 |
14 |
Тошкент шаҳри |
12 |
12 |
12 |
12 |
ЖАМИ |
207 |
207 |
207 |
207 |
Президентининг
2022 йил 26 январдаги
ПҚ-103-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим
ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2857-сон қарори билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкиллаштиришни янада такомиллаштириш комплекс чора тадбирларининг 13-позицияси "Ижро муддати" устунидаги "2017 йил 2017-2021 йй." сўзлари "2022-2023 йй." сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 августдаги ПҚ-3925-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолига ихтисослаштирилган неврологик ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастурининг 7, 16 - 19, 22 ва 23-позициялари "Бажариш муддатлари" устунидаги "2019-2021 йй." сўзлари "2022-2023 йй." сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 апрелдаги ПҚ-4295-сон қарори билан тасдиқланган 2019-2021 йилларда республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш Миллий дастурининг 27-позицияси "Амалга ошириш муддати" устунидаги "2020-2021 йиллар" сўзлари "2022-2023 йиллар" сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги "Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4890-сон қарори 3-иловасида:
а) 13-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Жамғарманинг ғазна ҳисобварақларида вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар. Ушбу даромадларнинг 50 фоиз қисми Жамғарма ижро этувчи аппарати ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиявий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлашга йўналтирилади";
б) 14-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Жамғарма ижро этувчи аппарати ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш, шу жумладан молиявий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш";
в) 29-банд қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Бўш иш ўринлари ҳисобига иқтисод қилинган иш ҳақи фонди маблағлари Жамғарма ходимларини моддий рағбатлантириш (устама, қўшимча ҳақ, ойлик мукофотлар ва бошқалар)га йўналтирилади".
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тадбирларига ажратилаётган маблағларнинг самарадорлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 583-сон қарорида:
а) 3-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимлари ва бошқа ходимларга 6 фоизлик кунлик қўшимча тўлов ўрнига ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари амалга ошириладиган лавозимлар рўйхати 2а-иловага мувофиқ тасдиқлансин";
б) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 2а-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимлари ва бошқа ходимларга 6 фоизлик кунлик қўшимча тўлови ўрнига ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари амалга ошириладиган лавозимлар рўйхати".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 27 январь