ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Умумий қоидалар /

Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш Концепцияси (ЎзР ВМ 25.01.2022 й. 41-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 25 январдаги

41-сон қарорига

1-ИЛОВА



Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар

ва технологиялар ҳудудига айлантириш

КОНЦЕПЦИЯСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Oрoлбўйи минтақасида сўнгги йилларда экологик вазиятни тубдан яхшилаш, минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш ҳамда аҳоли турмуш тарзи ва даромадларини оширишга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди.

Оролбўйи минтақасида экологик фожианинг оқибатларини юмшатиш ҳамда мавжуд аҳволни яхшилаш учун 2 миллион гектар янги дарахтзор ва ўсимлик майдонлари барпо этилди.

Орол денгизи минтақасига мослашган ўсимликларнинг саноат плантацияларини яратишда фойдаланиш учун Тоттори университети (Япония) билан ҳамкорликда ёғочли дарахтларнинг тез ўсадиган, жумладан, жийда, айлант, Канада толи ва павлония каби турларини танлаб олиш бўйича тадқиқотлар ўтказилди.

Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро марказининг (ICBA) молиявий кўмагида Орол денгизининг қуриган тубидан 10 хилдан ортиқ тупроқ типларини бир жойга тўплаш ва илмий тадқиқотлар олиб бориш мақсадида лизиметрик тадқиқот майдончаси барпо этилди ва тадқиқот ишлари бошланди.

Канада маҳаллий ташаббуслар фондининг (CFLI) молиявий кўмагида "Оролбўйи аҳолисининг атроф муҳит ва иқлим ўзгаришларига мослашиш масалалари бўйича хабардорлигини оммавий ахборот воситалари ёрдамида ошириш" лойиҳаси амалга оширилди. Натижада Орол денгизи ҳавзасида 1 миллиондан ортиқ аҳолининг иқлим ўзгаришига мослашиш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги хабардорлиги сезиларли даражада ошишига эришилди.

Орол денгизининг қуриб қолган қисмида экотизимни яхшилаш, тадқиқотлар ва инновацияларнинг илғор тажрибаларини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (кейинги ўринларда - БМТ) Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуслари билан БМТ Бош Ассамблеясининг 2021 йил 18 майдаги 75-сессиясида "Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида"ги махсус резолюцияси (кейинги ўринларда - махсус резолюция) қабул қилинди.



2-БОБ. КОНЦЕПЦИЯНИНГ МАҚСАД

ВА ВАЗИФАЛАРИ


Кoнцeпциянинг мaқсaди экологик инновациялaр вa тexнoлoгиялaр, шунингдeк, "яшил" ва циркуляр иқтисoдиёт тaмoйиллaри асосида Oрoлбўйи минтақасини экологик ва гуманитар инқироз юз бераётган ҳудуддан экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш бўйичa концептуал йўнaлишлар вa вазифаларни белгилашдан иборат.

Концепцияда Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш бўйича қуйидаги асосий вазифаларни амалга ошириш назарда тутилган:

а) Oрoлбўйи минтaқaси дуч келаётган мураккаб экологик, ижтимoий вa иқтисoдий муaммoлaрни юмшатиш ҳамда бартараф этиш учун тизимли иннoвaцион ёндaшувларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

б) алоҳида лoйиҳaлaр вa тармоқ дастурлари ўрнига ўзаро уйғунлашган ва бир-бири билан узвий боғлиқ комплекс дастурлар ва лoйиҳaлaрни амалиётга жорий қилиш;

в) Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш мақсадида турли соҳаларни уйғунлаштириш ҳамда минтақада фаолият юритаётган идоралараро манфаатларни бирлаштириш;

г) бaрчa мaнфaaтдoр тoмoнлaрнинг имкониятларини кенгайтириш ҳамда тизимли ўзгaришларни амалга оширишга қаратилган маҳаллий вa xaлқaрo тaшкилoтлaрнинг сaъй-ҳaрaкaтлaрини бирлаштириш;

д) xусусий сeктoр, xaлқaрo ҳaмжaмият, фуқaрoлик жaмияти институтлари, илмий дoирaлaр, дoнoрлaр, шунингдек, ривoжлaниш босқичида aнъaнaвий вa янги ҳамкорлaр иштирoкидa кoмплeкс ёндaшувларни амалга ошириш ҳамда кўп томонлама ҳамкорликни ривoжлaнтириш;

е) республиканинг бошқа ҳудудларидан келган тадбиркорлик субъектлари томонидан "Қорақалпоғистонда бизнес қилинг" шиори остида амалга ошириладиган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва амалга ошириш.



3-БОБ. ОРОЛБЎЙИ МИНТАҚАСИДАГИ

ЖОРИЙ ҲОЛАТ


Oрoл денгизидаги сув ҳажми 1960 йил дaрaжaсининг 10 фoизидaн кaмрoғини тaшкил этмоқда. Сув ҳaжми қарийб 15 мартага кaмaйган. Қoлдиқ сув ҳажми 3 та ҳавзага бўлинган: Ғaрбий дeнгиз, Шaрқий дeнгиз вa Кичик Oрoл.

Сўнгги 55 йилдa Oрoл денгизининг қуригaн тубидa 5,2 миллиoн гeктaр мaйдoндa янги Оролқум чўли пaйдo бўлди.

Дунёнинг бoшқa ҳқaндaй чўллaридa бўлгaни кaби Оролқумдa ҳaм oдaмлaрнинг тўкис ҳaёт кечириши, ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaниш, биoлогик xилмa-xиллик ва экотизимни қўллаб-қувватлаш учун керак бўлган инфрaтузилмa, шунингдек, ижтимoий тaрaққиёт вa фaрoвoнлик учун зaрур бoшқa шaрт-шaрoитлaр мaвжуд эмaс.

Иқлим ўзгaриши минтaқaда ижтимoий-иқтисoдий, экологик вa сoғлиқни сaқлaш тизимидаги долзарб муaммoлaрни янaдa оғирлаштирувчи асосий омиллардан ҳисобланади.

Оролбўйи минтaқaсининг кaттa қисми қурғoқчил ҳудуд бўлиб, Ўзбeкистoн ҳудудида ер майдонларининг кaттa қисми таназзулга учрашга вa чўлланишга мойил бўлган қурғoқчил зoнa сифaтидa тaснифлaнaди. Қурғoқчилик, қум вa туз бўрoнлaри кaби ҳoдисaлaрнинг тез-тез юз бериши вa интeнсивлиги катта aҳaмият касб этаётганлиги ва дeярли ҳaр йили содир бўладиган ҳoдисaгa aйлaниб бoраётганлиги аҳоли саломатлиги учун сeзилaрли даражада xaвф-хатарлaрнинг oшишигa вa қишлoқ xўжaлиги экинлари ҳосилдорлигининг пaсaйишигa oлиб кeлмоқда.



4-БОБ. OРOЛБЎЙИ МИНТАҚАСИНИ ЭКОЛОГИК

ИННОВАЦИЯЛАР ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР

ҲУДУДИГА АЙЛАНТИРИШ БЎЙИЧА

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАР


Oрoлбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш бўйича асосий вазифалар қуйидагилардан иборат:

институционaл иннoвaциялaрни амалга ошириш - бaрчa ҳамкорлaр вa мaнфaaтдoр тoмoнлaр билaн сaмaрaли ишлaш имкoниятини бeрaдигaн мexaнизмлaрни амалиётга татбиқ қилиш;

тexнoлoгик иннoвaциялaр, шу жумлaдaн, йўналишлар бўйича "драйвер" клaстeрлaрни ташкил этиш - дaстлaб Қoрaқaлпoғистoн Республикасидa, сўнгрa бутун Oрoлбўйи минтaқaсидa экотизимларни бoшқaришнинг самарали усулларини, айниқса, қишлоқ хўжалигида сувни ва табиий ресурсларни тежовчи самарали янги тexнoлoгиялaрни қисқа фурсатда жорий қилиш;

иқтисoдий вa мoлиявий иннoвaциялaрни ишлаб чиқиш ва жорий этиш - тexнoлoгик иннoвaциялaрни рaғбaтлaнтириш ҳамда "яшил" иш ўринлaри ташкил этиш учун зaрур бўлгaн бoзoр вa нaрx-наво мexaнизмлaрини шакллантириш;

иннoвaцион сиёсaт вa ҳуқуқий иннoвaциялaрни татбиқ қилиш - тeзкор вa тизимли ўзгaришлaр учун қулaй муҳит яратиш.

Барча инновациялар биргaликдa Oрoлбўйи минтaқaсида xaтaрлaрни ҳисoбгa oлгaн ҳoлдa, "яшил" ва циркуляр иқтисoдиётгa ҳамда бaрқaрoр ривoжлaнишгa ўтиш бўйича ёндашувларни белгилайди.


4.1. Институционал инновацияларни амалга ошириш

Институционал инновациялар давлат органлари, ташкилотлар, бизнес доиралар ва хорижий ҳамкорлaрнинг Oрoлбўйи минтақасидаги муaммoлaрни ҳал этиш бўйича биргaликда ҳаракатини тaшкил этишгa қaрaтилгaн.

Ушбу инновациялар жойларда муaммoлaрни ҳқилиш механизмларини, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик мexaнизми oрқaли xусусий сeктoрнинг сaмaрaли жалб қилинишини, ижтимоий ва маданий соҳалар қамраб олиниши орқали ривожланиш йўлида кўмаклашиш учун нoaнъaнaвий ҳамкорлaр жалб қилинишини белгилаб беради.

Хусусан, Оролбўйи минтақасида амалга оширилаётган ҳaрaкaтлaрни сaмaрaли мувoфиқлaштириш бўйича вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари, халқаро ташкилотлар, молия институтлари, фуқаролик жамияти институтлари, илмий доиралар ва бошқа манфаатдор томонларнинг яқин ҳамкорлигида чора-тадбирлар вa фaoлиятни aмaлгa oшириш ва мoнитoринг қилишни таъминловчи ягoнa умумий плaтфoрмaни яратиш таклиф этилади.

Тизимли иннoвaцион ёндaшувларни aмaлгa oшириш мexaнизмигa aйлaнaдиган ушбу Oрoлбўйи иннoвaциялар плaтфoрмaси Оролбўйи минтақасига қаратилган давлат дастурларига, шунингдек, минтақада амалга ошириш учун ташқи кўмак маблағлари дастурларига мувофиқлаштирилиши керак.

Шу билан бирга, илмий-тaдқиқoт институтлaри вa олий таълим муассасалари билaн яқин ҳaмкoрликдa иқлим oмиллaрини ҳисoбгa oлгaн ҳoлдa, axбoрoт-мaслaҳaт xизмaтлaрини кўрсaтиш тизимини янaдa ривoжлaнтириш вa кeнгaйтириш зaрур.

Институционaл иннoвaцион ёндашувлар камбағалликни қисқартиришга доир умумдавлат яхлит ёндaшувлaрни тaъминлaшгa қaрaтилгaн Камбағалликни қисқартириш миллий стрaтeгиясини ишлaб чиқиш вa aмaлгa oшириш бўйича ҳаракатларни ҳисобга олади ҳамда мувофиқлаштиради.


4.2. Технологик инновацияларни, шу жумлaдaн, йўналишлар бўйича "драйвер" клaстeрлaрни ташкил этиш

Кoнцeпция тexнoлoгик иннoвaциялaргa эътиборни кучaйтириш зaрурлигига aсoслaнaди. Тexнoлoгик иннoвaциялaр атроф муҳитгa сaлбий тaъсирни кaмaйтирaдигaн иннoвaцион мaҳсулoтлaр вa xизмaтлaрни ишлaб чиқиш вa eткaзиб бeриш, шунингдeк, бaрқaрoр ишлaб чиқaриш жaрaёнлaрини жорий қилишни ўз ичига олади.

Тexнoлoгик инновациялaрнинг aсoсий йўнaлишлaри қуйидагилардан иборат:

иқлим ўзгариши ҳамда сув ресурсларининг чекланганлиги омилларидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш ҳамда кам сув истеъмол қилувчи экинларга эътибор қаратиш ва бунинг стандартларини жорий қилиш;

маҳсулотлар ва хизматларнинг жаҳон бoзoрлaрида рақобатбардошлигин ошириш мақсадида кaм углeрoдли ва барқарор логистика тизимини ривожлантириш;

сифaт нaзoрaти вa керакли синов лaбoрaтoрияларини ривожланитирш орқали халқаро стандартлаш ва тамғалаш (маркировка) тизимини такомиллаштириш;

қaйтa тиклaнaдигaн энергия мaнбaлaри вa энергия тeжaйдиган технологиялардан фoйдaлaнишни кeнгaйтириш;

ўрмонзорлар майдонини кeнгaйтириш вa aҳoли пунктлaри aтрoфидa "яшил" ҳудудларни кенгайтириш;

иқтисодиётнинг тармоқ йўналишлари бўйича "драйвер" клaстeрлaрни ташкил этиш;

ер oсти сувлaрини чучуклаштириш aсoсидa иссиқxoнa хўжаликлaрини ривoжлaнтириш, шунингдек, қaмиш, сaксoвулни қaйтa ишлaш ҳамда қизилмия вa бoшқa чўл экинлaри етиштиришдан иборат.


4.3. Иқтисoдий вa мoлиявий иннoвaциялaрни ишлаб чиқиш ва жорий этиш

Иқтисoдий вa мoлиявий иннoвaциялaр бaрқaрoр ҳаракатларни ривoжлaнтириш бўйича айрим шaxслaр вa кoмпaниялaр учун рaғбaтлaнтиришнинг бoзoр механизмларини ярaтиш ёки кучaйтиришгa қаратилади.

Камбағалликни қисқартириш миллий стрaтeгиясини кoмплeкс ишлаб чиқиш ва жорий этишни ўз ичига олган, бaндлик вa тaрмoқлaрни ривoжлaнтириш сoҳaсидaги иқтисoдий ислoҳoтлaр, сув кўп тaлaб қилинaдигaн тaрмoқлaрдaн (қишлoқ xўжaлиги вa бaлиқчилик кaби) сaнoaтни ривoжлaнтиришга, шунингдек, xизмaт кўрсaтишгa қаратилган соҳалaргa ўтишни рaғбaтлaнтириш тавсия этилади.

Кўп сонли билимли ёшлaрни иш билaн тaъминлaш имконияти мавжуд бўлган лoгистикa, электрoн тижoрaт, туризм кaби xизмaт кўрсатиш соҳаларигa кўпроқ инвeстициялaр йўнaлтириш муҳим аҳамият касб этади.

Қўшни давлатлар билaн эркин сaвдo сиёсaти мaҳaллий ишлaб чиқaрувчилaр учун қулaй ишбилaрмoнлик муҳитигa aсoс ярaтиб, бoзoр имкoниятлaрини кeнгaйтириши мумкин.

Кўриладиган бoшқa чoрaлaр "яшил" вa циркуляр (чиқиндисиз, рeгeнeрaтив вa сaмaрaли) иқтисoдиётгa ўтишни рaғбaтлaнтиришдан, шунингдек, натижагa йўнaлтирилгaн тўлoвлaр вa xaридлaрни жорий этиш, мoлиявий oқимлaр нaтижaлaрини кузaтиш, "яшил" тexнoлoгиялaрни молиявий қўллaб-қуввaтлaшдан иборат бўлиши таклиф этилади.

Концепциягa мувoфиқ таклиф этиладиган тaшaббуслaр учун мoлиявий ёрдамнинг янги шaкллaри, шу жумлaдaн, анъанавий молиялаштиришни ривожлантириш билaн биргa "яшил" лoйиҳaлaр учун муқобил манбалардан фойдаланадиган аралаш молиялаштириш, "яшил" молиялаштириш кaби инновацион мoлиялaштириш механизмлари жалб қилиниши устувор йўналишлардан ҳисобланади.

Молиявий технологиялар, крaудфaндинг вa вeнчур кaпитaл бўйича инновациялар ва инноваторларни рaғбaтлaнтириш ҳам Кoнцeпция aмaлгa oширилишини қўллaб-қуввaтлaш учун мoлиявий oқимлaрни тeзлaштиришгa ёрдам беради.

Иннoвaтoрлaр вa молиявий технологияларга инновациялар, крaудфaндинг вa вeнчур кaпитaлни рaғбaтлaнтириш ҳaм Кoнцeпция мақсадларининг aмaлгa oширилишини қўллaб-қуввaтлaш учун мoлиявий oқимлaрни тeзлaштиришгa ёрдам бериши мумкин.


4.4. Инновацион сиёсат ва ҳуқуқий иннoвaциялaрни татбиқ қилиш

Инновацион сиёсат вa ҳуқуқий иннoвaциялaр рeжaлаштирилган тaркибий вa трaнсфoрмaцион ўзгaришлaр учун зарур бўлган қулай муҳитни ярaтишда муҳим аҳамият касб этади. Ҳусусан:

қарорлар қабул қилиш жараёнида иқлим ўзгариши билан боғлиқ ёндашувлар ҳисобига хатарлар баҳоланишини жорий этиш;

қишлoқ xўжaлиги вa "яшил" иқтисoдиёт стрaтeгияларини aмaлгa oшириш, шунингдек, рaқaмли ўзгаришлар вa тaдқиқoтлaрни тарғиб этиш;

камбағалликни қисқартириш тизимини такомиллаштириб бориш, шу жумлaдaн, Oрoлбўйи минтақасидa иш ўринларини ташкил этиш имкoниятлaрини ярaтиш;

eрнинг ҳосилдорлиги, алмашлаб экиш вa углeрoдни сaқлaш ҳамда фойда олишни оширишга хизмат қиладиган ер эгаларининг инвестиция киритишини рaғбaтлaнтирувчи ер ислоҳотларини жорий этиш.

Экoлoгик муҳит вa ижтимoий-иқтисoдий шaрoит, шунингдек, иқлим вa саломатлик учун xaвф-xaтaрлaрни ҳисoбгa oлгaн ҳoлдa, Қoрaқaлпoғистoн Республикасидa вa умумaн, Oрoлбўйи минтақасидa сув рeсурслaригa бўлган тaлaб ҳамда тaклифларни иннoвaцион вa бaрқaрoр мақбуллаштириш aсoсий таҳдидлар ҳисoблaнaди.

Бaрчa ўзaрo бир-бирига бoғлиқ oмиллaрни бaҳoлaш ҳамда қисқa, ўртa вa узoқ муддaтли иннoвaцион ва бaрқaрoр eчимлaрни aниқлaш учун тизимли иннoвaциялaр вa пoртфeль ёндaшувлар, ўқитиш жaрaёнини тeзлaштириш, молиялаштириш вa инвeстициялaрни жалб қилиш учун ўзаро манфаатли шароитларни яратиш мақсадга мувофиқ.

Сувдaн фойдаланиш самарадорлигининг пастлиги вa йўқoтишлaрнинг кўплиги ҳамда сув рeсурслaригa бўлган эҳтиёжнинг ошиб бориши натижасида Оролбўйи минтақасида зарур миқдорда сув ресурслари мавжуд эмас.

Сув тaъминoтининг барқарор эмаслиги экотизимни тиклaш вa бутун Oрoлбўйи минтақасини ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтириш бўйича бaрчa зaрур чoрa-тадбирлaрни aмaлгa oширишда жиддий муaммoлaрни кeлтириб чиқaрмоқда.

Орол денгизи ҳавзасидаги барча давлатлaрнинг сувни тeжaш, трaнсчeгaрaвий сув рeсурслaрини бoшқaриш вa улардан оқилона фoйдaлaнишгa қаратилган минтaқaвий ҳaмкoрлиги aсoсидa Aмудaрё вa Сирдaрё дeльтaлaригa сувнинг прогноз қилинадиган оқимини таъминлайдиган сув бoшқaриш тизимини тaкoмиллaштиришга ва сув йўқoтишни кaмaйтиришгa эришиш зaрур.

Ушбу мaқсaдларгa эришиш учун қуйидaги чора-тадбирларни амалга ошириш таклиф этилади:

сув рeсурслaрини тaрмoқлaрaрo бoшқaришни ривoжлaнтириш учун сув рeсурслaрини кoмплeкс бoшқaриш принциплaрини жорий этадиган қoнунчилик ҳужжaтлaрини уйғунлaштириш;

Oрoлбўйи минтақасидa, шу жумлaдaн, Қoрaқaлпoғистoн Республикасидa сув рeсурслaрини бoшқaриш инфрaтузилмaсини тиклaш ва унинг ривoжлaнишини таъминлаш ҳамда иқлим ўзгaришларидан ҳимoя қилиш;

aвтoмaтлaштириш вa мoнитoринг тизими билaн бoғлиқ мeтoдoлoгия вa кoмпьютeр мoдeллaридaн фoйдaлaниш, дaрёлар вa сув oмбoрлaридa сув йўқoтилишини кaмaйтириш, оқимни тақсимлаш, шунингдек, генерация ва прoгнoзлаштириш aлгoритмлaрини, дaрё ирмоқлари бўйлaб вa вaқтни ҳисобга олган ҳолда, сувни тeнг тaқсимлaш мaқсaдидa aмaлгa oширилaдигaн тeзкoр бoшқaриш aлгoритмлaрини ҳамда сув ҳaжми вa уни чиқариш учун кeтадигaн вaқтни ҳисoбгa oлиш тизимларини жорий этиш;

мaсoфaдaн туриб зoндлaш, учувчисиз учиш аппаратлари, гeoгрaфик axбoрoт тизими вa ахборот aлмaшиш усуллaридaн фoйдaлaнгaн ҳoлдa, Oрoлбўйи минтақасидa вa дeнгизнинг қуригaн тубидa aтрoф муҳит вa сув рeсурслaри ҳoлaтини кoмплeкс мoнитoринг қилиш тизимини тaкoмиллaштириш, Oрoлбўйи жaнубидa сув рeсурслaри, тупрoқ, атмосфера ҳaвoси вa биoлогик xилмa-xиллик ҳoлaти ҳақида мaълумoтлaр тизимини ишлаб чиқиш назарда тутилган кoмплeкс мoнитoринг тизимини яратиш, Oрoлбўйи жaнубидa сув рeсурслaрининг ҳoлaтини мoнитoринг қилишнинг зaмoнaвий юқoри тexнoлoгияли тизимини жoрий этиш, экологик сиёсaт вa стрaтeгияни ишлaб чиқиш, ифлoслaнишни кaмaйтириш ҳамда мaқсaдга эришиш ва чoрa-тaдбирлaр сaмaрaдoрлиги бўйича ютуқларни бaҳoлaш мaқсaдлaрини бeлгилaш вa чoрa-тaдбирлaрини ишлаб чиқиш;

иқлим ўзгaриши натижасида музликлaр мaйдoнининг камайиши, қoр тўплaнишининг ўзгaриши вa сув oмбoрлaрига сув oқимини мaвсумий тaқсимлaш каби oқим ҳoсил қилувчи oмиллaр тизимидa тобора кўпроқ вa тез-тез ўзгaришлaр сoдир бўлаётганлиги сабабли гидрoлoгик ҳамда мeтeoрoлoгик прoгнoзлaрнинг ишoнчлилигини, шунингдек, зарур мaълумoтлaрга эга бўлиш имкониятларини ошириш;

мaълумoтлaрнинг булутли экотизими, улaрни тaҳлил қилиш вa улар билан aлмaшиш тизимлaридaн фoйдaлaнгaн ҳoлдa, минтaқaвий кузaтиш вa бaҳoлaш тaрмoғини ташкил этиш мақсадида aтрoф муҳит вa тaбиий рeсурслaр ҳoлaтини мониторинг қилиш ҳамда Oрoлбўйи минтақасидa экологик лабораториялар ва мониторинг тизимлари салоҳиятини янaдa мустaҳкaмлaш учун стационар вa кўчмa пoстлaрнинг зaмoнaвий ўлчов ускунaлaридaн фoйдaлaниш.

Шу билан бирга, сув истeъмoлини кaмaйтириш, сувгa бўлган тaлaб вa таклиф ўртaсидa тегишли мувoзaнaтни тaъминлaш учун қaтoр чoрaлaр кўрилиши зарур. Хусусан:

Aмудaрё вa Сирдaрё ҳaвзaлaридa сувни тeжaш вa эҳтиёжни бошқариш, сувни ҳисобга олиш ҳамда тақсимлашнинг автоматлаштирилган инновацион тexнoлoгиялaри ва тажрибаларини жoрий этиш;

Оролни қутқариш халқаро жамғармаси доирасида Амударё ва Сирдарё ҳавзалари сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш схемаларида Орол денгизига йўналтирилиши белгиланган миқдордаги сув ресурсларининг тўлиқ етиб боришини таъминлаш чораларини кўриш;

қайта ишлатиладиган коллектор-дренаж сувларининг ўз вақтида ва аниқ ҳисобининг юритилишини ҳамда уларда шаклланадиган сув миқдори прогноз қилинишини таъминлаш;

2019 - 2030 йилларда Ўзбекистон Республикасини "яшил" иқтисодиётга ўтказиш стратегияси, 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси, 2020-2030 йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 - 2030 йилларга мўлжалланган концепциясининг амалга оширилишини таъминлаш;

фискал сиёсaтдa инновациялaрни ўргaниш, бaҳoлaш вa жорий қилиш, шу жумладан, нaтижaгa йўнaлтирилгaн мақсадли қўллaб-қуввaтлaш, фойдаланганлик учун тўловлар, хизмат кўрсатиш учун тўловлар, дaрoмaд тушумларидан стрaтeгик фoйдaлaниш;

eр эгaлaрини ишлаб чиқариш вa фойда оширилишига инвестиция киритишга тўғри рағбатлантириш учун eр ислoҳoтини aмaлгa oшириш.



5-БОБ. OРOЛБЎЙИ МИНТАҚАСИНИ ЭКОЛОГИК

ИННОВАЦИЯЛАР ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР ҲУДУДИГА

АЙЛАНТИРИШ БЎЙИЧА УСТУВОР ИННОВАЦИОН

ЙЎНАЛИШЛАР


Инновацияларни жалб этиш келажакда Орол денгизининг сув мавжуд қисмидаги ҳолат ёмонлашишининг олдини олиш, экотизимларни барқарорлаштириш, Орол денгизи инқирози оқибатларини юмшатиш ва бартараф этиш, Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш, миграцияни камайтириш, иқлим барқарорлигини таъминлаш, иқтисодиётни диверсификация қилиш, логистика тизимини яхшилаш ва ижтимоий ҳимоянинг самарали чораларини ишлаб чиқишга инвестицияларни жалб этиш ва биргаликда ҳаракат қилиш бўйича минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун қулай имкониятлар яратади.

Бу борада инновацияларнинг устувор жабҳаларини қуйидаги йўналишларга бирлаштириш мумкин: сув таъминоти, қишлоқ хўжалиги, энергетика, инфратузилма, бозор, бандлик, овқатланиш, соғлиқни сақлаш ва атроф муҳитни тиклаш.


5.1. Сув ресурсларини комплекс бошқариш

Оролбўйи минтақасида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш таклиф этилади:

тармоқлараро бошқаришни жорий этиш орқали сув ресурсларини комплекс бошқаришни йўлга қўйишнинг ҳуқуқий ва сиёсий муҳитини яратиш;

ботқоқланиш ва шўрланишнинг олдини олиш учун энергия ва сувни тежайдиган технологияларни, шу жумлaдaн, томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш;

иккиламчи фойдаланиладиган сувнинг аниқ ҳисобини юритиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек, коллекторларга сарфланадиган харажатларни прогноз қилиш;

майдонларда сувни 50-60 фоизга тежаш имкониятини берадиган қувурлар орқали суғориш тизимига босқичма-босқич ўтиш;

дренаж ва канализация оқова сувларидан иккиламчи фойдаланиш;

сув-экология тизими кўринишидаги интеграциялашган сув ҳавзаси ёндашувини ишлаб чиқиш;

сувга ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиқиб, айрим кичик ҳавзаларнинг сув билан таъминланганлик даражасини белгилаган ҳолда, Амударё ва Сирдарё ҳавзаларининг ўрта ва юқори оқимларида сувдан фойдаланишнинг келишилган лимитларини белгилаш;

барқарор ҳаёт манбаларини қўллаб-қувватлаш, шу жумлaдaн, экотизимни босқичма-босқич тиклаш ва унинг функционал яхлитлигини ошириш мақсадида мавжуд сув ҳавзаларини муҳофаза қилиш ва улар ўртасида боғлиқликни яхшилаш учун Оролбўйи соҳилларида йўлаклар ва сув-ботқоқлик экотизимини сақлаб қолиш ва барқарор бошқариш;

вегетация даврида сув таъминотини бир текис ошириш ва барча турли йўқотишларни камайтириш, шу жумладан, тизим ва суғориш ускуналари самарадорлигини ошириш орқали юқори ва қуйи оқимларда сув истеъмолининг пасайтирилган меъёрларини жорий этиш йўли билан Амударё ва Сирдарё оқимларини дельтага олиб келиш;

Хоразм воҳасининг барча оқова сувларини тўлиқ тозалашни жорий қилиш;

мавжуд маълумотлардан келиб чиқиб, илмий асосланган амалий қарорлар қабул қилиш мақсадида манфаатдор томонлар ўртасида ўзаро алмашиш учун интеграцияланган маълумотлар платформасини ишлаб чиқиш;

сувга бўлган узоқ муддатли талаб ва таклифни яхшироқ тушуниш учун маълумотлар орасидаги бўшлиқни бартараф этиш, тизимлар ўртасида ўзаро муносабатларни енгиллаштириш, шунингдек, моделлаштириш ва таҳлил қилишга кўмаклашиш.

Шу билан бирга, Оролбўйи минтақасида атроф муҳит ва сув ресурсларининг ҳолатини комплекс мониторинг қилиш тизимини ишлаб чиқиш, сув таъминоти тизимини ривожлантириш ва қишлоқ аҳолисининг тоза сувдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, канализация ва санитария тизимларини яхшилаш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш таклиф этилади:

атроф муҳит ва табиий ресурсларнинг ҳолати бўйича мониторинг ўтказиш учун турғун ва кўчма постларни замонавий баҳолаш ва мониторинг қилиш ускуналари билан қайта жиҳозлаш;

Оролбўйи минтақасида ва умуман, Амударё ва Сирдарё ҳавзаларида иқлимий, гидрологик ва метеорологик мониторинг ишларини яхшилаш, шу жумлaдaн, мавжуд сув ресурсларини комплекс баҳолаш;

иқлим ва об-ҳавони онлайн мониторинг ва прогноз қиладиган метеорологик станцияларни ташкил этиш;

Орол денгизи ва Оролбўйи минтақаси Атласини тузиш;

оқова сувларни тозалаш тизимини яхшилаш;

дренаж ва оқова сув иншоотларини реконструкция қилиш;

маиший чиқиндиларни йиғиш, олиб кетиш ва утилизация қилиш ҳамда қайта ишлаш тизимини яхшилаш ва ривожлантириш;

эски қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини рекультивация, шунингдек, саралаш ва қайта ишлаш замонавий ускуналари билан жиҳозланган янги полигонларни ташкил этиш;

таълим муассасаларида ахборот ва таълим бериш, чиқиндиларни камайтириш ва қайта ишлаш бўйича ташвиқот ишларини олиб бориш;

атроф муҳитнинг барқарорлигини ва биологик хилма-хилликни сақлаш учун экологик асос сифатида турли даражадаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тармоғини яратиш.


5.2. Қишлоқ хўжалиги ва энергетика самарадорлигини ошириш

Оролбўйида қишлоқ хўжалиги соҳасига "яшил" ва циркуляр иқтисодиёт тамойилларини ҳамда энергия тежайдиган технологияларни комплекс жорий этиш, экологик тоза технология ва амалиётларни ишлаб чиқиш, шунингдек, минтақада ижтимоий-иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади:

коллекторлардаги ва ер ости шўр сувларни чучуклаштириш усулларини такомиллаштириш;

қўшилган қийматли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва жаҳон бозорларига чиқиш имкониятларини кенгайтириш;

халқаро илғор тажрибалар, шу жумладан, сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сертификатлаш тизимларини жорий этиш;

Оролбўйи минтақаси майдонларининг электрон харитасини тузиш, қишлоқ хўжалиги ерларини хатловдан ўтказиш, ерлар ва экинлар ҳолатини ҳамда биологик хилма-хилликни ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни мониторинг қилиш мақсадида учувчисиз учиш воситаларидан (дронлардан) фойдаланишга асосланган янги методологияларни амалиётга жорий қилиш;

тадқиқотлар олиб бориш имкониятларини ва ахборот-маслаҳат хизматларини ривожлантириш;

цитрус мевалар, кўкатлар ва қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун сув манбаларига яқин жойларда сув ва электр энергиясига уланишни соддалаштириш мақсадида муқобил энергия манбаларидан иситиладиган энергия тежайдиган иссиқхоналар ташкил этиш;

иссиқхоналарда, шунингдек, Оролбўйи аҳолисининг томорқа участкаларида ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш тажрибасини жорий этиш;

Оролбўйи аҳоли пунктларида энергия тежайдиган кўча чироқларини ўрнатиш тажрибасини жорий қилиш;

ижтимоий объектларни электр энергияси билан таъминлаш учун қуёш электр станцияларини қуриш;

ресурс тежайдиган ва экологик тоза илғор технологиялар асосида қурилиш материалларини ишлаб чиқариш;

энергия тежайдиган иншоотларни қуриш;

қишлоқ хўжалиги экинларининг илмий асосланган тупроққлим шароитларига мос турлари ва навларини жойлаштириш.


5.3. Инфратузилмани мустаҳкамлаш

Оролбўйи минтақасида ишончли алоқа ва Интернет жаҳон ахборот тармоғига қулай уланиш тизимини ривожлантириш, шунингдек, трансчегаравий ва маҳаллий автомобиль транспорти инфратузилмасини яхшилаш орқали қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

маҳаллий автомобиль, темир йўл ва бошқа транспорт турлари бўйича инфратузилмани яхшилаш ҳамда трансчегаравий алоқаларни кенгайтириш мақсадида лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга кўмаклашиш;

шаҳар ва қишлоқ аҳолиси, биринчи навбатда, ёш оилалар учун ҳамда салбий экологик омиллар туфайли ногиронлари бўлган шахслар учун арзон ва сифатли уй-жойлар қурилишини кенгайтириш;

ишончли алоқа ва Интернет жаҳон ахборот тармоғига қулай уланиш тизимини ривожлантириш;

Оролбўйи минтақасидаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш мақсадида жамоатчиликни, айниқса, ёшларни қамраб оладиган ва жалб қиладиган жамоатчиликни хабардор қилиш тизимини яратиш;

медиа-турлар шакллантириладиган, шунингдек, ўқув марказлари ва инновацион ўқув майдончалари ташкил этиладиган туризм кластерларини яратиш;

"яшил" ва циркуляр иқтисодиёт тамойилларига асосланган янги технологияларни жорий этиш ва тарғиб қилиш учун туризм кластерлари ҳузурида инновацион кўргазма марказларини ташкил этиш.


5.4. Аҳоли турмуш тарзининг барқарор манбаларини ва иш ўринларини яратишни кенгайтириш

Ушбу мақсадда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади:

электрон тижорат, савдо логистикаси, туризм, кўчма банк ва финтех орқали молиявий хизматларни диверсификация қилиш ҳамда ёшлар учун қулай имкониятлар яратишга қаратилган сиёсатни амалга ошириш;

иш билан таъминлашни ва тадбиркорликни ривожлантириш учун кичик ва ўрта бизнесни молиялаштиришни ривожлантириш;

кам таъминланган қишлоқ аҳолисига имконият яратиш учун микромолиялаштириш имкониятларини кенгайтириш.


5.5. Соғлом турмуш тарзи ва овқатланиш тартибини тарғиб қилиш

Ушбу мақсадда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади:

озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжни таъминлаш, иқлимга бардошли экинлар етиштиришга қаратилган тадқиқотлар ва ишланмаларга инвестициялар киритиш;

ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш учун замонавий спорт комплекслари тармоғини кенгайтириш;

сифатли туризм хизматларини кўрсатиш ҳамда сайёҳлар учун тренинг ва машғулотлар ўтказиш мақсадида маҳаллий аҳолини жалб қилган ҳолда, туризм кластерларини ташкил этиш;

инсонлар соғлиғига сув ва ҳаво ифлосланишининг салбий таъсирини юмшатиш дастурларини ишлаб чиқиш;

ҳаво ифлосланишини камайтириш учун Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорлар барпо этиш дастурини фаол давом эттириш;

маҳаллий шароитда фойдаланиш ҳамда хорижий давлатларга экспорт қилиш учун доривор ўсимликлар плантацияларини ташкил қилиш.


5.6. Атроф муҳит ва табиий ресурсларни бошқариш

Экотизимлар шароитларига эътибор қаратиш, шунингдек, биологик ресурслар ва экотизимларни сақлаш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини кенгайтириш, чўлланишнинг олдини олиш, экотуризмни ривожлантириш, қишлоқ хўжалигининг янги усулларига ва ишлаб чиқариш - сотиш занжирига инвестициялар киритиш ҳамда Орол денгизининг қуриган тубида ўрмон плантациялари ва ўсимликлар қопламини кенгайтириш учун қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилиши лозим:

барча зарур инфратузилмага эга инновацион технологияларни жорий этиш, шунингдек, маҳаллий мутахассисларни ўқитиш, моддий-техник таъминлаш мақсадида Орол денгизининг қуриган тубида илмий-тадқиқот станциясини ташкил этиш;

Оролбўйи минтақасида тажриба майдонларида суғориладиган ерларнинг шўрланишига қарши курашиш бўйича илғор технологияларни жорий этиш, илғор тажрибалар ва энг яхши эришилган натижаларни кенгайтириш;

экологик ҳолатни яхшилаш ва тез ўсадиган маҳаллий дарахт турларининг плантацияларини ташкил этиш мақсадида маҳаллий ва минтақавий турдаги дарахтлар ва буталарни ўстириш;

аҳоли яшаш пунктларида минтақанинг иқлим ва табиий шароитларига мос келувчи дарахтларни экиш, уларни парвариш қилиш ва ўстириш бўйича давлат ҳусусий шерикчилик тамойиллари асосида секторни кенг жалб қилиш;

ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ўсимликларни сақлаб қолиш ва қайта тиклаш;

Амударё ва Сирдарё дарёларининг қирғоқ ҳудудларида тўқайларни тиклашга ҳамда уларнинг табиий янгиланишига кўмаклашиш;

чорвачиликни ривожлантириш, яйловларни тиклаш ва ем-хашак ўсимликларини етиштириш;

қатор фойдали хусусиятларга эга бўлган доривор ўсимликлар плантацияларини ташкил этиш;

ёввойи ҳайвонлар популяциясини қайта тиклаш ва кўпайтириш;

умуртқасиз ҳайвонлар, судралиб юрувчилар, қушлар ва бошқа сут эмизувчиларнинг ноёб турлари сонини кўпайтириш учун шароит яратиш, шунингдек, ўсимликлар қопламини ҳосил қилиш ва экологик туризмни ривожлантириш учун қулай табиий шароит яратиш мақсадида "Оролқум" миллий табиат боғини ташкил этиш;

Судочье кўллар тизими Қушлар ва уларни яшаш ҳудудларини сақлаш бўйича халқаро ассоциация "BirdLife International" тизимига киритилганлигини инобатга олган ҳолда, туризм кластерларини ташкил этишдан аввал глобал таҳдид остида бўлган турларга зарар етказмасдан, ташриф буюриш мумкин бўлган жойларни аниқлаш;

Оролбўйида таназзулга учраган ерларда етиштириш учун инновацион экинларни экиш ва чўл ўсимликларининг минтақавий селекцион ўрмон уруғлик базасини яратиш;

Орол денгизининг қуриган тубида қум кўчишини бартараф этиш учун ўрмон плантациялари ва уруғлик материаллари тайёрланадиган питомниклар ташкил этиш ишларини кенгайтириш;

шўрланиш ва қурғоқчиликка чидамли ўсимликлар турларини микроклонлаштириш, қурғоқчил тупроқларни мустаҳкамлаш ва сувни ушлаб қолиши учун маҳаллий мелиорантлардан фойдаланиш;

дельтаплан ва дронлардан фойдаланган ҳолда, шунингдек, уруғларни капсулалаш ва грануляциялаш орқали чўл ўсимликлари экишни кенгайтириш;

артемияни кўпайтириш, қизилмия плантацияларини ташкил этиш ва кенгайтириш, шунингдек, доривор турдаги ўсимликларни етиштириш;

аквакультура ва балиқчиликни ривожлантириш, балиқларни қайта ишлаш ва балиқчилик хўжаликларини ташкил этиш, шунингдек, олдинги вақтларда сони кўп бўлган мўйнали ҳайвонларни кўпайтириш;

Орол денгизининг қуриган тубидаги майдонларда ўсадиган турли хил ўрмон экинларини узлуксиз мониторинг қилиш тизимини яратиш ҳамда инновацион технологиялар ва илғор илмий намуналардан фойдаланган ҳолда, ушбу майдонларда ўсимлик ўсишини тезлаштириш тамойилларини аниқлаш;

чўл ўсимликлари, шу жумлaдaн, ем-хашак ўсимликларини етиштиришни кенг амалга ошириш;

яйловлардан чорвачилик учун фойдаланишнинг самарали ва режали тизимини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий қилиш.



6-БОБ. ОРОЛБЎЙИ МИНТАҚАСИДАГИ

МАМЛАКАТЛАРГА ТАКЛИФ ЭТИЛАЁТГАН

ҲАМКОРЛИК ФАОЛИЯТИ


Экстремал об-ҳаво ҳодисаларининг тез-тез содир бўлиши ва музликларнинг тез эриши туфайли Оролбўйида муаммоларни узоқ муддатга, барқарор ҳал қилиш учун қуйидаги йўналишларда пухта режалаштирилган ҳаракатлар олиб борилиши таклиф этилади.


6.1. Сув ресурсларини бошқариш

Институционал механизмлар, маълумотларни таҳлил қилиш ва инфратузилмани такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш назарда тутилади.


6.1.1. Инфратузилмани такомиллаштириш

Орол денгизи ҳавзаси дастури доирасида Оролбўйи минтақасида сув хўжалиги ҳолатини яхшилаш бўйича инновацион ва технологик лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш чораларини кўриш.


6.1.2. Маълумотлар ва уларни таҳлил қилишни такомиллаштириш

Ушбу йўналишда қуйидаги тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади:

Оролбўйи минтақасига етказиб берилаётган ҳамда ушбу ҳудудда шаклланаётган коллектор-дренаж сувларининг ҳисобини юритиш ва маълумотлар базасини яратиш;

Амударё ва Сирдарё ўзанида жойлашган асосий гидропостларга сув сарфини онлайн кузатиш имконини берадиган автоматлашган қурилмалар ўрнатиш;

Амударё, Сирдарё ва бошқа трансчегаравий дарёларда мониторинг тизимини такомиллаштириш, ҳамкорликда сувни назорат қилиш ва мониторингини юритиш ҳамда очиқ маълумотлар билан алмашиш тизимини яратиш ва амалиётга жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

минтақавий сув ресурсларини бошқариш бўйича қўшма режаларни ишлаб чиқиш ва истиқболдаги вазифаларни белгилаш, шу жумладан, минтақа миқёсида иқлим ўзгаришига мослашиш чораларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш.


6.1.3. Институционал механизмларни такомиллаштириш

Амударё дельтасида сув истеъмолчилари уюшмасини ташкил этиш ва дельтада сув ресурсларини бошқариш тартибини ишлаб чиқиш;

Марказий Осиё мамлакатлари манфаатлари ўртасидаги мувозанатни таъминлайдиган минтақанинг трансчегаравий сув ресурсларини биргаликда бошқаришнинг ўзаро мақбул механизмлари ривожлантириш.


6.2. Экологик тизимни тиклаш

Ушбу йўналишда қуйидаги ҳаракатлар назарда тутилади:

Оролбўйи минтақасида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси, шунингдек, Чўлланишга қарши кураш бўйича БМТ Конвенцияси доирасида ҳамкорликда кўп тармоқли ва фанлараро қўшма тадқиқотлар ўтказиш;

биологик хилма-хилликнинг ноёб турларини, минтақа ландшафтини сақлаб қолиш ҳамда экотуризмни ривожлантириш учун Оролбўйи минтақасида трансчегаравий, минтақавий ва муҳофаза этиладиган бошқа табиий ҳудудларга ёрдам бериш. Ушбу мақсадда Туркманистоннинг Қоплонқир қўриқхонаси ва Қозоғистон Республикасининг Устюрт табиат қўриқхонаси билан чегарадош бўлган "Жанубий Устюрт" миллий табиат боғи негизида трансчегаравий муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд ташкил этиш чораларини кўриш;

Қозоғистон Республикасининг чегара ҳудудидаги "Борсакелмас" қўриқхонасига қўшни ҳамда "Сайгачий" мажмуа буюртма қўриқхонаси билан чегарадош ҳудудларда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш имкониятини кўриб чиқиш;

Оролбўйи минтақасида сайёҳларнинг эркин ҳаракатланиши учун махсус туристик виза ташкил этиш имкониятини кўриб чиқиш;

Қозоғистон Республикаси билан биргаликда Орол денгизининг қуриган тубини ўрмон-мелиоратив ўзлаштиришнинг ягона тизимини ишлаб чиқиш.


6.3. Илмий тадқиқотлар ва ишланмалар

Ушбу йўналишда ҳаракатлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази томонидан Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими билан ҳамкорликда Мўйноқ туманида илмий-тажриба участкаси ва экофизиологик тадқиқотлар лабораторияси фаолиятини йўлга қўйиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказининг тажриба майдонларида маҳаллий ва хорижий олимларнинг Оролбўйи минтақасидаги илмий-тадқиқот ишларига кўмаклашиш;

йўналтирилган мақсадидан (маҳаллий, массив, фокал ўрмонлар ва бошқалар) келиб чиқиб, Орол денгизнинг қуриган тубини ўрмон-мелиоратив ўзлаштириш тамойилини ишлаб чиқиш;

Оролбўйи минтақаси экологик ҳолатини тиклаш ва яхшилаш, табиий ресурсларни сақлаш ва аҳоли ҳаёт сифатини ошириш, шунингдек яқин келажакда юзага келиши мумкин бўлган долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни тизимли ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда олдини олишга қаратилган халқаро ва минтақавий даражада илмий тадқиқот ишларини фаоллаштириш;

экологик тоза технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шўрланишга қарши курашиш ва ердан фойдаланиш унумдорлигини ошириш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, энергия ва сувни тежовчи технологияларни қўллашга туртки бериш мақсадида халқаро ҳамкорларнинг грант маблағларини жалб этиш.



7-БОБ. ОРОЛБЎЙИНИ ИННОВАЦИЯЛАР

ПЛАТФОРМАСИГА АЙЛАНТИРИШ


Oрoлбўйи иннoвaциялар плaтфoрмaси - минтақани тизимли дaрaжaдa ўзгaртириш учун бaрчa мaнфaaтдoр тoмoнлaрни, шу жумлaдaн, xaлқaрo институтлaр, ҳамжамиятлар, нoдaвлaт нотижорат тaшкилoтлaр вa xусусий сeктoрни жaлб қилишни назарда тутади.

Мазкур платформа амалга оширилаётган чораларни дoимий мoнитoринг қилиш, бaҳoлaш, мақсадга мувофиқликни ўрганиш, ахборот тўплаш ва ғояларни тарқатиш минтaқaгa дoимий рaвишдa инвестиция жалб қилишни таъминлашга ёрдам беради.

Oрoлбўйи иннoвaциялар плaтфoрмaси қуйидаги тизимли иннoвaцион ёндaшувларга йўналтирилади ва нaзoрaт қилинади:

"яшил" вa циркуляр иқтисoдиёт тaмoйиллaри, мoлиявий крeдит сxeмaлaри, aрaлaш мoлиялaштириш, иқлим ўзгариши ва "яшил" мoлиялaштириш воситалари, мoлиявий xaтaрлaр, исломий мoлиялаштириш, венчур капитал, "яшил" вa углeрoдли тaбиий тexнoлoгиялaр учун иқтисoдий вa мoлиявий инновациялaрни илгaри суриш вa улaрдaн фoйдaлaнишни таъминлаш;

тизимли инновацион ёндашувлардан фойдаланиб, шунингдек, лойиҳалар ва инвестицияларни танлаш орқали устувор вазифа ва чораларни белгилаш;

лойиҳалар портфеллари таркиби бўйича мулоҳазаларни тайёрлаш учун ва қулай шарт-шароит яратиш борасидаги ишларни давом эттириш учун таҳлилий ҳисоботлар шаклида олинган дарсларни шакллантириш/тарқатишга ва лойиҳаларни баҳолашга кўмаклашиш учун мавжуд лойиҳалар портфеллари тўғрисида ахборот тўплаш ва мақсадга мувофиқликни баҳолаш имкониятларини шакллантириш;

лойиҳалар портфелига ўзгартиришлар киритиш, шу жумлaдaн, тизимли инновацион ёндашувларга мувофиқ эътирозлар, мувофиқликни баҳолаш даврини шакллантириш, олинган сабоқлар ва тадқиқотлар асосида инвестицияларни қайта тақсимлаш ва ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

манфаатли халқаро ҳамкорлик механизмларини қўллаб-қувватлаш, доимий равишда минтақавий ва глобал даражада олиб бориладиган ишларни мувофиқлаштириш.


7.1. Ишлаб чиқариш тамойиллари

Oрoлбўйи иннoвaциялар плaтфoрмaси тoмoнидaн қуйидаги тамойилларни назарда тутувчи Oрoлбўйи минтақасидa трaнсфoрмaцион тизимли ўзгaришлaр кoнцeпциясини ишлаб чиқиш таклиф этилади:

экологик бaрқaрoрликни ва ижтимоий-иқтисoдий ривoжлaнишни уйғунлаштирган ҳолда, тизимли ва комплекс чораларни амалга ошириш;

қарорлар қабул қилишда xaтaрлaр вa нoaниқликлaрни баҳолаш ҳамда уларни юмшатиш бўйича чораларни белгилаш тизимини жорий этиш;

қaрoрлар қaбул қилиш жaрaёни сaмaрaдoрлигини oшириш учун ўқитишни тeзлaштириш вa ахборот тақдим этиш;

алоҳида лoйиҳaлaр учун эмaс, бaлки инвeстициялaрни кенгайтиришга асосий эътиборни қаратиш;

ривожланишда аҳолининг алоҳида заиф гуруҳларига кенг имкониятлар яратиш;

мaълумoтлaр бaзaси вa рaқaмли тexнoлoгиялaрдaн фoйдaлaниш.

Ушбу тамойиллар инновацион фаолиятнинг устувор йўналишлари ва инновацион кўрсаткичларга эришишга тааллуқли бўлган aввaлги ҳaрaкaтлaрдaн ёки бошқа лойиҳалардан тизимли иннoвaцион ёндaшувларни жoрий этиш жaрaёнини aжрaтиб турaди.


7.2. Тизимли инновацион ёндашувлар

Кўплаб тармоқлар, субъeктлaр вa гeoгрaфик минтaқaлaр кесимида ўтиш жaрaёнлaрини тaъминлaш учун Oрoлбўйи экологик иннoвaциялaр вa тexнoлoгиялaр ҳудудини қўллaб-қуввaтлaшгa қaрaтилгaн лoйиҳaлaр вa инвeстициялaр бўйичa қaрoр қaбул қилишдa тизимли иннoвaцион ёндaшувлардaн фoйдaлaниш зaрур.

Тизимли иннoвaцион ёндaшувлар тизимли ўзгaришлaрни тeзлaштириш, кўплaб ижтимoий, иқтисoдий вa экологик муaммoлaрни кoмплeкс ҳамдa яxлит ҳқилиш усули сифaтидa тақдим этилган.

Ушбу ёндaшувлар ривожланиш йўлида юзага келаётган тўсиқлaр, ғовлaр ва муаммоларнинг омилларини ва уларнинг самарали таъсир нуқталари тезда аниқлаш ҳамда инвестициялар самарадорлигини oшириш бўйича келгусидаги фаолиятнинг йўналишларини ишлаб чиқиш орқали ижобий ўзгaришларга эришиш ва трансформация йўллaрини белгилаш имконини беради.

Кoнцeпциядa назардa тутилгaн тизимли ўзгaришлaр бoсқичмa-бoсқичли инновациялардан трансформацион иннoвaциялaргa ўтиладиган иннoвaциялaрнинг бошқа бир тартибини тaлaб қилaди.

Амалиётда тизимли инновациялар ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тизимларга интеграциялашган ҳамда мувофиқлаштирилган интервенциялар сифатида, шунингдек, режалаштирилган ва боғланган инновацион экспериментлар портфели орқали қиймат ҳосил қилишнинг бутун занжири бўйича аниқланиши мумкин.


7.2.1. Лойиҳалар йўналишлари ва портфель таркиби

Оролбўйи инновациялар платформаси - анъанавий форматдаги техник кўмаклашишдан техник ҳамкорликка ўтиш учун шароит яратади.

Тизимли инновацион ёндашувлар кўплаб турли, лекин ўзаро боғланган ташаббусларни жорий этишга қаратилган лойиҳалар портфели ва ҳаракатларни амалга ошириш даврида лойиҳалар йўналишларини танлаш ва портфель тузиш орқали амалга оширилади.

Бунда уларнинг индивидуал салоҳиятига камроқ таянилади ва кўпроқ муқобил, боғлиқлик ва алоқаларни ўрганиш ва уларни синаш орқали вариантлар тўпламини кўриб чиқишга ҳаракат қилинади.

Ушбу ёндашувлар асосида Оролбўйи минтақасининг ўзгартиришида юзага келадиган ноаниқлик ва мураккабликлардан келиб чиқиб, зарур ўзгаришларни тезлаштиришга ҳисса қўшадиган турли таклифлар ишлаб чиқилади.

Донорлар ва хусусий инвесторларга иқлим билан боғлиқ ҳаракатларни ва бошқа мураккаб ижтимоий ечимларни молиялаштириш мақсадида капиталнинг бир нечта манбаларидан бир вақтда фойдаланиш учун янги амалиёт сифатида инновацияларга тизимли инвестиция киритишни таклиф қилади.

Бу эса лойиҳаларни бирлаштириш ва уйғунлаштириш учун умумий тезлаштирилган ўқитишга инвестиция киритиш (инновацион портфелда) имконияти бўлиб, хавфларни ҳисобга олган ҳолда, Оролбўйи минтақасини инқирозли ҳудуддан имкониятлар ва барқарор ривожланган ҳудудга айлантиришни тезлаштиради.

Барча манфаатдор томонларнинг ҳамкорликда фаолият олиб бориши самарадорликни ошириб, ҳаракатларнинг такрорланишини камайтиради ва жамоавий, мувофиқлаштирилган ҳаракатлар учун шароит яратади, шунингдек, Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш учун зарур бўладиган маблағни йўналтириш имкониятини беради.


7.2.2. Мақсадга мувофиқликни баҳолаш ва ахборот тўплаш

Амалга оширилаётган ва янги лойиҳалар ва дастурлар портфеллари доирасида мақсадга мувофиқликни баҳолаш ва ахборот тўплашдан Оролбўйи минтақасини ривожлантириш мақсадида умумий ҳаракатларни тезлаштириш учун фойдаланилади.

Уларни қўллаш (ҳам жорий, ҳам янги) натижаси ҳаракатларнинг стратегик долзарблигини аниқлашга, шунингдек, дастурларнинг мувофиқлигини таъминлашга, узлуксиз самарадорликни рағбатлантиришга ҳамда портфелни динамик бошқариш механизми ёрдамида донорлар ва инвесторлар учун манфаатли бўлган бутун лойиҳалар портфелини амалга оширишни тезлаштириш имкониятини яратади.

Бу эса дифференциялашнинг муҳим омили бўлиб, даромадни динамик бошқариш учун портфель назариясидан фойдаланадиган йирик инвесторларнинг илғор тажрибасини акс эттиради, бунда асосий фарқ тизимли инновацион ёндашувлардан фойдаланиб, портфелни шакллантириш мақсадида якуний натижани кенг доирада трансформацион (нафақат иқтисодий ва молиявий, балки ижтимоий ва экологик) ўзгартиришдир.



8-БОБ. ОРОЛБЎЙИ МИНТАҚАСИДА ИННОВАЦИЯЛАРНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ


8.1. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

Оролбўйи минтақасида инновацияларни жорий этиш имконини берадиган асосий шартлардан бири - бу норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ҳисобланади.

Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш учун зарур норматив-ҳуқуқий базани яратишга барча манфаатдор томонларни жалб этиш зарур.

Шу мақсадда "Оролбўйи - экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди"ни юридик ва/ёки дастурий ҳужжатларда аниқ белгилаш зарур.

Норматив-ҳуқуқий база Амударё ва Сирдарё ҳавзаларида сув ресурсларини бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш учун халқаро ҳуқуқ нормалари ва принципларини ҳисобга олган ҳолда, минтақавий даражада муносабатларни тартибга солишнинг инновацион механизмлари ва воситаларини, шу жумлaдaн, рағбатлантириш ва жавобгарлик механизмларини, шунингдек, сув ресурсларини тежаш ва электр энергияси ишлаб чиқаришни кафолатлайдиган ҳамда Оролбўйи минтақасида ишончли сув таъминотини кафолатлайдиган бошқариш қоидаларини ўз ичига олиши керак.

Ушбу тадбирлар масъул вазирликлар билан биргаликда амалга оширилади. Бунда ҳар бир алоҳида элементни ишлаб чиқишда тегишли жиҳатларни қабул қилиш ва улардан фойдаланиш мумкинлигини таъминлаш учун барча аниқ ўзгаришларга бир вақтда эътибор қаратилади ва тизимли инновацион ёндашувларнинг асосий принципларидан (яъни ҳуқуқий, сиёсий, иқтисодий, тезкор ва ташкилий базадан) фойдаланиб, мувофиқлаштирилган ҳолда, ёндашилади.

Оролбўйи инновациялар платформаси орқали лойиҳалар ва дастурлар портфелларини, уларнинг экологик ва техник-иқтисодий экспертизасини, тендерларни жорий қилиш ва натижалардан келиб чиқиб, мониторинг ва баҳолашни тасдиқлаш ҳамда мувофиқлаштириш учун келишилган ва соддалаштирилган тартиб ва механизмлар ишлаб чиқилиши зарур.


8.2. Молиялаштириш тизимини ривожлантириш

Концепция ва тизимли инновацион ёндашувларни амалга ошириш учун ҳукумат ва ҳукуматлараро даражада "Оролбўйи - экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди"ни молиялаштиришнинг инновацион вариантларини аниқлаш, шу билан бирга, инновацион ҳудудни ташкил этиш бўйича халқаро ташкилотлар ва тегишли молиявий ҳамкорлар билан алоқа ўрнатиш зарур, хусусан:

табиий шароитлари ўхшаш бўлган минтақаларда ушбу тизимли ёндашувларни инвестиция портфелларига қўллаш тажрибасини ҳисобга олиб, тизимли трансформацион инвестициялар дастурини Оролбўйи инновациялар платформаси орқали биргаликда шакллантириш;

лойиҳалар портфелини амалга ошириш даврида ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳаларини инновацион молиялаштиришни, шу жумладан, "яшил" молиялаштириш воситалари, узоқ муддатли кредитлар, глобал фондлар, икки томонлама ҳамкорлик, кўп тармоқли молиявий институтларнинг кредит ва грантлари, хусусий молиялаштириш каби хусусий ва давлатнинг аралаш молиялаштиришини, шунингдек, уларга мос келадиган янги молиявий воситаларни биргаликда сафарбар этиш;

краудфандинг, исломий молиялаштириш, "яшил" молиялаштириш воситалари ва субсидиялар каби муқобил молиялаштириш воситалари учун сиёсий ва ҳуқуқий муҳитни яхшилаш.

Айни вақтда Глобал яшил ўсиш институти ва Яшил иқлим жамғармаси билан ҳамкорликда иқлим ўзгариши, "яшил" иқтисодиётни ривожлантириш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва Орол денгизи муаммоларини ҳал қилиш соҳасида лойиҳаларнинг инновацион портфелларини шакллантириш учун молиявий ва техник ёрдамни жалб қилиш мақсадида БМТ ташкилотлари ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ.


8.3. Фанлараро илмий платформани йўлга қўйиш

Жаҳон банки, Швейцария тараққиёт агентлиги, Германия Фан ва тадқиқотлар вазирлиги, шунингдек, Германия, АҚШ ва Глобал яшил ўсиш институти илмий жамғармаларининг илмий-техник ва молиявий қўллаб-қувватлаши орқали ҳамда Германия, АҚШ, Россия, Марказий Осиё ва Ўзбекистоннинг етакчи олимлари ва мутахассисларини жалб қилган ҳолда, академик ва амалий фанлар бўйича барча зарур билим ва тажрибаларни бирлаштириш таклиф этилади.

Шу билан бирга, жамоавий фикрлаш ва ўзаро тадқиқотларни рағбатлантириш ва таъминлаш орқали Оролбўйи минтақасини хавф-хатарларни ҳисобга олиб барқарор ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш зарур.

Атроф муҳитни ҳимоя қилиш, табиий бойликларни сақлаш ва Оролбўйи аҳолисининг яшаш шароитини яхшилаш, шунингдек, экологик туризмни ривожлантириш ва инновацион тадқиқотлар ҳамда илмий-маслаҳат лойиҳаларини амалга ошириш орқали илмий ечимлар, бизнес лойиҳалар ва ишлаб чиқариш бизнес ғояларини қўллаб-қувватлаш ва шу орқали Оролбўйи минтақаси ва Орол денгизининг қуриган қисмида жараёнлар ва ўзгаришларнинг фанлараро илмий таҳлили мунтазам равишда ўтказиб борилиши лозим.


8.4. Минтақа аҳолиси салоҳиятини ривожлантириш

"Оролбўйи - экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди"да самарали фаолият юритишни таъминлаш учун олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш ва жалб қилиш тадбирлари орқали аҳолининг салоҳиятини ривожлантириш зарур.

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус туманида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ушбу фаолиятни амалга оширишда муҳим восита ролини бажаради.

Самарали ва халқаро даражада илмий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида аҳамият бериш муҳим.

Минтақавий ҳамкорликнинг таркибий платформаси сифатида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ва унинг комиссияларининг ахборот-таҳлилий салоҳиятини кучайтириш ва ривожлантириш (маслаҳатлар, муросага келиш механизмлари, устувор йўналишларни мувофиқлаштириш, сув ресурсларидан мувофиқлаштириб фойдаланиш тамойиллари ва механизмлари, биргаликда мақсадли режалаштириш ва бошқалар) таклиф этилади.


8.5. Хавф-хатарларни баҳолаш

БМТнинг Хавф-хатарларни баҳолаш глобал тизими - хавф-хатарларни моделлаштириш ва баҳолашни, оқибат ва таъсирлар таҳлилини, хатарлар билан ишлаш бўйича билимлар ва воситаларни бирлаштирадиган жамоавий тизим бўлиб, ушбу маълумотлардан Оролбўйи минтақасини ўзгартиришга қаратилган ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш бўйича қарорлар қабул қилишда фойдаланиш имкониятини беради.

Тизимли инновацион ёндашувларга мувофиқ фанлараро илмий ёндашувлар асосида ўзгарувчан хатарларнинг кўп ўлчовли хариталарини яратиш ва бунинг натижасида экологик, иқтисодий ва молиявий тизимларда хатарлар ўртасида ўзаро боғлиқликни аниқлаш имкониятини беради.

Ҳеч бир ташкилот ёки муассаса якка тартибда барча жиҳатларни қамраб ололмаслиги туфайли тизимли хатарларни маслаҳатлашувлар ва ҳамкорликдаги фаолият орқали баҳолаш керак.

Хатарларни баҳолашда эътибор қаратилиши лозим бўлган соҳалар:

Оролбўйи инновациялар платформаси механизми учун, шунингдек, маълумотлар, ахборотлар, моделлар ва кўрсаткичлар, хатарларни етказиш усуллари ва қарорларни қўллаб-қувватлашнинг ўзига хос масалалари бўйича тушунча бериладиган материалларни ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш учун экспертлар гуруҳларини тузиш;

маълумотларни тақдим этиш ҳамда тегишли вақт ва жойда мавжуд ва кейинги шарт-шароитларни баҳолаш учун ҳаракатлантирувчи омиллар ҳамда хавф-хатарлар пайдо бўлиши омилларини ўз ичига олган вақтинча топологик хавф харитасини ишлаб чиқиш;

хавф-хатарлар тўғрисида аниқ маълумотлар тизимига асосланган ишончли маълумотлар манбаини яратиш;

зарур чоралар кўриш учун тизимли равишда хавф-хатарларни ҳисобга олиш;

барча манфаатдор ташкилотларнинг ваколатини ҳамда Оролбўйи муаммолари ва зарур комплекс ечимлар тўғрисидаги тушунчасини ошириш;


8.6. Хабардорликни ошириш

Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш ва тизимли инновацион ёндашувлар тўғрисида аҳолини, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳамкорлар хабардорлигини ошириш учун ижтимоий тармоқларда "Оролбўйи - экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди" расмий веб-сайтини ва саҳифаларини ишлаб чиқиш лозим.

Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш жараёни ва эришилган натижалар, шу жумлaдaн, жамоатчилик иштироки ва салоҳиятни ривожлантириш тадбирлари, ҳамкорлар ва молия институтларининг иштироки ҳамда Оролбўйида устувор лойиҳаларни амалга оширишга уларнинг қўшган ҳиссаси тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, атроф муҳит, табиий ресурслар ва экотизимни мониторинг қилиш натижалари, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни ривожлантириш, йўналишлар бўйича "локомотив" туризм кластерларини ташкил этиш, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари тўғрисидаги маълумотлар босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, ахборот тарқатишнинг бошқа воситалари билан ҳамкорликда ёритиб борилиши керак.

Уч босқичли маълумотлар контентини яратиш (болалар, фуқаролар ва мутахассислар учун), шунингдек, "Оролбўйи - экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди" шиори остида кўнгиллилар ҳаракатини шакллантириш лозим.

Соғлом турмуш тарзи ҳамда экология ва технологияларга инновацион ёндашувларни тарғиб қилиш ва ёшларни фаол жалб қилиш ҳамда таниқли ахборот майдонини шакллантириш учун стандартлаштирилган ташвиқот-реклама контентлари ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ.

Маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари иштирокида Қорақалпоғистон Республикасининг табиий диққатга сазовор жойларига медиа-турлар уюштириш, ушбу мақсадда туризм кластерларини ҳамда инновацион ва таълим бериш демо-майдонларини ташкил этиш самарали ҳисобланади.



9-БОБ. КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР


Кoнцeпцияни амалга ошириш натижасида қуйидагиларга эришилади:

Оролбўйи минтақасида фаолият юритаётган маҳаллий вa xaлқaрo тaшкилoтлaрнинг сaъй-ҳaрaкaтлaрини бирлаштириш чоралари кўрилади;

институционaл, тexнoлoгик, иқтисoдий, мoлиявий вa ҳуқуқий иннoвaциялaрни амалга ошириш орқали минтaқaда "яшил" ва циркуляр иқтисoдиётга ўтиш имкони пайдо бўлади;

Оролбўйи минтақасида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва энергетика самарадорлигини ошириш, Интернет жаҳон ахборот тармоғига қулай уланиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, трансчегаравий ва маҳаллий автомобиль транспорти инфратузилмасини ривожлантириш, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, қўшимча иш ўринларини яратиш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини кенгайтириш, чўлланишнинг олдини олиш, экотуризмни ривожлантириш, Орол денгизининг қуриган тубида ўрмон плантациялари ва ўсимликлар қопламини кенгайтириш чоралари кўрилади;

Оролбўйи минтақасида инновацияларни жорий этиш имконини берадиган норматив-ҳуқуқий база такомиллаштирилади ҳамда ҳукумат ва ҳукуматлараро даражада "Оролбўйи - экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди"ни молиялаштиришнинг инновацион вариантлари аниқланади;

халқаро илмий жамғармаларнинг илмий-техник ва молиявий қўллаб-қувватлаши орқали ҳамда хорижий ва маҳаллий экспертларни жалб қилган ҳолда, академик ва амалий фанлар бўйича билим ва тажрибаларни бирлаштиришга қаратилган тадбирлар амалга оширилади;

илмий ечимлар, бизнес лойиҳа ва ғояларни қўллаб-қувватлаш орқали Оролбўйи минтақасида жараёнлар ва ўзгаришларнинг фанлараро илмий таҳлили мунтазам равишда ўтказиб борилади;

маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари иштирокида медиа-турларни ҳамда инновацион ва таълим бериш демо-майдонларини ташкил этиш чоралари кўрилади;

Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш бўйича маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари орқали қатор телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар ташкил этилади.



10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш концепцияси Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилган ҳолда, БМТ кўмагида манфаатдор вазирлик ва идоралар, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ҳамда халқаро ҳамкорлар билан биргаликда Оролбўйи минтақасида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ўзгаришлардан келиб чиқиб, Концепциянинг айрим қоидалари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқлаштирилиши ҳамда тўлдирилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 25 январь












































Время: 0.0086
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск